
Канакунжут – Клещевина обыкновенная – Ricinus communis L. – сутламадошлар (сутламагуллилар оиласи) кирадиган бир йиллик доривор мойли ўсимликдир. Ватани номаълум. Тахминий ватани Африка, у ерда кўп йиллик, дарахтсимон, бўйи 6-8 метр ўсади. Бизнинг юртимизда бир йиллик, ўтсимон, бўйи 2-3 метр ўсимликдир. Илдизи – кучли ўқкилдиз; пояси – тик ўсувчи, сершох; барги – йирик, туксиз, чўзиқ тухимсимон, тишсимон қиррали, 5-11 тагача бармоқсимон бўлакларга ажралган бўлиб, барг пластинкасининг марказига ўрнашган узун банди билан пояда кетма-кет жойлашган; гуллари – шингилга тўпланган, майда, кўкиш рангда, айрим жинсли ва бир уйли, уруғчи гуллари тўпгулнинг учида, чангчи гуллари эса тўпгулнинг остида жойлашган; меваси-уруғи – тикан билан қопланган, уч чаноқли ва уч уруғли, пишганда очиладиган кўсак. 1000 дона уруғининг оғирлиги ўртача 360 грам. Уруғи 2-3 йил сақланиб, ўнувчанлигини йўқатмайди. Июнь-сентябр ойларида гуллайди, уруғи-меваси июль-октябрда пишади. Ўсимлик мевалари етила бошлагач йиғиб олинади ва қуритиб, тозалаб, уруғи ажратилади. Уруғидан техник мой олиш учун заводларга юборилади. Қадимдан Нил дарёсини ўрта қисмида 4000 йиллардан буён кўп йиллик бўйи 8-12 метрли дарахтсимон ўсимлик қолиқлари топилганлиги тарихда ёзиб қолдирилган. Ҳозирги вақтда Евроосиё ва Африка қиталарида кўплаб етиштирилади. Уни форсийлар – “биданжир”, араблар – “хирваъ” ва қадимий ўзбеклар – “бешбуғдой”, ҳозирги ўзбеклар эса – “канакунжут”, деб атайдилар. Канакунжут икки хил бўлади, бир хилини барги тўқ яшил, иккинчисиники эса қизғич-бинафшаран бўлади. Иккинчи хили биринчи хилига нисбатан пастроқ, бақувватроқ, барги анжир баргига ўҳшайди, илдизини ва поясини ичи қамиш каби ковак бўлади. Меваси тиканли, бошоқсимон, юмалоқ, уруғи қаҳва доналари миқдорида, пўсти нуқтали, мағзи оқ ва серёғдир.
Доривор Канакунжутни етиштириш агротехникаси. Бу ўсимликни 1996 йилдан томарқамизда етиштириб, унинг устида илмий тажрибалар олиб бордик. Етиштириш агротехникасини ишлаб чиқилди. Ўсимликдан юқор савияда фойдаланиш учун, аввало, унга шўрланган, механик таркиби паст ва ўртача, дуккакли ва ғалласимон экинлардан бўшаган ерларни танлаш тавсия қилинади. Доривор Канакунжутни бир майдонда яхши ишлов қилиб, яхшигина хосил олиш мумкун. Канакунжут ёруқсевар, намсевар ва бир йиллик ўсимлик бўлганлиги учун уруғидан ва бачкисидан бўлиб, экиш мумкун. Унинг уруғини март ойини охири ва апрель ойини бошларида, тупроқ ҳарорати 13-15 градус бўлганда, сабзавот экадиган сеялкаларда 2-3 сантиметр чуқурликга нам тупроқга экилади. Уруғлар тупроққа бир текис тушиши учун донадор суферфосфат билан аралаштириб экилади. Гектарига 36 килограм уруғ сарфланади. Уруғлар экилгандан кейин майсалар 10-12 кунда ўниб чиқади, ўсимликда 3-4 та чин барг ҳосил бўлганда қатор оралари юмшатилади ва 20-25 сантиметр оралиғда 2-3 тадан ўсимлик қолдириб ягана қилинади. Шоналаш даврида махаллий гўнг билан ўғитланади. Вегатация даврида тупроқни намлигини 50-60 фоизда сақлаб турилади, вақти-вақти билан суғорилиб турилади. Лимонўт биринчи йили июнь-август ойларида гуллайди, меваси-уруғи август- октябрда етилади. Ўсимлик тўлиқ пишгандан кейин қирқиб олинади ва соя, ҳаво ўтиб турадиган ерларда қуритилади. Доривор Канакунжут экилган майдонларнинг гектаридан 6 тоннагача қуритилган мевасини йиғиб олиш мумкун. Ҳозирги даврга келиб бир йилда икки марта ҳосил олишга агротехника тавсиялари ишлаб чиқилмоқда.
