Кўл бақасини халқ хўжалигида ишлатилиши ва шифобахш хусусиятлари

Кўл бақаларининг биологик таьрифи. БАҚА – Лягушка –   панжақанотлилар туркумига мансуб Сувда хамда қуруқликда яшовчилар оиласига мансуб бўлиб,  улар думсизлар(кўл бақаси, қурбақа) ва думлилар (саламандралар ва бошқалар)га бўлинади. Хаётининг кўп қисмини қуруқликда ўтказсада, сувдан хеч қачон нари кетмайди. Кўл бақасининг гавдаси япалоқ, катта ясси боши танасига чегарасиз қўшилиб кетганлигидан бўйни билинмайди. Боши танасига харакатчан бирикканлиги билан балиқлардан фарқ қилади. Бўйни қисқа бўлса хам, бақа бошини хар томонга бура олади, эга олади, бошининг икки ёнида бўртиб чиққан кўзларини юқоридан ва пастдан ҳаракатчан қовоқлар ҳимоя қилади. Бир жуфт бурун тешиги кўзларининг олдида жойлашган. Эркак бақалар бошининг икки ёнида товушни кучайтирадиган кулранг пуфаклар – резанаторлар бўлади, улар урчиши даврида вақиллаган овоз чиқаради. Уларни икки жуфт орқа оёқлари яхши ривожланган, олдинги икки жуфт оёғлари эса камроқ ривожланган. Бақаларнинг терисида шилимшиқ суюқлик ишлаб чиқарувчи безлари бўлади, бу суюқлик унинг терисини намлаб туради, қуриб қолишлигидан сақлайди.

Кўклам келиб, кунлар исиши бошланиши билан қишки карахтлик холатидан чиқиб, озиқланишни бошлайди. Урчиш пайти яқинлашган сайин эркак бақаларнинг баланд овози билан сайраши авж олади. Урғочи бақалар сувга ташлаган туҳумларига эркак бақалар уруғ суюқлигини тўкиб кетади, битта бақа 5000 – 10000 тагача туҳум қўйиши мумкин. Уруғланган туҳумдан личинка – итбалиқ ривожланиб чиқади. Туҳимдан чиққан итбалиқ, дастлаб тухимдаги қолган озиқ – овқат билан, кейинроқ майда сув ўтлари, бир хужайрали ҳайвонлар, микрооранизмлар билан озиқланадилар. Итбалиқлар уч йилдан кейин бақага айланиб, вояга етиб, урчий бошлайди. Бақалар 20 йилгача яшашини олимлар аниқлашган.

Бақаларни халқ хўжалигидаги ахамияти. Бақаларни  ер юзида 4 000 дан ортиқ тури  аниқланган.  Ўзбекистонда улардан думсизлардан кўл бақаси ва қурбақалар кенг тарқалган.  Улар қишлоқ хўжалигига зарар етказадиган ҳашоратларни еб қишлоқ хўжалиги махсулотларини хосилдорлигини оширишга ўзларини беьминнат хиссаларини қўшиб келадилар. Улар бир кунда зараркунанда хашоратларни(чивинлар)ни ва уларни туҳумларини мингдан ортиғини истеьмол қилиши билан фойда келтиради. Бақадан тиббиёт ва биология лабараторияларида тажрибалар ўтказишда  ва бошқа сохаларда кенг ишлатилмоқда ва фойдаланилмоқда.

Шундай бўлса хам, Бақаларнинг хаёти, терисидаги безлар қандай моддалар ишлаб чиқаришини ва улардан қандай  фойдаланиш кераклигини фан томонидан, медицина томонидан  тўлиқ ўранилмаган.

Бир неча ўн йиллардан бери, Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида Бақалар устида илмий тажрибалар ўтказиб келмоқдамиз. Ҳудудимиздан ўтган ташламадан ишлатилган, заҳ ва ифлосланган сув доимий равишда, қишин – ёзин оқиб ўтади. Қишлоқ хўжалиги экинларини, жумладан,  пахта ва ғаллани суғоришда оқава сув етиб келмаган вақтларда, ўша ташламани сувидан фойдаланиб келамиз.    Эрта бахордан ташламани вақтинча тўсиб, суний сув тўплаймиз, тўпланган сувдан насос орқали тортиб олиб экинларни суғорамиз. Эрта бахордан тўпланган сувда Бақалар кўпайиш учун шароитлар яхши бўлганлиги учун Бақалар кўпайиб кетади. Ифлосланган заҳ сувни Бақа чиқарган шилимшиқ моддалари асосида сув тозаланади, оқава сувдан фарқли ўлароқ,  микроэлементларга бой сифатли сув билан экинларни суғорамиз. Таҳлиллар  шуни исботламоқдаки, бақалар чиқарган шилимшиқ моддани таркибида йод элементининг миқдори кўплиги сабабли, йод элементи сувдаги зарарли моддаларни зарарсизлантириб, сув таркибини яхшилар экан.

