Минг дардга даво қадимги ва навқурон доривор сабзавот ўсимликлари. Ўлкамиз заминида, қадимдан экилиб келинаётган доривор сабзавотлар – минг дардга шифо бўлган ўсимликларни ватани сифатида – бутун дунёда экилиб, етиштирилишини этироф этиш лозимдир. Уларни мунтазам истемол қилиб келаётган халқимиздан тарихда ҳам, ҳозирда ҳам ақлий ва жисмонан кучли ва бақувват, илмли ва билимли, бўйи узун, кексалари кўп бўлган халқимиз бордир. Аждодларимизнинг инсоният учун яратиб кетган доривор – маданий ўсимликлардан ҳозиргача ер юзидаги милиардлаб инсонлар фойдаланиб келишлиги диққатга сазовардир. Замонавий олимларнинг замонавий асбоб – ускуналарида, қуйидаги доривор сабзавот ўсимликларида:
- Турп – митти дорихона – таркибида 60 тагача кимёвий элемент;
- Шолғом – кичик дорихона – таркибида 75 тагача кимёвий элемент;
- Қизилча-лавлаги – катта дорихона – таркибида 80 тагача кимёвий элемент;
- Сабзи – энг катта дорихона – таркибида 90 тагача кимёвий элемент;
- Пиёз – улкан дорихона – таркибида 100 тадан ортиқ кимёвий элементлар ва бирикмалар мавжудлигини аниқлашган. Уларни таркибини миллионлаб олимлар ўрганиб борса ҳам, ҳозиргача илмий жихатдан мукаммал ўрганиб, оҳирига етказилмаган, ҳали фанга номаълум элементлар ва бирикмалар очилмай, сирлигича қолмоқда. Уларни заҳматкаш илм аҳли ўрганишни давом этиришмоқда. Уларни ҳар бирини алоҳида – алоҳида, янги маълумотлар асосида ёритиб борамиз.
Қизилча – Лавлаги – Свекла – Beta L. – шўрадошлар (шўрагуллилар оиласи)га мансуб бир йиллик, икки йиллик ва кўп йиллик сабзавот ўсимликлар туркуми (уруғи). Қизилча энг қадимий ўсимлик бўлиб, жуда қадим замондан экилиб келинади. Дунёнинг ҳамма давлатларида ўстирилади. Ватани ўрта ва марказий Осиё, Европага эрамиздан аввал 1- 6 – асрларда, Россияга эрамизнинг 5 – 7 – асрларида ва Ўзбекистонда 40 – асрдан бери экилиб келинмоқда. Марказий Осиёдан Александр Македонскийнинг армияси Юнонистонга олиб борган, ундан Европага тарқаган. Қизилчанинг 10 га яқин ёввойи турлари маьлум. Қадимги ёвойи Оддий қизилчани барги ва илдизмеваси учун томорқаларда етиштиришган. Ундан қуйидаги тўрт турдаги маданий лавлари турлари келиб чиққан, улар: 1 – ҳашаки лавлаги; 2 – қанд лавлаги; 3 – ҳўраки – сабзавот лавлаги; ва 4 – барг лавлагидир. Бу лавлаги турлари дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан Республикамизда ҳам экилиб келинмоқда. Маданий лавлаги турлари икки йиллик ўсимликлар бўлиб, биринчи йили илдизи ва тўп барглари ривожланади, иккинчи йили эса, маҳсус жойларда сақланган ва бохорда тупроққа экилган илдизмеваларида шершоҳ поялар ўсиб чиқади ва унинг шоҳларида лавлаги уруғлари ҳосил бўлади.
1. Ҳашаки лавлаги – барглари оч – яшил бўлиб, илдизмеваси йирик, турли шакл ва рангларда, сершира илдиз меваси учун экиладиган озуқага бой лавлагидир. Унинг илдизмеваси чорвонинг ҳамма турлари учун, айниқса, қорамоллар учун қимматли озуқадир. Унинг барг пояларидан силос босилади. Ҳашаки лавлагини алоҳида ёки аралаш экинлар билан етиштириш мумкин. Ҳашаки лавлагини яхши парваришласа гектаридан 800 – 1000 центинердан ҳосил беради. Лавлагининг бу тури ем – хашак учун экилиб, озуқа бирлиги бўйича энг олдинда туради. 100 килограм илдизмеваси таркибида 12.4, баргида эса 9.3 озуқа бирлиги, сигирлар сутини кўпайтирадиган, осон ҳазм бўлувчи углевод ва пектин моддалари бисёрдир.
