Балиқ касалликлари қандай аниқланади?

НИМАДАН БОШЛАШ КЕРАК!

  1. Хўжаликни айланиб чиқиш ва ҳовузларни кўздан кечиришдан. Балиқлар ҳатти-ҳаракати кўздан кечирилади ва шубҳа остига олинган нусхалар тутилади. Бир вақтнинг ўзида балиқларнинг ҳаёт кечириши шароитлари: сув ҳарорати, сувнинг шаффофлиги, сувнинг ранги, сувнинг рН кўрсатгичи, сувда эриган кислороднинг миқдори, ҳовузга оқова сувнинг тушиш имконияти ва бошқа муҳим кўрсатгичлар.

# Агар ушбу кураткичлар меъёрий курсаткичларга тўғри келмаса кимёвий кўрсатгичларнинг меъёридан четга чиқиши:

а. Сув ҳарорати-рухсат этилгандан юқори, нафас олиш функциясининг бузилиши; рухсат этилгандан паст балиқларнинг шамоллаши.

б. Сувнинг шаффофлиги-Меъёридан юқори, тескари стратификатлашнинг пайдо бўлиши, унинг натижасида кислород концентрациясининг кучайиши ва ҳовузнинг туб олди қатламида рН пайдо бўлади ва сув балиқлар учун заҳарли бўлиб қолади ТОКСИКОЗ ривожланиши хавфи;

– Меъёрдан паст ЗАМОР ва ТОКСИКОЗ ривожланиши хавфи.

с. Сувда рH- Меъёрдан паст, яъни 6,0 дан кам балиқларда ОЙҚУЛОҚЛАР ЯРАЛАНГАН бўлиши мумкин;

– Меъёридан юқори, яъни 8,5 дан кўп балиқларда ОЙҚУЛОҚЛАР ВА ТЕРИ ҚОПЛАМЛАРИ ЯРАЛАНГАН бўлиши мумкин.

– рН меъёр чегарасида КИМЁВИЙ ТОКСИКОЗ бўлиши мумкин. Сувда кимёвий ифлослантирувчилар мавжудлигини текшириш лозим, маъданли синтетик бирикмалар: оғир металлар, қишлок хўжалиги оқар сувлари, маъданли ва кислотали ифлослантирувчилар билан ЗАҲАРЛАНИШ эҳтимоли мавжуд.

д. Сув ранги-агар сув кулранг қотишмали ва яшил-кўк парчали, тўқ яшил рангда булса ЗАМОР хавфи;

агар сув тўқ сариқ рангда бўлса ойқулоқларнинг КИСЛОТАЛИ ЯРАЛАНИШИ хавфи;

агарда сув жигарранг, занг, қизгиш рангда бўлса диатом ва қўнғир, қизғиш сувўтлари ривожланган ЗАМОР хавфи мавжуд.

е. Микроскопик кўк-яшил сувўтларининг оммавий ривожланиши- ўсимликлардан чиқадиган заҳарлар, патогенлар, таксин моддалар билан ЗАҲАРЛАНИШ хавфи мавжуд.

# Агар бунда фарқ бўлмаса, кейинги кўрсатгич балиқларга эътибор берамиз!

  1. …. танасининг устки қатлами ва ойқулоқларидан олинган мазокни микроскопик тадқиқ, этган ҳолда, тутилган балиқ нусхаларини клиник морфометрик (ташқи) текширувдан ўтказамиз.
  2. …. тўлиқ паразитологик текширувга киришилади. У ёки бу паразит томонидан оммавий зарарлантириш ҳолатлари қайд этилган ва унинг тури аниқланган ҳолларда инвазион касалланиш ташхиси қўйилади. Агар паразитологик тадқиқот ижобий натижа бермаса ва паразитлар томонидан оммавий зарарланиш ҳолатлари аниқланмаса, у ҳолда касалланган тўда МИКРОБИОЛОГИК тадқиқ этилади. Бу бактериал табиатни қўзғатувчиларни қидиришдан бошланади. Бунинг учун Ветеринария Бактериологик Лабораториясига (ВБЛ) мурожаат этиш лозим.
  3. …. бактериал табиатни қўзғатувчилар мавжуд бўлмаган ҳолларда Вирусларга таълуқли эҳтимолий қўзғатувчини қидиришга киришилади. Буни фақат махсус вирусалогия лабораториясида амалга ошириш мумкин. Қўзғатувчи топилмаган ҳолларда юқтирилмаган касалланишнинг пайдо бўлиши эҳтимолини кўриб чикиш лозим. Бунинг учун балиқ етиштириладиган шароитларни пухта ўрганиб чиқиш талаб этилади.

