Сигирларда лактация даври

Сигир тўққанидан бошлаб, то яна қочиб буғозлигида дам олишга чиқиб кетганигача бўлган оралиқ сут бериш ёки лактация даври деб юритилади. Бу оралиқ соғим даври деб аталса хам бўлади. Шунинг учун сут безлари бошқа безларга ўхшаб доимо ишламай, факат соғим ёки лактация давридагина ишлаб туради.Йил давомида сигирларнинг физиологик ҳолатида бир неча давр кечади. Шулардан биринчиси — буғозликнинг иккинчи ярми якунидаги дам олиш даври. Буғозликдаги дам олиш даври сигир сутдан чикарилиб, то тукканигача бўлган оралиқ хисобланади. Иккинчи
давр – сервис даври. Бу сигир туккандан бошлаб, то қочиб уруғланган вақггача бўлган оралик кунлари. Учинчи давр — соғим ёки лактация давридир.
Ишлаб чикариш амалиёти хамда молларнинг нормал физиологик ҳолати учун юкорида келтирилган даврларнинг ўртача давомийлиги белгилаб олинган. Жумладан, дам олиш даври 45-65 кун бўлишлиги маъкул. Сервис даврининг давомийлиги сигирларнинг
махсулдорлигига караб, 30-60 кун бўлиши керак. Бу давр чўзилиб кетиши сигирларнинг қисир қолишга олиб боради. Биринчи даврнинг камайиб ёки узайиб кетиши сигирнинг сут махсулдорлигига хамда саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Соғим даври 300-305 кун ва дам олиш даври 50-65 кун бўлганда сигирлардан хар йили бузок олиш мумкин.
Буғоз сигирларнинг дам олиш даврида елинда сут хосил бўлмайди. Организмда кувват жамғарилади ва она қорнидаги ҳомила яхши ривожланади. Бу даврда буғоз сигирларни соғин сигирлар каби кучли озиклантириш талаб этилади. Юқорида келтирилган физиологик даврларнинг давомли ёки киска бўлишлигини аник мисолларда тахлил килганимизда, уларнинг ахамияти яна ҳам кўпроқ намоён бўлади. Жумладан, сигирларнинг соғим даври 300-305 кун эмас, балки 240-270 кун бўлганда сут микдори камайиб кетади. Бу давр 320-340 кунгача чўзилиб кетса, у ҳолда буғоз сигирларнинг дам олиш даври кескин кискаради (20—30 кун оралиғида бўлади). Натижада буғоз сигир организми етарлича дам олмайди, танада кувват етарлича тўпланмайди. Бўлажак соғим даврида мўл сут беришга организм тайёр бўлмайди хамда она корнидаги хомиланинг нормал ривожланишига салбий таъсир кўрсатилади.
Куйидаги ҳолатга эътибор берайлик. Махсулдор сигирларнинг сервис даври 20—30 кун атрофида бўлса, у холда лактация даври 230-250 кунни ташкил этади. Ёки сервис даври 120-150 кунгача чўзилиб кетса, у ҳолда сигирларнинг қисирлик даври узаяди хамда лактация даври чўзилиб кетади. Натижада сигирларнинг ялпи сути камаяди ва бузоқ бериш даражаси пасаяди.
Лактация давомвда сигирлардан соғиб олинадиган кунлик ва ойлик сут микдори бир хил бўлмайди. Сигирлар тўкканидан сўнг орадан 7-8 кун ўтгач, улардан соғиб олинадиган сут аста-секин кўпайиб, 80-100 кун оралиғида максимал даражага кўтарилади. Бу кўрсаткич маълум бир давр ичида (60-90 кун) сакланиб туради.
Лактациянинг охирига бориб сут бериш меъёри пасая боради. Унинг пасайиши хар хил сигирларда ҳар хил ўтади. Лактация даврида бир кунлик, ўн кунлик ва бир ойлик сут ажралиш меъёридаги ўзгаришларни график шаклида соғим эгрилигида кўрсатиш мумкин. Лактация эгрилиги хар хил сигирларда турлича бўлади. Бир хил сигирларда
кунлик соғим микдори лактация давомида кам ўзгаради, бошқаларида эса юқори даражада ўтади. Лактация эгрилиги сут маҳсулдорлиги даражаси, молларнинг шахсий хусусиятлари, физиологик холати ва шунингдек, озиклантириш ҳамда саклаш шароитларига боғлиқ шаклланади. Лактация эгрилик шаклига қараб, сигирларни
куйидаги гурухларга ажратиш мумкин:
— ю к о р и т у р ғ у н л и к д а г и лактация фаолияти. Бу гурухга мансуб сигирлар сутни кўп беради ва озикаларни яхши хэзм килади;
— ю к о р и , лекин т у р ғ у н л и к д а бўлмаган тез пасаядиган лактация. Юкори кунлик соғим кўрсаткичи тез пасайиб кетади. Бу хиддаги сигирларнинг юрак-томир тизими юқори куч билан узок муддатли ишлашга мослашмаган;
— т у р ғ у н л и г и п а с т лактация, бу хилдаги сигирлар кам
маҳсул бўлади.
Сигирларнинг лактация эгрилиги лактациянинг бошида секреция, яъни сут ажралишининг жадал кўтарилиши билан характерланади. Бунда кунлик соғим микдори кўтарилиб 2-3 ойда энг юкори меъёрга эришади. Шундан сўнг, бир ҳолатда, секин ва бошка бир холатда, айникса, сигирлар кочирилгандан сўнг, сут секрецияси тез камая бошлайди ва нихоят тўлиқ тўхтайди. Соғиб олинадиган ялпи сут микдори соғимнинг канчалик давомли ва юкори кўтарилиши хамда лактациянинг охирларига кзраб пасайиб бориш даражасига боғликдир.
Чорвачилик ривожланган мамлакатларда сигирлар маҳсулдорлиги ва уларнинг кунлик максимал соғимини рекорд даражага етказган селекцион ютукларни кўплаб келтириш мумкин. Жумладан. Исроил, АҚШ, Голландия ва бошка давлатларда лактация давомида
15-18 минг килограмм ва ундан хам юкори сут берадиган сигирлар яратилган. Кубада парвариш килинган “Окелин”лакабли голш тин-браман дурагай сигирининг бир кунда берган энг юкори сут микдори 116 килограммни ташкил килган. Бундай сигирлар юкори турғунликдаги лактация фаолияти билан алоҳида ажралиб туради. Ўзбскистонда парвариш қилинаётган қора-ола ва швиц зотли сигирларнинг лактация давридаги сут маҳсулдорлиги 9-10 минг килограммга ва уларнинг кунлик максимал соғими 50-60 килограммгача етказилган. Республикамизнинг кўпчилик давлат наслчилик заводлари ва хўжаликларида юқори маҳсулдорлиги ва юқори турғунлик лактация фаолиятига эга бўлган сигирлар яратилган.
Амалиётдаги селекция маълумотларига кўра, сигирлар кунлик сут соғими микдорини юқори меъёрга кўтариш билан биргаликда уни лактация давомида тез туширмасдан саклаб туриш мўл сут олишда мухим аҳамиятга эга.

Манба: «Қорамолчилик» У.Н.Носиров.