2. Қанд лавлаги – қанд – шакар олиш учун маҳсус экилади. Барги оч -яшил, илдизмеваси деярли тўғи конус, узун конуссимон оқ бўлиб, 300 – 600 грам ва ундан ортиқ, Қанд лавлагининг илдизмеваси таркибида 82.2 фоиз сув, 1.8 фоиз азотли моддалар, 14.4 фоиз углевод, 0.7 фоиз клетчатка, С, В, РР витаминлар, органик кислаталар ва бошқалар мавжуд. 18 – 20 фоиз сахароза моддаси бўлиб, оқ – кристалсимон шакар олиш учун асосий ҳом – ашё сифатида етиштирилади. Қанд – шакар – сўзи ҳиндча бўлиб, “саккара” – “ширин” – деган маънони беради. Қанд лавлагини инсонлар қадимдан экиб келса ҳам, ундан қанд – шакар олиш теҳналогиясини, аввалига лавлаги шакар қиёмини 1250 йилларда Ўрта Осиёда, шакар қиёмидан эса шакар олишни 1747 йилда Россияда, Қозонда яратилган.
1250 йилда Марғилонлик қандолатчи – новвотпаз ака – ука Хасан – Ҳусанлар аввалига қизилчадан қизилча қиёмини олишган, қизилча қиёмидан эса оддий қозонда новвот олиш техналогиясига асос солишган.
Ҳозирги замонда қанд лавлагини замонавий заводларда қайта ишлаб, ундан мелясса деган ярим тайёр маҳсулотдан – шакар, ҳамда чиқит сифатида – жом олинади, у чорво учун қимматли озуқадир. Қанд лавлагидан 500 – 700 центинер хосил олинади.
3. Хўраки лавлаги ёки ош лавлаги(қизилча) – илдизмеваси учун экиладиган икки йиллик сабзавот ўсимлигидир. Илдизмеваси юмалоқ, узунчоқ бўлиб, таркибида қанд, дармондорилар С, В ва РР витаминлари билан бирга органик кислаталар – олма, лимон, вино, сут ва бошқа кислоталарни кўплиги билан бошқа турларидан ажралиб туради. Ундан пиширилган холда шўрва, соус, гарнир, салатлар ва винергетлар тайёрлаб истеъмол қилинади. Ундан 150 – 250 центинер хосил олинади.
4. Барг лавлаги ёки Мангольд – истемол қилинадиган барги учун экилади. Бу лавлаги ҳақида алоҳида илмий мақола тайёрланган.
Қизилчанинг маданий навлари биринчи йили баргли поя ва илдизмева ҳосил қилади, иккинчи йили гулпоя пайдо қилиб, уруғ беради. Илдизи илдизмева, поясининг баландлиги биринчи йили 40 сантметргача бўлиб, тўпбарг хосил қилади, ичи ғовак, диаметри 1-2 сантиметргача. Барглари кенг, панжасимон. Илдизмевасини келгуси бохорда экиб уруғ етиштирилади. Иккинчи йили илдизи попук илдиз, поясининг бўйи 1.20-1.50 метр, поясининг диаметри 1.5 – 2.0 сантиметрни ташкил қилади. Гули тўрт бўлакли, шингил тўпгулга йиғилган, четдан чангланади. Дони қўзоқ, ғўдир, юмалоқ – ясси, оқ, қизил, бинафша рангли, 1000 та уруғининг оғирлиги 5.0 – 8.5 грамдир.
Қизилчанинг илдизмевасининг ички тузилиши ва морфалогик белгиларига қараб думолоқ – ясси, ярим думалоқ, конуссимон, сариқ, қизғич ялтроқ, кўкиш – яшил, бинафшаранг, ширин, хашаки , сабзавотли турларга бўлинади. Республикамизда асосан илдизмеваси оқиш, сарғич ва қизғич рангли навлари кенг тарқалган бўлиб асасан сабзавот сифатида етиштирилади. Охирги йилларда экзотик навлари хориждан кириб келиши кўпайиб бормоқда.
Экзотик – (юнонча – «exotikos», – ажнабий, хорижий, ажойиб – ғаройиб бўлиб кўзга ташланадиган) илдизмева бўлиб, қадим замонлардан бери инсонлар фойдаланиб келишган. Хаттоки унинг илдизмевасидан қадимий юнонлар, мисирлик ва римликлар ҳам аскарларини кучли ва баққуват қилишга қизилчани асалга қўшиб уч маҳал овқатлантиришган. Ўчоқда ва тандирдаги чўққа кўмиб пиширишиб истемол қилишган.
Қизилчани қадимда барги ва уруғи учун экилган, чунки барги ва уруғидан хайвонлар ва инсонларни нафас олиш органларини ишини яхшилашда аввалига уй хайвонларини даволаш учун маданийлаштирилиб махсус экила бошлайди. Кейинчалик табиблар ундан инсонларни барча хасталикларига даво бўлишлигини билиб, ундан кенг миқёсда фойдаланиб келишган.
