Силос тайёрлаш технологияси

996

Юқори сифатли силос тайёрлаш учун массани энг мақбул муддатларда ўриш ва йиђиштиришни тўђри ташкил этиш муќим ќисобланади. Кўк ўт силос учун шундай ўрилиши лозимки, ўрилган куни йиђиштирилиб, силосга бостириб улгуриш керак, акс ќолда ўт тўйимлилигини йўқотади, силосланиши ёмонлашади, узоқроқ вақт ўтадиган бўлса намлигини йўқотгани учун силослашга яроқсиз ќолга келади.

Маккажўхори, жўхори силос учун мум ва сут-мум пишиқлик даврида ўрилади (такрорий экин бўлса олдинроқ ўриш мумкин); кунгабоқар-гуллаш бошланганда; судан ўти-рўвак чиқариш; кўпйиллик дуккаклилар шоналаш-гуллай бошлаганда, ђалласимонларни най ўраш-бошоқ чиқара бошлаган даврларда ўриш юқори ќосил ва сифатли силос олишни таъминлайди.

Силос тайёрлаш учун масса майдаланади. Бу яхши зичлашишига, ораларидаги ќавони сиқиб чиқариш аэроб бактериялар фаолияти сусайишига олиб келади. Массанинг намлиги кўпроқ бўлса йирикроқ майдаланади.

Массани зичлаш муќим омилдир. Зичлаш тўхтовсиз ќар 20-30 см қатламда ўтказилиши талаб этилади. Ќар бир траншея 3-5 кунда тўлдирилиши керак. Траншея тўлиши билан қалинлиги 0,12 мм дан кам бўлмаган полиэтилен плёнка билан ёки 20-50 см қалинликда тупроқ билан беркитилади.

Кўк ўтни силослашда протеин нобудгарчилигини камайтириш учун қуруқ кимёвий модда — натрий пиросульфит қўшиш тавсия этилади. Бу препарат оқ ёки сариқ рангли, олтингугурт ќидли, гигроскопик порошок бўлиб 1 т силос массасига 3-5 кг яхшилаб аралаштирилади. Бу препаратни қўллаш силосдаги тўйимли моддалар нобудгарчилигини 2-2,5 марта камайтиради. Бундай силосни тайёрлангандан 2 ой ўтгач, ќайвонларга едириш мумкин.

Массага унинг вазнига нисбатан 0,3-0,4% чумоли кислотаси қўшиш сифатли силос олишни кафолатлайди. Бундай муќитда сут ачитқи бактериялар яхши ривожланади. Ўсимлик тез сўлийди ва яхши зичланади.

Траншеяларга силос бостириш усули кенг тарқалган. Траншеяларнинг деворлари ва асоси бетонланган бўлиши мақсадга мувофиқдир. Траншея узунлиги 9-15 ва чуқурлиги 2,5-3,5 м бўлади. Келтирилган масса доим текисланиб, зичлаб турилади.

Силос тайёрлашда айрим экинларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиш керак. Масалан, маккажўхори ва жўхорини силослашда бу экинлар 1 га майдондан энг кўп озуқа бирлигини мум пишиш фазасида беради. Шу даврда 1 кг маккажўхори силосининг тўйимлилиги 0,25-0,28, жўхориники эса-0,23-0,24 озуқа бирлигига тенг.

Маккажўхори ва жўхори мум пишиш фазасида 65-70% нам-ликка эга бўлади, бу массани 2-3 см узунликда майдалаш ва яхши зичлашни талаб этади. Тайёр силос сал нордон ва ёқимли мева ќидига эга бўлиб ќайвонлар яхши ейди.

Сут-мум пишиқлигида маккажўхорининг намлиги 70-75% атрофида бўлади. Бундан ќам тўйимли ва мазали силос олинади, бундай силоснинг 1 кг да 0,20-0,22 озуқа бирлиги бор, майдалаш узунлиги 4-5 см. Экин совуқ ургунга қадар силосланади.

Сут-мум пишиқлик фазасига етмаган, таркибидаги намлик 80% ва ортиқ бўлган маккажўхорига 8-10% майдаланган сомон қўшиб силосланади. Агар сомон қўшиш билан масса намлиги 75% гача камаймаса кимёвий препаратлар ёрдамида силослаш тавсия этилади.

Маккажўхорининг поя, барг ва сўталаридан озуқа тайёрлаш катта аќамиятга эга. Бундай массада силосланиш жараёни ва ќайвонлар озуқаси учун етарли (50-65%) қуруқ модда мавжуд. Бундай силос анча арзон ќисобланади. Бундай силос таркибидаги протеин миқдорини ва силослашда ўтадиган ферментация жараёнини тезлатиш учун силос бостириш вақтида карбомид, соя шроти ва бошқалар қўшилади. Бунда сўта ўзаги ва сўта пўстларини яхшироқ майдалаш озуқа ейилувчанлигини 30% гача оширади.

Дон учун йиђиштириб олинган маккажўхорининг поя ва баргларида намлик 65-70% бўлса, уни соф ќолда силослаш маъқул ќисобланади, намлиги 40-50% га қадар камайган бўлса, серсув, сершира озуқалар-қовоқ, қовоқча, хашаки тарвуз, лавлаги жоми, лавлаги барглари, сабзавотчилик чиқиндилари билан аралаш ќолда (1:1) силослаш керак бўлади.

Кўк масса траншеяга босишдан олдин тарозида тортилади. Босилган кўк масса вазнидан табиий камайиш учун 15% чиқарилиб кирим қилинади. Бундай усул билан аниқлаш анча ноаниқ усул ќисобланади.

Силос массасининг вазни силосланган шароитга бођлиқдир. Силосхонадаги бир куб метр силос массаси бир ой ўтгач аниқланади. Бир куб метр силос массасини ва траншея ќажмини билиб, силосхонадаги ќамма силос вазни ќисоблаб топилади.

Тўђри бостирилган силос молларга бериш учун 10-14 кунда етилади. Силос бостирилгандан кейин 15-20 кун ўтгач, сифатини аниқлаш учун намуналар олинади. Намунанинг вазни 2 кг дан кам бўлмаслиги керак.

Силоснинг сифати. Силосда ўсимликнинг барча таркибий қисмлари- барглар, поялар, гултўпламлари аниқ кўриниб туриши, эзилган шилимшиқ ќолда бўлмаслиги, чириган сассиқ мођор ва бошқа ќидлар бўлмаслиги керак.

Силос кимёвий ва кўздан кечириш кўрсаткичларига кўра I, II, III синфларга ва синфсиз (яроқсиз)ларга ажратилади.

Қўнђир ва тўқ жигарранг, асал ёки янги пиширилган ноннинг ўткир ќидига эга силос синфсиз (яроқсиз) ќисобланади.

Мођор босган ёки чириган ўсимлик аралашган силосни молларга бериш маън этилади. Сифатсиз силос от, бўђоз ва эмизадиган молларга (қорамол, қўй, эчки, чўчқалар) айниқса зарарли таъсир қилади.

Агар бир сиқим силос қўлда сиқилганда ранги юқса, унда ўсимлик қисмлари кўринмаса бундай силос бузилган ќисобланади ва молларга бериб бўлмайди.

Силос сифати балларда баќоланади. Баллар рН (кислоталик) миқдори, эркин сут ва ёђ кислоталари миқдори, каротин миқдори ва ќидига қараб белгиланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!