Доривор тут – (жаннат меваси-3) – ўсимлигини етиштирш агротехникаси, халқ хўжалигида, тиббиётда ва табобатда ишлатилиши

Минг дардга даво қадимги ва навқурон доривор (жаннат мева – сабзавот) ўсимликлар. Юртимиз жаннатмакон ўлкадир. Бу юртдаги хар бир фауна ва флораси жаннатни эслатади. Жаннатмакон юртда жаннат ўсимликлари ўсада, уларнинг мевалари доривор, минг дардга шифо бўлган ўсимликларни ватани сифатида – бутун дунёда экилиб, етиштирилишини этироф этиш лозимдир. Уларни мунтазам истемол қилиб келаётган халқимиздан тарихда ҳам, ҳозирда ҳам ақлан ва жисмонан кучли ва бақувват, илмли ва билимли, бўйи узун, кексалари кўп бўлган  халқимиз яшаб келган ва яшамоқда.  Аждодларимизнинг инсоният учун яратиб кетган доривор – жаннат ўсимликлари деб аталадиган маданий  ўсимликлардан ҳозиргача ер юзидаги  милиардлаб инсонлар фойдаланиб келишлиги диққатга сазовардир.  Уларни таркибини миллионлаб олимлар  ўрганиб борса ҳам, ҳозиргача илмий жихатдан мукаммал ўрганиб, оҳирига етказилмаган, ҳали фанга номаълум элементлар ва бирикмалар очилмай, сирлигича қолмоқда. Уларни заҳматкаш илм аҳли ўрганишни давом этиришмоқда. Жаннат ўсимлигининг учинчиси  ТУТдир. Уни алоҳида, янги маълумотлар асосида ёритиб берамиз.

ТУТ  – Шелковица – Morus L.  – тутдошлар (тутгуллилар оиласи)га  мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми (уруғи). Тут энг қадимий ўсимлик бўлиб, жуда қадим замондан экилиб келинади. Дунёнинг ҳамма давлатларида ўстирилади. Ватани ғарбий Хитой, Ўрта ва марказий Осиё, эрамиздан аввалги 6 – 10 асрларда Шарқий Туристондан буюк ипак йўллари бўйлаб доривор тут кўчатларини ғарбий Хитойга олиб кетишиб, у ерда маданийлаштирилиб, тут плантацияларини ташкил қилиб, тут баргидан қурт боқиб ипак етиштиришган. Европага эрамиздан аввал 1 – 6 – асрларда,  ва Ўзбекистонда  60 – 80 асрдан бери экилиб келинмоқда. Марказий Осиёдан Александр Македонскийнинг армияси Юнонистонга олиб борган, юнонлар уни “Morus” – “денгиз қуши – денгиз жаннат меваси” деб  аташган,   Европадан бутун динёга тарқаган. Қадимий туркий тилда “Тут” –  “жаннатдаги қуш дарахти” – маъносини беради. Инсонлар қадим замонлардан бери  тут дарахтининг мевасидан, унинг шарбатидан, шиннисидан ва майизидан кенг фойдаланиб келишмоқда.

Тут ўсимлигини 24 тури мавжуд бўлиб, шундан Ўзбекистонда  6 тури: доривор оқ тут, қора тут, сершох тут, ипак қурти тути, эгри – бугри – илонтут ва пастга қараб ўсадиган – мажнун тутлар  экилади. 300 – 500 йил яшайди, 1500 – 2000 йиллик тутлар ҳам хаётда учраб турибди. Тут дарахти  тез ўсади, шох – шаббаси зич, кенг, юмалоқ, оввал, прамида шаклида бўлиб, бўйи 25 метргача, йўғонлиги 1.5 – 2.5 метргача  бўлади. Тут дарахтининг танаси мустаҳкам, қаттиқ ва чидамли, икки уйли, барглари ҳар – ҳил шаклда, гуллари бир жинслидир, тутлар уруғидан, қаламчасидан, пайванд ва парҳиш қилиб кўпайтирилади. Олимлар томонидан мингдан ортиқ маданий навларини яратган бўлиб доривор балх тут,  марварид тут, уруғсиз тут каби ноёб тутлар ҳам кўп ўстирилмоқда.

Оқ тут – балхтут, ширинтут – шелковица белая – morls alba L. – бўйи 20 метргача, шох – шаббаси анча қалин, танасининг пўстлари анча қалин, қўнғироқ тусда, ёриқлари бор, шохлари кулиранг, барглари тухумсимон, четлари тишли, устки томони ялтироқ, гуллари айрим жинсли, кучаласимон, тўпгуллар ҳосил қилади, уруғи сохта данакли. Апрелда гуллайди, май – июнда мевалари етилади. Асосан илдизи, танасининг пўстлоғи, барглари меваси ишлатилади.

Қора тут – шоҳтут, нордонтут – шелковица кислый  –   morls alba L.бўйи 35 метргача, танасининг пўстлоғида ёриқлари бор, барглари навбатма – навбат жойлашган, юраксимон ёки тухумсимон, бўлакларга бўлинган, тишли, икки томони ғадир – будир, уруғли бошоқчалари  деярли бандсиз бўлиб, кейинчалик қора рангли меваларга бўлинади. Бохорда  апрел ойи ўрталарида гуллайди, мевалари июнь ойидан то кеч кузгача етилиб бораверади. Унинг илдизи, танасининг пўстлоғи, барглари ва меваси ишлатилади.

