Қозоқ оқбош зотли чорва моллари ҳақида

Қозоқ оқбош зоти собиқ СССРда (ҳозирги Қозоғистон, Россиянинг Волгоград, Оренбург ва Саратов областлари) XX асрнинг 30-40 йилларида яратилган, расман 1950 йилда рўйхатга олинган. Селекция қозоқ ва қалмиқ зоти урғочи сигирларини герефорд буқалари билан чатиштириш орқали амалга оширилган. Натижада янги яратилган зот шу зот молларининг энг яхши хусусиятларига эга бўлди – иқлим шароитига яхши мослашиш, конституция мустаҳкамлиги, тез етилиш ва кўп гўшт бериш. бундан ташқари қозоқ оқбош зоти ем танламаслиги ва парваришда инжиқмаслиги билан, шунингдек касалликларга қарши курашиш қобилияти билан герефорд зотидан ўзиб кетган. Қозоқ оқбош зотининг экстерьери герефорд зотиникига жуда ўхшайди. Ранги қизилнинг ҳар хил тусида, боши, кўкраги, қорни, оёқларининг ва думининг учи оқ. Яғрини ва думғазасида оқ қашқали сигирлар ҳам учрайди. Бу зот сигирлари одатда йирик бўлади, баландлиги (бўйи) 127 см га етади, боши катта, бироз бесўнақай. Гавдаси чўзиқ – қиялама узунлиги чамаси 155 см, кўкраги чуқур -72 см ва кенг – 47 см, кўкрак айланаси – 187-190 см, олди қисми орқа қисмига нисбатан яхши ривожланган;

жун қопламаси ёзда қалин ва калта, қишда узун ва биро жингалак. Комплекс баҳоланганда 85 балл берилади.

Туғилганда ғунажинларнинг вазни 25-27 кг, буқачаларнинг вазни 28-30 кг бўлади. Сигирлардан ажратилган вақтга келиб ёш ҳайвонларнинг вазни 250 кгга етади. Суткасига 6 ем бирлигигача сарфланганда 18 ойлик бўлганда ғунажинлар 395 кггача вазн йиғади, бу элита-рекорб тоифаси кўрсаткичидан 15 кгга оғир. Подани тўлдиришга боқиладиган бўрдоқи буқачалар 15 ойлигида 500 кгдан ошиши мумкин. 8 ойликдан 15 ойликкача ўртача ўсиш суръати суткасига 950 кгдан 1033 кггача. Ёшга етган сигирлар 500-560 кг, буқалар 850-950 кг бўлади, баъзи сигирлар 750-800 кг, буқалар1100 кггача ўсади. Сўйилганда сигирлардан 55%, бўрдоқига боқилган буқалардан 60-74% гўшт олинади. Суякларнинг вазни нимталанмаган гўштнинг 13,9 фоизини ташкил этади. Гўшт ёғлилиги бир текисда. Сигирларнинг сут унумдорлиги 1000 дан 1500 литргача, сут ёғлилиги 3,8-4,0%, баъзида 4,8%.

Қозоқ оқ бош зоти Россиянинг деярли барча минтақаларида, Қозоғистон ва Мўғулистонда боқилади. 2006 йилда ўтказилган бонитировка натижаларига кўра Россияда қозоқ оқ бош зоти сони 22276тани ташкил этди, гўшт йўналишидаги моллар ичида бу зот улуши 16%ни ташкил этди. Ҳозирда “анката” йирик мол типи, 2 та тўқол тип – “чиҳатой” ва “волга орти” типи, шунингдек 16 та сермаҳсул завод линияси мавжуд бўлиб, улар ўз кўрсаткичлари бўйича зот стандартларидан 7-30% га ошади. Наслчилик хўжаликларида ва заводларида унумдорлик бўйича рекорд кўрсаткичларга эга олий тоифали молларни яратиш ишлари давом этмоқда.

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!