Натижада ушбу Бақалар ёрдамида тозаланган сув билан экинларни суғорганимизда пахта ҳосилдорлиги 5 – 7,  буғдой ҳосилдорлиги 7 – 12  центинерга ошганлиги, ҳамда тупроқни унумдорлик даражаси 1 – 2 балга ошганлиги исботланди.  Шу билан бирга қишлоқ қўжалиги экинларига катта зарар келтирадиган  оқ пашшага қирон телтириши билан  Бақаларнинг ёрдами катта бўлмоқда.

Бақалардан инсон саломатликларини тиклаш учун халқ табобати асосидада даволаш. Халқ табобатида бақалардан касалликларни даволашда ва уларни олдини олишда тажрибали табиблар қадимдан кенг фойдаланиб келишган, бақалардан чиллашир касаллигини даволашда, хар ҳилги буқоқ касалликларини даволашда, камқонликни даволашда фойдаланиб келишган, лекин улардан қандай қилиб фойдаланилганлигини афсуски кам ёзиб қолдирилган, шунга қарамай табиблар ўз шогирдларига қандай фойдаланиш йўлларини ўргатиб кетишган.

Бақалардан табобат йўли билан даволаш усулларини мен ўзимни бобом ва энамдан ўрганган усулни Сизлар билан бахам кўрмоқчиман. Улар менга иккита фактни мисол келтиришган: нима учун чиллашир билан касалланган болаларга бақа беради, уларни истеьмол қилган болалар узоқ умир кўришади, нима учун ҳовуздаги сув доим, санитар холатда тоза ичимлик сув хисобланади, ундан истемол қилган буқоғи бор хасталар даво топишади. Сабаби шуки бақани терисидаги шилимшиқ модда ишлаб чиқарадиган безлар кўпроқ йод моддаси ишлаб чиқарар экан, таркибида инсон, хайвон ва парандалар учун яхши синтез бўладиган йод моддаси мавжуддир,  йод организмда етишмаслиги оқибатида бир қанча касалликлар келиб чиқиши медицинага маьлумдир.

Қишнинг охири ва эрта бахорда бақалар кўпайиши олдидан, 5 литрли акварумга  4 – 5 дона бақалардан солиб,  бир ҳафта давомида парваришланади, парвариш вақтида туҳумни пишириб майдалаб бақаларга бериб борилади,  кейин тўрт қават докада сузиб олинади, сузилган суюқликни хар куни уч – тўрт  махалдан, бир пиёладан овқатланишдан  20 -30 минут олдин,  сузилган сувини истеьмол қилади. бу биринчиси. Иккинчиси, боқилган 2 дона бақалардан олиб,  кастурулкага 2 литр сув қуйиб, бирга  2 соат давомида қайнатилади.  Пиширилган бақа шўрвасини уч кунда бир истеьмол қилиб борилади. Ушбу бақа боқилган сувни ва шўрвасини ўзим тайёрлаб, ўзим доимо истеьмол қилиб бордим, натижаси жуда яхши.

Акварумда бақа боқиш, жуда мураккаб иш бўлиб, ҳар кимни қўлидан келавермайди. Яҳшиси ҳавлиси бор табиб оиласида 1 квадрат метрли кичкина маҳсус хавузча тайёрлаб, бир метр масофада атрофини махсус сеткалар билан ўраб(бақалар сеткадан чиқиб кетмаслиги керак)  кўпроқ бақа боқиш имкониятини вужудга келтириш мумкин, мен шундан фойдаландим.

Бақаларнинг ушбу тозаланган йодли суви ва унинг шўрваси қуйдаги касалликларга шифо бўлишлигини ва олдини олишга яхши фойда беради:

–   Чиллашир касаллиги билан туғилган болаларни даволашда;

–   Даун синдроми бор болаларни даволашда;

–   Буқоқ касалликларини даволашда;

  • Бош, тиш ва қулоқ оғриқларини қолдиришда;
  • Қанд миқдорини меьёрлашда;
  • Қон бошимини меьёрлашда;
  • Умуртқа чуррасини даволашда ва олдини олишда;
  • Ўт пуфаги, ошқозон хасталиклари ва қабзиятни олдини олишда;
  • Оққон ва мизоз сустлигини олдини олишда;
  • Юрак қувватини оширишда;   
  • Хотирани мустахкамлашга ёрдам беради.

   Хулоса. Келажакда Бақачиликни ривожлантириш учун чора – тадбирлар кўриш лозим. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиланинг  иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар. Бундан соф экологик табиат яратилади.  Томорқа эгалар ўз хўжаликларида бу доривор неьматни етиштирса ўзларини  йилни исталган фаслида, яьни, ёз, куз, қиш ва бахор ойларида хам витаминларга бой сифатли ва қувватли воситага эга бўлишади.  Келажак учун 8 ҳазинани ривожлантиришга ҳиссамизни биргаликда қўшайлик. Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш  маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани  юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.    

 Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан  алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.       

          Абдумалик  Ўринбоев  – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини  илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти  «ТУРОН»  фанлар Академиясининг  Фахрий Академиги