Лимонник – Schizandra – (латинча, “лимон таьмли мева) – магнолиядошлар (магнолиягуллилар оиласи)га мансуб ўсимликлар туркуми, кўп йиллик бута ва ўтлар, икки уйли, чирмашиб ўсадиган ўсимликлар бўлиб, ватани Узоқ Шарқ ва Россиянинг Сибирь ўлкалари хисобланади, 24 дан ортиқ махаллий навлари ер юзига тарқалган. Лимонник туркумидаги ўсимликларни дунёнинг 35 дан ортиқ мамлакатларида, жумладан, Хамдўстлик мамлакатларида, яьни, Украинада, Қора денгиз бўйларида, Қозоқистонда бу ўсимликнинг 12 тури маданий ўсимлик сифатида ўстирилади.. Лимонник туркумидаги ўсимликларнинг Хитой лимонник, эгри – бугри лимонник, катта мевали лимонник, Генри лимонник, Ўҳшаш лимоник, тукли лимонник, қизил мевали лимонник ва конус мевали лимонник турлари асосан доривор ўсимликлар хисобланади, улар кенг майдонларда экилади.
Ботаник тасьнифи. Хитой Лимонник кўп йиллик, чирмашиб ўсадиган бута бўлиб, пояси илашиб ўсади, узунлиги 25 – 30 метргача, диаметри 30 миллиметргача, барглари ўрта бандли, кема – кет жойлашган, шакли чўзиқ тухумсимон, ўткир учли, чети кунгурали, бандли, яшил ва қизил рангли бўлади. Поясини барг қўлтиғидан гулшонаси ва шохи ўсиб чиқади. Гуллари бир жинсли, майда, оқ ёки пушту рангда, ширали, жуда хам хуштаьм ва хушбўй. Меваси 1-2 уруғли, думалоқ, қизил, зич шингилга тўпланган. Мевасида лимон мазаси ва ҳиди бор. Меваси хам хомлигида тўқ яшил, пиша бошлашдан аввалига бинафша ранга, кейинчалик, пушту ва тўқ қизил ранга айланади. Совуққа чидамли. Шамолга бардошли.
Хитой Лимонник ўсимлигини етиштириш агротехникаси. Бу ўсимлик уруғидан, ёнидан чиққан бачкиларидан,хамда, ён шохларидан махсус илдиз ортириш орқали ва илдизидан кўпайтирилади. Кузда яхши пишган ва етилган меваларини териб олиб, икки ва тўртга бўлиниб, илиқ сувга 5 – 6 соат солиб ивитиб қўйилади, ажралган уруғларини сувдан сузиб олиб, қуруқ жойда қуритилади. Қуритилган уруғларни эрта бохорда иссиқхоналарда сепиб кўчат хосил қилиб олинади, апрель ойини ўрталарида очиқ майдонларга кўчатларини 2,5х2.5 метр схемада экилади, суғорилади. Вегетация даврида бир – уч марта суғорилади, бегона ўтлардан тозаланади, махаллий ўғитлардан ўғитланади. 2 ва 3 йилдан кейин апрель – май ойларида гуллайд, 2 – 3 хафта мобайинида гуллари гуллаб туради ва мевалай бошлайди, мевалари август – сентярда бирин кетин етилиб пиша бошлайди. Етилган мевалар куз ва қиш ойларида айнимай тупида тураверади. Керак вақтида хосил йиғилади, йиғиштирилган хосилни кераклигини уруғликга ва қолган қисмини қайта ишлашга юборилади. Бу ўсимликлар жуда шохи кўп бўлади. Биринчи йилда ёнидан чиққан шохларини чилпиб турилса, яьни қирқиб олиб турилса, ўсимлик бутоқсиз, шохсиз илашиб узун ўсади, узунлиги 25 – 30 метр, диаметри 3.5 сантиметргача йўғонлашиши мумкун, кўпроқ сифатли мевааллар чиқади. Ёнидан чиққан ён шохларини ташлаб юборманг, уларни сувга солиб қўйилса, бир хафтада илдиз отади, уларни очиқ майдонларга экиш мумкун, бир йилда бир туп ўсимлиидан 5 мингтагача кўчат тайёрлаш мумкун, уруғидан кўпайтиришдан кўра бир неча ўн баровар арзон ва сифатли кўчатлар етиштириш мумкун. Хитой лимонниги жуда тез ўсади, бир йилда атрофидаги ён шохларини ўз вақтида олиб турилса, 16 метргача, йўғонлиги 2.5 – 3.0 сантиметрга етиши мумкун, бу дегани узум – ток ўсимлигидан тезроқ ўсади.
