МОЛ ГЎНГИДАН ЮҚОРИ СИФАТЛИ ЧИРИНДИ ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Гўнг ва бошқа органик чиқиндилардан чиринди ўғит тайёрлаш экин экиладиган майдонга яқин бўлган жойларда, тайёрланадиган компост миқдорига қараб ўртача эни 3-3,5 м, бўйи 5-6 м, чуқурлиги 1,2-1,5 м сиғимда махсус хандақ (ўра) қазилади. Тайёр хандаққа янги гўнг бир қават қилиб солинади. Унинг устига иккинчи қатлами сифатида ариқ, зовур (шўрланмаган), канал лойқаси, ўсимлик чиқиндилари ва бошқа органик қолдиқлар ташланади. Учинчи қатламига ҳар бир тонна компост ҳисобига ўртача 15 кг суперфосфат ва 20-25 кг калий хлори солинади. Ушбу тартиб хандақни ер устидан 1,5 м баландликда тўлганича давом эттирилади, йиғилган маҳаллий ўғит сув билан яхши намланиб унинг усти 20 см қалинликда тупроқ билан ёпилади. 4 ойдан кейин компост ишлатишга тайёр ҳолга келади. Ушбу чиринди ўғитни кўчатчиликда, гулчиликда, боғдорчиликда, ҳар қандай экинларни экиш олдидан ҳам қўлланилиши мумкин.

Манба: @agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!