Сигирларни боғламасдан сақлашнинг афзалликлари

Илғор фермер, шунингдек, сут ишлаб чиқаришда чет эл технологиялари жорий этилган хўжаликларда сигирларни молхона ва майдончаларда боғламасдан асраш усули қўлланилади.
Сигирларни боғламасдан сақлаш қуйидаги афзалликларга эга:
• Эркин ҳаракат, қуёш нури ва тоза ҳаво сигирларнинг умумий ҳолатига ижобий таъсир этади;
• Сигирлар ўзларига кўпроқ хизмат қилиши оқибатида қўл меҳнати камаяди;
• Сигирларни соғиш замонавий технологияга асосланган соғиш заллари ва қурилмаларида амалга оширилиб, сигир елинини соғлом асраш чоралари кўрилган;
• Машиналарда соғиш ва сутни тездан совутиш натижасида юқори сифатли сут ишлаб чиқарилади.

Сайтда имловий ёки услубий хатога кўзингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва CTRL+ENTER босиш орқали бизга хабар беринг.