Минг дардга даво қадимги ва навқурон доривор сабзавот ўсимликлари. Ўлкамиз заминида, қадимдан экилиб келинаётган доривор сабзавотлар – минг дардга шифо бўлган ўсимликларни ватани сифатида – бутун дунёда экилиб, етиштирилишини этироф этиш лозимдир. Уларни мунтазам истемол қилиб келаётган халқимиздан тарихда ҳам, ҳозирда ҳам ақлий ва жисмонан кучли ва бақувват, илмли ва билимли, бўйи узун, кексалари кўп бўлган халқимиз бордир. Аждодларимизнинг инсоният учун яратиб кетган доривор – маданий ўсимликлардан ҳозиргача ер юзидаги милиардлаб инсонлар фойдаланиб келишлиги диққатга сазовардир. Замонавий олимларнинг замонавий асбоб – ускуналарида, қуйидаги доривор сабзавот ўсимликларида:
- Турп – митти дорихона – таркибида 60 тагача кимёвий элемент;
- Шолғом – кичик дорихона – таркибида 75 тагача кимёвий элемент;
- Қизилча – катта дорихона – таркибида 80 тагача кимёвий элемент;
- Сабзи – энг катта дорихона – таркибида 90 тагача кимёвий элемент;
- Пиёз – улкан дорихона – таркибида 100 тадан ортиқ кимёвий элементлар ва бирикмалар мавжудлигини аниқлашган. Уларни таркибини миллионлаб олимлар ўрганиб борса ҳам, ҳозиргача илмий жихатдан мукаммал ўрганиб, оҳирига етказилмаган, ҳали фанга номаълум элементлар ва бирикмалар очилмай, сирлигича қолмоқда. Уларни заҳматкаш илм аҳли ўрганишни давом этиришмоқда. Уларни ҳар бирини алоҳида – алоҳида, янги маълумотлар асосида ёритиб борамиз.
ПИЁЗ – Лук огородный – Allium cepa L. – пиёздошлар (пиёзгуллилар оиласи)га мансуб кўп ва икки йиллик сабзавот ўсимликлар туркуми (уруғи). Пиёз энг қадимий ўсимлик бўлиб, жуда қадим замондан экилиб келинади. Дунёнинг ҳамма давлатларида ўстирилади. Ватани ўрта, марказий ва жанубий Осиё, Европага эрамиздан аввал 1- 6 – асрларда, Россияга эрамизнинг 5 – 7 – асрларида ва Ўзбекистонда 40 – асрдан бери экилиб келинмоқда. Марказий Осиёдан Александр Македонскийнинг армияси Юнонистонга олиб борган, ундан Европага тарқаган. Биринчи йили баргли поя ва илдизмева ҳосил қилади, иккинчи йили гулпоя пайдо қилиб, уруғ беради. Ер остида пиёзбошичи бўлади. Пояси йўғон, ичи ковак, ўрта қисмидан пастроғи шишган, барги узун, цилиндрсимон, ўткир учли, ичи ковак, пояда қини билан кетма-кет ўрнашган, гуллари оддий соябонга тўпланган, май-июнь ойларида гуллайди, уруғи июлда пишади, шарсимон чаноқ. Ўсимликнинг пояси билан барги ёшлигида барра кўк пиёз сифатида, пиёзбошичи етилганда кавлаб олинади ва ҳомлигича озиқ-овқат сифатида ишлатилади.
Пиёзнинг 400 дан ортиқ тури рўрҳатга олинган, асосан ёввойи тоғ пиёзидан маданийлаштирилган, илдизмевасининг ички тузилиши ва морфалогик белгиларига қараб бош пиёз, порей пиёзи, батун пиёзи ва бошқа турлари кўпроқ экилади, думолоқ – ясси, ярим думалоқ, конуссимон, оқ, сариқ, қизғич ялтроқ, кўкиш – яшил, бинафшаранг, ширин, хашаки , сабзавотли турларга бўлинади. Республикамизда асосан илдизмеваси оқ, сарғич ва қизғич рангли навлари кенг тарқалган бўлиб асасан сабзавот сифатида етиштирилади. Охирги йилларда экзотик пиёз навлари хориждан кириб келиши кўпайиб бормоқда.
