Янги яратилган «БАРРА» навли доривор Жағ-жағнинг етиштириш агротехникаси, тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши

Ботаник тасьнифи. Жағ – жағ – Очамбити – Capsella – крестгулдошлар (бутгуллилар оиласига)  мансуб, бир йиллик, қишлаб қоладиган  ўт ўсимлиги бўлиб, 6 тури маълум, шундан Ўзбекистонда бир тури – оддий чўпонлар жағ-жағи – пастушья сумка обыкновенная – Capsella  bursa – pastoris L. Medic L. кўроқ учрайди. Бўйи 60 сантиметгача боради, дуксимон шаклли ингичка илдиз чиқаради. Поялари тик ўсади, шохлайди. Барглари пояларидан чиқадиган барглари илдиз ёни баргларига қараганда майдалашиб, навбатма – навбат жойлашган, узунчоқ ва наштарсимон. Гуллари майда, кўримсиз, қийшиқ ҳолда юқори томон кўтарилиб борадиган узун – узун бандли, мева тугиш вақтида жуда узайиб кетадиган шингиллар хосил қилади, шингиллари пояларининг учида ва шохларида бўлади. Мевалари тескари тухумсимон, учбурчак шаклида бўладиган кўп уруғли мева. Эрта бахорда кўкариб чиқади, апрелдан бошлаб кузгача гуллайди, мевалари июнда етила бошлайди. Йўл четларида, турар жойлар атрофларида, далалар четларида, экинзорларда бегона ўт сифатида учрайди. Асосан барги медицинада ва халқ табобатида ишлатилади.

Янги навини яратилиши. Навнинг келиб чиқиши – 2010- йилларда бегона ўт сифатида учрайдиган жағ – жағ ўсимлигини уруғларини аввал хонадонимизда, бир неча йиллар мабойинида экиб, тажрибалар ўтказиш натижасида, якка танлов асосида яратилди, “Найнаво оқшоми” фермер хўжалик дала четларига экиб маданийлаштирилган. 2016 йилда Сабзавот, полиз ва картошкачилик илмий тадқиқот институтининг Андижон илмий тажриба станциясида тажрибалар сифатида экилган.

Танлаб олинган “Барра” навининг ўхшашалиги ва фарқланаши белгилари.

Т/р Ботаник аталиши Андоза нав “Табиий холда ўсувчи” Янги “Барра” нави
1. Пояси Бир йиллик, бўйи 20 – 30 (баъзан 60) смга етадиган ўт ўсимлик. Пояси битта, баъзан бир нечта, тик ўсади. Бир йиллик, бўйи 45 – 50 (баьзан 90) см.га етадиган ўт ўсимлик. Пояси битта, баъзан бир нечта, тик ўсади.
2. Барги Ўткир учбурчак шаклда бўлиб, тишли қирқилган, бир тупга йиғилган. Узунлиги 15 – 20 см, эни 1,5 – 2.0 смни ташкил этади, қалинлиги 1.5 мм.гача. Ўткир учбурчак шаклда бўлиб, тишли қирқилган, бир тупга йиғилган. Узунлиги 25 – 40 см, эни
2,0 – 2,5 смни, қалинлиги 2 мм.гачани  ташкил этади.
3. Шонаси ва гули Шонаси тўғри тўрт бурчак шаклда, тўрт қиррали косачага йиғилган бўлиб, косачанинг узунлиги 0,25 см, бандининг узунлиги 0,35 см ни ташкил этади. Гуллари оқ, майда, шингилчаларга тўпланган. Шонаси тўғри тўрт бурчак шаклда, тўрт қиррали косачага йиғилган бўлиб, косачанинг узунлиги 0,25 см, бандининг узунлиги 0,35 см ни ташкил этади. Гуллари оқ, майда, шингилчаларга тўпланган.
4. Уруғи Уруғлари қўнғир – сариқ рангда бўлиб, уруғининг узунлиги 1,0 – 1,5 мм, ясси холда, овалсимон, кенглиги 0,5 – 0,75 ммни ташкил этади. Уруғлари қўнғир – сариқ рангда бўлиб, уруғининг узунлиги 1,5 – 2,5 мм, ясси холда, овалсимон, кенглиги 0,75 – 1,25 ммни ташкил этади.
5. Илдизи Илдизи бўғиз, чачаласимон, узунлиги 20 – 25 смни ташкил этади. Илдизи бўғиз, чачаласимон, узунлиги 30 – 40 смни ташкил этади.

