Зайтуннинг шифобахш хусусиятлари

Юрак томирлари ва артериал соғлик учун фойдалари

Зайтун меваси ва зайтун мойидаги айрим ёғ кислоталари моно-тўйинмаган ҳисобланади. Моно тўйинмаган ёғ кислоталари таркибида холестерин бўлмайди. Шу сабабли зайтун мойи холестерин миқдорини оширмайди, балки уни назорат остида сақлаб туради. Зайтун мойи таркибида инсон танаси учун муҳим бўлган омега-6 линолеик кислотаси ҳам мавжуд. Мана шу хусусияти туфайли соғлик муаммолари билан шуғулланувчи (Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти каби) ташкилотлар аҳолиси артерия қон томирлари атеросклерози ва қандли диабет касаллиги билан кўп оғриган давлатларда истеъмол қилинадиган ёғ кислоталарнинг камида 30% и омега-6 дан иборат бўлиши кераклигини тавсия қилади. Бу зайтуннинг аҳамиятини янада кўпроқ оширади.

Бу соҳада олиб борилган изланишлар бир ҳафта давомида кунига 25 миллилитр (тахминан икки чой қошиқ) табиий зайтун мойи истеъмол қилган одамларда кам миқдорда зичлиги кичик липо-протеин (ёмон холестерин) ва кўп миқдорда антиоксидловчи мавжуд бўлишини аниқлади. Антиоксидловчилар танадаги эркин радикаллар деб номланадиган зарарли моддаларни нейтраллаш ва ҳужайра бузилишининг олдини олиши сабабли жуда муҳимдир. Кўплаб изланишларда яна шу нарса аниқландики, зайтун мойини истеъмол қилиш холестерин миқдорини камайтиради ва юрак касаллигининг олдини олади.

Зайтун мойи қон оқимидаги зарарли холестерин (зичлиги кичик липопротеин) миқдорини камайтириши ва фойдали холестерин (зичлиги юқори липопротеин) миқдорини кўпайтириши боис у юрак ҳамда артерия қон томир касалликлари билан оғрийдиган беморларга ҳам тавсия этилади. Юрак ва артерия қон томир касалликлари кўп учрайдиган мамлакатларда одатда юқори холестерин таркибли тўйинган ёғлар истеъмол қилинади.

Бундан ташқари, зайтун мойи омега-6 нинг омега-3 га бўлган нисбатига зарар этказмайди. Омега-3 ва омега-6 ларнинг танада муайян миқдорда бўлиши жуда муҳим, чунки буларнинг нисбатидаги ҳар қандай номутаносибликлар кўпгина касалликлар, айниқса, юрак, иммун системаси ва саратон касалликларининг ривожланишига сабаб бўлади. Шу сабаблар туфайли кўпчилик одамлар зайтун мойи шарофати билан ўз саломатликларини яхши аҳволда сақлаб туришади. Америка Юрак саломатлиги ассосиасияси юрак хасталиги хавфини камайтириш учун кўп миқдордаги моно-тўйинмаган ёғлар 30% гача ёғи камайтирилган таомга муқобил бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

Саратон касаллигининг олдини олиши

Тҳе Арчивес оф Интернал Медиcине (Ички тиббиёт архивлари) номли нашрда чоп этилган бир изланиш кўп миқдорда монотўйинмаган ёғ истеъмол қиладиган аёлларда кўкрак саратонининг камроқ ривожланиш хавфи туғилиши ҳақида ёзади. Буффало университети ҳамда Ню-Ёрк Давлат университети олимлари томонидан олиб борилган бошқа бир изланиш эса зайтун мойи каби ўсимлик мойларида топиладиган ёғ, яъни б-ситостерол, простатада саратон ҳужайралари пайдо бўлишининг олдини олишда ёрдам беришини исботлади. Тадқиқотчилар шундай хулосага келишдики, б-ситостерол ҳужайралар бўлинишига буйруқ берадиган ҳужайранинг ички алоқа тизимини кучайтиради ва шу йўсинда ҳужайра бўлиниши бошқариб бўлмас даражага етмасдан саратон касаллигининг олди олиниши мумкин. Оксфорд университетида шифокорлар томонидан ўтказилган тадқиқот зайтун мойи ичак саратонига қарши ҳимоявий таъсирга эга эканлигини кўрсатди. Шифокорлар зайтун мойи ичак саратони бошланишининг олдини олиш учун ошқозон кислотаси билан реакцияга киришишини аниқладилар. Оксфорд университети тадқиқотчилари яна шу нарсани аниқлашдики, зайтун мойи сафро миқдорини камайтириб, диамин ферменти оксидазасининг миқдорини кўпайтиради ва шу тариқа организмни нонормал ҳужайра ўсиши ҳамда саратондан ҳимоя қилади.

