ЖЎКА туркумидаги ўсимликларининг халқ хўжалигида ишлатилиши ва шифобахш хусусиятлари

ЖЎКА – Липа – Tilia (латинчадан – толим – толим) –  жўкадошлар (липагуллилар оиласи)га мансуб   кўп йиллик  бута ва дарахтлар туркуми бўлиб,  ватани Шимолий ва Марказий Америка  ҳисобланади,  120 дан ортиқ махаллий  навлари  ер юзига тарқалган.  Жўка  туркумидаги ўсимликларни дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларида, жумладан, Хамдўстлик мамлакатларида, яьни, Украинада,  Қора денгиз бўйларида, Қозоқистонда ва Ўрта Осиёда бу ўсимликнинг  11 тури, жумладан Ўзбекистонда 3 тури  экилади.  Жўка туркумидаги ўсимликлар асосан уч турга бўлинади, яьни, йирик баргли жўка, майда баргли жўка ва  юраксимон баргли жўка турлари асосан доривор ўсимликлар хисобланади.

Ботаник тасьнифи. Жўка кўп йиллик бута ва дарахтлар бўлиб, пояси тик ўсади, баландлиги 25 – 30 метргача, диаметри 100 сантиметргача, шохлари йирик, барглари узун  бандли, кема – кет жойлашган, шакли учбурчак, юраксимон ва ноксимон, атрофи текис. Поясини барг қўлтиғидан гулшонаси ва шохи ўсиб чиқади. Гуллари  майда, сарғиш – оқ  рангда, ширали, жуда хам хушбўй, ярим соябон шаклида  тўп – тўп  бўлади, асалари ёрдамида  чангланади, 35 – 45 кун гуллаб туради, гуллагандан кейин 25 – 30 кундан кейин меваси пиша бошлайди. Меваси ёнғоқча. Мевасини атрофидаги пўчоғи  хомлигида кўк рангда, меваси етилгандан кейин пушти ва тўқ қизилга киради. Меваси хам хомлигида тўқ яшил, пиша бошлашдан аввалига бинафша ранга, кейинчалик, пушту ва тўқ қизил ранга айланади. Совуққа чидамли. Шамолга  бардошли.  Жўканинг қуйидаги турлари кўпроқ экилади:

 

  1. Йирик баргли Жўка – Tilia platyphyllos – кўп йиллик дарахт бўлиб, бўйи 40 метргача, барглари  йирик – 15 сантиметргача,  узун бандли, кетма – кет жойлашган, шакли айланасимон – тухимсимон, атрофи текис. Поясини барг қўлтиғидан гулшонаси ва шохи ўсиб чиқади. Гуллари  йирикроқ, сарғиш – оқ  рангда, ширали, жуда хам хушбўй, ярим соябон шаклида  тўп – тўп  бўлади, асалари ёрдамида  чангланади, 35 – 45 кун гуллаб туради, гуллагандан кейин 25 – 30 кундан кейин меваси пиша бошлайди. Меваси ёнғоқча;

 

  1. Майда баргли Жўка – Tilia corbata mill. – кўп йиллик дарахт бўлиб, бўйи 25 метргача, барглари  майда, узун бандли, кетма – кет жойлашган, шакли учбурчак, атрофи текис. Поясини барг қўлтиғидан гулшонаси ва шохи ўсиб чиқади. Гуллари  майда, сарғиш – оқ  рангда, ширали, жуда хам хушбўй, ярим соябон шаклида  тўп – тўп  бўлади, асалари ёрдамида  чангланади, 45 – 55 кун гуллаб туради, гуллагандан кейин 15 – 30 кундан кейин меваси пиша бошлайди. Меваси ёнғоқча;
  2. Юраксимон баргли Жўка – Tilia grandifolia. – кўп йиллик дарахт бўлиб, бўйи 20 метргача, барглари  майда, узун бандли, кетма – кет жойлашган, шакли юраксимон,  атрофи текис. Поясини барг қўлтиғидан гулшонаси ва шохи ўсиб чиқади. Гуллари  майда, сарғиш – оқ  рангда, ширали, жуда хам хушбўй, ярим соябон шаклида  тўп – тўп  бўлади, асалари ёрдамида  чангланади, 45 – 55 кун гуллаб туради, гуллагандан кейин 15 – 30 кундан кейин меваси пиша бошлайди. Меваси ёнғоқча.

