Доривор турп – (митти дорихона) – сабзавот ўсимлигини етиштирш агротехникаси, халқ хўжалигида, тиббиётда ва табобатда ишлатилиши

Минг дардга даво қадимги ва навқурон доривор сабзавот ўсимликлари. Ўлкамиз заминида, қадимдан экилиб келинаётган доривор сабзавотлар – минг дардга шифо бўлган ўсимликларни ватани сифатида – бутун дунёда экилиб, етиштирилишини этироф этиш лозимдир. Уларни мунтазам истемол қилиб келаётган халқимиздан тарихда ҳам, ҳозирда ҳам ақлий ва жисмонан кучли ва бақувват, илмли ва билимли, бўйи узун, кексалари кўп бўлган  халқимиз бордир.  Аждодларимизнинг инсоният учун яратиб кетган доривор – маданий  ўсимликлардан ҳозиргача ер юзидаги  милиардлаб инсонлар фойдаланиб келишлиги диққатга сазовардир.  Замонавий олимларнинг   замонавий асбоб – ускуналарида,  қуйидаги доривор сабзавот ўсимликларида:

  • Турп – митти дорихона – таркибида 60 тагача кимёвий элемент;
  • Шолғом – кичик дорихона – таркибида 75 тагача кимёвий элемент;
  • Қизилча – ўртача дорихона – таркибида 80 тагача кимёвий элемент;
  • Сабзи – катта дорихона – таркибида 90 тагача кимёвий элемент;
  • Пиёз – улкан дорихона – таркибида 100 тадан ортиқ кимёвий элементлар ва бирикмалар мавжудлигини аниқлашган. Уларни таркибини миллионлаб олимлар ўрганиб борса ҳам, ҳозиргача илмий жихатдан мукаммал ўрганиб, оҳирига етказилмаган, ҳали фанга номаълум элементлар ва бирикмалар очилмай, сирлигича қолмоқда. Уларни заҳматкаш илм аҳли ўрганишни давом этиришмоқда. Уларни ҳар бирини алоҳида – алоҳида, янги маълумотлар асосида ёритиб борамиз.

Турп – Редька – Raphanus sativus L.   – крестдошлар (крестгуллилар оиласи)га  мансуб икки йиллик сабзавот ўсимликлар    туркуми (уруғи).Турпнинг 8 тури мавжуд, шундан Ўзбекистонда 4 тури ўсади.Турп оддий экма турп, кўк турп, оқ турп, қора турп, денгиз турпи ва мойли турп турларига бўлинади. Турп энг қадимий ўсимлик бўлиб, жуда қадим замондан экилиб келинади. Дунёнинг ҳамма давлатларида ўстирилади. Ватани ўрта ва марказий Осиё,  Ўзбекистонда  40 – асрдан бери экилиб келинмоқда.     Европага эрамиздан аввал 1 – 6 – асрларда, Россияга эрамизнинг 5 – 7 – асрларида тарқалган. Марказий Осиёдан Александр Македонскийнинг армияси Юнонистонга олиб борган, ундан Европага тарқаган. Биринчи йили баргли барг-поя тўплами ва этли илдиз мева ҳосил қилади, иккинчи йили гулпоя пайдо қилиб, уруғ беради. Ҳозирги турпларни қадимги ёввойи турп ўсимлигини якка танлаш асосида маданийлаштирилган. Илдизи илдизмева,  поясининг баландлиги биринчи йили 40 сантметргача  бўлиб, тўпбарг хосил қилади, ичи ғовак, диаметри 1-2  сантиметргача. Барглари кенг, панжасимон, кертикли.  Ҳар тупида биттадан 25 – 420 грамгача, яхши парвариш қилинса баъзан 4-5 килограмгача  илдизмева хосил қилади. 100 грам илдизмевасида 35 килокаллория мавжуддир. Илдизмевасини келгуси бохорда экиб уруғ етиштирилади. Иккинчи йили илдизи попук илдиз, поясининг бўйи 1.20-1.50 метр, поясининг диаметри 1.5 – 2.0 сантиметрни ташкил қилади. 35-40 кунда гуллайди. Гул тўплами – шингил, гули тўрт бўлакли, шингил тўпгулга йиғилган, четдан чангланади, тожбарглари пушти, бинафша ранг, қизғич-бинафша, қизил, баъзан оч-сарғич.  Дони очилмайдиган қўзоқ, думалоқ – оввал, очдан тўқ жигар ранггача,  100 – 110 кунда уруғи пишиб етилади. 100 грам уруғи 180 килокалорияга эгадир. 1000 та уруғининг оғирлиги 10 – 15 грамдир.