Ипак қурти тути – шелковица обыкновенная – moris –  бўйи 10 метргача кўп каллакли ёки бута шаклида ўстирилади, новдалари кесилганда, тезда янги новда чиқаради, аммо ҳар йили қурт боқиш учун кесиб турилганлиги учун, 30 – 40 йилда қариб ҳосилдан қола бошлайди, бунда тут дарахтлари ёшартирилади. Тут дарахтидан тупидан 35 – 45 килограмгача тут барги ҳосилини беради. Бу тутларни барги учун экилади.

Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида бир неча ўн йиллардан бери антиқа ТУТ  Доривор тут – “Жаннат мева – 3навида тажриба – синов ишларини илмий жихатидан ўрганиш ишлари амалга оширилди, тупроқ талламайди, шўр ва нам тупроқларда ҳам ҳосил бераверади. Совуққа, иссиққа ва сувсизликка чидамли.

Етиштириш агротехникаси. Тут етиштиришни янги экологик тоза, ресурстежамкор усулини тажриба – синов ишларини ўтказиб хозирда дехқон  ва фермер хўжаликларига доривор тут ва тут майизини ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқаришга жорий қилиш қўлланмасини тайёрлаш ишлари, нихоясига етказилмоқда. Доривор тут ва  тут  майизини янги технология асосида етиштириш асоси қуйидагилардан иборат:  Аввало доривор тут етиштириш учун ер танланиб тутнинг қурт учун экиладиган кўчатини танлаб олинади ва биринчи йилда эрта бахорда, 4м х 4м схемада эрта баҳорда экилади. Бунда шамолни йўналишини хисобга олган холда ҳар қаторга биттадан экилади. Бир гектар майдонга 650 туп тут кўчатлари сарф бўлади. Шу йилнинг август ойида тут кўчатларига оқ ва қора тутларининг пайвантакларидан олиб уланади. Улаш қуйидаги усулда амалга оширилади: қурт боқиш учун экилган тут навдасини  ер сатхидан 20 – 25 сантимер қисмига биринчи қора тутнинг навдасини куртак усулида уланади ва навданинг ер сатхидан 35 – 40 сантиметрига  оқ тут навдасини искана усулида уланади. Ушбу усулда ҳар йили  қурт боқиш учун экилган тутни ёш нихолларини пешма – пеш олиб турилади, битта новда қолдирилади, қора ва оқ тутларни янги чиқарган навдалари олинмайди, уч йилдан кейин  хосилга киради. Бунда бир туп тут дарахтида бир вақтни  ўзида уч хил турдаги доривор  тут меваларини ёз ва куз ойларида етиштириш имконияти вужудга келади. Тутдан тайёрланган майиз 5 йилгача қурт тушмаслиги аниқланган. Ундан қилинган тут шарбати, шинниси ва сиркаси бир неча ўн йил сақланса ҳам ўз хусусиятларини йўқотмайди. Тутнинг бу навини Ўзбекистонда йилнинг хамма фаслларида, уй  шароитида, ҳонадонларда – балконларда тувакларда, махсус яшикларда ва  иссқхоналарда, хамда эрта бохордан очиқ майдонларда етиштириш мумкин. Тутнинг бу нави уй хонадонларига кўрк бағишлаш билан бирга, чиройли манзарали ва  доривор ўсимлик сифатида хонадонларда,   балконларда,  томорқа хавлиларда, шийпонлар атрофларида, йўллар атрофларида  ўстириш мумкун.

Тутни хом меваси ва қоқисини 100 грамининг қуввати ва таркиби.

Т/Р Кўрсаткичлар номи Етилган холатида Қуритилган холатда
1 Килокаллорияси, ккал 43.0 375.0
2 Сув, гр 87.7 18.0
3 Оқсил, гр 1.45 11.15
4 Ёғлар, гр 0.40 2.2
5 Углеводлар, гр 9.85 77.5
6 Шундан, қанд миқдори, гр 8.5 42.0
7 Озиқавий тола, гр 1.8 6.0
8 Витаминлар:    
  1. Ретинол – А, мкг 1.69 4.0
  2. Тиамин – В1, мг 0.27 0.10
  3. Рибофловин – В2, мг 0.105 0.08
  4. Ниацин – В3, мг 0.688 0.42
  5. Пантотеновая кислота, В5, мг 0,05 0,15
  6. Придоксин – В6, мг 0.056 0.110
  7. Фолацин – В9. мг 6.0 15.0
  8. Кобаламин – В12 0,05 0,15
  9. Аскарбин кислота – С, мг 10.8 15.2
  10. Токоферол – Е, мкг 4.7 15.6
  11. Витамин К – 7,8 24,2
9 Микроэлементлар:    
  1. Калий, мг 194.0 488.0
  2. Кальций, мг 39.0 102.0
  3. Магний, мг 18.0 38.0
  4. Фосфор, мг 38.0 157.0
  5. Натрий, мг 10.0 40.0
  6. Темир, мг 1.86 6.8
  7. Рух, мг 0.17 0.65
  8. Марганец, мг 0,71 0,408

