ВИТАМИНЛИ ЎТ УНИ ВА ТАБИИЙ ОРГАНИК ОЗУҚАЛАР ТАЙЁРЛАШ

Витаминли ўт уни тайёрлаш усулида тўйимли моддаларнинг йўқотилишини камайтириш ҳисобига қўшимча маҳсулот олиш мумкин. Масалан, 1 тонна беда кўк массасидан (0,18-0,20) 250 кг пичан (0,47-0,49) ёки 200 кг (0,85) озуқа бирлигида ўт уни олиш мумкин. 1 тонна беда озуқа бирлиги: кўк ҳолда 180, пичанида 122,5, ўт унида 170 озуқа бирлигини (220 г ҳазмланадиган протеин)ни ташкил этади.
1 кг ўт унининг тўйимлилиги ўртача 0,7-0,9 озуқа бирлигини ташкил этиб, унга 16-23% хом протеин ва 150-300 мг каротин бўлади.
Гидропоника усулида етиштирилган табиий органик озуқалардан ресурстежамкор озиқлантириш технологиясини ишлаб чиқиш чорвачиликни ривожлантиришда муҳим
аҳамиятга эгадир. Кўкатли озуқалар узунлиги 60 см, кенглиги 40 см ва баландлиги 5 см ли алюмин ёки рух билан сирланган лоткаларда ўстирилади. Лотканинг олдинги қисмининг ўртасига фойдаланилган эритмани чиқариб олиш учун резинка най ўрнатилади. Бир квадрат метр лоткага 4,2 кг сули ёки арпа, 4 кг жавдар ёки буғдой, 5 кг маккажўхори, соя экилади.

Гидропоника усулида кўкат озуқалар тайёрлаш учун озиқ муҳити сифатида қуйидаги эритмалардан фойдаланилади:
1 тонна сувга 500 грамм калий селитраси, 500 г суферфосфат, 200 г аммиак селитраси, 300 г магний сулфат қўшилади. Ишни осонлаштириш учун бу аралашмалар 2 литр сувда эритилади ва шиша банкаларда сақланади, зарур бўлса 100 литр сувга
2 литрдан эритма қўшиб ишлатилаверади. Суткасига 2 марта, яъни эрталаб ва кечқурун 1 квадрат метрдаги ўсимликка 3-4 л минерал эритма сепилади. Ўсши даврида 1 кв метрга ҳаммаси бўлиб 40-50 литр озиқли эритма сарфланади.
Кўкатли озуқалар гидропоника усулида 6-7 кун ўстирилади, шу вақт ичида ўсимлик илдизи ўзаро бир-бирига чирмашиб, яшил ўсимликнинг бўйи эса 23-25 см га етади. Бу
ерда иссиқлик 21-24 °С, ҳавонинг нисбий намлиги 70-80% бўлиши керак.
Эътибор беринг, 1 кг доннинг ҳазм бўлиш коэффициенти 40% бўлса, 1 кг дондан 8-10 кг кўк майса етиштирилиб, озуқа тайёрланса, ҳазм бўлиш коэффициенти 95% га етади, озуқалар тежалади, чорва молларининг касалликларга чидамлилиги ортади, майда шохли (қўй ва эчкилар) молларнинг тирик вазни 18-20%, жўжалар бир ойликкача даврда 21% қўшимча вазнга, соғин сигирларнинг сут маҳсулдорлиги 15-20 фоизга оширишга эришилади.

Манба: «СИФАТЛИ ОЗУҚАЛАР ТАЙЁРЛАШ»Тузувчилар: Н.Р. Рўзибоев – Чорвачилик ва паррандачилик илмийтадқиқот институти Оҳангарон бўлими бошлиғи, қ.х.ф.д. Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ

Сайтда имловий ёки услубий хатога кўзингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва CTRL+ENTER босиш орқали бизга хабар беринг.