Қўйларнинг қоракўл зоти ҳақида

Жаҳонда энг қадим ва асл қоракўл тери берувчи қўй зоти ҳисобланади. Унинг шаклланиши халқ селексияси асосида рўй берган. Қоракўлчиликнинг равнақини ХВИИ аср бошларидан ҳисоблаш мумкин. Шу даврга келиб савдо-сотиқнинг ривожланиши жаҳон бозорида қоракўл терисига бўлган талабнинг пайдо бўлиши соҳа ривожига туртки бўлган.

Ушбу зотнинг илдизи бўлиб думбали ва узун ёғли думли маҳалий қўйлар ҳисобланиши ҳақида тахминлар бор, чунки ҳозир ҳам ушбу қўйларда барра терининг баъзи хусусиятлари учрайди, ана шу қўйларни мунтазам равишда танлаш ва жуфтлаш натижасида такомиллаштириб борилган.

Бухоро қўйларининг жингалакли мўйна бериши бўйича маълумотлар ХВИИ аср бошларида пайдо бўлган. Кейинчалик жаҳон бозорида барра терига бўлган талабнинг кескин ошиши, айниқса ўрта гул ўлчамидаги яхши жингалак терилардан нимча, палто, папаха, телпак, ёқалар тикилиши, Европада мўйна бозорининг ташкил бўлиши, қоракўл тери довруғини оширди.

Қоракўл номининг аталиши бўйича кўп тахминлар мавжуд, ҳақиқатга яқинроқ муаллифлар тахмини, яъни Бухоро вилоятиннг қоракўл ҳудудида урчитиладиган қўйлардан олинган қўзи териси тушунчаси ҳисобланади.

Қоракўлга бўлган талаб ортиши билан Бухоро қўйининг обрўйи ошди, барра терилар эса бозорни эгаллай бошлади. ХИХ асрнинг 79 йиллари махсус барра тери берувчи зот деб тан олиниб, уларни Россия жануби, Қрим ва Европа, Украина, Намибия мамлакатларига урчитиш учун олиб кетадилар.

Қоракўл қўйи зоологик классификатсия бўйича узун ёғли думли тоифага кириб, уларнинг думи сакраш бўғинига тушиб, ости тўлиқ ёғга тўлмай икки букланиб лотинча ъСъ ҳарфи шаклида бўлади. Баъзан ъСъ шакли бўлмасдан бундай дум сакраш бўғинидан пастга тушади. Қоракўл қўйларининг қулоғи катта, осилган; бошнинг юз қисми узунчоқ, бироз дўнг; оёқлари ингичка, туёқлари қаттиқ. Аксарият қўчқорлари шохдор, совлиқлари тўқол. (    расм)

Барча вояга етган қўйларда туғилганда рангидан қатъий назар қорадан то оқ ранггача бўлади. Боши, қулоғи, оёқлари ялтироқ, қопловчи қора жунлар билан қопланган. Ушбу  тана қисмларида жун 1,5 ёшидан оқара бошлайди.  Қора қоракўл қўйларда жуннинг кучли пигментлашуви ва оқаришнинг кеч рўй бериши қимматли хусусиятларнинг ривожланиши билан боғлиқлиги аниқланган. Шунинг учун ҳам қўзиларнинг 1-3 кунлигида бонитировка пайтида жуннинг пигментланиш даражасига алоҳида эътибор берилиб, бу жараён қўзиларни қўшимча баҳолаш даврида инобатга олинади. Шу пайтда қўчқорчаларда оқ жун толаси кузатилса улар насл учун қолдирмайди.

Қўчқорлар тирик вазни – 60-70 кг, совлиқларники – 40-45 кг, туғилганда қўзилар вазни – 3,5-4,5 кг бўлади.

Дағал жун берувчи: қоракўл қўйлари жуни йилида 2 марта қирқиб олинади, ўртача бир йилда қўчқорлардан физик оғирликда 3-4 кг, совлиқлардан 2,5-3,5 кг ни ташкил қилади.

Қоракўл қўйлари баҳор ва куз пайтида яйловлардан самарали фойдаланиб тез семириш қобилиятига эга. Пучак  қилинган қоракўл қўйларининг барчаси бурдоқиланиб гўштга топширилади. Айниқса бу борада яроқсиз қоракўл совлиқларини қочириб бурдоқилаш ва улардан суйиб сифатли гўшт ва қоракўлча олиш тажрибаси республикамизда кенг тарқалган.

Қоракўл қўзилари 1-2 кун сут истеъмол қилганидан кейин тери учун сўйиш натижасида қўзилардан сифатли ширдон олинади.

Қоракўл қўйларининг табиий пуштдорлиги юқори бўлиб ҳар 100 совлиқдан ўртача 95-110 қўзи бериши мумкин. Қоракўл гўшти ва қоракўлча олиш учун СЖК совлиқларини гавжум куйикиш ва серпуштликни ошириш учун фойдаланилади.

Қоракўл қўйларини пуштдорлигини оширишда гормонал усулларни кенг қўллаш, қўзи олишни кўпайтиргани билан, нозик, ҳаётчанлиги ва тери сифати паст қўзилар олишга сабаб бўлади.

Қоракўл зоти ҳар хил барра типлари, конститутсионал хусусиятлари, ранги ва рангбаранглиги билан фарқланиб туради.

Ранги бўйича қора, кўк, сур, гулигаз, жигарранг, оқ, халили ва бошқа ранглар ташкил қилади.

Кўк ранг ўз навбатида 3 тусга: тўк кўк, ўрта ва оч кўкка, 9 рангбарангликка бўлинади. Қоракўл қўйларининг таркибида сур қўйларининг уч зот типи мавжуд – Бухоро, Қорақалпоқ ва Сурхандарё. Шу зот типлари ўз навбатида 13та рангбарангликка бўлинади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!