Сигирларнинг юқори мах­сулдорлигини баҳолаш ва танлаш

Наслдор сигирлар юқори мах­сулдорлиги, соғломлиги ва конституциясининг стаҳкамлиги би­лан характерланади. Истеъмол қилган озиқаларни махсулот билаи қоплашлиги, машина соғимига мослашганлиги ҳамда ўзларининг сифатли белгиларини авлодига тўлик ўтказиш қобилиятига эга бўлиши керак. Сут ва гўшт махсулдорлик йўналишидаги cuгиpларни бахолашда уларнинг сут соғими, сутнинг ёғлилик ва оқсиллик микдори хамда қатор соғим давридаги энг юқори лактация кўрсаткичлари инобатга олинади. Сигирларни биринчи, иккинчи ёки учинчи лактацияси даврида сут маҳсулотларининг ўртача кўрсатгичи бўйича бахолаш энг ишончли хисобланади. С.А.Рузский сигирирнинг уч лактациясидаги соғим микдори билан хаёти давомида берган соғими оралиғида ижобий корреляция борлигини аниқлаган (соғим бўйича г= + 0,82 +0,91, ёғ миқдори бўйича г=+0,82 +0,)8).
Сигирларни хаёти давом ида берган сут микдори буйича бахолаш мухим ахамиятга эга. Бундай бахолашда сигирларнинг энг юқори соғими хисобга олиниб, селекция ишларида ва айникса, буқа авлодидан бўлган сигирларни танлашда жуда қўл келади. Сигирларни сут махсулдорлиги бўйича бахолашда уларнинг лактацияси давридаги озиқлантириш ва сақлаш шароитларини хисобга олиш талаб этилади. Бу даврда сут таркибидаги ёғ ва оқсил микдорига, серсутликни ошириш давридаги уларнинг ўзгариш характерига, сутнинг миқдори билан ёғлиликни ўзаро боғлиқлигига, соғим ва оқсил даражасига, оқсил ва ёғсизлантирилган қолдиқнинг ўзаро боғланишига эътибор берилади. Лактация давомида сут бериш меъёрииинг бир хил даражада ўтиши хам хисобга олинади.
Сигирларни бахолаш ва танлашда уларнинг экстерери ва конституциялари хам ахоланади. Сигирларнинг экстерери зот андозасига мос келиши керак. Моллар танасининг катталиги хам маъум ахамиятга эга. Бир қатор наслчилик хўжаликларининг тажрибасига кўра, сигирларнинг серсутлиги уларнинг тирик вазнини кўтариш билан оширилади. Лекин бу холатда сигирларнинг сут йўналишидаги тана тузилиши сақланиши керак. Сигирларни машинада соғиш усулининг кенг жорий этилиш  моллар елинининг монофункционал сифатларига қараб бахолашга эътибор қаратади.

Таткиқотларда олинган маълумотларга кўра, елиннинг олдинги кисми яхши ривожланмаган бўлса (40 % ва ундан паст), уларнинг « қурук дан-қурук» соғилиш давомийлиги 2,5-2,6 минутга, яхши ривожланганда эса (45% ва ундан юқори) атиги 0,6-0,7 минутга тўғри келган. Биринчи гурухдаги сигирлар елинининг касалланиши 13-14 фоизгача бўлса, иккинчи гурухдагиларда эса 4-7 фоизга тўғри келган.
Сигирларнинг тўлик соғиб олиниши ва сут бериш тезлиги косасимон елинли бўлган сигирларда “эчки елинли ” бўлган сигир­ларга нисбатан анча юқори. Яъни, елини яхши ривожланмаган ва “ эчки елинли ” бўлган сигирлардан кам миқдорда сут соғиб олина­ди. Елин сўрғичлари бир хил катталикда, ўртача узунликда ва цилиндрсимон шаклда бўлиши талаб этилади. Яхши сут бериш тезли­ги 1 минутда 2,5 кг, ўртачаси — 1,5-1,8 кг ва қониқарсиз 1 килограммдан кам бўлишлиги аниқлаб берилган.
Сигирларни бахолашда уларнинг пуштдорлиги хамда хаёти даво­мида берган бузоклар сони хисобга олинади. Бу кўрсаткич куйидаги формуладан фойдаланиб аниқланади:
кўрсаткич қанча юқори бўлса, бузоқ бериш қобилияти шунча катта бўлади. Бузок бериш қобилиятини аниқлаш кўрсаткичларидан бири сигирларнинг туғиш оралиғи. Унинг нормал давомийлиги 365 кун­га тўғри келиши керак, шунда хар йили биттадан бузоқ олинади. 10 ёшга кирган сигир 8 марта туғиши ва шунча бузок бериши керак.
Сут қорамолчилигида сигирларни авлодининг сифати бўйича бахолаш ва танлаш мумкин. Тараққий этган хорижий мамлакатлар наслчилик амалиётида авлодининг сифати бўйича комплекс бахолаш тизими кўлланилади. Ю .А.Григоревнинг ўтказган тажрибала­рида сигирларни авлод сифати бўйича баҳолашнинг самарадорли­ги кўрсатилган (жадвал). Бунда, МҚУҲ — сигирнинг ўзавлодига сут махсулдорлигини ўтказиш қобилиятининг ўртача хисоби. Сигир қизининг, ўз онаси ва холалари хамда отаси опаларининг сут махсулдорлиги хисобга олинади. Ҳисоблашда хар бир келтирилган мол гурухларига тегишли коэффициентлар ишлатилади. М Н Қ — сут махсулдорлигини наслга беришдаги сигирнинг кобилияти. Бу қуйидаги формула асосида топилади:
бунда, А – зот бўйича ўртача кўрсаткич; п — баҳоланадиган моллар (сигир, унинг излари); R — баҳоланадиган сигир ва қариндошларининг ўртача махсулдорлиги. Келтирилган индексларни амалиётда хисоблаш машаққатли бўлгани учун бу услуб кўпинча илғор наслчилик марказларида ва илмий-тадқиқот институтларида қўлланилиши мумкин.

Манба: У.Н.Носиров-«Қорамолчилик»