Айлант–(Ailanthus)–симарубадошлар ( смарубадошгуллилар) оиласига мансуб икки паллали ўсимликлар бўлиб, дарахтлар, унча катта бўлмаган дарахтлар ва буталардан иборат. 20 туркуми, 15 тури бўлиб, Ўрта денгиз атрофида, Шарқий Осиё, Ҳиндистон хамда Ўрта Осиёда, жумладан, 2 тури учрайди. Кўп турларида эфир мойларига бой бўлганлиги сабабли косметика саноатида, озиқ – овқат санотида зировор сифатида овқатга ишлатилади. Асосан хушманзара ўсимлик сифатида экилади. Барглари оддий, йирик, падсимон, мураккаб, қарама-қарши жойлашган. Гуллари майда, икки жинсли, шингил тўпгулларга йиғилган. Косачаси туташ баргли, беш бўлакли, беш тишли, найсимон. Гултожиси туташ баргли, кўпинча, икки лабли. Чангчиси туртта, баьзан иккита, уруғчиси икки мева баргли, тугунчаси устки тўрт хоначали. Меваси бир уруғли ёнғоқсимон, турт паллага ажралади. Деярли барча турларидан қимматбахо мебеллар тайёрлаш учун ёғоч хом-ашё сифатида фойдаланилади.
Ампел ўсимликлар – немисча . Ampol – осма холда ўсадиган, пояси осилиб турадиган, меваси, гули ва барглари чиройли ўсимликларга айтилади: Буларга узум – токчиликдир. Токчилик ахолини узум ва майиз, виночилик, озиқ-овқат ва консерва саноатларини хом-ашё билан таминлайдиган қишлоқ хўжалик сохасидир. У тўрт асосий йўналишга эга:
– хўраки узум етиштириш; – майиз қилиш; – техник (консерва махсулотларини тайёрлаш); – виночилик йўналишларига бўлинади. Ўзбекистонда етиштирилаётган узумнинг токзорларнинг 85 фойизини винобоп, 12 фойизини хўраки ва 3 фойизини майизбоп навлар ташкил қилади. Токчилик қишлоқ хўжалигининг катта капитал маблағ ва кўп мехнат талаб қиладиган тармоғи бўлиб, бошқа ўсимликлар ўсмайдиган жойларда хам ўсаверади яъни, узум яроқсиз тошлоқ, қумли, шўрланган ерларда хам ўса олади. Токчилик қадимдан маьлум, айниқса Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Ўротепа ва Зарафшон водийсида тараққий этганлиги маьлум. Руспубликамиз мустақилликка эришгандан кейин токчиликка катта этибор берилиши эвазига йирик майдонларда токзорлар барпо этилди, хозир ток илғор агротехника асосида парвариш қилинмоқда. Токчиликни фан сифатида ампелография фани ўргатади.
Ампелография – юнонча – ampebos – узум ва grapxo – ёзаман узум турларини ва навларини ўрганадиган фан. Илгари ампелография узум навларининг ботаник таьрифи ва классификацияси билан шуғулланган. Хозир эса уларнинг биологияси, техналогияси ва халқ хўжалигидаги ахамиятини хам ўрганади.Ампелография умумий ва хусусийга бўлинади:
Умумий ампелография – узум систематикаси, классификацияси, келиб чиқиши ва тарқалишини ўрганади.
Хусусий ампелография – узум навларининг ботаник таьрифи, уларнинг агробиологик ва хўжалик нуқтаи – назаридан технологик таьрифи хамда навларни районлаштириш хамда агротехникаси масалалари билан шуғулланади.
Узум навини белгилашда шира миқдори, кимёвий таркиби, етилиш даври, қайси мақсадда фойдаланиш томонлари хисобга олинади, шунингдек, узумнинг тури ва навларини илмий томондан пухта ўрганилганига мослаштириш, хар бир зонадаги тупроқ ва иқлим шароитига мослаштириш, хосилдорлиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилига қаралади. Ампелография асосида токзорлардан юқори хосил олишнинг илмий жихатидан асосланган агротехника тадбирлари ишлаб чиқилди, хар бир вилоят тупроқ – иқлим шароитига қараб узум навлари танланади ва экиш тавсия қилинади. Хозир Ўзбекистонда 150 дан ортиқ узумнинг махаллий ва четдан келтирилган навлари ўстирилмоқда.
Қовоқдошлар – Cucurbitaceae – қовоқгуллилар, икки паллали ўсимликлар оиласи бўлиб, бир йиллик, кўп йиллик, ўрмалаб ёки илашиб ўсувчи, бир ёки икки уйли бўлади. Барглари оддий навбатлашиб ўрнашган, баьзан бўлакларга бўлинган, гуллари барг қўлтиғида, бир жинсли, меваси резавор ёки қовоқ. 100га яқин туркуми ва 900дан ортиқ тури мавжуд. Ўзбекистонда 6 туркумдаги 20 дан ортиқ тури экилади.