Хитой Лимонниги серхосил, узоқ яшовчи ва касалликларга чидамли ўсимлик бўлиб, бир тупи 60 килограмгача, навдаси 25 йилгача хосил беради, ҳар ўн йилда навдаларини янгилаб турилса 85 – 90 йил яшаши исботланган. Ҳар бир хонодон ўзининг хонодонига 3 – 4 тупдан экиб қўйилса, йилнинг хамма фаслларида янги ва фойдали лимонник меваларига ва унинг махсулотларига эга бўлади. Унинг меваси, эккан инсоннинг 4 – 5 авлодига, яьни, фарзандлари, набиралари, чевараю – эваралари фойдаланиши мумкун.
Халқ ҳўжалигида ишлатилиши. Совуқсевар ўсимлик бўлиб шимолий районларда хам ўсиши мумкин. Бу ўсимликлар халқ хўжалигига жуда фойдали бўлиб, ўсимликни хамма қисми ишлатилади. Унинг ёш новдалари, ёш қобиғи, барги, гули ва меваси тиббиётда ва табобатда кенг ишлатилади. Лимонникнинг гулидан қимматли эфир мойлари, сифатли ва ароматли асал олинади, меваси ва асалининг таркибида 40 фоизгача қанд, А ва С витамин – дармондориларга бойдир. Шунингдек, озуқавий тола, углеводлар, мойлар, оқсил, стуруктурали минерал сувлар, микроэлементлар – темир ва рух, макроэлементлар – калий, кальций, натрий, фосфор ва магний каби элементлар бисёрдир. Асосан озиқ – овқат, фармацефтика саноатида ишлатилади.
Хитой Лимонниги ўсимлигини уруғини, дастлаб Шахрихон туманидаги Найнаво қишлоғига, хонадонимизга 1995 йилда Москва вилоятидан олиб келиниб томорқамизга 15 – 18 дона уруғини экишдан бошладик. 5 – 6 йил давомида тупроқ-иқлим шароитга мослаштириб, кўпайтирдик. Кейинчалик тажриба ишлари бошлаб юборилди, уруғлари кўпайтирилмоқда. Келажакда юқори даромад келтирадиган ушбу ўсимликни кўпроқ экишга чора – тадбирлари тузилди. Агротехника ишлари тажрибалар ўтказиш йўли билан аниқланмоқда.
Ушбу турдаги ўсимликлар аваллари Ўзбекистонда экилмаган, унинг устида тажрибалар олиб борилмаган, илмий ўрганилмаган. Эндиликда ундан якка танлаш асосида Ўзбекистон тупроқ – иқлим шароитларига мос ва хос бўлган янги навлари устида тажрибалар ўтказиб келинмоқда. Унинг етиштириш агротехникаси, пояси, барги, шонаси, гулбарги, меваси ва шунингдек уруғини таркиби илмий жихатилари ўрганилмоқда.
Лимонник ўсимлигининг пояси, барги ва меваси қуритилгани чорво хайвонларига, хамда уларнинг уни паранда ва балиқларга тўйимли озиқа хисобланади. Озуқа бирлиги юқоридир.
Тиббиётда ва Халқ табобатида ишлатилиши. Асосан Лимонник ўсимлигининг гули ва асали хорижда тиббиёт томонидан атрофлича илмий жихатидан кенгроқ ўрганилган, пояси, барги, шонаси, гул барги, меваси ва уруғи камроқ ўрганилган. Хорижда хам асосан гулидан олинган эфир мойлари, меваси ва майиз – қоқиси кенгроқ истемол қилинади. Инсонлар Лимонник ўсимлигининг гулидаги эфир мойидан ва мевасидан сийдик хайдаш, оғриқ қолдириш, қон оқишини тўҳтатиш, овқат хазм қилиш, иссиқликни тушириш, барча шамоллашларни олдини олишга ва қон босимини меьёрлашда истемол қилишади.