Экзотик – (юнонча – «exotikos», – ажнабий, хорижий, ажойиб – ғаройиб бўлиб кўзга ташланадиган) илдизмева бўлиб, қадим замонлардан бери инсонлар фойдаланиб келишган. Хаттоки унинг илдизмевасидан қадимий юнонлар, мисирлик ва римликлар ҳам аскарларини кучли ва баққуват қилишга пиёзни зайтун ёғида қовуриб, шолғомга қўшиб уч маҳал овқатлантиришган.
Пиёз қадимда барги ва уруғи учун экилган, чунки барги ва уруғидан хайвонлар ва инсонларни нафас олиш органларини ишини яхшилашда аввалига уй хайвонларини даволаш учун маданийлаштирилиб махсус экила бошлайди. Кейинчалик табиблар ундан инсонларни барча хасталикларига даво бўлишлигини билиб, ундан кенг миқёсда фойдаланиб келишган.
Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида бир неча ўн йиллардан бери экзотик пиёз турларидан “Доривор пиёз – улкан дорихона” турида тажриба – синов ишларини илмий жихатидан ўрганиш ишлари амалга оширилди. Совуққа чидамли, тупроқ талламайди, шўр ва нам тупроқларда ҳам ҳосил бераверади. Илдизмеваси таркибида Менделеев даврий системасидаги кимёвий элементларнинг 100 дан ортиқи мавжуд бўлганлиги учун уни “улкан дорихона” деб номланган.
Етиштириш агротехникаси. Пиёзнинг бу навини Ўзбекистонда йилнинг хамма фаслларида, уй шароитида, ҳонадонларда тувакларда, махсус яшикларда ва иссқхоналарда, хамда эрта бохордан очиқ майдонларда етиштириш мумкин, бу нав уруғидан махсус кўпайтирилади, бир йиллик хисобланади. Унинг уруғини яхши пишиб етилганини олиб, қуритиб, олдиндан тайёрланган тувакчаларга экилади. Тувакдаги тупроқ ҳарорати 20 – 25 градус бўлиб туриши лозим, 5 – 8 кундан кейин уруғлардан ёш нихоллар ўниб чиқади. Хона ва сувнинг иссиқлик даражаси 20 – 22 градусдан ошиқ бўлиши керак, Ёш нихолларни баландлиги 20 – 25 сантиметр бўлганда, қишда ёруқ хоналарнинг поллари ва дераза токчаларига, хона температурасида сақланади, тувакдаги тупроқни намлиги 60 – 65 фоиз бўлганда, вақти – вақти билан сув қуйиб турилади. Бохордан бошлаб, март ойидан сентябрь ойигача очиқ майдонларга хам экиш мумкин. Ўсув даври 60 – 70 кун, уруғлари тупроқ ҳарорати 10 градусда 10 -12 кунда ўниб чиқади. 20 – 24 градусда нормал ўсиб ривожланади. Пиёзнинг бу нави уй хонадонларига кўрк бағишлаб туради, на фақат чиройли манзарали ўсимлик сифатида, балки доривор ўсилик сифатида хонадонларда ўстириш мумкун.
Халқ хўжалигида ишлатилиши. Инсонлар бу ўсимликнинг пояси, барги, гули ва илдизмевасидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади. Ҳар хилги шўрвалар, қайнатмалар ва димламалар, 500 дан ортиқ рецептлар асосида фармацефтикада дори воситалари тайёрланади. Саноатда унинг уруғидан қайта ишланиб, ундан сифатли мой, хар ҳилги кислоталар ва бошқалар олинади.
Тиббиётда ишлатилиши. Илмий тиббиётда пиёз ўсимлигининг доривор перепаратлари настройка ва аллилглицер ичак атонияси, колит, атеросклерос, гипертониянинг бази турлари, авитаминоз касалликларини даволашда ишлатилади. Илдизмеваларидан – қон – томир касалликларида, яьни, юракни қувватлашда, қонни тозалашда ва суюлтиришда, томирларни хар – хилги шлаклардан тозалашда кенг ишлатилади.