Агар тутилган балиқларда куйидаги Ташқи Белгилар аниқланса:

– Тана рангининг туклиги: Деярли коп-кора булса, у холда куйидагилар булиши мумкин.

# а-КАРПДА ОЗИҚ ТОКСИКОЗИ бўлиши мумкин (микробиологик тадқиқотлар натижаси салбий бўлганда) Қорин бўшлиғини ПАТОЛОГОАНАТАМИК тадқиқ этамиз, қуйидаги касалликлар учраши мумкин.

1-Тана бўшлиғида тасмасимон мускулли оқ ёки очсариқ рангли узунлиги 120 см гача бўлган чувалчанглар аниқланади, бунда ички органлар Диторофик жойлашган, улар айниши (чириши), шунингдек қорин деворида тешик бўлиши ва паразитларнинг ташқарига чиқиш жойи бўлиши мумкин ЛИГУЛЕЗ (интернетдан расмини кўринг).

2-Тана бўшлиғида паразитлар учрамайди. Ичаклар чўзилган. У ёрилганда ясси бўлакли узунлиги 15-20 см га етадиган чувалчанглар топилади-БОТИОЦЕФАЛЕЗ (интернетдан расмини кўринг).

3-Тана бўшлиғида паразитлар топилмайди, қон қотишмаси билан экссудат тўплами қайд этилади, ички органлар Гиперемирлашган бўлса  PSEUDOMONOS (интернетдан расмини кўкинг) хилидаги бактериялар, уларни аниқлаш учун Микробиологик текширувларни ўтказиш зарур.

4-Агар қорин бўшлиғида сариқ сув, кулранг жигар, ичак деворларида ёғнинг бўлаклари аниқланса АЛИМЕНТАР (озуқа) ТОКСИКОЗИ.

ҚУШИМЧА: Жигар мозоик (нуқта-нуқтали қон қуйилиши ва оқ тугунчалари билан) КАРПНИНИГ ВИРУСЛИ ВАҚТИ (касаллик номи шунақа)

Тўқ (тўқ кулранг ёки тўқ яшил ранг) Карпнинг қизилчаси АЭРОМОНОЗ (интернетдан расмини кўринг).

Оч нуқта-нуқтали қон қуйилиши билан Карпнинг ПСЕВДОМОНОЗИ (интернетдан расмини кўринг).

Шуни назарда тутиш лозимки, бошқа касалликларга чалинганда, турли йуллар билан келиб чиқадиган сурункали ёки кескин зоҳарланишда хам жигар ўз рангини ўзгартириши мумкин. Ҳар бир алоҳида ҳолатда жигар ранги ва ҳолати ўзгаришининг ўз сабаби мавжуд!

# б-ОҚ АМУРДА БАКТЕРИАЛ ЭНТЕРИТ (оқ амур псевдомонози) ташхисни тасдиқлаш учун Pseudomonos (интернетдан расмини кўринг) хилидаги бактерияларни аниқлаш мақсадида микробиологик текширувларни ўтказиш зарур.

Тананинг устки қатламида МОВИЙ ёки кулранг садоф, шўнингдек оқсимон шишлар бўлса:

Қуйидаги касалликларга чалиниш эҳтимоллари мавжуд:

а) ТРИХОДИНИОЗ-микроскоп остида, туклар ёрдамида ҳаракатланувчи ҳаракатчан ликопчасимон таначалар кўринади (интернетдан расмини кўринг).

б) АПИОЗОМОЗ – кўзнинг кўриш доирасида конус кўринишида, вертикал чўзилган таначали инфузориялар кузатилади, унинг устки учида туклар, ичида оғиз тешиги жойлашган. Инфузорияларнинг пастки учи оёқчаларга айланган (интернетдан расмини кўринг)

с) ХИЛОДОНЕЛЛЕЗ-микроскоп остида тукли инфузория асимметрик, тухумсимон ёки юраксимон шаклда бўлиб, туклар ён чизиқлар кўринишидаги қаторларни ҳосил қилган (интернетдан расмини кўринг).