Турпнинг илдизмевасининг ички тузилиши ва морфалогик  белгиларига қараб  думолоқ – ясси, ярим думалоқ, конуссимон, кўк, қизғич ялтроқ, кўкиш – яшил, бинафшаранг, ширин, хашаки , сабзавотли турларга бўлинади. Республикамизда асосан   илдизмеваси  кўкиш, оқ ва қизғич рангли навлари кенг тарқалган бўлиб асасан сабзавот сифатида етиштирилади. Охирги йилларда экзотик турп навлари хориждан кириб келиши кўпайиб бормоқда.

Экзотик – (юнонча – «exotikos», – ажнабий, хорижий, ажойиб – ғаройиб бўлиб кўзга ташланадиган) илдизмева бўлиб, қадим замонлардан бери инсонлар фойдаланиб келишган. Хаттоки унинг илдизмевасидан  қадимий юнонлар, мисирлик ва римликлар ҳам аскарларини кучли ва баққуват қилишга турпни асалга қўшиб уч маҳал овқатлантиришган.

Турп қадимда барги ва уруғи учун экилган, чунки барги ва уруғидан хайвонлар ва инсонларни нафас олиш органларини ишини яхшилашда аввалига уй хайвонларини даволаш учун маданийлаштирилиб махсус экила бошлайди. Кейинчалик табиблар ундан инсонларни  барча хасталикларига даво бўлишлигини билиб, ундан кенг миқёсда фойдаланиб келишган.

Турп тўғрисида аждодларимиздан оғиздан – оғизга ўтиб келаётган бир ривоятни келтиришни лозим топдим. Уларнинг ривоят қилишича қадимий турклар яшаган (хозирги маркази Туркустон ўлкаларида чорвочилик билан бир вақтда деҳқончилик хам ривожлана бошланган вақтларда),  бир  мол боқувчини энг яхши кўрган зотдор – кўп сут берадиган моли ўтламай қўяди, яьни касал бўлиб қолади. Молбоқар касал молини арқонидан ечиб бўш қўйиб юборади, шунда мол тўғри бориб ёввойи турпни пояларини оз-оздан истемол қила бошлайди.  Орадан бир неча соатдан кейин мол қайтиб келади ва боласини эмиза бошлайди. Шунда мол касалдан  тузалганлигини, ҳамда бузоқни гижинглаб, шаталоқ отиб ўйнаб юрганлигини кўрган молбоқар, ўз молларини ёввойи турп билан боқиб, подасини бир неча баровар тез суратларда кўпайишига амин бўлган экан. . Бу эса  ёввойи турпнинг шарофати билан амалга ошганлигини  молбоқар билган.

Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида бир неча ўн йиллардан бери экзотик турп турларидан “Доривор турп – митти дорихона” турида тажриба – синов ишларини илмий жихатидан ўрганиш ишлари амалга оширилди. Совуққа чидамли, тупроқ талламайди, шўр ва нам тупроқларда ҳам ҳосил бераверади. Илдизмеваси таркибида Менделеев даврий системасидаги кимёвий элементларнинг 60 тагачаси  мавжуд бўлганлиги учун уни “митти дорихона” деб номланган.

