“Йўқолиб бораётган Қўқонгул, Қашқаргул ва Саллагулни тиклаш хамда улардан халқ табобатида ишлатилиши давр талабидир”

 Атроф муҳитни, ўсимликлар оламини мухофаза қилиш инсоният учун жуда ката хаётий ахамиятга эга. Инсонлар табиатдан фойдаланиб, унинг асрлар давомида ташкил топган табий манзарасини ўзгартирмоқда, унга салбий таьсир кўрсатмоқда. Саноат тармоқлари ва қишлоқ хўжалигининг ривожланиб бориши ва табий майдонларнинг кенг миқёсда ўзлаштирилиши экологик мувозанатнинг бузилишига олиб келмоқда. Натижада ўсимлик ва хайвон турларининг камайиб кетиши, ўсимлик ва хайвонот оламидаги генафонднинг камайишига сабаб бўлмоқда. Ҳар қандай турнинг йўқолиши уни тиклаб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши хаёт тобора исботлаб турибди.

 Ўзбекистон «Қизил китоби» 1979 йилда таьсис этилган.  Шундан бери хар ўн йилда янгиланиб туради. Қизил китоб наботат оламининг камёб, йўқолиб кетиши хафи остидаги турлар хақида мукаммал маьлумот беради. Унинг вазифаси жамоатчилик ва давлат идораларини табиат мухофазаси масаласига жалб этишдан ва турлар генафондини сақлаб қолишга кўмаклашишдан иборатдир. Ўзбекистон Республикамизда шундоқ хам жуда озни ташкил қилаётган ўсимликларни олдин мавжудлари хам тобора камайиб, йўқолиш хафи яқинлашмоқда, бундай ўсимлик турларидан Қўқонгул, Қашқаргул  ва Саллагулдир.

Озгина тарихдан бир шингил. Табиб бобомни хикояси.   1867 йил Қўқон шахри. Туркистон генерал губернатори бошлиғи генерал Фон Кауфманнинг рафиқаси кечалари ухламайдиган касалга чалинган, бир неча ойлардан бери уйқу нималигини билмас экан. Кунлардан бир кун генерал  18 ёшли собит (хизматкори)дан Фарғона водийсида ухлатадиган гуллар борлигини эшитади. Гуллардан топиб келишини буюради.  Бир неча хафтадан кейин 6та гул кўтариб келади. “Гулларни сув солинган кўзага солиб турмуш ўртоғингизни ётоғхонасига қўйиб қўйишни табиб илтимос қилди” деб, гулларни генералга беради. Генерал табиб айтганидек қилиб ҳотинини ётоғига қўйиб қўяди. Бир нача кундан кейин хотинидан “уйқунг яхшими” деган саволига шундай жавоб беради, “ Оооо, жуда яхши ухлаяпман, ажойиб тушларни кўриб чиқяпман, тушумда подшонинг аёллари билан бу гулларни орасида валсга тушдим, тушни таьрифлашга озизман, азизим, Уларга хам ушбу гуллардан Петроградга жўнатиб юборгин, мартабанг янада ошади, айтишларича бу гуллар уч ойгача сўлимас экан” деб жавоб берган экан. Шундан кейин генерал хар уч ойда подшога гуллардан савға-саломларни мунтазам жўнатиб турар экан.                    

  А) Ботаник таърифилари: «Қўқонгул» – Aster ва Callistephus туркумларини ўз ичига олувчи, мураккабгулдошлар (мураккабгуллилар оиласи)га мансуб, бир йиллик, манзрали ўт бўлиб, ватани Хитой (Шарқий Туркистонда)  гуллри йирик (гулқўғонинг диаметри 45-55 сантиметр), якка корзинали тури ёвойи холда ўсади. Тўпгули хамда гулларини шаклларига қараб, бир йиллик Қўқонгулни 40 дан ортиқ группага бўлинади. Шулардан попуксимон, атиргулсимон, саллагулсимон, комета, патсимон, триумф, Америка гўзали. Калифорния қўқонгуллари энг кўп тарқалган. Тупининг баландлигига қараб паст(15-25 см), ўрта (30-50 см) ва баланд (60-80 см) бўйли Қўқонгулларга фарқланади, гуллари узилганда 18- 25 кунгача сўлимаслиги кузатилган.

Гуллаш вақтига қараб эртаги (май-июнь), ўрта (июль-август) ва кечки (сентиябрь- октябрь) га бўлинади, совуққа (- 14. – 17 градус) гача чидамли.

Барглари патсимон қирқилган, поясининг пастки қисмидагилари бандли, қолганлари бандсиз, кетма-кет жойлашган. Меваси тиконли, тўпмева, таркибида коратин, витамин B1, B2, С1 органик кислоталар мавжуд. Халқ табобатида сийдик хайдовчи дорилар тайёрлашга хамда камқонлик, рахит касалликларини даволашда ишлатилади. Баргидан гидролизлаб олинган махсус оқсил моддаси медицинада меъда ости бези фаолиятини кучайтирувчи восита сифатида ишлатилади. Барглари бахорда айниқса, витаминларга бой бўлиб, аҳоли ундан сомса, чучвара ва бошқа кўк таомлар тайёрлаб истемол қилади. Гулбаргларидан гулоблар тайёрланади. Тупини бўлиб, новдалари, бачкилари ва уруғларидан кўпайтирилади.      