г) ИХТИОФТИРИОЗ- микроскоп остида фаол қимирлаб турувчи айлана бўлиб думалаб турган қора ёки рангсиз шарсимон инфузориялар кўзга ташланади (интернетдан расмини кўринг).

д) КОСТИОЗ-бир ҳужайрали тухумсимон иккита узун хивчинли паразит кўзга ташланади (интернетдан расмини кўринг).

е) ГИРОДАКТИЛЕЗ-балиқлар танасининг устки қатламида, ойқулоқларида ва сузгичларида паразитлик қилувчи кичик (узунлиги 2 мм дан кам) гельминтлар. Танаси ялтироқ. Паразитнинг олд учида 2 та ўсимта мавжуд бўлиб, кўзлари йўқ. Танасининг кейинги учида илгакли ёпишиш диски жойлашган (илгакчаларни 16 таси четга ва 2 таси уртада), (интернетдан расмини кўринг).

– Тананинг устки қатламида ШИЛИМШИҚНИНГ йўқлиги:

Эхтимол қуйидагилар бўлиши мумкин:

а) КАРПЛАРНИНГ ВИРУСЛИ ВАҚТИ (касалликнинг номи шундай) вирусологик тадқиқот хулосалари зарур.

б) АПИОЗОМОЗ – кўзнинг кўриш доирасида конус кўринишида вертикал чўзилган таначали инфузориялар кузатилади, унинг устки учида туклар, ичида оғиз тешиги жойлашган. Инфузорияларнинг пастки учи оёқчаларга айланган (интернетдан расмини кўринг)

с) ИШҚОРЛИ ЯРА Кўз хрусталини текширамиз:

1-ДИПЛОСТОМОЗ (интернетдан расмини кўринг).

2-Гелментлар аниқланмаганда эҳтимол озуқадан сурункали ЗАҲАРЛАНИШ. Заҳарланиш токсикологик тодқиқотни ўтказиш зарур.

– Тананинг устки қатламида, сузгичлар асосида яра!

Қуйидаги эхтимолий касалликлар бўлиши мумкин.

а) Яраларининг устки қатламида майда чувалчангсимон оқ рангли қисқичбақачалар пайдо бўлади. Қисқичбақачаларнинг олдинги учи балиқ танасига санчилган. Ташқи томондан кейинги учи эркин осилиб турганлиги кўриниб туради.  ЛЕРНЕОЗ (интернетдан расмини кўринг)

б) Яраларнинг устки қатламида қисқичбақачалар бўлмайли. Яралар ясси, юзаки (бунда сув ҳарорати меъёридан паст) БАЛИҚЛАРНИНГ ШАМОЛЛАШИ.

в) Танасининг устки қатламида қизгиш рангли яралар ва сузгичлар гиперемияси КАРП ҚИЗИЛЧАСИ яъни КРАСНУХА (АЭРОМОНОЗ), (интернетдан расмини кўринг). Микробиологик тадқиқотлар билан тасдиқланиши керак.

– Экзофтальмия (чақчайган кўз) қуйидаги касалликларни келтириб чиқариши мумкин:

а) АВИТАМИНОЗ-(шу жумладан ўтхўр баликлар жигарининг липоид дистрофияси, оқ амур ички органларининг дистрофияси А витаминининг етишмаслиги озуқаларнинг асосий озуқа моддалари билан тўйинганлигини текшириш орқали тасдиқланади.

б- КАРПЛАРНИНГ ВИРУСЛИ ВАҚТИ (касалликни номи шундай) вирусологик тодқиқотлар хулосаси керак.

в) КАРПЛАРНИНГ ҚИЗИЛЧАСИ-Танасининг устки қатламида қизғиш рангли яралар ва сузгичлар гиперемияси КАРП ҚИЗИЛЧАСИ яъни КРАСНУХА (АЭРОМОНОЗ), (интернетдан расмини кўринг). Микробиологик тадқиқотлар билан тасдиқланиши керак.

