Молларнинг ШАРОЛЕ зоти ҳақида

Шароле зотининг ватани Франциянинг марказий қисмидаги Шарол вилояти ҳисобланади. Бу зот махаллий моллардан келиб чиққан. Унинг шаклланишида симментал ва шортгорн зотларининг қони куйилганлиги тўғрисида ҳам маълумотлар мавжуд.
Узоқ ўтмишда бу корамоллар кўш махсулдорли бўлиб, гўшт ва сут берган хамда улардан ишчи хайвон сифатида фойдаланилган. Кейинги даврларида селекция ишлари молларнинг гўштдорлиги хамда гуси бўйича олиб борилиб, хозирги шароле зотига хос бўлган моллар шакллантирилган. Бу борада 1864 йилда чоп этилган наслчилик
китоби мухим ахамиятга эга бўлган. Наслдор моллар назоратга олиб борилган уларнинг наели ва махсулдорлиги яхшиланган. Ҳозирги даврга келиб Франциянинг шароле зотли моллар сони 3 миллионга якинлашган. Бу молларнинг асосий урчитиш марказлари бўлиб, Франциядаги Але, Сан-Луара, Невр, Шер, Вандея ва Крез туманлари хисобланади.
Шароле зотининг тарифи бошка давлатларга маълум бўлиб, тез таркалган. Жумладан, Европанинг кўп давлатларига АҚШ, Канадага ва Африкага олиб кетилган. Шароле зотли моллар АҚШ ва Канадада тез кўпайган. 1970 йилдаёқ АҚШда соф зотли моллар 50 минг бошга ва дурагайлари 200 минг бошга етган. Шароле зотининг кўплаб
подалари Жанубий Африка, Аргентина, Бразилия, Португалия, Испания ва Анголага олиб кетилган. АҚШда бу зотни урчитиш халкаро ассоциацияси ташкил килинган. Хар йили рўйхатга олинган моллар сони ошиб борган. 1957 йили 2400 мол рўйхатга олинган бўлса, 1962 йили улар сони 12000 бошга етган. Ҳозирги вақгга келиб хар
йили рўйхатга олинадиган моллар сони 3-4 бараварга ошган.
Собик Иттифокка шароле зоти Франциядан 1961-1964 йиллари олиб келинган ва Украина хамда Россиянинг Саратов ва Пенза вилояти хўжаликларига жойлаштирилган. Жами келтирилган молларнинг сони 284 бош бўлиб, улардан 59 боши бука ва 225 боши ғунажинлар. Улар соф холда урчитилган ва махаллий зотларни чатиштиришда
фойдаланилган. Узбекистонга шароле зотли букалар 1970-1971 йиллари олиб келинган. Республика наслчилик станциясида сакланиб музлатилган уруғлари қора-ола зотли сигирларни уруғлантиришда ишлатилган.
Шароле зотли молларнинг туси сарғиш малла рангда, бурун кўзгуси қизғиш, калласи қиска, пешонаси кенг, бўйни қиска, кураги чуқур ва кенг, кўкрак тўш чўққиси кам ривожланган, бели кенг, лекин бироз эгилган, орқа қисми кенг. Шароле зоти йирик моллар гурухига киради, оёқлари ўртача баландликда, танаси чўзиқ, унинг олдинги, ўрта ва орқа қисми бир хил узунликда, суяги дағал, жун қоплами юпқа. Моллар бақувват ва чидамли. Франция хўжаликларида сигирлардан 13-14 ёшига кадар фойдаланилади.
Шароле зотли моллар юқори ўсиш тезлигига эга. Бу кўрсаткичлар бўйича улар гўштдор зотлар ичида юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Бузокларнинг кунлик вазн ўсиши 940-1300 граммга тўғри келади. Бундай меъёрдаги вазн ўсиш тезлиги уларнинг 2-3 ёшига кадар давом этади.

