Силос таркиби ва уни тайёрлаш учун фойдаланиладиган ўсимликлар

Озуқаларни силослашда уларни консерваловчи (айнитмасдан сақловчи) омил бўлиб, қанд моддасининг бижђиши натижасида ќосил бўлувчи сут кислотаси ќисобланади. Силосда сут кислотасидан ташқари сирка, пропион ва бошқа органик кислоталар ќам бўлади, аммо улар силос сифатига салбий таъсир кўрсатади.

Силосланаётган ўсимликда қанд моддаси қанча кўп бўлса, у шунча осон силосланади. Силоснинг кислоталик меъёри рН 4-4,2. Сут ачиш-бижђиш бактериялари, асосан, оддий қанд моддасидан сут кислотаси ќосил этади. Силос таркибидаги рН ни 4,2 га етказиш учун зарур модда миқдори қанд минимуми деб юритилади.

Ўсимлик таркибидаги қанд миқдорини қанд минимумига нисбати унинг силосланиш даражасини белгилайди. Шу кўрсаткичга биноан ўсимликлар осон, қийин ва силосланмайдиганларга ажратилади.

Осон силосланадиган ўсимликларга маккажўхори, кунгабоқар, жўхори, вика-сули аралашмаси; қийин силосланадиганларга-қашқарбеда, себарга, беда; силосланмайдиганларга- янтоқ, изень, ва бошқалар киради.

Силосланаётган массада мақсадга мос келмайдиган микробиологик жараёнларнинг олдини олиш учун, уни тезроқ ќаво кирмайдиган ќолатга келтириш керак.

Силослаш давомида содир бўладиган турли жараёнлар натижасида силос у тайёрланган дастлабки массадан қанд моддаси қарийб йўқлиги, крахмал ва оқсилнинг камлиги, аммо полипептид, аминокислота ва сут кислоталарининг кўплиги билан кескин фарқ қилади. Яхши тайёрланган силосда протеин миқдори 10% дан кўпроқ камаяди. Биологик жараёнлар натижасида қуруқ модда тўйимли қисмининг 4-5% йўқотилади.

Бостирилаётган массанинг намлиги юқори (75%дан ортиқ) бўлса, йирик бетонланмаган траншеяларда қуруқ модданинг 12-15% ўсимлик шираси оқиб кетиши натижасида йўқотилади.

Ширали озуқалар орасида ўтлардан тайёрланган силос тўйимли бўлади, таркибидаги протеин миқдори кўк ўтга яқиндир. Ќазмланувчи оқсил миқдори бўйича бошқа силослардан анча юқори туради.

Силос янги ўрилган ёки сўлитилган, майдаланган ўсимлик массасидан тайёрланади. Намлиги 75% дан ортиқ массани силослаш учун унга 10-20% майдаланган похол (сомон) қўшилади.

Силослашни консервант (айнишдан сақловчи модда)лар ёрдамида, карбомид ва таркибида азот бор бошқа кимёвий моддалар қўшиб ёки қўшмасдан тайёрлаш мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!