 

Халқ хўжалигида ишлатилиши. Тутнинг меваси  истемол қилинади, қуритилиб,  қайта ишланиб, ундан консерва қилинади, турли винолар, шампан, коньяк, компот, шарбат, қиём ва бошқалар тайёрланади. Инсонлар бу ўсимликнинг илдизи, танаси, танасидаги қалин пўстлоғи, шохи, новдаси, барги, гули, ғўраси, мевасидан ва қуритилган майзидан, ҳамда уруғидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади.  Ҳар хилги  қайнатмалар ва димламалар,  шарбат ва шиннилар, 180 дан ортиқ рецептлар асосида фармацефтикада дори воситалари тайёрланади.  Саноатда унинг уруғидан қайта ишланиб, ундан  сифатли  мой, хар ҳилги кислоталар ва бошқалар олинади.

Тиббиётда ишлатилиши. Илмий тиббиётда тут ўсимлигидан доривор перепаратлар ва  настройкалар тайёрланади, юрак, қон – томир системаси касалликлари,  камқонлик маҳалида ва енгил сурги сифатида қўлланилади. Тут дарахтининг  танаси, пўстлоғи ва баргларида ошловчи ва буёқ модда – морин мавжуд. Пўстлоғидан тригонелин деган алколоид ҳам топилган.

Халқ табобатида ишлатилиши. Тут мевасини хоми ва қуритилгани  халқ  табобатида    кўпаб касалликларни даволашда ва олдини олишда ишлатилади. Морустерапия – юнонча  morus – жаннатни тут  меваси ва терапия – даволаш, яъни  тут меваси ва тут меваси маҳсулотлари билан даволашни билдиради. Бу атама олдин медицинада мавжуд эмас эди, янги киритилди. Асосан қонни тозалайдиган ва кўпайтирадиган неъмат бўлиб ҳисобланади, меъда – ичакларнинг яхшилаш учун, шунингдек гепатит, холецистит, камқонлик касалликларида, гипертония, қабзиятда фойдаланилади   сил, юрак, жигар, буйрак, ўпка, подагра, иккиламчи анемия ва бошқа 100 дан ошиқ касалликларини даволашда тутдан фойдаланилади. Тут таркибида 10 – 33 фойиз қанд (глюкоза ва фруктоза), органик кислоталар, яьни, олма кислота, лимон кислата ва бошқалар, калий, натрий, кальций, темир, алюминий тузлари, пектин моддалар, ошловчи моддалар, клетчатка ва бошқалар, шунингдек витамин С, В, каротин, ферментлар ва фитонцидлар мавжу. Даво учун тутнинг етарлича пишган меваси танланади ва беморга бир сутка давомида 1 килограммгача ва тайёрланган шарбатидан  эса 1 – 2 литргача берилади. Майиздан тайёрланган  хушбўй кампоти ва шарбатлари беморларни даволашда юқори самара беради. Тут билан даволашда организмда моддалар алмашинуви жараёни тезлашади, сийдик кўп ажралади, меьда секрецияси нормаллашади, ичак функциялари яхшиланади ва иштаха очилади.

Хулоса.  Ҳар бир хонадонда ушбу ўсимликни тувакларда, махсус яшикларда ўстирса хонага пашша ва чивинлар кирмайди, чумоли, қумусқа, сувараклар ва ҳатто сичқон ва каламушлар ораламайди. Муаттар ҳушбўй хидларда дам олишни гашти бошқача бўлади. Ушбу мўжизакор  ўсимликни, на фақат очиқ майдонларда, балки Ўзбекистондаги барча уй хонадонларида, кўпқаватли уйлардаги балконларда ва иссиқхоналарда  цитурис мевалар каби,  яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари  тувак ва яшикларда етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз. Тут ўсимлгидан  фойдаланиш даражаси хозир 3 – 5 фоиз, келгусида кўпроқ фойдаланиш учун, уни устида кўпроқ тажрибалар ўтказиб, очилмаган қирраларини очиш, келажак авлоднинг вазифаси эканлигини, уларга, яьни ёшларга эслатиб қўйиш хар бир врачнинг ва табибнинг вазифасидир. Айниқса ҳозирги кунларда  инсонларга катта хаф туғдирмоқчи бўлган номаьлум грипп бактерияларига қарши ишончли восита эканлиги исботланган, ўтган карантиндаги кобит касаллигини юқтирмаган инсонлар исботлаб беришгани бунга аниқ мисол бўла олади.

Абдумалик  Ўринбоев –  селекционер – патентшунос,  “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал   уруғчилик фермер хўжалигини  “илмий  табобат” марказининг илмий ходими,  Ўзбекистон  тиббий – илмий фаолият билан  шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясини аьзоси, Махпират номидаги  Ўрта Осиё   халқлари тарихи институтини  “ТУРОН”   Фанлари Академиясининг  ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.