Ҳайвонларда учрайдиган туберкулёз касаллиги ва унга қарши курашиш йўллари

grazing flock of goats and sheep

Туберкулёз — ҳамма турдаги, жумладан, майда туёкди ҳайвонларда сурункали кечадиган юкумли касаллик бўлиб, одамга ҳам юқиши мумкин (шу билан бир қаторда, одамдан хайвонларга ҳам утиши мум­кин).

Инфекция кузгатувчилари таёқча куринишдаги микроблар (туберкулёз микробактериялари деб ном олган) бўлиб, ташқи мухитга жуда чидамли қуритиш ва дезинфекцияловчи моддаларга бўш келмайди. Тупрок, қатламида — 2 йилгача, сувда — 2 ойгача, гунгда куп йиллар, намликда — 8-10 ойгача, ёғсизлантирилмаган сутдан қилинган сариёг ва пишлоқдарда — 10 ойга­ча яшаши мумкин. Сут 85-90 даража иссикдикда 30 дакика кайнатилганда ўлиши мумкин. Совук. харорат унинг яшовчанлигига таъсир қилмайди.

Шуни таъкидлаш лозимки, қўй-эчкилар (бошқа Хайвонлардан фаркди уларок,) туберкулёз билан ахён- ахёнда касаланади ва бу касаллик белгиларсиз кечади.

Лекин бу ҳеч қандай чора кўриш керакмас, деган маънони билдирмайди. Хар йили туберкулёзга қарши режали кўрик ва тадбирларни ўтказиш лозим. Хайвонларни кўрикдан ўтказиш ишларига шу касал­лик билан хасталанган кишиларни куйиш мумкин эмас, шунингдек, туберкулёзга нокулай хужаликда қўй-эчкилар парваришлайдиган кишилар хам жалб этилмайди.

Бундан ташқари, ҳар хил турдаги ва ҳар хил ёшдаги ҳайвонларни биргаликда парваришлаш, зарарсизлантирилмаган сут бериш тақиқикданади. Касаллик тарқалган фермерлардан олиниб, туберкулёз таркдалишига мойилрок, хўжаликларда одатда хайвонларнинг биноларини, ёйиладиган майдонларини, жиҳозлари ва қурилмаларини дезинфекциялаш кўзда тутилган бир қатор санитария-ветеринария тадбирлари ўтказиб турилади. Дезинфекциялашда таркибида камида 5 фоиз актив хлор мавжуд булган хлорли охак эритмасидан, 10 фоизли қайнок, олтингугурт-карбол аралашмасининг эритмаси, 20 фоизли мусаффоловчи оҳак (хар соатда, уч марта окданади), формальдегиднинг ишкррли эритмаси, 3 фоизли натрий гидрооксиддан фойдаланилади.Гўнг биотерлик усулда зарарсизлантирилади.

Туберкулёз билан касалланган  ҳайвонлар боқилган яйловдан факат уч ойлик муддат ўтгандан кейингина фойдаланиш мумкин булади.

Туберкулёз тарқалишига мойил хўжаликлардаги кўй-эчкилардан олинган сутни 90 даражада қайнатиб, 5 дақикалик пастерлаш оркали албатта зарарсизлантириш керак булади.

Касаллик аломати булган хайвонлардан олинган сут­ни 10 дақиқа қайнагандан кейингина кўй-эчкиларга озука сифатида фойдаланиш мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!