Янги туғилган улоқлар онасининг оғиз сути билан озиқлантирилади, шунда ҳар бир улоқ учун 250 грамм сут кифоядир, шу билан биргаликда 3-4 кун давомида ҳар
бир улоққа бериладиган сутни меъёри 20 граммдан қўшиб борилади, 4-8 кунлик даврида 450 грамга етказилади. 14-30 кунлигида эса 1 литрга етказилади.
Шу даврда улоқларга ҳар кунига 2-3 маротаба аралашган сутлар ҳам ичирилиб борилади. Сут эмизиш уч ойгача давом эттирилади, ундан сўнг сунъий сутлар ва бошқа озуқалар ҳам берилади, 15-20 кунлигида улоқлар ўт ейишга ўргатилади.
Етим улоқлар серсут эчкиларга эмдирилади ва сунъий сутдан фойдаланилади.
Улоқлар яйловларга аста-секинлик билан ўргатилиб борилади. Наслга яроқсизлари 3-4 ойлигида ахталаниб гўштга, тивит ёки жунга йўналтирилади.




