Артритнинг олдини олиши

Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, кўп миқдорда зайтун мойи ва пиширилган сабзавот истеъмол қиладиган одамларда ревматик полиартрит, бўғимларнинг сурункали яллиғланиши касаллигига чалиниш хавфи кам бўлар экан.

Зайтун мойи суякларнинг ўсишига ёрдам беради

Зайтун мойи таркибида мавжуд бўлган Э, А, В, Д ва К витаминлари катталар ва болаларда суякларнинг ўсиб ривожланишига ёрдам бериши ва кальций миқдорини барқарорлаштириш орқали суякларни мустаҳкамлаши нуқтаи назаридан айниқса аҳамиятлидир. Улар осон ҳазм бўлиши ва ўз минераллари орқали танада витаминларнинг ишлатилишига ёрдам бериши туфайли ёши катталарга ҳам тавсия этилади. У суякнинг минералланишини кўпайтириш орқали кальций йўқолишининг олдини ҳам олади.146 Суяклар организмнинг минерал структура омбори ҳисобланади. Суякларда минерал моддалар тўпланишининг йўқолиши суякнинг мўртлашиши каби жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Зайтун мойи бу масалада энг фойдали таъсирга эгадир.

Бола ривожланишига қўшадиган ҳиссаси

Зайтун мойи таркибидаги витаминлар ҳужайрани янгилаш хусусиятига эгалиги сабабли улар қарияларни даволашда ҳамда терини озиқлантириш ва ҳимоя қилишда ҳам ишлатилади. Озиқ-овқатлар танамизда энергияга айланиши сабабли оксидловчи деб номланадиган маълум моддалар ҳосил бўлади. Зайтун мойининг таркибида учрайдиган кўп миқдордаги антиоксидловчилар зарарли моддалар келтирадиган зиённинг олдини олади, бизнинг ҳужайраларимизни янгилайди ва тўқима ҳамда органларнинг қаришини кейинга суради. Зайтун мойи Э витаминига ҳам бой бўлиб, бу витамин танамиздаги ҳужайраларни нобуд қилувчи ва қаришга сабаб бўлувчи эркин радикалларни йўқотади.

Зайтун меваси ва зайтун мойида мавжуд линолеик кислота (омега-6 ёғ кислотаси) туфайли улар янги туғилган чақалоқ ҳамда ўсаётган болалар учун соғлом озуқа ҳисобланади. Линолеик кисло-танинг этишмаслиги болаликда ўсишдан орқага қолишга ва турли тери касалликларининг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Зайтун мойи таркибида танамиздаги зарарли моддаларнинг ҳалокатли таъсиридан ҳимоя қила оладиган антиоксидловчи элементлар ва инсон саломатлиги учун катта аҳамиятга эга ёғ кислоталари мавжуд. Булар танадаги гормонларга қувват бўлади ва ҳужайра мембранасининг шаклланишига ёрдам беради.

Зайтун мойи она сутидаги каби мувозанатлашган политўйинмаган таркибга эга. Зайтун мойи инсон танасидан олиб бўлмайдиган ёғ кислоталарнинг етарли манбаи бўлганлиги сабабли бола танаси учун катта аҳамиятга эга. Бу омиллар зайтун мойининг янги туғилган болалар учун жуда муҳимлигини кўрсатади.

Бола мияси ва асаб системасининг табиий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши боис, зайтун мойи мутахассислар томонидан ҳомиладор аёллар ва оналарга истеъмол килиш учун тавсия этиладиган ягона мойдир. Зайтун мойи таркибида она сутидагига тенг миқдорда линолеик кислота мавжуд. Ёғсиз сигир сутига зайтун мойи қўшилганда, у она сутига тенглашиб, табиий озуқа манбаига айланади.

Қон босимини тушириши

2000-йил 27-мартда Тҳе Арчивес оф Интернал Медиcине (Ички тиббиёт архивлари) нашрида чоп этилган бир изланиш яна бир бор зайтун мойининг юқори қон босимига нисбатан фойдали таъсирига урғу беради. Юқори қон босимини тушириш учун ишлатиладиган дорилар зайтун баргларидан ҳам тайёрланади.

Ички аъзолар учун фойдалари

Зайтун мойи иссиқ ёки совуқ ҳолда истеъмол қилинишидан қатъи назар, ошқозон кислотаси миқдорини камайтириш орқали ошқозонни гастрит ва яралар каби касалликлардан ҳимоя қилади. Шунингдек, ўтни ҳаракатга келтириб, унинг фаолиятини яхшилайди. У ўт пуфагидан чиқадиган суюқликни тартибга солади ва ўт пуфагида тош пайдо бўлиш хавфини камайтиради. Зайтун мойининг таркибида хлорид мавжуд бўлиб, у жигар фаолиятига ёрдам беради ва шу тариқа ортиқча маҳсулотларни танадан йўқотишга кўмаклашади. У мия артерияларига ҳам фойдали таъсир кўрсатади.

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!