Соғин сигирларни озиқлантириш

Сигирларнинг сут маҳсулдорлигига таъсир қилувчи асосий омиллардан ҳисобланади.
Сигирларнинг тирик вазни маҳсулдорлиги, семизлиги, физиологик ҳолатига қараб меъёр асосида, хўжаликнинг озиқа имкониятлари асосида тузилган тўлақийматли рационлар асосида боқишни ташкил қилиш керак.
Сигир туққанидан кейин 10-15 кунгача тўлиқ рационга чиқарилади, туққанидан кейин бирдан тўлиқ рационга ўтказиш организмнинг, айниқса елиннинг зўриқишига ва касалланишига сабаб бўлиши мумкин.
Кўпинча бу ҳолат серсут сигирларда оғриқли кечади.
Сигирлар туққанидан 10-15 кун кейин туғим асоратлари ортда қолади. Елин шиши қайтади, уни тўлиқ рационга ўтказиб, ийдириш (раздой) чоралари кўрилади. Ийдириш сигирларнинг маҳсулдорлигини оширишга қаратилган. Зоотехникавий ва ташкилий тадбирлар мажмуаси ҳисобланади.
Сигирларни ийдириш 2-3 ой давомида ўтказилади, чунки сигирлар шу даврда лактасия давомида берадиган сутини 40-50% бериб, сутини кўпайтиришга мойил бўлади.
Ийдириш учун сигирнинг ўртача сут маҳзсулдорлиги аниқланиб, унинг асосий рационига 2-3 озиқа бирлига қўшиб берилади, сигир сут билан жавоб берса яна 2-3 озиқа бирлиги қўшиб берилади, бу ҳол токи сигир қўшимча озиқага сут билан жавоб бермаганча давом эттирилади ёки сигирнинг энг юқори имконият сут маҳсулдорлигига эришилади. 2000-3000 кг сут берадиган сигирларда ийдириш орқали 800-1000 кг сут маҳсулдорлигини ошириш мумкин. Сермаҳсул 5000-6000 кг сут берадиган сигирларда бу жараён мураккаброқ кечади, ёки озиқлантиришга талаб янада ортади.
Сигирларни ийдириш даврида қишки рационнинг таркиби,
тўйимлилик бўйича %.
Ёзги рационлар асосан кўк озиқалар ва емдан иборат бўлади.
Сермаҳсул сигирларни соғиш залларида соғилганда 6-8 минут давомида 2,0-25 кг ем истеъмол қилиб, икки соғимда 4,0-5,0 кг, уч марта соғилганда 6-9 кг ем истеъмол қилинади.
Соғин сигирларни озиқлантирганда рационнинг тўйимлиги ва унинг таркибидаги қуруқ моддаси инобатга олинади.
Сигирлар ийдириш даврида рационни тўйимли моддалар билан бойитиш мақсадида баъзан йЕм нисбати бироз оширилади. Ёки шу даврда (100 кун) 2000-3000 кг сут берувчи сигирларнинг 1 кг сути учун 240-260 г йЕм; 4000 кг сут берадиганларига 290-310 г; 5000 кг ва ундан кўп сут берадиган сигирларга эса 380-400 г ем берилади.
Рацион албатта меъёрдаги макро ва микроэлЕментлар, ҳамда витаминлар билан тўлиқ таъминланиши шарт.
Қанд – протеин нисбати 1:0,9-1,1 бўлиши, крахмалнинг- қандга нисбати 1:1,3-1,5 бўлиши керак.
Соғин сигирлар рациони 2-3 кг сутни кўпайтириш имкони билан берилади.
Озиқлантириш меъёри вояга етган, ўрта семизликдаги сигирлар учун ҳисобланади. Шу боис семизлиги паст сигирларга ийдириш даврида қўшимча 1,5-2,0 озиқа бирлиги қўшиб берилади.
Сигирлар рационидаги озиқаларни аралаштириб едириш яхши натижалар беради.
Ийдириш (100 кун) даври тугагандан кейин ҳар ой сут 8-10% камаяди, шунинг учун рацион тўйимлилиги 3-4% камайтириб борилади. Шу даврда озиқлантириш юқори сут маҳсулдорлиги ва ийдириш даврида сарфланган тўйимли моддаларни ўрнини қоплашни кўзда тутиш керак, чунки ийдириш даврида сигирлар кунига 500-600 г вазн йўқотишлари мумкин.
Ийдиришдан кейин сигирлар рациони сут маҳсулдорлигига қараб ойда 2-3 марта ўзгартириб борилади. Бу даврда асосан хўжаликда етиштирилган озиқалар кўпроқ фойдаланиш яхши самаралар беради.
Манба:МАҚСУДОВ ИЛҲОМЖОН, ЖЎРАЕВ ЖАМУРАД ЯНГИБОЕВИЧ, АМИРОВ ШАВКАТ ҚЎЗИБОЕВИЧ – “ЧОРВАЧИЛИК АСОСЛАРИ”