Етиштириш агротехникаси.   Турпнинг бу турини Ўзбекистонда йилнинг хамма фаслларида, уй  шароитида, ҳонадонларда тувакларда, махсус яшикларда ва  иссқхоналарда, хамда эрта бохордан очиқ майдонларда етиштириш мумкин, уруғидан махсус кўпайтирилади.  Унинг  уруғини яхши пишиб етилганини олиб, қуритиб, олдиндан тайёрланган тувакчаларга экилади. Тувакдаги тупроқ ҳарорати 18 – 20 градус бўлиб туриши лозим, 5 – 8 кундан кейин уруғлардан ёш нихоллар ўниб чиқади.  Хона ва сувнинг иссиқлик даражаси 20 – 22 градусдан ошиқ бўлиши керак, Ёш нихолларни баландлиги 8 – 10 сантиметр бўлганда,  қишда ёруқ хоналарнинг поллари ва дераза токчаларига, хона температурасида сақланади, тувакдаги тупроқни намлиги  60 – 65 фоиз бўлганда, вақти – вақти билан сув қуйиб турилади. Бохордан бошлаб, март ойидан сентябрь ойигача очиқ майдонларга хам экиш мумкин. Ўсув даври 60-70 кун, уруғлари тупроқ ҳарорати 10 градусда 10 -12 кунда ўниб чиқади. 20 – 24 градусда нормал ўсиб ривожланади. Турпнинг бу тури уй хонадонларига кўрк бағишлаб туради, на фақат чиройли манзарали ўсимлик сифатида, балки доривор ўсилик сифатида хонадонларда ўстириш мумкун.

Биринчи йили барг ва илдизмева беради, илдизмевасининг сирти асосан кўк, баьзан  сапсар, мева эти эса кўкиш-сувли, баъзан пушти рангларда бўлади(тупроқ таркибига боғлиқ), гектарига 2.0-2.5 килограм уруғ сарфланади, гектаридан 300-400 центнер илдизмева хосилини беради. Илдизмева таркибида 8-17 фоиз қуруқ модда, С, В1, В2, В5 дармондорилар, 1.2 фоиз клетчатка ва бошқа микроэлементлар мавжуд.

Иккинчи йили эса поя ва уруғ ҳосил қилади, гектарига 1.5-2.0 тонна илдизмева сарифланади,  гектаридан 15-20 центнер сифатли уруғ олиш мумкун. Уруғининг таркибида 9-12 фоиз оқсил, 4-6 фоиз мой, 65-70 фоиз углевод, В1, В2, В3, В6, РР дармондорилар, тўйинган кислоталар, каротин ва бошқа бирикмалар бисёрдир, ҳамда таркибида қанд, минерал тузлар, шунингдек калий, калций, темир, фосфор, натрий каби моддалар ҳам мавжуддир.

Халқ хўжалигида ишлатилиши. Инсонлар бу ўсимликнинг пояси, барги, гули ва илдизмевасидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади. Унинг гули ва меваси хом этидан, ҳамда қуритилганидан салатлар, сауслар, коктайллар, хамда музқаймоқлар тайёрлаш мумкин. Ҳар хилги шўрвалар, қайнатмалар ва димламалар, 500 дан ортиқ рецептлар асосида фармацефтикада дори воситалари тайёрланади.  Саноатда унинг уруғидан қайта ишланиб, ундан  сифатли  мой, хар ҳилги кислоталар ва бошқалар олинади.

Тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши. Бу ўсимликдан асосан озиқ-овқат сифатида, ҳар хилги салатлар тайёрлаб фойдаланилади.  Ундан вирус ва бактерияларга қарши  дори – дармонлар, барги ва гулларидан  эфир мойлари олинади. Уларни истемол қилган инсонларни касалликларга бўлган имунитетини оширади, ғаратли ва қудратли инсонлар бўлиб, хасталикларга чалинмай яшайдилар. Медицинада ундан олинган перепаратлардан 150 дан ортиқ касалликларни даволашда ва уларни олдини олишда ишлатилади. Унинг  уруғидан, барги ва гулидан халқ табобатида кенг  фойдаланилади, хусусан, ошқозон – ичак системаси хасталикларида, овқат хазм қилиш системасида, яьни, колит, энтероколит, диареяларни даволашда,  гулларидан тайёрланган қайнатма ва димламалар тери касалликларида, онани сутини кўпайтиришда, қамқонликда, фарзандсизликда катта самара бермоқда.  Унинг илдизмевасини махсус қурилмаларда қуритиб – майдаланиб, унидан тайёрланган нони хозирги кунда кўп учрайдиган касалликларни, яьни юрак – қон томирлар касалликларида, қон босимини ва қанд касалликларини даволаш билан бирга олдини олишда яхши натижалар бермоқда.