 Жўка  туркумидаги ўсимликларга, экилган мамлакатларида, ўзига хос ва мос номлар билан атаб келинмоқда. Масалан луточка,  мочальник, толим – толим, асали дарахт ва бошқа кўплаб номлари хам маьлум ва машхурдир.

Жўка туркумидаги ўсимликларни етиштириш агротехникаси. Жўка туркумидаги  ўсимликлар уруғидан,  ёнидан чиққан бачкиларидан,хамда, ён шохларидан махсус илдиз ортириш орқали ва илдизидан кўпайтирилади. Кузда яхши пишган ва етилган меваларини териб олиб, икки ва тўртга бўлиниб, илиқ сувга 5 – 6 соат солиб ивитиб қўйилади, ажралган уруғларини сувдан сузиб олиб, қуруқ жойда қуритилади. Қуритилган уруғларни эрта бохорда иссиқхоналарда сепиб кўчат хосил қилиб олинади, апрель ойини ўрталарида очиқ майдонларга кўчатларини 4.0х2.5 метр схемада экилади, суғорилади. Вегетация даврида бир – уч марта суғорилади, бегона ўтлардан тозаланади, махаллий ўғитлардан  ўғитланади. 2 ва 3 йилдан кейин гулаб, мевалай бошлайди, мевалари бирин кетин  етилиб пиша бошлайди. Пишиб етилган меваларини хар 5 – 6 кун оралатиб, кетма – кет хосилни йиғиштириб олинади.  Йиғиштирилган хосилни кераклигини уруғликга ва қолган қисмини қайта ишлашга юборилади.  Бу ўсимликлар жуда шохи кўп бўлади. Биринчи йилда ёнидан чиққан шохларини чилпиб турилса, яьни қирқиб олиб турилса, дарахт бутоқсиз, шохсиз тик ўсади, баландлиги 50 – 60 метр, диаметри  2.5 метргача йўғонлашиши ммкун, кўпроқ сифатли ёғоч материаллар чиқади. Ёнидан чиққан ён шохларини ташлаб юборманг, уларни сувга солиб қўйилса, бир хафтада илдиз отади, уларни очиқ майдонларга экиш мумкун, бир йилда бир туп жўка дарахтидан 5 мингтагача кўчат тайўрлаш мумкун, уруғидан кўпайтиришдан кўра бир  неча ўн баровар арзон ва сифатлт кўчатлар етиштириш мумкун. Жўка  туркумидаги дарахтлар жуда тез ўсади, бир йилда атрофидаги ён шохларини ўз вақтида олиб турилса, 6 метргача, йўғонлиги 25-30 сантиметрга етиши мумкун, бу дегани тез ўсадиган тол, терак ва ҳаттоки павлония дарахтидан тезроқ етилади, самарадорлиги жуда юқори ҳисобланади.

Халқ ҳўжалигида ишлатилиши.  Иссиқсевар ва совуқсевар ўсимлик бўлиб шимолий районларда  хам ўсиши мумкин. Бу ўсимликлар халқ хўжалигига жуда фойдали бўлиб, ўсимликни хамма қисми ишлатилади. Унинг ёш новдалари, ёш қобиғи, барги, гули ва меваси  тиббиётда ва табобатда кенг ишлатилади. Жўканинг гулидан қимматли эфир мойлари, сифатли ва ароматли асал олинади, меваси ва асалининг таркибида  40 фоизгача қанд,   А ва С витамин – дармондориларга бойдир. Шунингдек, озуқавий тола, углеводлар, мойлар, оқсил, стуруктурали минерал сувлар, микроэлементлар – темир ва рух, макроэлементлар – калий, кальций, натрий, фосфор ва магний каби элементлар бисёрдир.  Асосан озиқ – овқат, фармацефтика саноатида ишлатилади. Ёғочи тез етилади, қурилиш саноатида ишлатилади, сифатли фанер, қаттиқ ва юмшоқ мебеллар тайёрланади.

