Қўйларни ёшини аниқлашни ўрганиш

Қўйларининг ёши, туғилган вақти қайд этилган ёзувларга, қулоқларидаги белгиларига, ташқи кўриниши ва тишларига қараб аниқланади.
Қўйлар ёшини аниқлашнинг энг ишончли услуб биринчи ва иккинчи услубдир, аммо уларни ҳамиша ҳам қўллаб бўлавермайди (сабабини тушинтириб бериш керак). Қўйларнинг ташқи кўринишига қараб ёшини аниқлашда қора ва тўқ ранг қўйларнинг тумшуғи билан жунида оқариб қолган мўйлар пайдо бўлгани, шунингдек экстеръерида ўзгариш борлиги (жуссасининг катта-кичиклик, орқасининг солиниб қолгани ва бошқалар) ҳисобга олинади. Бироқ, бу услуб унчалик аниқ эмас. Шу сабабдан вояга етган қўйларнинг ёши тишига қараб аниқланади.
Тишларнинг алмашининиш ва едирилиши қўйларнинг зотига, жинсига, ёшига, тез етилувчанлигига, конституциясига, индивидуал хусусиятларига, озиқ рационининг таркибига (рациондаги сершира, юмшоқ ва қаттиқ озиқлар нисбатига) бошқа омилларга боғлиқ.

Вояга етган қўйда 32 та тиш бўлади, шулардан 8 таси фақат пастки жағда бўладиган курак (кесувчи) тишлар ва 24таси пастки ва устки жағларнинг ҳар қайси томонида 6 тадан бўладиган жағтишлардир.

Қўйларининг курак тишлари ва соҳта жағ тишлари сут тишлар билан доимий тишларга бўлинади. Доимий курак тишлар сут тишлардан сербарроқ ва йирикроқ бўлади. қўйларнинг тишлари умри бўйи алмашиниб боради – сут тишлар ўрнига доимий тишлар чиқади. Қўйлар 4 яшар бўлгунча сут курак тишларининг доимий курак тишлар билан алмашинишига қараб аниқланади.
Қўзилартишсиз ёки иккита курак тиши – омбур тишлари чиқиб туғилади.
Бир ойли бўлганида қолган курак тишлари ҳаммаси чиқади, бунда биринчи, иккинчи ва учинчи сохта жағ тишлари ҳам чиқади (тишларнинг умуий сони 20 та бўлади).
Тўққиз ойли бўлганида иккинчи асл жағ тиш чиқади (тишларнинг умумий сони 28 та бўлади).
12 ойликдан 18 ойлик бўлгунча биринчи жуфт сут омбур тишлар лоимий тишлар билан алмашидани. Худда мана шу даврда 3 асл жағ тиш чиқади (тишларнинг сони 32 та бўлади).
Икки ёш бўлганда ички ўртача курак тишлар алмашинади. Бунда 1-,2- ва 3-соҳта жуғ тишлар ҳам доимий тишлар билан алмашинади.
2,5 ёшдан 3 ёш бўлгунча ташқи ўрта сут курак тишлар доимий тишлар билан  алмашинади.
3,5 ёшдан 4 ёшгача четки тишлар тушиб, ўрнига доимий тишлар чиқади.

Тўрт ёшли қўйнинг тиш қатори текис, тишлари яхши туташган, ҳали едирилмаган бўлади.
Тўрт ёшдан катта қўйларнинг ёши курак тишларининг нечоғлик едирилгани ва улар ўртасидаги тирқишларининг катта-кичиклигига қараб аниқланади.
Беш ёшга бориб, барча курак тишларнинг устки четлари едирилиб кетади ва орасида тирқил\шлар пайдо бўла бошлайди.
Олти ёшда биринчи жуфт курак тишлар орасида тирқиш пайдо бўлади, юзаси едирилиб сарғаяди, қимирлай бошлайди.
Етти ёшда биринчи уч жуфт курак тишларнинг коронкалари едирилади.
Етти-саккиз ёшда қўйларнинг тишлари туша бошлайди, қўйлар озиқни яхши чайнаб ея олмайди, бундай ҳайвонлар бракка чиқарилади – тиши туфайли бракка чиқариш деб шуни айтилади.

Манба: Ф.Джасимов,Н.Т.Шоймуродов – «Қўйчилик ва эчкичилик фанидан амалий машғулотлар»

Сайтда имловий ёки услубий хатога кўзингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва CTRL+ENTER босиш орқали бизга хабар беринг.