г) ДИПЛОСТОМОЗ-Кўз хрусталини текширамиз: (интернетдан расмини кўринг).

– Кўзлар хрусталигининг лойқаланиши:

Кўз хрусталини текширамиз:

ДИПЛОСТОМОЗ (интернетдан расмини кўринг).

– Ойқулоқлар: анемик, гиперемирланган, мозаикли, шишган ёки некротизланган:

Ойқулоқларни микраскоп ҳамда лупалар орқали текширамиз!

а) Агар соскобда (Энтеробиоз учун таҳлил) гельминтлар аниқланса, у ҳолда: ДАКТИЛОГИРОЗ (интернетдан расмини кўринг).

б) Агар бошқа турдаги паразитлар аникланса;

1) ТРИХОДИНИОЗ-микроскоп остида, туклар ёрдамида ҳаракатланувчи ҳаракатчан ликопчасимон таначалар кўринади (интернетдан расмини кўринг).

2) АПИОЗОМОЗ – кўзнинг кўриш доирасида конус кўринишида, вертикал чўзилган таначали инфузориялар кузатилади, унинг устки учида туклар, ичида оғиз тешиги жойлашган. Инфузорияларнинг пастки учи оёқчаларга айланган (интернетдан расмини кўринг)

3) ХИЛОДОНЕЛЛЕЗ-микроскоп остида тукли инфузория асимметрик, тухумсимон ёки юраксимон шаклда бўлиб, туклар ён чизиқлар кўринишидаги қаторларни ҳосил қилган (интернетдан расмини кўринг).

4) ИХТИОФТИРИОЗ- микроскоп остида фаол қимирлаб турувчи айлана бўлиб думалаб турган қора ёки рангсиз шарсимон инфузориялар кўзга ташланади (интернетдан расмини кўринг).

5) КОСТИОЗ-бир ҳужайрали тухумсимон иккита узун хивчинли паразит кўзга ташланади (интернетдан расмини кўринг).

в) Соскобларда (Энтеробиоз учун таҳлил) ингичка узунчоқ ялтироқ ипчасимон гифалар аниқланса САПРОЛЕГНИОЗ (интернетдан расмини кўринг).

г) Ойқулоқлар препаратларида микроскоп остида ойқулоқ ёйларининг қон томирларининг ичида гифалар аниқланганда; БРАНХИОМИКОЗ-ташхисни тасдиқлаш учун микологик (микология-замбуруқларни ўрганувчи фан) тадқиқотни ўтказиш зарур;

д) Ойқулоқларнинг устидан олинган соскобларда паразитлар аниқланиши мумкин: Карпларнинг вирусли вакти ва ойқулоқларнинг бактериал НЕКРОЗИ Dermocystidium (интернетдан расмини кўринг) хилидаги вирус ва бактерияларнинг мавжудлиги нуқтаи-назаридан вирусологик ва микробиологик тадқиқотларни ўтказиш зарур.

– Қорнининг дам бўлиши ва ушлаб кўрилганда қаттиқлиги.

Қорин бўшлиғини ПАТОЛОГОАНАТАМИК тадқиқ этамиз, қуйидаги касалликлар учраши мумкин.

1-Тана бқшлиғида тасмасимон мускулли оқ ёки очсариқ рангли узунлиги 120 см гача булган чувалчанглар аниқланади, бунда ички органлар Диторофик жойлашган, улар айниши (чириши), шунингдек қорин деворида тешик бўлиши ва паразитларнинг ташқарига чиқиш жойи бўлиши мумкин ЛИГУЛЕЗ (интернетдан расмини кўринг).

2-Тана бўшлиғида паразитлар учрамайди. Ичаклар чузилган. У ёрилганда ясси бўлакли узунлиги 15-20 см га етадиган чувалчанглар топилади-БОТИОЦЕФАЛЕЗ (интернетдан расмини кўринг).

3-Тана бўшлиғида паразитлар топилмайди, қон қотишмаси билан экссудат тўплами кайд этилади, ички органлар Гиперемирлашган булса  PSEUDOMONOS (интернетдан расмини кўкинг) хилидаги бактериялар, уларни аниқлаш учун Микробиологик текширувларни ўтказиш зарур.