Халқ табобатида ишлатилиши. Пиёз халқ табобатида сийдик ҳайдовчи, турли яраларни даволовчи, чипқонларни, цинга ва бошқа касалликларни даволашда, ичак, атеросклероз ва гипертония касалликларига, томоқ шамоллашига ва йўталга, ҳамда қийин битадиган ва йирингли яраларни даволашда ишлатилади. Ҳозирги замон халқ табобатида қуйидаги касалликларни даволашда ва олдини олишда кенг фойдаланилади:
- Бўғим оғриқларини қолдиришда;
- Бўғимлардаги тузларни эритиб туширишда;
- Туз тўпланишини олдини олишда;
- Вена қон томирларини тозалаш ва даволашда;
- Рак (саратон)ни даволашда ва олдини олишда;
- Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак саратонни довалашда ва олдини олишда;
- Сурункали танзилатни даволашда ва бошқа касалликларни даволашда кенг фойдаланилмоқда.
Халқ табобатида пиёздан фойдаланишга тавсиялар.
– артерия қон томирлари торайиб, фаолияти бузилганда – қирғичдан ўтказилган бир стакан майдаланган пиёзга шунча миқдорда асал қўшиб, аралаштириб, аралашмадан ҳар куни уч маҳал икки чой қошиқдан истемол қилиш тавсия қилинади;
– бовосирда – бир бош пиёзни оловда пишириб, қайноғича истемол қилинади, кунига уч махал;
– бод – ревматизмни даволашда – 100 грам пиёзни майдалаб эзиб бўтқа қилинади ва оғриган бўғимларга уч махал 30 дақиқа бошлаб қўйилади;
– буйрак – тош касалликларида – уруғини туйиб, илиқ сутга тенг миқдорда қўшиб, кунига уч маҳал истемол қилинади;
– йўғон ичак ялиғланиши – қуланж – пиёз шарбатидан кунига тўрт маҳал овқатдан олдин бир чой қошиқда истемол қилинади;
– тутқаноқда – бир бош пиёзни кесиб майдалаб, беморга ҳидлатилса, тутқоноқ тутуши қолади;
– шамоллаш ва грипда – тухумдан каттароқ пиёзни қирғичдан ўтказиб майдалангандан кейиноқ, бемор оғзи билан ва бурун билан галма – гал бир неча бор чуқур нафас олиб, чуқур ичга тортиб ҳидласа шамоллаш ва грип балосидан тезда фориқ бўлади;
Хулоса. Ҳар бир хонадонда ушбу ўсимликни тувакларда, махсус яшикларда ўстирса хонага пашша ва чивинлар кирмайди, чумоли, қумусқа, сувараклар ва ҳатто сичқон ва каламушлар ораламайди. Муаттар ҳушбўй хидларда дам олишни гашти бошқача бўлади. Ушбу мўжизакор ўсимликни, на фақат очиқ майдонларда, балки Ўзбекистондаги барча уй хонадонларида ва иссиқхоналарда цитурис мевалар каби, яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари тувак ва яшикларда етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз. Пиёздан фойдаланиш даражаси хозир 5 – 10 фоиз, келгусида кўпроқ фойдаланиш учун, уни устида кўпроқ тажрибалар ўтказиб, очилмаган қирраларини очиш, келажак авлоднинг вазифаси эканлигини, уларга, яьни ёшларга эслатиб қўйиш хар бир врачнинг ва табибнинг вазифасидир.
Айниқса ҳозирги кунларда инсонларга катта хаф туғдирмоқчи бўлган номаьлум грипп бактерияларига қарши ишончли восита эканлиги исботланган, ўтган карантиндаги кобит касаллигини юқтирмаган инсонлар исботлаб беришгани бунга аниқ мисол бўла олади.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини “илмий табобат” марказининг илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясини аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини “ТУРОН” Фанлари Академиясининг ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.




