 «Қашқаргул» – Aster ва Callistephus туркумларини ўз ичига олувчи, мураккабгулдошлар (мураккабгуллилар оиласи)га мансуб, бир йиллик, манзрали ўт бўлиб, ватани Хитой (Шарқий Туркистонда)  гуллри йирик (гулқўғонинг диаметри 35-45 сантиметр), саватча шаклида, якка корзинали тури ёвойи холда ўсади. Бир йиллик қат-қат гулли ва бошқа хиллари манзарали Қашқаргулнинг уруғбошчиси хисобланади.Тўпгули хамда гулларини шаклларига қараб, бир йиллик Қашқаргулни 4 мингдан  ортиқ маданий навлри мавжуд бўлган. Уларнинг бир биридан шакли, туси, ранги, бўйи ва гулларининг жойлашиши билан фарқланади.       

 «Саллагул» – пион, Paconia L. туркумларини ўз ичига олувчи, cаллагулдошлар (саллагуллилар оиласи)га мансуб, бир йиллик, манзрали чалабута бўлиб, ватани Хитой (Шарқий Туркистонда), дунёда 40га яқин, Ўзбеистонда 2 тури малум. Манзарали, доривор, буёқдор ва ширали ширали ўсимликлардан иборат. Илдизи кучли ривожланган, йўғон, новдалари тик, узунлиги 120 см, кўпинча шохланмаган бўлади. Барги кетма-кет, икки, уч, баьзан, бир неча карра қирқилган, тўқ  яшил, кузда тўқ бинафшаранда бўлади.  гуллари йирик (гулқўғонинг диаметри 35-45 сантиметр), саватча шаклида, якка, оқ сарғич, пушти, қизил бўлиб жуда хушбўйдир.. Бир йиллик қат-қат гулли ва бошқа хиллари манзарали Саллагулнинг уруғбошчиси хисобланади. Тўпгули хамда гулларини шаклларига қараб, бир йиллик  Саллагулни 4 мингдан  ортиқ маданий навлри мавжуд бўлган. Уларнинг бир биридан шакли, туси, ранги, бўйи ва гулларининг жойлашиши билан фарқланади. Бачкиларидан, қаламчаларидан ва уруғларидан кўпайтирилади. Ўтсимон саллагулнинг манзарали ўсимлик сифатида ўстириладиган кўплаб навлари бордир.

Б) Етиштириш агротехникаси; Ерни 25-30 см чуқурликда хайдаб, текисланади. Текисланган майдонга 20-30 т/г меёрида чириган гўнг (компост), ёки 150 кг/га  фосфор, 50 кг/га калий НРУда сепилади. Сўнг кўп масса олиш учун 40-50 кг/га меъёрида уруғ солинади ва 60 см.га эгат очилади. Бунда уруғлар 1,5 – 2.0 см чуқурликда кўмилишини этиборга олиш лозим. Шундан сўнг уруғни ундириб олиш учун 75-80% тупроқ намлиги хосил қилиш лозим, яъни қондириб суғорилади. Ўсимлик чин барг чиқариб бўйи 3-4 см бўлганда 100 кг/га хисобида азотли ўғит билан озиқлантирилади. Бир марта бегона ўтлардан тозалантирилади.

Махсулот (барг ва гулбарглар)ни икки хил усулда йиғиб олинади:

  1. 1. Етилган баргларни йиғиб олиш. Бунда ўсимлик барглари илдиз бўғзи юқорисидан кесиб олинади. Илдизи ўсув нуқтаси ва етилмаган майда барглари кейинги теримга қолдирилади. Бу усулда 4-5 марта хосил йиғиб олиш мумкин. Хосилдорлик кўк масса хисобида бир теримда 10-15 ц/га. Гуллари мавсумга қараб узилиб, пешини-пеш сотувгачиқарилади, қайта ишлашга берилади.
  2. Ўсимликни тўла йиғиб олиш. Бунда ўсимлик барглари илдизи билан бирга йиғиб олинади. Бу усулда йиғиб олинганда хосилдорлик 30 ц/гани ташкил қилади.

  в) Ишлатилиши: Халқ табобатида сийдик хайдовчи дорилар тайёрлашга хамда камқонлик, рахит касалликларини даволашда ишлатилади. Баргидан гидролизлаб олинган махсус оқсил моддаси медицинада меъда ости бези фаолиятини кучайтирувчи восита сифатида ишлатилади. Барглари бахорда айниқса, витаминларга бой бўлиб, ахоли ундан сомса, чучвара ва бошқа кўк таомлар тайёрлаб истемол қилади. Гулбаргларидан гулоблар тайёрланади.

Қўқонгул, Қашқаргул ва Саллагулдан  икки донадан олиб, сувли вазаларга солиб, ётоғхоналарга қўйиб қўйилса, уч ойгача ётоғхонадаги хавони тозалаб туриши, хонадаги карбонат ангдирид газини ютиб, соф кислород чиқариб туришлигини бундан 150 йиллар олдин табиблар исботланганлигига тарихимиз гувохдир.  Афсузлар бўлсинки у гулллар ҳозирда йўқдир.

Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида, Қўқонгул, Қашқаргул ва Саллагулларни Хитойнинг Қошқар вилоятидан (ўша вилоятнинг Ёркентида бу гуллар яхши ўсмоқда) олиб келиб, кўпайтириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бу борада Республика табиатни муҳофаза қилиш Қўмитасидан ёрдам беришлигини илтимос қилиб қоламиз.

ХУЛОСА: Қўқонгул,  Қашқаргул  ва  Саллагулни йўқолиб бораётганлигини инобатга олиб, уларни ноёб турларини мухофаза қилиш учун, кечиктирмай Республика «Қизил китоби»га  киритиш махсадга муфовиқдир.                                  

         Абдумалик  Ўринбоев  – селекционер – патентшунос,  «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини  илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти  «ТУРОН»  фанлар Академиясининг  Фахрий Академиги;

          Илхомжон  Юсупов,  Султонхўжа ўғли Собитхон ва Мохигул Шароббиддинова –тадқиқодчилар.