4-Агар қорин бўшлиғида сариқ сув, кулганг жигар, ичак деворларида ёғнинг бўлаклари аниқланса АЛИМЕНТАР (озуқа) ТОКСИКОЗИ.

ҚУШИМЧА: Жигар мозоик (нуқта-нуқтали қон қуйилиши ва оқ тугунчалари билан) КАРПНИНИГ ВИРУСЛИ ВАҚТИ (касаллик номи шунақа)

Тўқ (тўқ кулранг ёки тўқ яшил ранг) Карпнинг қизилчаси АЭРОМОНОЗ (интернетдан расмини кўринг).

Оч нуқта-нуқтали қон қуйилиши билан Карпнинг ПСЕВДОМОНОЗИ (интернетдан расмини кўринг).

Шуни назарда тутиш лозимки, бошқа касалликларга чалинганда, турли йуллар билан келиб чиқадиган сурункали ёки кескин зоҳарланишда хам жигар ўз рангини ўзгартириши мумкин. Ҳар бир алоҳида ҳолатда жигар ранги ва ҳолати ўзгаришининг ўз сабаби мавжуд!

-Танасининг устги қатламида ва бошида пуфакчалар бўлиши:

Сувда ериган кислород, азот, ва карбонат ангидрид газларини текшириш лозим. Агар у меъёридан ортиқча булса ГАЗ ПУФАКЛИ КАСАЛЛИК.

-Катталашган сариқлик (желток) халтачаси:

Желток халтачаси катталашган ва увилдириқ ҳамда сперматозоидлар заифлашган ҳолларда ЖЕЛТОК ХАЛТАЧАСИНИНГ САРИҚ СУВ КАСАЛЛИГИ.

-Юкорида санаб ўтилган барча белгиларнинг йўқлиги.

Кимёвий курсатгичларнинг меъёридан четга чикиши:

а. Сув ҳарорати-рухсат этилгандан юқори, нафас олиш функциясининг бузилиши; рухсат этилгандан паст балиқларнинг шамоллаши.

б. Сувнинг шаффофлиги-Меъёридан юқори, тескари стратификатлашнинг пайдо бўлиши, унинг натижасида кислород концентрациясининг кучайиши ва ҳовузнинг туб олди қатламида рН пайдо бўлади ва сув балиқлар учун заҳарли бўлиб қолади ТОКСИКОЗ ривожланиши хавфи;

– Меъёрдан паст ЗАМОР ва ТОКСИКОЗ ривожланиши хавфи.

с. Сувда рH- Меъёрдан паст, яъни 6,0 дан кам балиқларда ОЙҚУЛОҚЛАР ЯРАЛАНГАН бўлиши мумкин;

– Меъёридан юқори, яъни 8,5 дан кўп балиқларда ОЙҚУЛОҚЛАР ВА ТЕРИ ҚОПЛАМЛАРИ ЯРАЛАНГАН бўлиши мумкин.

– рН меъёр чегарасида КИМЁВИЙ ТОКСИКОЗ бўлиши мумкин. Сувда кимёвий ифлослантирувчилар мавжудлигини текшириш лозим, маъданли синтетик бирикмалар: оғир металлар, қишлок хўжалиги оқар сувлари, маъданли ва кислотали ифлослантирувчилар билан ЗАҲАРЛАНИШ эҳтимоли мавжуд.

д. Сув ранги-агар сув кулранг қотишмали ва яшил-кўк парчали, тўқ яшил рангда булса ЗАМОР хавфи;

агар сув тўқ сариқ рангда бўлса ойқулоқларнинг КИСЛОТАЛИ ЯРАЛАНИШИ хавфи;

агарда сув жигарранг, занг, қизгиш рангда бўлса диатом ва қўнғир, қизғиш сувўтлари ривожланган ЗАМОР хавфи мавжуд.

е. Микроскопик кўк-яшил сувўтларининг оммавий ривожланиши- ўсимликлардан чиқадиган заҳарлар, патогенлар, таксин моддалар билан ЗАҲАРЛАНИШ хавфи мавжуд.

Элбек Бахшиллоевич Жалолов

Chlorella Excel Group раҳбари,

Бухоро давлат университети ўқитувчиси

https://t.me/Xlorella_Excel_Group

@Elbek_Jalolov  +99899 091 51 15