Халқ табобатида унинг мевасининг майзи кўпроқ ишлатилади, майиз тайёрлаш учун кузда пишиб етилган меваларини териб олиниб, қуёшли жойда 15 – 20 кун мабойинида қуритилади. Қуриган меваларни махсус банкаларга солиб, устига райхон, ялпиз япроқларини солиб, оғзи махкамланади. Махкамланган махсус шиша балонлар 5 – 6 йил мабойинида хам ичидаги мева майзи бузилмай сақланиши хаётда исботланган.
Россиянинг Узоқ Шарқининг ўрмонзорларидаги Лимонникзорлар гуллаган вақтларида уларнинг ёнидан ўтаётган одамлар секинлаб ўтмайдиган инсонларни топиш қийин. Ўсимлик гуларини хушбой хиди билан чуқур нафас олган инсонлар хеч қачон хасталик нималигини билишмас эканлар.
Лимонник ўсимлигининг меваси, унинг қоқи-майзлари ва уруғи жуда фойдалидир. Унинг фойдал хусусиятлари жуда беқиёсдир, чунки, қадимий аждодларимиз жуда кўп касалликларга шифо ва олдини олаишга фойдаланишларини ёзма манбаларида ёзиб қолдиришган. Улар мавсумдан ташқари куз, қиш ва бахор фаслларида хам Лимонникни мева ва майзларини чойга қўшиб кунига 3 – 4 маҳал танавул қилишган. Овқат ҳазм қилишни осонлаштириб, организмни касалликларга қарши имунитетини кучайтиришга хисса қўшган. Замонавий олимлар эса унинг таркибини ўрганиб чиқишиб, таркибида витамин – дармондорилардан К,С, В ва Е груҳлари, биологик фаоал қўшимча моддалар, макро ва микро элементлари бисёрлигини исботлашган. Касали бедаво саналган гўдакларни зайиф қисмига меваси муроббосидан тайёрланган чойларини ичиришни тавсия қилишади. Гўдакнинг уйқусини яхшилайди, касалликларга қарши имунитетини кучайтиради, қон таркибини яхшилайди, ақлий ва жисмоний жихатидан фаоллигини оширади.
Унинг уруғи толқони ёрдамида яралар ва куйишларни даволаш мумкин. Агар Сиз асал чойга уруғ талқонини қўшиб шарбатини қўшиб истеьмол қилсангиз, дорихоналарда қиммат нархларга олинадиган дори васиталарининг ўрнига ажоиб ва арзон нарсага эга бўласиз, яьни, Сиз жигар, ошқозон ва ичак трактларини ялиғланишини олдини оласиз. Офталмологлар шарбатнинг кучига ҳам этибор беришади. Унинг таркибидаги фаол моддалар, кўзнинг тўр пардасига ижобий таьсир қилиб, кўз пардасини керакли озиқавий моддалар билан таьминлайди. Айниқса компютерда ишлайдиган ходимлар, ишни бошлашдан олдин бир стакан асалли – муроббо чойини танаввул қилишни одат қилсалар, ўша куни кўзлари чаршамай ишлайдилар, кўзлари толмайдилар.
Агар Сиз ичак ва томирларингизни тозаламоқчи бўлсангиз, унда Лимонник шарбат чойидан фойдаланинг, чунки, енгил диуретик ва лаксатиф таьсир кўрсатади. Сўнги пайтларда муробболи чойидан барча тўқималарни тиклаш ва ўсма касалликларини ривожланишини олдини олишга яхши самара бермоқда. Жиддий жароҳатлар мавжуд бўлса, антисептик ва тикловчи таьсирга эга. Махсулот ҳаттоки, қон томирларни тозалаш орқали холестеринни пасайтириш имкониятига эгадир. Муробболи чойини кўпчилик ёшартирувчи таьсирга эгалиги учун ҳам севиб истеьмол қилишади. Унинг ёрдамида овқат ҳазм қилиш системасини яхшилаш орқали, токсинлардан халос бўлишингиз, барча орган ва тизмларнинг иш фаолиятини яхшилаш мумкин. Инсонлар невроз касаликлари билан курашувчиларга яхши воситадир, чунки у тинчлантирувчи ҳусусиятга эгадир.