Юқоридаги  3 турдаги  жўка  ўсимлигини уруғини, дастлаб  Шахрихон туманидаги   Найнаво қишлоғига, хонадонимизга 1995 йилда Қиримдан олиб келиниб  томорқамизга 15 – 18 дона уруғини экишдан бошладик.  5 – 6 йил давомида тупроқ-иқлим шароитга мослаштириб, кўпайтирдик. Кейинчалик “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик хўжалигидаги экин майдонларини четларига экилиб, тажриба ишлари бошлаб юборилди, уруғлари кўпайтирилмоқда. Келажакда юқори даромад келтирадиган ушбу ўсимликни кўпроқ экишга чора – тадбирлари тузилди. Агротехника ишлари тажрибалар ўтказиш йўли билан аниқланмоқда.

 Ушбу турдаги ўсимликлар  аваллари Ўзбекистонда экилмаган,  унинг устида тажрибалар  олиб борилмаган, илмий ўрганилмаган.  Эндиликда  ундан якка танлаш асосида Ўзбекистон тупроқ – иқлим шароитларига мос ва хос бўлган янги навлари устида тажрибалар ўтказиб келинмоқда.  Унинг етиштириш агротехникаси, пояси, барги, шонаси, гулбарги, мевасини атрофидаги пўстлоғи ва шунингдек мевасини  таркиби илмий жихатилари ўрганилмоқда.

Жўка туркумидаги ўсимликларнинг пояси, барги ва меваси  атрофидаги пўстлоғини қуритилгани  чорво хайвонларига, хамда уларнинг уни паранда ва балиқларга тўйимли озиқа хисобланади. Озуқа бирлиги юқоридир.

Тиббиётда ва Халқ табобатида ишлатилиши.  Асосан  Жўка  ўсимлигининг  гули ва асали  хорижда  тиббиёт  томонидан  атрофлича  илмий жихатидан  кенгроқ ўрганилган,  пояси, барги, шонаси, гул барги, меваси атрофидаги  пўстлоғи камроқ  ўрганилган. Хорижда хам  асоса гулидан олинган эфир мойлари асали кенгроқ  истемол қилинади.  Инсонлар  Жука ўсимлигининг гулидаги эфир мойидан ва асалидан   сийдик хайдаш, оғриқ қолдириш, қон оқишини тўҳтатиш, овқат хазм қилиш, иссиқликни тушириш, барча шамоллашлани олдини олишга ва қон босимини меьёрлашда   истемол қилишади.

 Халқ табобатида  унинг мевасининг майзи кўпроқ ишлатилади, майиз тайёрлаш учун ёзда пишиб етилмаган ғўра меваларини атрофидаги пўстлоғи билан териб олиниб,  қуёшли жойда 15 – 20 кун мабойинида қуритилади. Қуриган меваларни атрофидаги пўстлоғини тозалаб, махсус банкаларга солиб, устига райхон, алпиз япроқларини солиб, оғзи махкамланади. Махкамланган  махсус шиша балонлар 5 – 6 йил мабойинида хам ичидаги мева майзи бузилмай сақланиши хаётда исботланган.

 

Россия ўрмонзорларидаги Жўказорлар гуллаган вақтларида уларнинг ёнидан ўтаётган одамлар секинлаб ўтмайдиган инсонларни топиш қийин. Жўка гуларини хушбой хиди билан чуқур нафас олган инсонлар хеч қачон хасталик нималигини билишмас эканлар.

