“Янги яратилган “НАЙНАВО”, “НАЙНАВО – 1” ва “НАЙНАВО -2” навли КАРТОШКАГУЛнинг етиштириш агротехникаси ва халқ табобатида ишлатилиши”

КАРТОШКАГУЛ – ГЕОРГИН – Dahlia – мураккаб гулдошлар (мураккабгуллилар оиласи)га мансуб манзарали кўп йиллик ўтсимон ўсимлик. Барглари патсимон кертикли. Пояси ковак, мўрт, бўйи 35-200 см. Илдизи картошкали. Тўпгули турли рангдаги жуда кўп тилсимон ва найчасимон гуллардан иборат. Мексика ва Гватемалада тарқалган 15 тача ёввойи тури маълум. Европада 18 аср охирларида ўстирила бошлаган 8000 нави бор. Боғ картошкагулининг барча мавжуд тур хиллари шартли равишда 3 гурухга (гули қат – қатмас, ярим қат – қат, ва қат – қат) бўлинади. Тўпгулининг ташқи бир қатори тилсимон гуллардан иборат бўлса қат-қатмас, картошкагулни тўпгули қўш қаторли ва патсимон бўлса ярим қат – қат ва тўпгули хризантемасимон бўлганлари қат-қат картошкагулга киради. Тўпгуллилари 3-35 см катталикда бўлади. Картошкагул қаламчаларидан, картошкаси бўлакчалари ва уруғидан кўпайтирилади.

Картошкагулнинг 2014 йилда ёввойи туридан «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалиги ер майдонига ва хонадон томорқа ерига олиб келиб экилиб парваришланди. Хар йили куз ойларида картошкасини ковлаб олиб энг яхши картошкасини эрта бахорда танлаб олиш натижасида 3 хил Картошкагулни янги навлари яратилди ва уларга «Найнаво»ва «Найнаво – 1» ва “Найнаво – 2”  номлари берилди.

  1. «Найнаво» навли картошкагул барглари патсимон кертикли, пояси ковак, мўрт бўйи 80 – 100см, илдизи картошкали, картошкасининг вазни 80 грамгача 1 тупида 12-15 дона хосил бўлади. Картошкасининг ичи оқ рангда, гули тўпгул бўлиб қат-қат шарсимон, диаметри 20-25 см катталикда бўлиб оқ рангда бўлади;
  2. «Найнаво – 1» навли картошкагул барглари патсимон кертикли, пояси ковак, мўрт бўйи 100 – 120см, илдизи картошкали, картошкасининг вазни 80 грамгача 1 тупида 12-15 дона хосил бўлади. Картошкасининг ичи оқ рангда, гули тўпгул бўлиб, қат-қат шарсимон, диаметри 30-35 см катталикда бўлиб пушти рангда бўлади;
  1. «Найнаво – 2» навли картошкагул барглари патсимон кертикли, пояси ковак, мўрт бўйи 120 – 140см, илдизи картошкали, картошкасини қобиғи қизил рангда, картошкасининг вазни 100 грамгача 1 тупида 12 – 15 дона хосил бўлади. Картошкасининг ичи оқ рангда, гули тўпгул бўлиб қат-қат шарсимон, диаметри 30 – 35 см катталикда бўлиб қизил рангда бўлади;

Юқоридаги картошкагулнинг янги 3 та нави манзарали ўсимлик сифатида фойдаланишдан ташқари,  илдизмевасидан доривор сабзавот сифатида инсонлар фойдаланиши мумкин.  Картошкаларидан  инсон касалликларга қарши иммунитетини яхшилашга мухим омилдир. Гулбаргларидан гулоблар тайёрланади, хамда фармацевтика саноатида мухим хом-ашё сифатида фойдаланиш мумкин.

ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНАЛОГИЯСИ. Картошкагулларни парваришлаш икки хил усулда амалга оширилади. Биринчиси – уй хонадонларида ва иккинчиси –  доривор махсулотларини олиш учун махсус ажратилган ер майдонларда амалга оширилади:

  • Биринчи усулда, хонадон эгалари эрта бахорда қуёш тушадиган жойни яхшилаб, чопиб, махаллий ўғитлар (минерал ўғитлар умуман ишлатилмайди) билан ўғитлаб, керакли картошкагулнинг илдизмеваларини 60*30 сантиметр схемада экилади. Экишда тўпгуллари оқ рандагисини алоҳида, пушти рангдагисини алоҳида ва қизил рангдагисини алоҳида экилади. Талабга қараб вақти-вақти билан суғорилиб турилади, бегона ўтлардан тозаланиб турилади. Картошкагул гуллаганидан кейин хар бир гултўпини гулбаргларини эрталаб, шудринги билан териб олиш ва салқинда қуритиш лозим. Илдизмеваларини кузда ковлаб олиб, саралаб кераклигини қумга кўмиб қўйилади, келгуси йил хосили учун, қолган қисмини қуритиб олинади, келгусида ишатиш учун. Кўп қаватли уйларда балконларда, дераза токчаларда тувакда ўстиса хам бўлади, Хоналарни муаттар гул хидларига ва янги кислародга бойитиб туради, улардан нафас олган инсонларга грипп, шамоллаш ва ўпка касалликлаи юқмаслиги амалда исботланган.
  • Иккинчи усулда кенг қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган майдонларда экилади, биринчи усулдаги агротехника қўланилади, фақат барча агротехникалар механизация ёрдамида бажарилади.

