Қўй ва эчкиларнинг бўғозлик белгилари

Қўй ва эчкиларнинг такрор куюкмаслиги (қочирилгандан кейин 3 ҳафта ичида), ювош бўлиб қолиши ва қориннинг аста-секин катталашиб бориши, бўғозлик белгилари ҳисобланади.

Бўғозлик даврининг иккинчи ярмида, уларнинг қоринлари ҳар икки томондан бирдай катталашмаганлигини, ўнг томон девори дўппайиб қолганлигини аниқлаш мумкин. Бунда бачадондаги ҳомила ҳаракатини кузатиш ва қорин девори орқали уни пайпаслаб билинади. Қўй ва эчкининг чап ёнига туриб, чап қўл билан бўйнидан қучоқлаб, ўнг қўл билан қорни пайпасланади. Ҳайвонни ана шундай ҳолатда тутиб текширувчи кишининг чап тиззаси ерда бўлиши керак. Букилган ўнг оёқ билан қорин чап томонининг пастки қисми аста-секин, бир меъёрда итарилади. Бунда қорин ичидаги органлар ўнг томонга ўтади. Шу билан бир вақтда куч ишлатмай қориннинг ўнг томонидаги ҳомилани қўлда осонликча пайпаслаб билиш мумкин.

Unti124589tled-3698754213.png (108 KB)

Қўй ва эчки текширилаётганда, уларнинг буйраги цероз пардаларда осилиб туришини, яъни, буйракнинг ҳаракатчанлигини ва эчки буйрагини қорин девори орқали пайпаслаб билиш мумкин эканлигини эсдан чиқармаслик керак. Қўй ва эчкиларнинг ўнг томонидаги буйраги жигарнинг ўнг бўлагига тегиб туради. Унинг кўндаланг узунлиги ўртача 8-12 см бўлади. Шунинг учун қўй ва эчки бўғозлигини текшираётганда буйракларнинг туриш жойи ва катта-кичиклигини билиб, дастлаб тепа томондаги умуртқалар ортидан қаттиқ ва нисбатан ҳаракатчан буйраклар (айниқса эчкиларда) топилади. Кейин ундан пастроқ жойи пайпастланиб кўрилади ва ҳар хил катталик ҳамда шаклдаги қаттиқ тана бачадондаги ҳомила топилади. Ориқ ва жуни калта қўйларда баъзан карункуларни пайпаслаб билиш мумкин.

Бунинг учун текширувчининг ёрдамчиси ҳайвонни бошидан ёки бўйнидан маҳкам ушлаб туради. Текширувчи ўзи учун қулай томонда туриб, масалан, ҳайвоннинг орқа томонидан туриб бир қўли билан ҳайвон қорнини ўнг томонга сиқиб, бошқа қўли билан ўнг биқинини пайпаслаб ҳомилани топади.

Манба:

А.Р. Жабборов, С.С. Сотиболдиев (2004). Ветеренария акушерлиги, гинекологияси ва сунъий қочириш. Ўқув қўлланма. Тошкент, “BILIM”. dehqon.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Cart
Your cart is currently empty.