Жўка асалининг  ўзига хослиги нимада.  Жўка дарахтининг гул шираларидан олинган жўка асали асаллар ичида энг сифатлисидир, чунки Жўка дархтини ўзи дарахтлар маликаси дейишилиги муболаға эмас, у ўзиниг  обрўсини муносиб равишда оқлайди, чунки  фақат битта дарахтдан 16 – 20 килограмгача қимматли асал олишингиз мумкун.  Сиз нафисликни  ўзига хос енгил ва олтин рангга, баьзан эса, яшил рангга эга бўлган хушбой хидли асалга эга бўласиз. У шаффоф, ёқимли ва хушбой таьмга эгадир.  Агар Сиз даволанишда бир марта синаб кўрсангиз, келажакда Сиз уни ҳеч нарса билан алмаштириб юбормайсиз, чунки унинг доими маст қилувчи ҳиди гуллайдиган жўканинг ўрмон хидларига ўхшайди.

Жўка асалининг фойдалари. Унинг фойдал хусусиятлари жуда беқиёсдир, чунки, қадимий аждодларимиз Жўкани гулидан олинган асали жуда кўп касалликларга шифо ва олдини олаишга фойдаланишларини ёзма манбаларида ёзиб қолдиришган. Улар мавсумдан ташқари куз, қиш ва бахор фаслларида хам Жўка асалини чойга қўшиб кунига 3 – 4 маҳал танавул қилишган. Овқат ҳазм қилишни осонлаштириб, организмни касалликларга қарши имунитетини кучайтиришга хисса қўшган. Замонавий олимлар эса унинг таркибини ўрганиб чиқишиб, таркибида витамин – дармондорилардан К, В ва Е груҳлари, биологик фаоал қўшимча моддалар, макро ва микро элементлари бисёрлигини исботлашган. Касали бедаво саналган гўдакларни зайиф қисмига Жўка асалидан олинган перепаратидан бир кубик олишларини тавсия қилишади. Гўдакнинг уйқусини яхшилайди, касалликларга қарши имунитетини кучайтиради, қон таркибини яхшилайди, ақлий ва жисмоний жихатидан фаоллигини оширади.

 

Унинг асали ёрдамида яралар ва куйишларни даволаш мумкин. Агар Сиз асал чойга лимон шарбатини қўшиб истеьмол қилсангиз, дорихоналарда қиммат нархларга олинадиган дори васиталарининг ўрнига ажоиб ва арзон нарсага эга бўласиз, яьни, Сиз жигар, ошқозон ва ичак трактларини ялиғланишини олдини оласиз.Офталмологлар  асалнинг кучига ҳам этибор беришади. Унинг таркибидаги фаол моддалар,  кўзнинг тўр пардасига ижобий таьсир қилиб, кўз пардасини керакли озиқавий моддалар билан таьминлайди. Айниқса компютерда ишлайдиган ходимлар, ишни бошлашдан олдин бир стакан асалли чой танаввул қилишни одат қилсалар, ўша куни кўзлари чаршамай ишлайдилар, кўзлари толмайдилар.

Агар Сиз ичак ва томирларингизни тозаламоқчи бўлсангиз, унда Жўка асалли чойидан фойдаланинг, чунки, енгил диуретик ва лаксатиф  таьсир кўрсатади. Сўнги  пайтларда жўка асали ва чойидан барча тўқималарни тиклаш ва ўсма касалликларини ривожланишини олдини олишга яхши самара бермоқда. Жиддий жароҳатлар мавжуд бўлса, антисептик ва тикловчи таьсирга эга. Махсулот ҳаттоки, қон томирларни тозалаш орқали холестеринни пастириш имкониятига эгадир. Жўка асали ва чойини  кўпчилик ёшартирувчи таьсирга эгалиги учун ҳам  севиб истеьмол қилишади. Унинг ёрдамида овқат ҳазм қилиш системасини яхшилаш орқали, токсинлардан халос бўлишингиз, барча орган ва тизмларнинг иш фаолиятини яхшилаш ммкин. Инсонлар невроз касаликлари билан курашувчиларга яхши воситадир, чунки у тинчлантирувчи ҳусусиятга эгадир.

