Доривор Анор – (жаннат меваси -6) – ўсимлигини етиштирш агротехникаси, халқ хўжалигида ва табобатда ишлатилиши

Минг дардга даво қадимги ва навқурон доривор (жаннат мева – сабзавот) ўсимликлар. Юртимиз жаннатмакон ўлкадир. Бу юртдаги хар бир фауна ва флораси жаннатни эслатади. Жаннатмакон юртда жаннат ўсимликлари ўсада, уларнинг мевалари доривор, минг дардга шифо бўлган ўсимликларни ватани сифатида – бутун дунёда экилиб, етиштирилишини этироф этиш лозимдир. Уларни мунтазам истемол қилиб келаётган халқимиздан тарихда ҳам, ҳозирда ҳам ақлан ва жисмонан кучли ва бақувват, илмли ва билимли, бўйи узун, кексалари кўп бўлган  халқимиз яшаб келган ва яшамоқда.  Аждодларимизнинг инсоният учун яратиб кетган доривор – жаннат ўсимликлари деб аталадиган маданий  ўсимликлардан ҳозиргача ер юзидаги  милиардлаб инсонлар фойдаланиб келишлиги диққатга сазовардир.  Уларни таркибини миллионлаб олимлар  ўрганиб борса ҳам, ҳозиргача илмий жихатдан мукаммал ўрганиб, оҳирига етказилмаган, ҳали фанга номаълум элементлар ва бирикмалар очилмай, сирлигича қолмоқда. Уларни заҳматкаш илм аҳли ўрганишни давом этиришмоқда. Жаннат ўсимлигининг олтинчиси  АНОРдир. Уни алоҳида, янги маълумотлар асосида ёритиб берамиз.

Анор  – Гранат  – Punica granatum  Z.  – анордошлар (аноргуллилар оиласи)га  мансуб кўп йиллик ўсимликлар (буталар туркуми (уруғи). Анор энг қадимий ўсимлик бўлиб, жуда қадим замондан экилиб келинади. Дунёнинг ҳамма давлатларида ўстирилади. Ватани  Ўрта ва марказий Осиё, эрамиздан аввалги 8 – 12 асрларда Шарқий Туристондан буюк ипак йўллари бўйлаб доривор оддий ёввойи анор хитой ва хинди – хитой ўлкаларига, эрамизнинг 1 – 4 асрларда гретция орқали Европага тарқалган.   Латин тилида “pinicus” атамасини сўзидан фанга киритган бўлиб, “Уруғли мева”, “Уруғли олма дарахти” маъносини беради. “Анор” номи қадимий форсий тилда аталиб, “Уруғли жаннат меваси”  деган маънони билдиради. Ҳар қайси ҳалқлар анорга ўзлари ном қўйиб олишган. Масалан, араблар “руммон”, форслар “анор”, турклар “нор” ва европаликлар “уруғли олма” деб аташади.

Анор ўсимлигини 20 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, шундан Ўзбекистонда  5 тури: доривор аччиқдона анор,  қайин анор, қизил анор, қозоқи анор ва шириндона анори навлари кўпроқ экилади. 60 – 80 йил яшайди, 100 йиллик ва ундан катта ёшдаги  анор дарахтлари  ҳам хаётда учраб турибди. Анор дарахти  тез ўсади, бўйи 5 метргача, шох – шаббаси қалин, кулиранг ёки жигарранг – сариқ, силлиқ ёш навдалари яшил – кулиранг, калта тиканлари мавжуд. Барглари қарама-қарши жойлашган, қалин, ялтироқ, эллиписсимон ёки узун наштарсимон, калта бандли. Гуллари якка – якка, баъзан тўп гул ҳолида бўлади, калта гулбанди бор. Мевалари думалоқ шаклда бўлиб, буруштирадиган, тахир мазали, қалин пўсти билан қопланган, меваларини учида гул косасининг қизғиш ёки сарғиш рангли қолдиғи бўлади, мевасининг ичи парда тўсиқлар билан 6 тадан 12 тагача уяларга бўлинган, уяларда қирмизи – қизил сершира эт билан ўралган нордон – ширин мазали бир талай, 40 тагача  уруғлари бўлади. Қуйидаги навлари юртимизда кўпроқ экилади:

Аччиқдона анор – жайдари нав бўлиб, меваси 400 – 600 грамм, мазаси нордон, шарбати қизил, таркибида 15 – 16 фоиз қанд бор, пўсти қалин, 5 ойгача яхши сақланади, тупидан 35 – 40 килограмгача ҳосил беради;