Қизилча тўғрисидаги эчкипурушлар аждодларидан бир ривоятни келтиришни лозим топдим. Уларнин ривоят қилишича қадимий турклар яшаган (хозирги ғарбий Туркустон ўлкаларида чорвочилик билан бир вақтда деҳқончилик хам ривожлана бошланган вақтларда), бир эчки боқувчини энг яхши кўрган зотдор эчкиси касал бўлиб қолади. Чўпон касал қўйини сўймасдан, ўз ажали билан ўлиши учун уни аравага солиб, тоғ ёнига олиб бориб, ташлаб келади. Орадан бир неча ўн кундан кейин яхши кўрган зотдор эчкисидан хабар олгани борса, эчкиси тузалиб, гижинглаб, шаталоқ отиб ўйнаб юрган бўлади, ҳаттоки 4 та улоқчалари ҳам ёнида ўйнаб юрган бўлади. Бу эса ёввойи қизилчанинг шарофати билан амалга ошганлигини чўпон билган.
Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида бир неча ўн йиллардан бери экзотик қизилча турларидан “Доривор қизилча – катта дорихона” турида тажриба – синов ишларини илмий жихатидан ўрганиш ишлари амалга оширилди. Совуққа чидамли, тупроқ талламайди, шўр ва нам тупроқларда ҳам ҳосил бераверади. Илдизмеваси қизғиш, пояси тўғри ўсади, шоҳланадиган оддий поя, барглари навбатма – навбат жойлашган, чўзинчоқ, узун бандли, гуллари майда, икки жинсли, июндан бошлаб гулайди. Сабзавот сифатида етиштирилади. Илдизмеваси таркибида Менделеев даврий системасидаги кимёвий элементларнинг 90 тагачаси мавжуд бўлганлиги учун уни “катта дорихона” деб номланган.
Етиштириш агротехникаси. Қизилчанинг бу турини Ўзбекистонда йилнинг хамма фаслларида, уй шароитида, ҳонадонларда тувакларда, махсус яшикларда ва иссқхоналарда, хамда эрта бохордан очиқ майдонларда етиштириш мумкин, уруғидан махсус кўпайтирилади. Унинг уруғини яхши пишиб етилганини олиб, қуритиб, олдиндан тайёрланган тувакчаларга экилади. Тувакдаги тупроқ ҳарорати 20 – 25 градус бўлиб туриши лозим, 5 – 8 кундан кейин уруғлардан ёш нихоллар ўниб чиқади. Хона ва сувнинг иссиқлик даражаси 20 – 22 градусдан ошиқ бўлиши керак, Ёш нихолларни баландлиги 20 – 25 сантиметр бўлганда, қишда ёруқ хоналарнинг поллари ва дераза токчаларига, хона температурасида сақланади, тувакдаги тупроқни намлиги 60 – 65 фоиз бўлганда, вақти – вақти билан сув қуйиб турилади. Бохордан бошлаб, март ойидан сентябрь ойигача очиқ майдонларга хам экиш мумкин. Ўсув даври 80 – 90 кун, уруғлари тупроқ ҳарорати 10 градусда 10 – 12 кунда ўниб чиқади. 20 – 24 градусда нормал ўсиб ривожланади. Қизилчанинг бу тури уй хонадонларига кўрк бағишлаб туради, на фақат чиройли манзарали ўсимлик сифатида, балки доривор ўсилик сифатида хонадонларда ўстириш мумкун.
Биринчи йили барг ва илдизмева беради, илдизмевасининг сирти асосан сариқ, баьзан қизғиш, сапсар, мева эти эса сариқ, пушти рангларда бўлади(тупроқ таркибига боғлиқ), гектарига 5.0 – 7.5 килограм уруғ сарфланади, гектаридан 300 – 400 центнер илдизмева хосилини беради. Илдизмева таркибида 12 – 20 фоиз қуруқ модда, А, С, В1, В2, В3, В5, В6, В9 каби дармондорилар, 1.2 фоиз клетчатка ва калий, кальций, магний, темир, фосфор, рух, марганец ва бошқа микроэлементлар мавжуд. 100 грам илдизмеваси 48 килокаллорияга эгадир.
Иккинчи йили эса поя ва уруғ ҳосил қилади, яхши парвариш қилинса, гектарига 1.5 – 2.0 тонна илдизмева сарифланиб, гектаридан 30 – 34 центнер сифатли уруғ олиш мумкун. Уруғининг таркибида 9 – 12 фоиз оқсил, 4 – 6 фоиз мой, 65-70 фоиз углевод, В1, В2, В3, В6, РР дармондорилар, тўйинган кислоталар, каротин ва бошқа бирикмалар бисёрдир, ҳамда таркибида қанд, минерал тузлар, шунингдек калий, калций, темир, фосфор, натрий каби моддалар ҳам мавжуддир. 100 грам уруғида 65 килокаллория мавжуддир.