 Жўка ўсимлигининг майзини оз – оздан, овқатларга қўшиб истеьмол қилинади. Яьни, сут-қатиқ маҳсулотларига, турли бўтқаларга, пишириқларга, мева – сабзавот салатларига бир чой қошиқда қўшиб истеьмол қилинади. Бир чой қошиқ майиз  суюқ махсулотларга бирикиб, сониялар ичида 17 бароварга йириклашади, ошқозон – ичак йўлларидаги ҳазм қилиш жараёнларида хам қатнашиб, инсон қонига тез сингиб боради. Агар инсон ўз таомномасига жўка майзини киритса, юрак, қон-томир ва онкологик касалликларини олдини олиш билан бирга, уларни даволаган бўлар эди, шамоллашлар блокланар, асаб тизими меьёрлашган бўлур, ваҳима ва ҳаяжонлар камайган, мия фаолияти яхшиланиб, “ширин” касаллик саналувчи диабет билан оғриган беморларга шифо саналади, чунки у қондаги глукоза миқдорини меьёрлаштириб боради. Кунига бир махалдан 25 грамдан оавқатларга қўшиб истеьмол қилиб борилса, юқоридаги ҳасталикларни олдини олиш билан бирга, куч – қувватга тўлишиб борганлигини инсон ўзида хис қилиб боради.

Жўка ўсимлигини майзи таркибидаги оқсил сулу, маккажўхори, ловия ва бошқа дуккакли ўсимликлар кўрсаткичидан сезиларли даражада юқоридир, дуккакли – дон махсулотлар таркибида глютен моддаси борлиги учун, инсонни овқат ҳазм қилиш органларига салбий таьсир қилиб, қоринни дам қилишига, қабзиятни ошишига, кўнгил айниб, вазн ортишига сабаб бўлади. Табий махсулот саналган физалис мевасини майзини таркибида глютен моддаси умуман йўқдир. Шунинг учун юқоридаги қайд қилинган жихатлари учун, сўнги йилларда профессионал спортчилар физалис майзини доимий овқатланиш рационига киритишиб боришмоқда.

Жўка дарахтини гуллари жуда шифобахш бўлиб, айни гуллаган пайтида йиғиб олинади ва салқин жойда қуритилади. Уни йил давомида ишлатиш мумкин. Ундан чой тайёрлаш усули: Қуритилган гул ва баргларидан бир чой қошиқ миқдорида олиб, уни бир стакан қайнатилган 70 градусли сувга солиб, обдон аралаштирилади ва 30 – 35 минут тиндириб қўйилади. Сўнг сузғишдан сузиб олиб, иситилиб кунига 4 махал табга қараб истемол қилинади. Жўка ўсимлигининг барги билан шонасини қўшиб қуритиб, чой қилиб ичиб турилса, қон босимини ва қондаги қанд миқдорини меьёрлаштириб туради.

Жўка ўсимлигидан, юқорида санаб ўтилган касалликлардан ташқари,  бош оғриғини, қон босимини меьёрлаштиришда, холестеринни камайтиришда, кўз қон томирларини баққуватлаштиришда, терини ёшартиришда ва суяк мўртлигидан асрашда, мушакларни шамоллашида ва артирит профлактикасида, хамда давосида  фойдаси беқиёсдир.

       Хулоса.  Жўка туркумидаги ўсимлкларини фермер хўжаликларига экин майдонлариинг атрофларига экишни тадбиқ қилинса, келажакда фермерларнинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар, ҳамда йўл ёқаларига, ҳиёбонларга, гузарларга, махаллаларга, деҳқон ва томорқаларга экиш тавсия қилинади. Бундан соф экологик жамият яратилади.  Етиштириладиган аслнинг таннархи пасайиб, арзонлаштиришга эришамиз. Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш  маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани  юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.    

 Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан  алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.              

         Абдумалик  Ўринбоев  – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти  «ТУРОН»  фанлар Академиясининг  Фахрий Академиги.