Қорасон касаллиги қарши кураш чоралари

Қорасон — шохли ҳайвонларга хос, ўткир ўтувчи инфекцион касаллик. Касаллик тананинг мускулларга бой қисмларида қирсилдоқ товушли, тез катталашадиган газли шишлар пайдо бўлади. Шунингдек тана ҳароратининг кўтарилиши, нафас олиш, юрак-томир фаолиятининг кескин бузилиши ҳам касаллик белгилари ҳисобланади.

Табиий шароитда қорасон билан асосан 3 ойликдан 4 ёшгача бўлган йирик шохли моллар касалланди. Бундан ташқари ушбу касаллик билан қўйлар ҳам касалланади. Қорасон билан табиий шароитда бўғи, чучқа, туяларнинг касалланиш ҳолатлари ҳам қайд этилган. Семиз моллар кўпроқ касалланади.
Касаллик манбаси касал ҳайвонлар ва касаллик қўзғатувчиси билан зарарланган тупроқ ҳисобланади. Мол қорасон билан касалланиб ўлганда унинг оғзи, бурни ва орқа тешигидан оқиб чиқадиган кўпикли қон билан касаллик қўзғатувчилари ниҳоятда кўп миқдорда ажралиб чиқиб, тупроқ ва сув ҳавзаларини зарарлайди. Касаллик яйлов инфекцияси ҳисобланади. Асосан ҳайвонлар яйловда боқилганда — ёз ва куз фаслларида кўпроқ учрайди.

Қорасон касаллигига қарши тадбирларнинг асосини касалликга мойил ҳайвонларни эмлаш ишлари ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 26 декабрда 2543-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхати” га асосан қорасон тарқалиши оқибатида карантин ўрнатиладиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлар рўйхатига киртилган бўлиб, касаллик ташҳиси тасдиқланганда карантин эълон қилинади.
Карантин қўйилган ҳудуддан қорамол ва қўйларни олиб чиқиш, сотиш ва алмаштириш тақиқланади. Шунингдек карантин қўйилган ҳудуддан пичан ва бошқа озуқаларни чиқариш тақиқланади. Бир вақтнинг ўзида белгиланган тартибда дезинфекция, дератизация тадбирлари ўтказилади.
Қорасон касаллигига қарши 3 ойликдан 4 ёшгача бўлган барча қорамоллар, қўйчилик хўжаликларида эса 6 ойлик ва ундан катта қўйлар йўриқнома асосида эмланади.
Касалланган ҳайвондан зарарланган гўнг, тўшама ва озуқа қолдиқлари жойида 10% ли уювчи натрий иссиқ эритмаси билан зарасизлантирилади. Қолдиқлар имкон қадар ўша жойнинг ўзида ёқиб юборилади. Зарарланган ернинг юқори қатламини дезинфекция қилиш учун 10% лик уювчи натрий, 4% лик формалдегид, 2% лик глутар алдегид эритмаси, шунингдек хлорли препаратлар қўлланилади. Ҳайвон қорасон касаллигидан
ўлган, ҳайвон жасади ёриб кўрилган жойдаги тупроқ кўйдирилади.
Қорасон билан касалланган ёки гумон қилинган ҳайвонларни гўшт учун сўйиш тақиқланади.
Манба: navoivet.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!