Халқ табобатида шолғомдан фойдаланишга тавсиялар.

– турпни табиб аждодларимиз қадим замонлардан бери бир нечта ўнта касалликларни даволашда фойдаланиб келишганлиги тарихда ёзиб қолдирилган;

– турпни баргларини эзиб шарбати олинади, ушбу шарбатини инсонни оғриган жойларига суйкаса, теридаги зарбадан кейинги оғриқларни қолдириш билан бирга, теридаги кейинги доғларни ҳам йўқатади;

– баргидан тайёрланган шарбатини ҳар куни икки махалдан кўзларга сурилса, кўздаги катарактани даволайди ва кўз босимини меъёрлаштиради;

– баргидан тайёрланган шарбатидан оч қоринга икки махал икки ош қошиқ миқдорида ичиб турилса, буйракдаги ва сийдик йўлларидаги тош  ва тузларни парчалаб чиқишга ёрдам бериш билан бирга ҳазм қилиш органларнинг иш фаолиятини яҳшилайди;

– баргидан тайёрланган шарбатига туз қўшиб истемол қилинса, жигар касалликларини даволаш билан бирга сариқ касаликни келиб чиқмасликни олдини олади;

– турп уруғини ҳар куни оч қоринга 2-3 грамини истемол қилиб борилса, радикулит-бод касалигидан фориқ бўлиши билан бирга, теридаги ҳар-хилги қичишмаларни ва пес-витилиго касалигини даволашда яши самара беради;

– турп меваси шарбатини ҳар куни оч қоринга 50-100грам истемол қилиб борилса юқори нафас олиш органлардаги хасталикларини даволашда, бронихал астмани олдини олишдан ташқари  ўтдаги тошларни парчалаб туширишда яхши восита бўлади.

– турп ва  шолғомдан унверсал дори тайёрлаш учун, 50 грамдан олинган майдаланган турп билан шолғом устига, бир ош қошиқдан шолғом уруғи, турп уруғи, седананинг майдаланган талқониидан солиб – аралаштирилиб, унга бир чой қошиқда асал билан қўшиб 500 грам сувда 10 дақиқа қайнатилади. Ҳосил бўлган қайнатмадан ҳар куни ётишдан олдин 50 грамдан оч қоринга истемол қилиб борилса, тинчлантирувчи дори вазифасини ўташ билан бирга, бош, томоқ, тиш ва бошқа  оғриқларидан безовта бўлмайди, инсонларни физик қуввати ошиш билан бирга фарзандсизлик балосидан фориқ бўлиши мумкун.

Хулоса.  Ҳар бир хонадонда ушбу ўсимликни тувакларда, махсус яшикларда ўстирса хонага пашша ва чивинлар кирмайди, чумоли, қумусқа, сувараклар ва ҳатто сичқон ва каламушлар ораламайди. Муаттар ҳушбўй хидларда дам олишни гашти бошқача бўлади. Ушбу мўжизакор  ўсимликни, на фақат очиқ майдонларда, балки Ўзбекистондаги барча уй хонадонларида ва иссиқхоналарда  цитурис мевалар каби,  яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари  тувак ва яшикларда етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз.

 Айниқса ҳозирги кунларда  инсонларга катта хаф туғдирмоқчи бўлган номаьлум грипп бактерияларига қарши ишончли восита эканлиги исботланган, ўтган карантиндаги кобит касаллигини юқтирмаган инсонлар исботлаб беришгани бунга аниқ мисол бўла олади.

Абдумалик  Ўринбоев  – селекционер – патентшунос,   “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини  илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғилланувчилар  «ТАБОБАТ» академияси аьзоси, Ўзбекистон Республикаси Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини  «ТУРОН» Фанлари Академиясини Фахрий Академиги.