Канакунжутнинг хал хўжалигида қўллланилиши. Унинг уруғ мағзида 73 фоизгача мой мавжуд, ёпишқоқ, оч сариқ рангли мой олинади, зичлиги 0.962 грам/сантиметр куб, қотиш температураси -10дан -18 градусгача, спиртда яхши, бензинда ёмон эрийди. Унинг мойи медицинада, техникада, лак-буёқ саноатида кенг ишлатилади. Мойи олингандан кейинги чиқити, юқори сифатли ўғит сифатида ишлатилади. Ҳақиқатдан хам бу ўсимликни замонавий мадицинада ҳам хамма қисми, яъни, илдизи, пояси, барги, шонаси, гули ва меваси доривор бўлиб, унинг дамламаси клиник шароитида синовлардан ўтган ва уни тиббиёт амалиётида тинчлантирувчи ва қон босимини пасайтирувчи, имунитетни кўтарувчи восита сифатида қўлллашга Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан руҳсат этилган. Канакунжут таркибида лимон ҳидли эфир мойини сақлайди, органик кислоталар, С дармондорилари бисёрдир, микроэлементлар: K, Na, Mg, Fe, Cu, Zn, Mn, Ni ва Ca тузлари мавжуддир.Канкунжутнинг гули ва ёш барра мевасини дамламасини, иссиқ буғини ҳидлаганда кайфиятни кўтаради, қўрқувни йўқотади, дамламасини истеъмол қилса, томирларни шлаклардан тозалайди, қўйиқ моддаларни суюлтиради, оғиздан келадиган қўланса ҳидларни йўқатади, ҳазм тизими функцияларини яхшилайди, асаб, ирсий ва рухий касалликларни, хусусан, тутқаноқ ва қалтираш касалликларини енгиллаштиради, қандли ва қандсиз диабетни, юрак-қон касалликларини олдини олишда тавсия қилинади.
Канакунжутнинг халқ табобатида ишлатилиши:
- Ич қотиш, қабзиятда. Канакунжут мойидан ҳар куни оч қоринга 30 грамдан ичилади. Мойи энг безарар юмшатувчи восита ҳисобланади. Катта ёшдагиларга бир марта 2-3 ош қошиқда, болаларга 2-3 чой қошиқда илиқ ҳолатда ўзини ёки асалли қахвага аралаштириб истемол қилинади.
- Йиринг бойлаган яраларга. Мойига докани шимдириб, оғриган йирингли ярага тузалгунча кунига икки мартадан боғланиб турилади.
- Куйганда. Майидан кунига 2-3 марта куйган жойга қалин қилиб суртилса, куйган жой тезроқ битишига яхши ёрдам беради.
- Соч тўкилишида. Хўл баргидан майдалаб, бир ош қошиғини сирли идишдаги икки стакан қайноқ сувда, паст оловда 15 дақиқа қайнатилади. Сузиб олингач, бошнинг сочли жойларига ишқалаб суртилади. Кунига икки марта, соч тўкилмагунча давом этирилади.
- Фалажлик, титроқ касалларга. Илитилган мойини кунига уч махал бир чой қошиқдан истемол қилиб борилса, яхши фойда беради.
- Бичилиш. Кунига уч маҳал жароҳатланган жойларга мойи суртилса, бичилиш тезроқ тузалади.
Хулоса. Ушбу ўсимликни ўстириш истагида бўлган инсонлар ўз уйида, томарқасида, аукциондан сотиб олаётган кичик хажимдаги ер участкаларига экса, ўн йиллаб юқори даромад келтириш билан бирга, аввало ўзини ва оила аъзоларини, ҳамда яқинларини табий доривор махсулот билан таъминлаган бўлади. Ушбу ўсимликни ҳаттоки кўп қаватли уйларни квартираларида, балконларида тувакларда ўстиришни тавсия қиламиз. Чунки ундан таралаётган ёқимли ҳид келганлиги учун ҳонада муаттар ҳиди доимо келиб туради, натижада ҳонадон эгалари доимо соғлом ва тетик бўлиб, хасталиклар нималигини билмай яшайдилар.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, ихтирочи – велосаёҳатчи, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигининг илмий ходими, Ўзбеистон тиббий–илмий фаолият билан шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтининг “ТУРОН” Фанлари Академиясининг ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.




