Лимонник ўсимлигининг майзини оз – оздан, овқатларга қўшиб истеьмол қилинади. Яьни, сут-қатиқ маҳсулотларига, турли бўтқаларга, пишириқларга, қўшиб истеьмол қилинса, ошқозон – ичак йўлларидаги ҳазм қилиш жараёнларида хам қатнашиб, инсон қонига тез сингиб боради. Агар инсон ўз таомномасига Лимонник майзини киритса, юрак, қон-томир ва онкологик касалликларини олдини олиш билан бирга, уларни даволаган бўлар эди, шамоллашлар блокланар, асаб тизими меьёрлашган бўлур, ваҳима ва ҳаяжонлар камайган, мия фаолияти яхшиланиб, “ширин” касаллик саналувчи диабет билан оғриган беморларга шифо саналади, чунки у қондаги глукоза миқдорини меьёрлаштириб боради. Кунига бир махалдан 30-50 грамдан оавқатларга қўшиб истеьмол қилиб борилса, юқоридаги ҳасталикларни олдини олиш билан бирга, куч – қувватга тўлишиб борганлигини инсон ўзида хис қилиб боради.
Лимонник ўсимлигини майзи таркибидаги оқсил сулу, маккажўхори, ловия ва бошқа дуккакли ўсимликлар кўрсаткичидан сезиларли даражада юқоридир, дуккакли – дон махсулотлар таркибида глютен моддаси борлиги учун, инсонни овқат ҳазм қилиш органларига салбий таьсир қилиб, қоринни дам қилишига, қабзиятни ошишига, кўнгил айниб, вазн ортишига сабаб бўлади. Табий махсулот саналган Лимонник мевасини майзини таркибида глютен моддаси умуман йўқдир. Шунинг учун юқоридаги қайд қилинган жихатлари учун, сўнги йилларда профессионал спортчилар майзини доимий овқатланиш рационига киритишиб боришмоқда.
Лимонник ўсимлигини гуллари жуда шифобахш бўлиб, айни гуллаган пайтида йиғиб олинади ва салқин жойда қуритилади. Уни йил давомида ишлатиш мумкин. Ундан чой тайёрлаш усули: Қуритилган гул ва баргларидан бир чой қошиқ миқдорида олиб, уни бир стакан қайнатилган 70 градусли сувга солиб, обдон аралаштирилади ва 30 – 35 минут тиндириб қўйилади. Сўнг сузғишдан сузиб олиб, иситилиб кунига 4 махал табга қараб истемол қилинади. Лимонник ўсимлигининг барги билан шонасини қўшиб қуритиб, чой қилиб ичиб турилса, қон босимини ва қондаги қанд миқдорини меьёрлаштириб туради.
Лимонник ўсимлигидан, юқорида санаб ўтилган касалликлардан ташқари, бош оғриғини, қон босимини меьёрлаштиришда, холестеринни камайтиришда, кўз қон томирларини баққуватлаштиришда, терини ёшартиришда ва суяк мўртлигидан асрашда, мушакларни шамоллашида ва артирит профлактикасида, хамда давосида фойдаси беқиёсдир.
Хулоса. Лимонник туркумидаги ўсимлкларини фермер хўжаликларига экин майдонлариинг атрофларига экишни тадбиқ қилинса, келажакда фермерларнинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар, ҳамда йўл ёқаларига, ҳиёбонларга, гузарларга, махаллаларга, деҳқон ва томорқаларга экиш тавсия қилинади. Бундан соф экологик табиат яратилади. Томорқа эгалар ўз томорқаларида Лимонник ўсимлигини етиштирса ўзларини куз, қиш ва бахор ойларида хам витаминларга бой сифатли ва қувватли мевага эга бўлишади. Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.
Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.
Абдумалик Ўринбоев – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти «ТУРОН» фанлар Академиясининг Фахрий Академиги.




















