
Нилуфардошлар – кувшинковые – nelumbonaceae – нилуфаргулдошлар (нилуфаргуллилар оиласига) мансуб ўсимликлар туркуми бўлиб, икки паллали сув ўсимлигидир. Ташқи кўриниши нилфиядошларни эслатади. Улардан уруғчиси – гинецейи ва уруғининг тузилиши, хромосомаларининг марфологияси ва бошқа хусусиятлари билан фарқланади. Иккита туркуми Нилуфар ва Нилфия ўсимликлари кўп тарқалган бўлиб, ер юзидаги хамма сув хавзаларида ўстирилади. Нилуфардошлар кўп йиллик сув ўсимлиги бўлиб, бўйи 80-150 сантиметр, баъзан 5 метр баландликгача ўсиб, илдизи судралувчан, илдизпояси тез ўсадиган ва йирик бодиринг каби семириб катталашиб боради. Ҳосил бўлган куртакларидан ўсимликнинг барглари ва гуллари ўсиб чиқади. Барглари сув ҳавзасининг 2-3 метр юзасини қоплайди. Барглари сув юзида 60 сантиметр диаметр қисмига жойлашади. Июндан – октябргача гуллайди, кейин барглари сўлиб қолади, гуллари икки ҳафтагача очилиб туради.
- Нилуфар – водяная лилия – nelumbo – нилуфаргулдошлар (нилуфаргуллилар оиласига) мансуб ўсимликлар туркуми бўлиб, икки паллали сув ўсимлигидир. Барги йирик, қалқонсимон, узун бандли, сув бетида сузади ёки сувдан юқори кўтарилиб ўсади. Гуллари якка, йирик, икки жинсли, узун гулбандли. Меваси – уруғи конуссимон, кўп ёнғоқчали, сув остида етилади. Дунёдаги сув хавзаларида икки ёвойи тури: оқ-пушти гулли Нилуфар – ёнғоқчали ва сариқ гулли Нилуфар кўп тарқалган. Ватани Хиндистон бўлиб, уларда муққаддас ўсимлик хисобланади. Ҳозирда мингдан ортиқ навларга маданийлаштирилган. Дунёнинг ҳамма мамлакатларида етиштирилади. Нилуфар таркибида витамин С кўпроқ бўлиб, уруғи ва илдизи овқатга ишлатилади. Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида ховуз ва паркларда ўстирилмоқда.
- Нилфия – нимфея – Nymphaea – нилфиядошлар(нилфиягуллилар оиласи)га мансуб кўп йиллик сув ўсимлиги бўлиб, илдизли ва барглари этли, узун бандли, юраксимон шаклида, сув бетида сузиб юради. Гуллари якка, йирик, узун гулбандли, косачабарги яшил, гулбарги ҳар ҳил ранларда. Меваси шарсимон, этли, кўп уруғли. Ер юзида 40 дан ортиқ маданийлашган навлари мавжуд. Унинг оқ нилфия, тиниқ оқ нилфия ва тўрт қиррали нилфиялар кўпроқ учрайди. Ўзбекистонда манзарали сув ўти сифатида ховуз ва паркларда ўстирилмоқда.
Доривор нилуфар ўсимлигини етиштириш агротехникаси. Бир неча ўн йиллардан бери, яъни, 1985 йиллари оқ – пушти гулли Нилуфар ўсимлигини Қиримдан олиб келиб, пахта тозалаш заводидаги хавузга солиб ўстирдик. Унинг илдизи, пояси, барги, гули ва меваси устида, уларнинг ботаник марфаологияси ва биокимёвий хусусиятлари устида илмий тажрибалар ўтказдик. Илмий тажрибалар натижасида янги доривор Нилифар ўсимлигини маданийлаштирилган янги навига асос солинди. Эндиликда ушбу ўсимликни ҳар бир хонадон ўзи учун уйида етиштириш агротехникаси ишлаб чиқилиб, агротехникаси ва ундан халқ табобати асосида ишлатилишига тавсиялар ишлаб чиқилмоқда. Нилуфардош ўсимликларни ҳамма қисми, яъни, илдизи, илдизпояси, барги, гули, меваси-уруғи ишлатилади.
Нилуфардошлар икки хил усулида кўпайтирилади, илдизини бўлиб олиб ҳамда уруғларидан алохида тувакларда ундириб олиб, кейин кичик ва ўртача акварумларга қайтадан кўчириб ўтқазилади. Нилуфардош ўсимлигини парваришлашда қуйидагиларга эътибор бериш лозимдир:
- Акварумдаги ва хонанинг ҳарорати доимо қишин-ёзин 20-25 градусда бўлиши лозим;
- Хонани ёруқлик даражаси юқор бўлиши, қуёш нурлари тушиб туриши лозим;
- Ўсимликнинг ўсишига қараб акварумни хажмини 50 литрдан хар йили 70 литрга ошириб туриш лозим;
- Ҳар хафтада икки чой қошиқ миқдорида аммафос билан сувда эритиб, акварумга солиб, ўғитлаб туриш лозим;
- Сўлиб қолган ва сарғайиб қолган баргларни, ўсимлик пояларини ўткир қайчи билан қирқиб олиб, мунтазам тозалаб туриш лозим.
Халқ табобатида ишлатилиши. Барги ва гуляпроқларини қуритиб, чой қилиб таънавул қилинади. Чойидан инсонлар чарчоқни олдини оладини олишда, захарли моддаларни ҳайдаб чиқаришда ва иммунитетни мустаҳкамлайди, шунингдек, озмоқчи бўлган инсонларга айни муддо бўлиб, организмда модда алмашинувини яхшилайди. Нилуфар чойи С ва В витаминларга – дармондориларга жуда ҳам бойдир. Ундан шамоллашни, депрессияни, томир тортишишни ва хотирани яҳшилаш учун тавсия қилинади. Семирган илдизини қуритиб. Майдалаб туйиб, кондитер махсулотларига ишлатиш мумкун. Қувватни оширади, қариш процесини пасайтиради.
Хулоса. Ушбу мўзизакор ўсимликни ҳар бир хонадонда ўстирилса, хонанинг тароватини ўзгартиради, хонада зарарли нарсаларни кўпайишига йўл қўймайди. Унинг гулларидаги ёқимли ҳидларидан нафас олиб дам олиш, инсонларни узоқ умр кўриб яшашига замин бўлади. Балиқ боқадиган хавзаларида ушбу ўсимликни парвариш қилинса, балиқлар унинг оқсилга бой бўлган илдизпояларини истеъмол қилиб, тезроқ етилиши хаётда исботланган.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғилланувчилар «ТАБОБАТ» академияси аьзоси, Ўзбекистон Республикаси Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини «ТУРОН» Фанлари Академиясини Фахрий Академиги.




