Келажакда мўзизакор  Картошкагулни фармацептика саноати учун асосий хом-ашё   сифатида  кўпроқ майдонларда етиштириб, кенгайтириш чораларини кўриш мақсадга мувофиқдир.

ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ИШЛАТИЛИШИ. Картошкагулнинг пояси, барги, гуляпроқлари ва илдизмевасидан инсонлар қадим замонлардан бери халқ табобатида фойдаланиб келишган. Айниқса қадимги индецлар кўпроқ фойдаланишган. Улардан ёзма манбьалар бизгача кам етиб келган. Картошка гулдан самарали фойдаланиш Америка кашф қилингандан кейин, испанлар Европага олиб келишгандан кейин кенгроқ ва самарали фойдаланишган. Уларни гул япроқларини ва баргларини эрталаб шудрингда териб олиб, салқин жойда қуритиб, йилни исталган вақтида фойдаланишган. Илдизмевасини кузда кавлаб олиб, қуритиб, талқон холида ишлатишган.

Гулбарги қизил рангдагиларини – инсонларнинг ички аьзоларини фунциялари бузилганда, яьни касалланганда ишлатишган;

Гулбарги пушти рангдагиларни – инсонларни тери ва ўпка касалликларини даволашда фойдаланишган;

Гулбарги оқ рангдагиларини – ирсий, рухий ва асаб касалликларини даволашда ва олдини олишда кенг фойдаланишган;

Илдизмеваларидан – қон-томир касалликларида, яьни, юракни қувватлашда, қонни тозалашда ва суюлтиришда, томирларни хар-хилги шлаклардан тозалашда кенг ишлатилади.

Ҳозирги замон медицинасида ва халқ табобатида қуйидаги касалликларни даволашда ва олдини олишда кенг фойдаланилади:

  • Бўғим оғриқларини қолдиришда;
  • Бўғимлардаги тузларни эритиб туширишда;
  • Туз тўланишини олдини олишда;
  • Вена қон томирларини тозалаш ва даволашда;
  • Рак (саратон)ни даволашда ва олдини олишда;
  • Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак саратонни довалашда ва олдини олишда;
  • Сурункали танзилатни даволашда ва бошқа касалликларни даволашда кенг фойдаланилмоқда.

Юқоридаги касалликларни даволашда ва олдини олишда Шахрихон туманидаги “НАЙНАВО ОҚШОМИ” номидаги  илмий экспериментал  уруғчилик  кўп тармоқли фермер хўжалигига қарашли “ИЛМИЙ ТАБОБАТ МАРКАЗИ” да  Картошкагулдан унверсал дамлама дайёрладик.  Картошкагулнинг  қизил, пушти ва оқ рангдаги гулбаридан, баргидан (эрталаб шудрингда терилганидан)  ва илдизмевасини талқонидан 50 грамдан олиб, термосга солинади ва устига 1 литр қайнаган сув қуйиб 72 соат сақланади. Кейин хосил бўлган суюқликни 3-4 қаватли докада 3-4 марта сузиб олиб, бошқа банкага қуйиб, оғзини махкам ёпиб қўйилади.  Ҳосил бўлган дамламадан хар куни икки махалдан 2 чой қошиғини ярим пиёла иссиқ сувга аралаштириб истемол қилиб борилади.

ХУЛОСА. Картошкагулдан фойдаланиш даражаси хозир 25-30 фоиз, келгусида кўпроқ фойдаланиш учун, уни устида кўпроқ тажрибалар ўтказиб, очилмаган қирраларини очиш, келажак авлднинг вазифаси эканлигини, уларга, яьни ёшларга эслатиб қўйиш хар бир врачнинг ва табибнинг вазифасидир.

Абдумалик  Ўринбоев –  селекционер – патентшунос,  “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал   уруғчилик фермер хўжалигини  “илмий  табобат” марказининг илмий ходими,  Ўзбекистон  тиббий – илмий фаолият билан  шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясини аьзоси, Махпират номидаги  Ўрта Осиё   халқлари тарихи институтини  “ТУРОН”   Фанлари Академиясининг  ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.