Доривор беҳи-(жаннат меваси -5) – ўсимлигини етиштирш агротехникаси, халқ хўжалигида, тиббиётда ва табобатда ишлатилиши

Минг дардга даво қадимги ва навқурон доривор (жаннат мева – сабзавот) ўсимликлар. Юртимиз жаннатмакон ўлкадир. Бу юртдаги хар бир фауна ва флораси жаннатни эслатади. Жаннатмакон юртда жаннат ўсимликлари ўсада, уларнинг мевалари доривор, минг дардга шифо бўлган ўсимликларни ватани сифатида – бутун дунёда экилиб, етиштирилишини этироф этиш лозимдир. Уларни мунтазам истемол қилиб келаётган халқимиздан тарихда ҳам, ҳозирда ҳам ақлан ва жисмонан кучли ва бақувват, илмли ва билимли, бўйи узун, кексалари кўп бўлган  халқимиз яшаб келган ва яшамоқда.  Аждодларимизнинг инсоният учун яратиб кетган доривор – жаннат ўсимликлари деб аталадиган маданий  ўсимликлардан ҳозиргача ер юзидаги  милиардлаб инсонлар фойдаланиб келишлиги диққатга сазовардир.  Уларни таркибини миллионлаб олимлар  ўрганиб борса ҳам, ҳозиргача илмий жихатдан мукаммал ўрганиб, оҳирига етказилмаган, ҳали фанга номаълум элементлар ва бирикмалар очилмай, сирлигича қолмоқда. Уларни заҳматкаш илм аҳли ўрганишни давом этиришмоқда. Жаннат ўсимлигининг бешинчиси  БЕҲИдир. Уни алоҳида, янги маълумотлар асосида ёритиб берамиз.

Беҳи  – Айва  – Cydonia vulgaris pers L.  – раънодошлар (раъногуллилар оиласи)га  мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми (уруғи). Беҳи энг қадимий ўсимлик бўлиб, жуда қадим замондан экилиб келинади. Дунёнинг ҳамма давлатларида ўстирилади. Ватани ғарбий  Ўрта, марказий Осиё ва Кавказ, эрамиздан аввалги 6 – 10 асрларда Шарқий Туристондан буюк ипак йўллари бўйлаб доривор ёввойи беҳи кўчатларини ғарбий Хитойга олиб кетишган, Европага эрамиздан аввал 1 – 6 – асрларда,  ва Ўзбекистонда  60 – 80 асрдан бери экилиб келинмоқда. Марказий Осиёдан Александр Македонскийнинг армияси Юнонистонга олиб борган, юнонлар уни “перси” – “денгиз жаннат меваси” деб  аташган,   Европадан бутун динёга тарқаган. Қадимий туркий тилда “ҳиво” –  “жаннатдаги  мева” – маъносини беради, араблар – «обий», форсийлар – “беҳий” деб аташади.   Инсонлар қадим замонлардан бери  беҳи дарахтининг мевасидан  кенг фойдаланиб келишмоқда.

Беҳи ўсимлигини 14 тури мавжуд бўлиб, шундан Ўзбекистонда  5 тури: доривор оддий беҳи, ош беҳи, самарқанд беҳиси, тошкент беҳси ва ширин беҳи навлари кенг  экилади. 60 – 80 йил яшайди, 150 – 200 йиллик беҳилар ҳам хаётда учраб турибди. Беҳи дарахти  тез ўсади, шох – шаббаси зич,  юмалоқ, оввал, прамида шаклида бўлиб, бўйи 5 метргача. Беҳи дарахтининг танаси мустаҳкам, қаттиқ ва чидамли, икки уйли, қорамтир – кулиранг, барглари тухумсимон шаклда, пастки томони сертук, кулиранг, устки тукли яшил қисқа банди билан поя ва шохларида кетма – кет жойлашган.  Гуллари икки жинслидир, оч пушти, беш бўлакли, якка, йирик, гулкосачаси меваси учида сақланиб қолади. Меваси ҳар – хил шаклда, катта – кичиклиги ҳам ҳар -хил, сариқ, тўқ сариқ, баъзан қизғиш бўлади. Бешта уячасида уруғи жойлашган, таъми ширин, ҳиди ёқимли. Меваси 50 грамдан 2 килограмгача бўлиши мумкин. Беҳи уруғидан, қаламчасидан, пайванд ва парҳиш қилиб кўпайтирилади. Апрель ойида гуллаб, октябрб – ноябрь ойларида пишиб етилади. Олимлар томонидан мингдан ортиқ маданий навларини яратган бўлиб  ҳаммаси  доривордир.

Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида бир неча ўн йиллардан бери антиқа БЕҲИ  Доривор беҳи – “Жаннат мева – 5” навида тажриба – синов ишларини илмий жихатидан ўрганиш ишлари амалга оширилди, тупроқ талламайди, шўр ва нам тупроқларда ҳам ҳосил бераверади. Совуққа, иссиққа ва сувсизликка чидамли.

Етиштириш агротехникаси. Беҳи  етиштиришни янги экологик тоза, ресурстежамкор усулини тажриба – синов ишларини ўтказиб хозирда дехқон  ва фермер хўжаликларига доривор беҳи ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқаришга жорий қилиш қўлланмасини тайёрлаш ишлари, нихоясига етказилмоқда. Доривор беҳини янги технология асосида етиштириш асосан қуйидагилардан иборат:  Аввало доривор беҳи етиштириш учун ер танланиб  экиладиган кўчатини танлаб олинади ва биринчи йилда эрта бахорда, 4м х 4м схемада эрта баҳорда экилади. Бунда шамолни йўналишини хисобга олган холда ҳар қаторга биттадан экилади. Бир гектар майдонга 650 туп беҳи кўчатлари сарф бўлади. Шу йилнинг август ойида беҳи кўчатларига ош беҳи билан ширин  беҳиларининг пайвантакларидан олиб уланади. Улаш қуйидаги усулда амалга оширилади: оддий беҳи навли беҳининг навдасига  ер сатхидан 20 – 25 сантимер қисмига биринчи ош беҳининг навдасини куртак усулида уланади ва навданинг ер сатхидан 35 – 40 сантиметрига  ширин беҳи навдасини искана усулида уланади. Ушбу усулда  экилган оддий беҳини ёш нихолларини пешма – пеш олиб турилади, битта новда қолдирилади, ош ва ширин беҳиларни янги чиқарган навдалари олинмайди, уч йилдан кейин  хосилга киради. Бунда бир туп беҳи дарахтида бир вақтни  ўзида уч хил турдаги доривор  беҳи меваларини  куз ойларида етиштириш имконияти вужудга келади. Беҳининг бу навини Ўзбекистонда йилнинг хамма фаслларида, уй  шароитида, ҳонадонларда – балконларда тувакларда, махсус яшикларда ва  иссқхоналарда, хамда эрта бохордан очиқ майдонларда етиштириш, бу нави уй хонадонларига кўрк бағишлаш билан бирга, чиройли манзарали ва  доривор ўсимлик сифатида хонадонларда,   балконларда,  томорқа хавлиларда, шийпонлар атрофларида, йўллар атрофларида  ўстириш мумкун.

Беҳини хом меваси ва мураббосини 100 грамининг қуввати ва таркиби.

Т/Р Кўрсаткичлар номи Етилган холатида Мураббо холатда
1 Килокаллорияси, ккал 48.0 575.0
2 Сув, гр 83.8 18.0
3 Оқсил, гр 0.45 11.15
4 Ёғлар, гр 0.10 2.2
5 Углеводлар, гр 15.35 97.5
6 Шундан, қанд миқдори, гр 8.5 42.0
7 Озиқавий тола, гр 1.9 8.0
8 Витаминлар:    
  1. Ретинол – А, мкг 1.69 4.0
  2. Тиамин – В1, мг 0.27 0.10
  3. Рибофловин – В2, мг 0.105 0.08
  4. Ниацин – В3, мг 0.688 0.42
  5. Пантотеновая кислота, В5, мг 0,05 0,15
  6. Придоксин – В6, мг 0.056 0.110
  7. Фолацин – В9. мг 6.0 15.0
  8. Кобаламин – В12 0,05 0,15
  9. Аскарбин кислота – С, мг 15.8 45.2
  10. Токоферол – Е, мкг 4.7 15.6
  11. Витамин К – 7,8 24,2
9 Микроэлементлар:    
  1. Калий, мг 195.0 488.0
  2. Кальций, мг 19.0 102.0
  3. Магний, мг 8.0 38.0
  4. Фосфор, мг 18.0 157.0
  5. Натрий, мг 4.0 40.0
  6. Темир, мг 3.86 9.8
  7. Рух, мг 0.17 0.65
  8. Марганец, мг 0,71 0,408

 

Халқ хўжалигида ишлатилиши. Беҳининг меваси  истемол қилинади, қуритилиб,  қайта ишланиб, ундан консерва қилинади, мкроббо, жем,  компот, шарбат, қиём, мармалад  ва бошқалар тайёрланади. Инсонлар бу ўсимликнинг илдизи, танаси, танасидаги қалин пўстлоғи, шохи, новдаси, барги, гули, ғўраси, мевасидан ва қуритилган қоқисидан, ҳамда уруғидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади.  Ҳар хилги  қайнатмалар ва димламалар,  шарбат ва мурабболар, 80 дан ортиқ рецептлар асосида фармацефтикада дори воситалари тайёрланади.  Саноатда унинг уруғидан қайта ишланиб, ундан  сифатли  мой, хар ҳилги кислоталар ва бошқалар олинади.