Қайин анор – жайдари нав бўлиб, меваси йирик 700 – 800 грамм, нордон-хушҳўр, шарбати қизғиш, таркибида 19 – 20 фоиз қанд бор, пўстининг қалинлиги ўртача, март ойигача яхши сақланади, тупидан 35 – 40 килограмм ҳосил беради;

– Қизил анор – жайдари нав бўлиб, меваси 300 – 400 грамм, нордон, шарбати қизил, таркибида 13-15 фоиз қанд бор, пўсти юпқа, узоқ сақланмайди, тупидан 50 – 60 килограм ҳосил беради;

Қозоқи анор – халқ селекцияси йўли билан яратилган бўлиб, меваси 250 – 300 грамгача, мазаси нордон – ширин, пўсти қалин, пишиқ, шарбати қизил, таркибида 19 – 20 фоиз қанд бор, 6 ойгача сақланади, 50 – 60 килограмдан ҳосил беради;

Шириндона анор – жайдари нав бўлиб, меваси 300 – 350 грам, айримлари 600 грамгача боради, мазаси ширин, шарбати пушти, таркибида 20 – 21 фоиз қанди бор, пўсти ўртача, 3 ойгача сақланади, тупидан 30 – 35 килограмгача ҳосил беради.

Анорлар уруғидан, қаламчасидан, пайванд ва парҳиш қилиб кўпайтирилади.  Қурғоқчиликка чидамли, ер ости сувлари яқинида ва шўр тупроқларда ҳам ўсаверади, тупроқ танламайди. Олимлар томонидан мингдан ортиқ маданий навларини яратган бўлиб, кўпчилиги доривордир. Мевали ва манзарали дарахт сифатида ҳам экилади. Май – август ойларида гуллайди, меваси  август – октябрь ойларида пишади. Меваси  тўлиқ пишиб етилганда пишган анорларни териб олинади ва махсус жойларда  сақланади.

Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида бир неча ўн йиллардан бери антиқа АНОР  Доривор анор – “Жаннат мева – 6” навида тажриба – синов ишларини илмий жихатидан ўрганиш ишлари амалга оширилди, тупроқ талламайди, шўр ва нам тупроқларда ҳам ҳосил бераверади. Совуққа, иссиққа ва сувсизликка чидамли.

Етиштириш агротехникаси. Анор етиштиришни янги экологик тоза, ресурстежамкор усулини тажриба – синов ишларини ўтказиб хозирда дехқон  ва фермер хўжаликларига доривор анорни етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқаришга жорий қилиш қўлланмасини тайёрлаш ишлари, нихоясига етказилмоқда. Доривор анор навини янги технология асосида етиштириш асосан қуйидагилардан иборат:  Аввало доривор анор навини етиштириш учун ер танланиб, аччиқдона анор навли  экиладиган кўчатини танлаб олинади ва биринчи йилда эрта бахорда, 2м х 4м схемада эрта баҳорда экилади. Бунда шамолни йўналишини хисобга олган холда ҳар қаторга биттадан экилади. Бир гектар майдонга 1300 туп анор кўчатлари сарф бўлади.

Биринчи йили ўзини тутиб олиш ва яхши шохлаш учун бутамайди, кузда совуқдан химоя қилиш учун ўраб қўйилади, иккинчи йили бахорда буталиб 5 та навда қолдирилади ва қолган шохлари буталиб турилади. Август ойида  биринчи навдасига – қайин анор, иккинчисига – қизил анор, учунчисига – қозоқи анор ва тўртинчисига  – шириндона анори қаламчаларини искана усулида, ер сатхидан 5-10 сантиметр масофада  уланади, ҳамда бешинчи навдаси эса аччиқдона навли анори ўстирилади. Шундай қилиб бир туп анор бутасида 5 хил навдаги анор мевалари етиштирилади.   Анорнинг бу навини Ўзбекистонда йилнинг хамма фаслларида, уй  шароитида, ҳонадонларда – балконларда тувакларда, махсус яшикларда ва  иссқхоналарда, хамда эрта бохордан очиқ майдонларда етиштириш мумкин. Анорнинг бу нави уй хонадонларига кўрк бағишлаш билан бирга, хонадонларни хушбўй муаттар ҳидлари билан таминлаб туриши ва чиройли, манзарали ва  доривор ўсимлик сифатида хонадонларда,   балконларда,  томорқа хавлиларда, шийпонлар атрофларида, йўллар атрофларида  ўстириш мумкун.

