Соғин сигирлар озиқ рациони ва уларни боқиш

Соғин сигирлар озиқ рациони уларнинг озиқ моддаларга бўлган эҳтиёжини қондириш, иштаҳа билан ейдиган, ҳазм органларини зўриқтирмайдиган, озиқ моддаларнинг яхши ўзлашишига ёрдам берадиган бўлиши лозим. Озиқ рациони ферманинг ўзида етиштириладиган ем-хашаклардан максимал фойдаланиладиган қилиб тузилиши керак. Соғин сигирлар молхонада боқиладиган даврда озиқ рациони асосан дағал ва ширали озиқлар — пичан, силос, илдизмевалар, сенаждан иборат бўлиши керак. Серсут соғин сигирларга концентратт озиқ (ем) ҳам бериш зарур.
Серсут сигирлар фақат дағал ва ширали озиқлар билан боқилганида рационнинг ҳажми жуда ортиб кетади, сигирлар уни еб тугата олмайди. Бунинг устига, кўп миқдордаги концентрат озиқ модда алмашинувини издан чиқаради. Бу эса остеомалятсия деб аталадиган касаллик (суяк тўқимаси касаллиги) ни келтириб чиқаради.

Соғин сигирлар учун ҳам озиқлантириш рациони тузилган. Бундан ташқари, сигирларнинг тирик вазнига қараб дағал ва ширали озиқлар беришнинг тахминий меъёри ҳам белгилаб чиқилган. Соғин сигирга дағал озиқ 100 кг тирик вазнга 1-2 кг (ярим пичан бўлиши керак), ширали озиқ 6-8 кг ҳисобида берилиши керак. Қанча концентрат озиқ бериш кераклиги сигирдан соғиладиган сут миқдорига қараб белгиланади. Бир суткада 10-20 кг сут берадиган сигирга ҳар 1 кг сутга 150-200 г, суткасига 25-30 кг сут беради ган сигирга эса 250-350 г ҳисобидан концентрат озиқ бе рилади.

Тирик вазни 500 кг бўлган ва суткасига 20 кг сут берадиган сигирнинг озиқ рациони қўйидагича:
Пичан — 3 кг;
Йўнғичқа пичани — 3 кг.
Кўк ўт ёки маккажўхори силоси — 30 кг.
Ним ширин лавлаги — 18 кг.
Концентрат озиқ — 3.8 кг.
Ош тузи — 0.105 кг.

Мол боқишни тўғри ташкил қилиш учун тирик вазни ва маҳсулдорлиги бир хил бўлган ҳайвонларга дағал ва ширали озиқалар бир хилда берилади.
Серсут сигирлар учун алоҳида рацион тузилади ва суткасига 3-4 марта озиқлантирилади.
Биринчи концентрат, кейин ширали, сўнг дағал озиқ берилади. Янги бузоқлаган сигирларга алоҳида эътибор берилиб овқатлантирилади. Токи у кўп сут берсин. Бузоқлаганидан 10 кун кейин сигир секин-аста тўла озиқ рационига ўтказилади. Сутини кўпайтириш даврида сигирга қўшимча равишда 2-3 озиқ бирлиги берилади. Қўшимча озиқ сигир кўникиб кетгунга қадар берилади. Янги бузоқлаган сигирни амалда бераётган сутига мувофиқ озиқлантириш сутнинг кўпайишини таъминлай олмайди.

Манба: «Чорвачилик ва паррандачилик асослари» М.З.Муртозаев, А.А.Кушаков, Т.А.Алибоев

Дўстларингизга ҳам улашинг!