 Халқ табобатида ишлатилиши. Беҳи мевасини хоми ва қуритилгани  халқ  табобатида  кўплаб касалликларни даволашда ва олдини олишда ишлатилади. Гудониятерапия – юнонча Cydonia  – беҳи   меваси ва терапия – даволаш, яъни  беҳи меваси ва беҳи меваси маҳсулотлари билан даволашни билдиради. Бу атама олдин медицинада мавжуд эмас эди, янги киритилди. Асосан қонни тозалайдиган ва кўпайтирадиган неъмат бўлиб ҳисобланади, меъда – ичакларнинг яхшилаш учун, шунингдек гепатит, холецистит, камқонлик касалликларида, гипертония, қабзиятда фойдаланилади   сил, юрак, жигар, буйрак, ўпка, подагра, иккиламчи анемия ва бошқа 100 дан ошиқ касалликларини даволашда беҳидан фойдаланилади. Беҳи таркибида 10 – 33 фойиз қанд (глюкоза ва фруктоза), органик кислоталар, яьни, олма кислота, лимон кислата ва бошқалар, калий, натрий, кальций, темир, алюминий тузлари, пектин моддалар, ошловчи моддалар, клетчатка ва бошқалар, шунингдек витамин С, В, каротин, ферментлар ва фитонцидлар мавжу. Даво учун беҳининг етарлича пишган меваси танланади ва беморга бир сутка давомида 0.6 килограммгача ва тайёрланган шарбати ва мураббосидан эса 0.4 – 0.6 литргача берилади. Қоқисидан тайёрланган  хушбўй кампоти ва шарбатлари беморларни даволашда юқори самара беради. Беҳи билан даволашда организмда моддалар алмашинуви жараёни тезлашади, сийдик кўп ажралади, меьда секрецияси нормаллашади, ичак функциялари яхшиланади ва иштаха очилади.

Ибн Сино беҳи мевасидан тайёрланган димлама ва қайнатмалардан дизентерия, ич кетиши касалликларини даволашда иштаҳа ошувчи ва буриштирувчи, пешоб ҳайдовчи дори сифатида фойдаланган.

Амирдавлат айтади: беҳининг ҳиди мияни мустаҳкамлайди. Гулларининг шираси кўзга суйкалса, кўзларни қувватлантиради. Уруғларини ивитиб, тузалмас яраларга суйкаса, яраларни питиши тезлашади, уруғларини истемол қилинса юракни қувватлайди. Беҳини барги билан мевасини хонадонларга илиб қўйилса, ҳонадон хавосини тозалаб, бохоргача ёқимли ҳид таратиб туради.

Хулоса.  Ҳар бир хонадонда ушбу ўсимликни тувакларда, махсус яшикларда ўстирса хонага пашша ва чивинлар кирмайди, чумоли, қумусқа, сувараклар ва ҳатто сичқон ва каламушлар ораламайди. Муаттар ҳушбўй хидларда дам олишни гашти бошқача бўлади. Ушбу мўжизакор  ўсимликни, на фақат очиқ майдонларда, балки Ўзбекистондаги барча уй хонадонларида, кўпқаватли уйлардаги балконларда ва иссиқхоналарда  цитурис мевалар каби,  яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари  тувак ва яшикларда етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз. Беҳи ўсимлгидан  фойдаланиш даражаси хозир 3 – 5 фоиз, келгусида кўпроқ фойдаланиш учун, уни устида кўпроқ тажрибалар ўтказиб, очилмаган қирраларини очиш, келажак авлоднинг вазифаси эканлигини, уларга, яьни ёшларга эслатиб қўйиш хар бир  табибнинг вазифасидир.

Абдумалик  Ўринбоев –  селекционер – патентшунос,  “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал   уруғчилик фермер хўжалигини  “илмий  табобат” марказининг илмий ходими,  Ўзбекистон  тиббий – илмий фаолият билан  шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясини аьзоси, Махпират номидаги  Ўрта Осиё   халқлари тарихи институтини  “ТУРОН”   Фанлари Академиясининг  ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.