Заанен зотли эчкилар

288
Заанен зотли эчкилар Швейцариянинг Заанен водийсида, бундан тахминан 500 йил олдин маҳаллий эчкилардан селекция қилиш натижасида яратилган. Швейцарияликлар тарафидан яратилган кўплаб сут берувчи эчкилар ичида Заанен эчкилари энг яхшилари ҳисобланади. Европада Заанен эчкилари 1893 йилдан бошлаб тарқала бошлаган.


Одатда, Заанен эчкилари оқ рангда бўлишади, кам ҳолларда оқ-сариқ вакиллари ҳам учраб туради. Эчкилар йирик, бақувват, кенг ва узун гавдага эга. Яғрин баландлиги 75-90 см. Калласи ўртача катталикда, одатда, шохсиз, лекин шохлари борлари ҳам учраб туради. Пешонаси кенг. Қулоқлари кичкина, шохларга ўхшаш кўринишда. Бўйи баланд, бўйнининг паст тарафида балдоғлар учраб туради. Кўкраги катта ва кенг. Орқа томони тўғри. Елини катта ва яхши ривожланган, шар кўринишида. Суяклари бақувват ва бежирим. Оёқлари тўғри, туёғи бақувват. Мускуллари яхши ривожланган. Жуни қисқа ва қалин. Одатда, эчкилар жуни олинмайди. Териси юпқа ва эластик.

Описание: Козел зааненской породы

Хусусиятлари:

  • Асосий устунлиги- юқори сут маҳсулдорлиги;
  • Эчкилар инжиқ эмаслиги, мослашувчанлиги билан ажралиб туради;
  • Характери юмшоқ;
  • Заанен эчкиларида, бошқа эчкиларга хос ёқимсиз ҳид йўқ.

Маҳсулдорлиги:

  • Вояга етган урғочи эчки вазни — 55-58 кг;
  • Эркак эчкилар – 65-85 кг;
  • Айрим ҳолларда 90-110 кг гача;
  • Эчкилар бир туғишда 2-3 та болалайди;
  • Улоқчалар туғилганда 3-5 кг вазнга эга бўлади;
  • 12 ойда 40-50 кг вазнга эга бўлади;
  • Йиллик маҳсулдорлиги 800-1200 кг, кунлик ўртача сут соғими 4-8 кг ни ташкил қилади;
  • Сут ёғлилиги 3,5-4% га тенг;
  • Сути мазали, ҳидсиз ва калорияли;

Описание: https://mirkoz.ru/wp-content/uploads/2018/03/saanen-goat2-200x200.jpgОписание: https://mirkoz.ru/wp-content/uploads/2018/03/saanen-goat1-200x200.jpgОписание: https://mirkoz.ru/wp-content/uploads/2018/03/saanen-goat-200x200.jpg

Эчкилар териси юқори сифатга эга, ундан замш, лайка, шевро ясалади.

Эчкилар билан боғлиқ кенг тарқалган саволлардан эчкиларнинг умр кўришидир. Бу белгининг зотга боғлиқлиги йўқ, заанен эчкисиниг қанча вақт яшаши ҳақида саволга жавоб беришнинг иложи йўқ, чунки эчки камдан-кам ҳолларда тегишли муддатгача яшайди. Бу ҳолат эчкиларни хўжаликда боқишнинг оптимал даври билан белгиланади. Интенсив сут маҳсулдорлиги ва тез-тез содир этадиган туғруқлар натижасида тишларнинг емирилиши ва қимирлаб қолиши кузатилади. Шу сабабли, 7-9 ёшдан катта эчкилар, агар у энг яхши бўлмаса (масалан, юқори маҳсулдор бўлган эчкилар олинадиган бўлса), сақлаб қолиш фойдасиз.

Маҳсулдорлик аниқланмаса, зотни тўлиқ таърифлаб бўлмайди, заанен эчкилари стандарт қўйидаги кўрсаткичларни беради:

  • Йиллик соғим- 600-800 кг (Швейцарияда ўртача йиллик соғим кўрсаткичи 856 кг);
  • Суткалик соғим — 2,5-3,5 кг;
  • Ёғлилик миқдори — 3,8-4,5%.

Заанен эчкилари сут ишлаб чиқаришда энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган, энг кўп сут берадиган зот ҳисобланади. Бундан ташқари, бу зот ўсиши ва сут рентабеллиги ўртасидаги аниқ алоқага эга. Заанен зотли эчкининг яғрин ва кўкрак қафаси чуқурлиги ҳамда баландлиги ошиши билан ўртача сут соғиб олишнинг ортиши кузатилади. Бу хўжаликдаги наслчилик ишларини соддалаштириб, янги ҳайвонларни сотиб олишда ҳамда она эчкилар ва такаларни осонлик билан саралаш имконини беради.

Заанен эчкисининг қайд этилган рекорд сут соғини 3507 кг га тенг.

Заанен эчкиларида елин кубоксимон шаклида (40-45%), шунингдек, ноксимон шаклида ва юмалоқ сут безлари учраши мумкин. Елин шакли ва ўлчами юқори сут маҳсулдорлигини тўлиқ кафолатламайди, лекин кўпинча кубоксимон катта елинли эчкилар энг яхши сут маҳсулдорлигига эга.

Описание: https://mirkoz.ru/wp-content/uploads/2018/03/zaanenskaya-koza3.jpg

Заанен эчкиларининг маҳсулдорлик кўрсаткичлари

Кўрсаткич баҳор ёз куз қиш
Суткалик соғим, кг 2,74+0,15 3,14+0,21 2,17+0,13 1,34+0,26
Ёғлилик , % 4,55+0,04 3,9+0,05 4,97+0,05 4,09+0,09
Оқсил сақлаш, % 3,04+0,05 3,1+0,04 3,24+0,05 3,26+0,05

Ўзбекистонга олиб келинаётган Заанен эчкилари таснифи:

Насл китоби: Барча жониворлар расмий насл китобида қайд қилинган, охирги 3 авлоди кўрсатилган ҳужжатига эга;

Соғлиғи: Барча эчкилар расмий ветеринар врач тарафидан берилган соғлиқ сертификатига эга;

Она авлоди: Заанен эчкилари минимум маҳсулдорлиги: 1 чи лактацияда камида 1000 кг, 2 чи лактацияда камида 1100 кг, сут ёғлилиги камида 4%, лактация давомийлиги камида 9 ой;

Ёши: танлаш вақтида 5-7 ойлик;

Вазни: 25-35 кг, ёшига қараб;

Танлаш: Танлаш сотиб олувчи тарафидан тайинланган 2 кишилик комиссия тарафидан амалга оширилади.

 

Хабибулло Хамдамов

ЕХХТ Ветеринария ва чорвачилик бўйича консультанти

Манба: https://bit.ly/2P7dmfb

Дўстларингизга ҳам улашинг!