Андижон вилояти Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экпериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида кейинги 15 йил ичида узум ва қовоқ етиштиришни янги экалогик тоза, ресурстежамкор усулини тажриба – синов ишларини ўтказиб хозирда дехқон ва фермер хўжаликларига узум ва узум майизини ва қовоқ махсулотларини ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқаришга жорий қилиш қўлланмасини тайёрлаш ишлари, нихоясига етказилмоқда.
Узум, узум майизини ва қовоқни янги технология асосида етиштириш асоси қуйдагилардан иборат: Аввало узум етиштириш учун ер танланиб узумнинг ўзимиз яратган янги “Каттақўрғон – 2” навини, хамда хушбўй хидли “Муаттар” навли Айлант – Ailanthus номли бута, Қовоқнинг янги яратилган “Миттивой”, “Кичкинтой” ва “Қизилтой” навлари билан бирга райхон – Ocimum нинг қора нави танланиб 4м Х 0,75 схемада эрта бахорда экилади. Бунда шамолни йўналишини хисобга олган холда хар қаторга битта Айлант ўсимлигини кўчатини экиб ундан 0,75 метр масофада узум кўчатини экиб борилади. Бир гектар майдонга 3325 туп узум ва 3325 туп Айлант кўчатлари экилади, узум кўчатларининг икки ёнига қовоқ уруғларидан экилади, хамда ўртасига қатор ораларини 70 см оралиғида райхон экилади, райхон уруғининг сарфи гектарига 6 – 8 килограмни ташкил қилади.
Парвариш вақтида узум ва айлант ўсимлигини ва қовоқни, хамда райхонни бир вақтда парвариш қилинади. Ушбу усулда хар йили узум зангини айлант ўсимлигига тараб борилади, уч йилдан кейи хосилга киради.
Токлар қаторига экилган Райхон ва Айлант ўсимлигини фойдаси эса улардан чиқаётган хушбўй хидлар эвазига зараркунанда ва капалакларни ток ва қовоқ атрофига келишини олдини олади, хамда уларни кўпайишига тўсқинлик қилади. вирусли хамда бактериялогик касалликларни қўзғатмайди, замбуруғлар билан касалланишини олдини олади.
Натижада хашоратлар ва зараркунандалар узумга ва қовоқларга зарар етказмайди. Айлант бутаси эса хозирда аньанвий усулдаги темир битон столбаларни хамда пўлат симларни ўрнига ишлатилади, натижада катта харажатлар, яьни темир битон столбаларни, пўлат симларни ва кимёвий воситаларга кетадиган харажатлар кескин қисқариб узум етиштириш таннархи беш баробарга қисқариши эвазига даромад хам 5 мартта кўпаяди. Узумдан тайёрланган майиз 5 йилгача қурт тушмаслиги аниқланган. Ундан қилинган узум шарбати ва сиркаси бир неча ўн йил сақланса хам ўз хусусиятларини йўқотмайди. Қовоқ ўсимлиги хам ҳашоратларсиз ва кимёвий зарарли моддаларсиз, экологик тоза қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштирилади. Бу учала экин бир-бирига халақит бермай, аксинча бир-бирларига ёрдам берган холда, бир вақтни ўзида тўртта қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришга имконият вужудга келади.
Ампелотерапия–юнон ampelos–узум ва терапия узум билан даволашдир. Асосан сил, юрак, жигар, буйрак, ўпка, подагра, иккиламчи анемия ва бошқа 100 дан ошиқ касалликларини даволашда узумдан фойдаланилади.
Узум таркибида 10 – 33 фойиз қанд (Гулюконоза ва фруктоза), органик кислоталар, яьни, олма кислота, лимон кислата ва бошқалар, калий, натрий, кальций, темир, алюминий тузлари, пектин моддалар, ошловчи моддалар, клетчатка ва бошқалар, шунингдек витамин С, В, каротин, ферментлар ва фитонцидлар мавжу.
Даво учун узумнинг етарлича пишган меваси танланади ва беморга бир сутка давомида 2 килограммгача, тайёрланган шарбати эса 1-2 литргача берилади. Майизидан хушбўй кампот ва шарбатлари даволашда юқори самара беради. Узум билан даволашда организмда моддалар алмашинуви жараёни тезлашади, сийдик кўп ажралади, меьда секрецияси нормаллашади, ичак функциялари яхшиланади ва иштаха очади. Айниқса узум таркибига қўшилган Айлантни ва райҳоннинг эфир мойлари ва уларни зироворлиги
Узумни таркибини бир неча баровар кучайтириб организмни касалликларга қарши иммунитетини бир неча бароварга ошириши амалда халқ табобати томонидан исботланмоқда.
Янги яратилган қовоқ навлари хам, асосан халқ табобатида доривор сифатида кенг фойдаланилади.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалиги илмий ходими, Ўзбекистон тиббий–илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти “ТУРОН” фанлар Академиясининг Фахрий Академиги.
Юсупов Илхомжон – тадқиқотчи.




















