Математик метод асосида тупроқ бонитетини ва тупроқ таркибини аниқлашни соддалаштирилган тезкор инааватцион усули

Тупроқ бонитировкаси – тупроқнинг энг асосий агрономик хоссаларига қараб баҳолашдир. Тупроқ бонитировкаси умумлаштирилган нисбий белгилар – баллар билан ифодаланади.Тупроқ бонитировкаси асосан қуйидаги кўрсаткичларининг йиғинидисидан иборат:

  1. Тупроқни унумдорлиги;
  2. Тупроқни механик таркиби;
  3. Тупроқдаги чиринди;
  4. Тупроқдаги элементлар миқдори;
  5. Тупроқни актуал реакцияси-буферлиги;
  6. Тупроқни донадорлиги;
  7. Тупроқни эритмаси;
  8. Тупроқни кислоталиги;
  9. Тупроқни радиоактивлиги;
  10. Тупроқдаги микроорганизмлар;
  11. Тупроқни ҳаво режими;
  12. Тупроқни сув режими;
  13. Тупроқни физик хоссалари;
  14. Тупроқни кимёвий хоссалари;
  15. Тупроқни агрономик хоссалари.

Юқоридаги тупроқ кўрсаткичларини аниқлаш учун махсус жихозланган тупроқшунослик илмий-текшириш лабораторияларида тупроқ анализи – тупроқнинг таркиби ва хоссалари аниқланади. Механик, кимёвий, минералогик ва микробиологик анализлар ўтказилади. Анализлар бир неча ўндан ортиқ илмий мутахассисларни бир неча йиллар давомида машаққатли,  захарли моддалар орасида  оғир  меҳнати эвазига амалга оширилади.

Тупроқ бонитировкасини аниқлашда кимёвий препаратлар – реактивлардан 16 турдагисидан фойдаланилади. Улардан инсон хаёти учун хавфли бўладиган портловчи моддалар тайёрлаш мумкинлиги учун улардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилган.

Тупроқ бонитировкасини аниқлашда атоқли давлат арбоби Усмон Юсупов номи билан боғлиқдир. У 1938 йилдан бошлаб Россиядан таниқли тупроқшунос олим ва мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиб 1962 йилгача Республикани тупроқ бонитировкасини аниқлаб – баҳолаб тупроқшунослик ишларини бажарилишига асос солган эди. Ўша йилларда аниқланган тупроқ бонитети йилма – йил қўшилиб ҳозирги кунга келиб энг юқори чўққисига чиқиб, давом этиб келмоқда. Тупроқ бонитировкасини аниқлаш энг мураккаб ишлардан бири бўлиб, унга оғир меҳнат ва кўплаб кимёвий материаллар кетиши натижасида узоқ вақт талаб қилинади. Қолаверса, бу давлат аҳамиятига эга бўлиб, давлат стратегияси ҳисобланган пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда режалаштириш ролини ўйнаши билан бирга солиқ ҳисоблашда ва тўлашда асосий манба бўлиб ҳисобланади.

Республикамиз тупроғи ҳозирги кунда, образли қилиб атаганда, оғир касалдир, чунки унинг қуввати камайиб бормоқда. Тупроқ қувватини ошириш учун уни даволаш шартдир ва мажбурмиз, бунинг учун соғламлаштириш, яьни уни бал – бонитировкасини хозирги даражасини аниқлаш зарурдир.

Шунинг учун тупроқ бонитировкасини аниқлашда содда ҳамда тезкор усуллар билан аниқлаш энг муҳим долзарб масала эканлигини тобора тезлашиб бораётган хаётий эхтиёж эканлигини хаётнинг ўзи исботлаб турибди. Мен бир неча ўн йиллардан бери тупроқ бонитировкасини аниқлашни тажрибалар ўтказиш йўли билан “математик метод асосида тупроқ бонитетини ва тупроқ таркибини аниқлашни соддалштирилган тезкор иновацион усули”ни ишлаб чиқдим.

Унга асосан ҳақиқатда аниқланган Ўзбекистон Республикасини, вилоятимиз ва туманимизни ўртача тупроқ бонитетини ҳамда ҳақиқатда    1 гектар ердан олинган пахта ҳосилдорлигини таққослаш учун эътиборингизга ҳавола қилмоқдаман.

