Соғин сигирларни суғориш

Соғин сигирлар олдида иложи бўлса, доимий тоза сув сақланиши керак. Агар бунинг иложи бўлмаса, кунига камида 2-3 марта сув бериш керак. Соғин сигирларнинг кунлик
сув истеъмоли ҳайвоннинг тирик вазни, атроф-муҳит ҳарорати, озуқалар таркибидаги сув миқдори ва улар берадиган сут миқдорига қараб фарқ қилади. Шуни унутмаслик керакки, сигирларга ҳар 1 кг сут учун 3 литр сув керак бўлади ва 15 кг сут берадиган ҳайвонга кунига 40-45 литр сув талаб қилади озиқланганда унданда кўпроқ сув ичишади. Соғин сигирларда кунига камида 2 марта суғориш, соғин сигирларни кунига камида 40-45 литр сув керак бўлса, суғориш ҳар куни бир вақтнинг ўзида бажарилиши керак. Суғориш кунига камида икки-уч марта соатларда амалга оширилиши керак. Уни иложи борича тез-тез ўзгартирмаслик керак.
Сув идишларини оқилона жойлаштириш сигирларнинг сувга бўлган талабини тўлиқ қондириш орқали, уларни озуқа ейиши оқибатида юқори сут маҳсулдорлиги таъминланади.
Базавий фермер хўжаликларининг барчасида сигирлар боғламасдан сақланади, бу жуда ижобий хислат.

Манба: «СУТДОР ҚОРАМОЛЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ» Тузувчи: Қ.Ж. Шакиров – Тошкент давлат аграр университети Ипакчилик ва тутчилик факультети, “Умумий зоотехника” кафедраси доценти, қ.х.ф.д. Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