Халқ хўжалигида ишлатилиши. Инсонлар бу ўсимликнинг пояси, барги, гули, уруғи ва илдизмевасидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади. Унинг гули ва меваси хом этидан, ҳамда қуритилганидан салатлар, сауслар, коктайллар, хамда музқаймоқлар тайёрлаш мумкин. Ҳар хилги шўрвалар, қайнатмалар ва димламалар, 500 дан ортиқ рецептлар асосида фармацефтикада дори воситалари тайёрланади. Саноатда унинг уруғидан қайта ишланиб, ундан сифатли мой, хар ҳилги кислоталар ва бошқалар олинади.
Тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши. Ундан вирус ва бактерияларга қарши дори – дармонлар, барги ва гулларидан эфир мойлари олинади. Уларни истемол қилган инсонларни касалликларга бўлган имунитетини оширади, ғаратли ва қудратли инсонлар бўлиб, хасталикларга чалинмай яшайдилар. Медицинада ундан олинган перепаратлардан 280 дан ортиқ касалликларни даволашда ва уларни олдини олишда ишлатилади. Унинг уруғидан, барги ва гулидан халқ табобатида кенг фойдаланилади, хусусан, ошқозон – ичак системаси хасталикларида, овқат хазм қилиш системасида, яьни, колит, энтероколит, диареяларни даволашда, гулларидан тайёрланган қайнатма ва димламалар тери касалликларида, онани сутини кўпайтиришда фойдаланилади. Унинг илдизмевасини махсус қурилмаларда қуритиб – майдаланиб, унидан тайёрланган нони хозирги кунда кўп учрайдиган касалликларни, яьни юрак – қон томирлар касалликларида, қон босимини ва қанд касалликларини даволаш билан бирга олдини олишда яхши натижалар бермоқда.
Халқ табобатида қизилчадан фойдаланишга тавсиялар.
– қизилча илдизидан тайёрланган сувини асал билан қориштириб, буринга томизилса мияни ва бурун бўшлиғидаги зарарли микробларни ўлдириш билан бирга, гармаридни даволашда яхши восита ҳисобланади;
– қизилча шарбатини оч қоринга ҳар куни 50 грамдан истемол қилиб турилса, қон томирларни тозалаб, қон босимини меьёрлаштириб туради;
– қизилча мевасини қўйюлгинча қайнатилади, қайнатмадан кунига тўрт махал чорак стакандан истемол қилиб турилса, ўтдаги, буйракдаги ва сийдик йўлларидаги тош ва тузларни оғриқсиз эритиб тушириб юборади;
– пиширилган қизилчадан ҳар куни овқатланишдан олдин 100 грамдан уч маҳал истемол қилиб борилса, қон таркибини тозалаш билан бирга қонни кўпайтириб суюлтиришда яхши натижа беради;
– овқатланиш вақтида овқат билан бирга ҳар куни уч маҳалдан қайнатиб пиширилган қизилчадан 100 грамдан истемол қилиб турилса, ич қотишидан – қабзиятдан азоб чекмайди;
– қизилча, шолғом ва сабзи шарбатларин тенг миқдорда аралаштириб, ётишдан олдин ҳар куни 200 грамдан истемол қилиб борилса, эркаклик қувватини оширишда яхши самара беради;
– қизилча мевасини эчки сутида қайнатиб истемол қилинса, онани сутини кўпайтиради, натижада фарзанди баққувват, фаросатли ва ақилли бўлиб вояга етишади;
– қизилчани баргини қайнатмаси билан асални қўшиб, кунига икки маҳал терига суйкаб турилса, қичишма ва қўтрли темираткига яхши даво бўлади.
Хулоса. Ҳар бир хонадонда ушбу ўсимликни тувакларда, махсус яшикларда ўстирса хонага пашша ва чивинлар кирмайди, чумоли, қумусқа, сувараклар ва ҳатто сичқон ва каламушлар ораламайди. Муаттар ҳушбўй хидларда дам олишни гашти бошқача бўлади. Ушбу мўжизакор ўсимликни, на фақат очиқ майдонларда, балки Ўзбекистондаги барча уй хонадонларида ва иссиқхоналарда цитурис мевалар каби, яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари тувак ва яшикларда етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз.
Айниқса ҳозирги кунларда инсонларга катта хаф туғдирмоқчи бўлган номаьлум грипп бактерияларига қарши ишончли восита эканлиги исботланган, ўтган карантиндаги кобит касаллигини юқтирмаган инсонлар исботлаб беришгани бунга аниқ мисол бўла олади.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғилланувчилар «ТАБОБАТ» академияси аьзоси, Ўзбекистон Республикаси Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини «ТУРОН» Фанлари Академиясини Фахрий Академиги.




