Янги туғилган бузоқларнинг вазни 40-48 килограмм, айримлариники 60-65 килограммга боради. 8 ойлигидаги вазни 270-340 кг, 18 ойлик ғунажинлар 430-450 килограммга етади. Сигирларнинг вазни 750-1000 кг, буқаларники 1200-1500 кг. Бўрдоқи қилинган буқачалар 12 ойлигида 480—530 килограммга ва 18 ойлигида 630-650 килограммга етади. Бўрдоқи молларнинг сўйим чикими 65-70 фоизга тенг. Шундай юқори сўйим чиқимида хам ёғсиз гўшт нимталари олинади. Сигирларнинг сут миқдори 11.00-2000 кг, унинг ёғлилик даражаси 3,9-4,0 фоиз.
Россияга шароле зотли букалар илк бор XIX аерда келтирилган. XIX асрнинг 70-80-йиллари Украинадаги айрим хўжаликларда шароле букалари билан Украина кул ранг моллари чатиштирилиб, дурагай моллар олинган. 1884 йили дурагай моллар биринчи бор Одессада ташкил қилинган бўрдоқи моллар кўргазмасида намойиш килинган ва сўнгра 1896 йили Қуйи Новгородда Бутун Россия кўргазмасида иккинчи бор намойиш этилган. Ҳозирги кунда шароле зотли молларнинг репродуктор хўжаликлари Украинанинг Харков вилоятидаги “Украинка”, Тамбов вилоятининг “Моршанск” , Саратов вилоятининг “Балашов” , Ставропол ўлкасининг “Кумск” ва бошка хўжаликларда ташкил этилган. 1974 йили зот бўйича наслчилик китоби нашр этилди.
Б.А.Багрийнинг маълумотларига кўра, шароле зотли моллар янги шароитга яхши мослашган, пуштдорлиги қоникарли, ўсиш тезлиги юқори. Новвослар юқори меъёрда боқилганда 18 ойлигида 573 килограммни ташкил қилган ёки кунлик ўртача ўсиши 1036 граммга тўғри келган. Улар сўйилганда 327 килограмм гўшт берган. Сўйим
чиқими 66,2 фоизни ташкил қилган. Моллар семириш ва ўсиш даврида озикаларни самарали харажат килади. Жумладан, “Балашов” станциясида 18 ой парвариш килинган новвослар 1 килограмм вазн қўшишига 6,5 озиқа бирлиги сарфлаган.
Шароле букдчаларнинг гўшт нимталари устида, мускуллар оралиғида ва ичида ёғнинг жуда камлиги кўрсатилган. Худди шунингдек, ички ёғлар хам кам тўпланган (1,1 фоиз). Моллар гўшт нимталарининг мускуллар билан тўлишганлиги алоҳида кўрсатиб ўтилган. Айникса, сон ва биқин мускуллари ўта юқори даражада ривожланган. Шароле зотли бузоклар йирик туғилади ва натижада сигирларнинг туғиши узоқ ва нисбатан қийин ўтади.
Шароле зоти дурагай гўштдор моллар олиш мақсадида сут йўналишидаги зотлар билан чатиштиришда кенг фойдаланилади. Улар, айникса, қўш махсулдорли йирик зотлар билан чатиштиришда яхши натижа беради. Д.Л.Левантин, И.И.Чсркашченко, Н.Ф.Ростовцев, Д.А.Смирнов ва бошка бир катор олимларнинг шароле зотини чатиштириш бўйича ўтказган тажрибаларида дурагай молларнинг юқори гўшт маҳсулдорлик самарадорлиги кўрсатилган. Қора-ола зоти билан чатиштиришдан олинган дурагай молларнинг гўшт махсулдорлиги 10 фоизга, кизил чўл зоти билан — 25 фоизга ошган. АҚШ, Канада ва бошка давлатларда шароле зоти гўштдор зотли молларни (герефорд, галловей ва хоказо) чатиштиришда фойдаланилади. Ўзбекистонда қора-ола зотли сигирларни шароле зоти билан чатиштиришдан олинган дурагай букачалар 5-6 ойлигидаёк 200-260 килограммлик вазнга етган. Уларнинг ўртача кунлик семириши 1100-1300 граммга тўғри келган. Бу дурагай букачалар
Фарғона вилоятининг Бувайда хўжаликлараро бўрдоқичилик корхонасида олинган ва чорвадорлар кўргазма семинарида намойиш этилган.
Шароле зоти устида олиб борилаётган селекция ишлари зотнинг вазнини саклаш, гўшт махсулдорлигини яхшилаш, серпуштлигини ошириш, кийин туғиш ҳолатини камайтиришга каратилган.
Зотда 13 та машхур бука тизимлари мавжуд. Улардан куйидаги тизимлари кўп таркалган: «Драп», «Бахус», «Камарад», «Орлеан», «Фюар». Шароле зоти катнашувида АҚШда “Шарбрей» зоти ва Украинада гўштдор зот гурухлари яратилган.

Манба: «Қорамолчилик» (У.Н.Носиров.)