Симменталь зоти (немисча Simmental-Зимменталь водийси). Швейцарияда, маҳаллий зотларни V асрда келтирилган скандинав зотлари билан чатиштириш йўли билан яратилган. Унумдорлиги юқорилиги ва маҳаллий шароитга тез мослашиш хусусияти туфайли кўплаб мамлакатларга тарқалган. Маҳаллий зот сигирларни Швейцариядан келтирилган симменталь зот буқалар билан сингдириб чатиштириш орқали қардош зотлар олинган бўлиб, турли мамлакатларда улар турлича номланади (ГФР ва Австрияда- флекфи, Францияда- монбельярд, Венгрияда- венгер ола зоти ва ҳоказо). Бу зотнинг сут ва гўшт йўналишидаги тури бор. Симменталь зоти малла, ола-малла, баъзида қизил-ола рангда бўлади, боши ва думининг учи оқ рангда; бурун “ойнаси” пушти, шохи ва туёқлари оч мумрангда. Буқаларнинг тирик вазни 800-1100 кг, сигирларники-550-600 кг гача етади. Ўртача йиллик сут соғими 3500-4500 кг ни, сут ёғлилиги 3,8-3,9%ни ташкил этади. Боққанда тез семиради. Буқалар 12 ойлик бўлганда 400-420 кг, 18 ойлигида 500-600 кг га етади.
Тирик вазнининг 58-62% миқдорида гўшт беради.




















