Помидорнинг инсон организми учун фойдали жиҳатлари

Помидор мевалари таркибида инсон учун зарур бўлган турли витаминлар, органик кислоталар, минерал тузлар мавжуд. Помидор шарбати С витамини манбаи
ҳисобланади. У меъда безлари фаолиятини кучайтиради, буйрак, жигар, ўт пуфаги хасталикларини даволашда яхши таъсир кўрсатади. Организмда модда алмашинувини
яхшилайди.
Помидор таркибидаги клечатка ичак микрофлорасига яхши таъсир кўрсатади, овқат ҳазмини яхшилайди, атеросклироз подагра касаллигига олиб келувчи холестериннинг организмдан чиқиб кетишини таъминлайди. Унда оқсил, крахмал, пектин эритилган
шаклда лимон ва олма, камроқ миқдорда қахрабо кислотаси ва томатин аччиқ моддаси мавжуд. У темир, фосфор, калций, магний, натрий, калий тузларига бой. Помидорнинг таркибида йод ва ароматли моддалар бўлгани учун у фитонцид хусусиятига эга. Помидор пишган пайтида қанд, В 1, В2, В3, С, К, РР витаминларига бой бўлади.
Помидорнинг янги меваларини қон босими ошганда, стемокардияда, миокард инфарктидан кейин тавсия қилинади. Меваси ва шарбати гастритда, жигар касал
бўлганда, ошқозон кислотаси камайганда, беҳолликда, хотира сусайганда истеъмол қилиш тавсия этилади.