Йиллар Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Шахрихон тумани
Пахта ҳосилдорлиги,

1 га/ц

Тупроқ бонитети, ўртача балл. Пахта ҳосилдорлиги,
1 га/ц
Тупро бонитети,
ўртача балл.
Пахта ҳосилдорлиги,
1 га/ц
Тупроқ бонитети, ўртача балл.
1913 й. 9,6 38,3 11,4 39,1 10,5 40,3
1934 й. 11,5 40,1 15,2 42,6 11,9 43,2
1938 й. 16,3 45,4 17,3 51,3 16,8 51,8
1960 й. 18,7 42,5 19,5 43,7 19,1 43,5
1974 й. 21,8 37,2 25,6 39,5 22,5 39,3
1990 й. 20,2 34,8 24,7 36,1 21,8 35,9
2000 й. 17,1 32,6 23,1 33,8 19,3 32,6
2015 й. 15,9 29,7 20,8 31,5 18,7 30,7

 

Юқоридаги таққослаш жадвалдан кўриниб турибдики тупроқ бонитети билан пахта ҳосилдорлиги 1974 йилдан бери пасайиб келмоқда. Бунинг асосий сабаби шуки минерал ўғитлардан самарасиз фойдаланишдир. Маълумки калийли минерал ўғитларни 6 фоизини, фосфорли минерал ўғитларни 8 фоизгачасини, азотли минерал ўғитларни 12 фоизгачасини ўсимликлар ўзлаштиради. Минерал ўғитларни қолган қисми тупроқ структурасини унумдорлигини бузади, натижада тупроқ касалланади, яьни тупроқни бал – бонитети кескин тушишига сабаб бўлади.

Хорижий ғарб мамлакатларининг фермерлари – деҳқонлари минерал ўғитлардан воз кечиб, унинг ўрнига биоэнергияли ва биогумусли ўғитлардан фойдаланиб экологик тоза, нитратсиз юқори ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирмоқдалар. Уларнинг тажрибаларидан фойдаланишни вақти аллақочон келган ва улардан фойдаланиши лозим ва шартдир.

Тупроқ унумдорлигини оширишда давлат томонидан кескин чоралар кўрилмаса, пасайиши яна бир  неча ўн йиллар давом этиши кутилмоқда.

Бунинг учун аввало метематик метод асосида тупроқ бонитетини ва тупроқ таркибини аниқлашни соддалштирилган тезкор инновацион усули билан республикамизни, вилоятимизни суғориладиган экин майдонларини худудма-худуд, контурма-контур тупроқни ҳақиқатда қийматини баҳолаш хизматини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидламоқчиман.

Тупроқни ҳақиқий қийматини баҳолаш хизмати вазифаларини махсус ишлаб чиқилган низом асосида иш ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Унинг низоми лойиҳаси мен томонимдан ишлаб чиқилган. Янги математик метод асосида тупроқ бонитетини ва тупроқ таркибини аниқлашни соддалаштирилган тезкор усулида ҳеч қандай кимёвий препаратлар – реактивларсиз бир бонитировчик – тупроқ қийматини баҳоловчи томонидан 6 соат давомида дала майдонини ўзида тупроқ бонитетини аниқлаш имконияти вужудга келади.

Ушбу метод орқали бир дона дамас автомашинасини жихозлаб, уч мутахасис ва бир хайдовчи  ёрдамида тупроқнинг қуйидаги кўрсаткичлари аниқланади:

  1. —  тупроқ бонитировкаси;
  2. — тупроқ таркиби;
  3. — тупроқ профили;
  4. — тупроқни механик анализи;
  5. – тупроқни донодорлиги;
  6. — тупроқдаги азот, фосфор ва калий миқдори;
  7. — тупроқни шўрланиш даражаси;
  8. — тупроқ унумдорлиги.

Иш якунлангандан кейин далолатнома асосида буюртмачига топширилади.

Хулоса. Ушбу метод билан тупроқ бал – бонитетини аниқлаш Республикамизни асосий табий бойлиги бўлган ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, иқтисодни кўтариш, буюджет маблағларини кўпайтириш бўлиб, халқимиз ва давлатимизнинг молиявий қудрати бир неча баравар оширишга имконият вужудга келтиради. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ушбу методни ишлаб чиқаришга тезроқ жорий қилишга чора-тадбирлар белгилашга хамкорлик қилишга умидвормиз. Чунки деҳқонларни молиявий қуввати яхши бўлса, улардан  буюджетга тушадиган маблағи чунча юқори бўлади, натижада мамлакатимиз билан бирга деҳқонларнинг молиявий қуввати янада ошади.

АБДУМАЛИК ЎРИНБОЕВ – селекционер- патентшунос, “Найново оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё ҳалқлари тарихи инситутининг «ТУРОН» Фанлари Академиясининг ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.