Халқ хўжалигида ишлатилиши. Анорнинг меваси  истемол қилинади, шарбати олинади,  қайта ишланади. Инсонлар бу ўсимликнинг илдизи, танаси, танасидаги  пўстлоғи, танасидаги елими, шохи, новдаси, барги, гули, ғўраси, меваси, мевасини пўстидан  ҳамда уруғидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади.  Ҳар хилги  қайнатмалар ва димламалар,   48 дан ортиқ рецептлар асосида фармацефтикада дори воситалари тайёрланади. Анор озиқавий ва доривор ўсимлик бўлиб, унинг меваси таркибида углеводларга бой, 79 килокаллорияга эга бўлиб, 1.6 фоиз оқсил, 0.5 – 0.8 фоиз мой, хамда  Е грух витаминларга бойдир, микроэлементлар калий, кальций, магний, марганец, натрий ва рух элементлари мавжуддир. Мевасидан 55 – 60 фоиз шарбати олинади. Шарбатини таркибида 24 фоизгача қанд моддалари бордир.

Халқ табобатида ишлатилиши. Анор ўсимлигининг ҳамма қисми доривордир, гули ва мевасини хоми ва шарбати халқ  табобатида    кўпаб касалликларни даволашда ва олдини олишда ишлатилади. Пуникатерапия – латинча   – punica granatum  анор  меваси ва терапия – даволаш, яъни  анор меваси ва анор бутаси маҳсулотлари билан даволашни билдиради. Бу атама олдин медицинада мавжуд эмас эди, янги киритилди. Асосан қонни тозалайдиган ва кўпайтирадиган неъмат бўлиб ҳисобланади, меъда – .ичакларнинг яхшилаш учун, шунингдек гепатит, холецистит, камқонлик касалликларида, гипертония, сил, юрак, жигар, буйрак, ўпка, подагра, иккиламчи анемия ва бошқа 60 дан ошиқ касалликларини даволашда анордан фойдаланилади.   Даво учун анорнинг етарлича пишган меваси танланади ва беморга бир сутка давомида 400 граммгача ва тайёрланган шарбатидан  эса 1 – 2 литргача берилади. Барг ва гулидан тайёрланган  хушбўй кампоти  беморларни даволашда юқори самара беради. Анор билан даволашда организмда моддалар алмашинуви жараёни тезлашади, сийдик кўп ажралади, меьда секрецияси нормаллашади, ичак функциялари яхшиланади ва иштаха очилади.

Амирдавлат анор хосиятларини  шундай тарифлайди: анор қулоқ яраларини тезроқ тузалишига ёрдам беради, сариқ касаликларни даволашда, кўз ва қавоқларни ялиғланишида, соч тўкилмаслигини олдини олишда, уруғларидан тайёрланган малхами қизамиқ тошмаларини қайтаришга, баргларнинг қайнатмаси сочларни кучли қилишга, юракни кучли қилади, илдизини пўстлоғи гижжаларни туширишда кенг фойдаланилади деб тарифлаган.

Хулоса.  Ҳар бир хонадонда ушбу ўсимликни тувакларда, махсус яшикларда ўстирса хонага пашша ва чивинлар кирмайди, чумоли, қумусқа, сувараклар ва ҳатто сичқон ва каламушлар ораламайди. Муаттар ҳушбўй хидларда дам олишни гашти бошқача бўлади. Ушбу мўжизакор  ўсимликни, на фақат очиқ майдонларда, балки Ўзбекистондаги барча уй хонадонларида, кўпқаватли уйлардаги балконларда ва иссиқхоналарда  цитурис мевалар каби,  яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари  тувак ва яшикларда етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз. Анор ўсимлгидан  фойдаланиш даражаси хозир 8 – 10 фоиз, келгусида кўпроқ фойдаланиш учун, уни устида кўпроқ тажрибалар ўтказиб, очилмаган қирраларини очиш, келажак авлоднинг вазифаси эканлигини, уларга, яьни ёшларга эслатиб қўйиш хар бир  табибнинг вазифасидир.

Абдумалик  Ўринбоев –  селекционер – патентшунос,  “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал   уруғчилик фермер хўжалигини   ходими,  Ўзбекистон  тиббий – илмий фаолият билан  шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясини аьзоси, Махпират номидаги  Ўрта Осиё   халқлари тарихи институтини  “ТУРОН”   Фанлари Академиясининг  ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.