Ушбу маданий навни авзаллиги шундаки, хосилдорлиги жихатидан 2 бароварга (барги, уруғини катталиги жиҳатидан), баргидан ташқари, шоналари, гуллари, уруғлари ва илдизи хам халқ табобатида ишлатилишидир.  15 градусди совуқга чидамли. Ушбу навни кузда уруғини томарқаларига  сепиб қўйилса, куздан то келгуси ёз ойларигача хонадонларга витаминларга бой доривор ўсимликни янгисига эга бўлишлари мумкун.

 

Ушбу нав,  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарашли Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлвт Реестри”га 2018 – йилдан  киритилиб, Республикани ҳамма ҳудудига экиш учун тавсия берилган.

 Етиштириш агротехникаси. Ерни экишга тайёрлаш: Ерни 25 – 30 см чуқурликда хайдаб, текисланади. Текисланган майдонга 20 – 30 т/г меёрида чириган гўнг (компост), ёки 150 кг/га  фосфор, 50 кг/га калий НРУда сепилади. Сўнг кўк масса олиш учун 2 – 2,5 кг/га, уруғ олиш учун 1 кг/га меъёрида уруғ экилади ва 60 смга эгат очилади. Бунда уруғлар 1,5 – 2.0 см чуқурликда кўмилишини этиборга олиш лозим. Шундан сўнг уруғни ундириб олиш учун 75 – 80 фоиз тупроқ намлиги хосил қилиш лозим, яъни қондириб суғорилади. Ўсимлик чин барг чиқариб бўйи 3 – 4 см бўлганда 100 кг/га хисобида азотли ўғит билан озиқлантирилади. Бир марта бегона ўтлардан тозалантирилад. Эрта бахордан бошлаб ўсимликдан фойдаланиш ммкин. Махсулот (барг)ни икки хил усулда йиғиб олинади: 1.Етилган баргларни йиғиб олиш. Бунда ўсимлик барглари илдиз бўғзи юқорисидан кесиб олинади. Илдизи ўсув нуқтаси ва етилмаган майда барглари кейинги теримга қолдирилади. Бу усулда 4 – 5 марта хосил йиғиб олиш мумкин. Хосилдорлик кўк масса хисобида бир теримда 20 – 25 ц/га.    2. Ўсимликни тўла йиғиб олиш. Бунда ўсимлик барглари илдизи билан бирга йиғиб олинади. Бу усулда йиғиб олинганда хосилдорлик 35 – 40 ц/гани ташкил қилади. Ўсимликни пояси ва барларини шарбати олинади ва  қуритилад.  

Таркиби. Жағ – жағни барги таркибида гиссоп, рамногликозид, бурсат кислота, ошловчи моддалар, фумарат, олма ва май кислоталари, холин, ацетилхолин, тирамин, витаминлар  С ва В, инозит, каротинлар, сапонинлар, микроэлементлар ва бошқалар,  уруғида  30 фоизгача  сифатли ёғ мавжуддир.

Тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши.  Замонавий тиббиётда жағ – жағ ўти перепаратлари сезиларли даражада қон тўхтатувчи таъсир кўрсатиши аниқланган. Улар бачадон силлиқ мушакларининг қисқарувчанлигини оширади. Барглари анча кучли фитонцид хоссаларга эга, ичак ҳаракатларини кучайтиради, экстрактлари  эса,  қон босимини пасайтиради.

Халқ табобатида унинг дамламаси ва қайнатмаси аёллар касалликларида қон тўхтатувчи восита сифатида, ичбуруғ, безгак, ўпка сили, юрак, жигар касалликларида, ҳамда шамоллаш касалликларини даволашда қўланилади.  

 

Муолажалардан  тавсиялар. Аёллар климаксида: Қуруқ ўтидан бир ош қошиғ устига  0.5 литр қайнаган иссиқ сув қуйиб, икки соат дамлаб қўйилади. Кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин бир ош қошиқдан ичилади.

Бовосирда: Жағ – жағни ҳўл ўтидан (йўқ бўлса қуруқ ўтидан) 50 грамига 200 грам қайнаган сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади, сузиб олиниб, илиқ ҳолда қултумлаб 3 – 4 маҳал ичилади.

Буйрак – касаллигида: Ўсимликнинг поя ва баргларидан (ҳўли ёки қуритилганидан) 5 ош қошиғи устига 200 грам қайноқ сув қуйилади. Кунига 4 маҳал чорак стакандан, яьни 50 грамдан ичилади. Янги узулган ўтининг шарбатига тенг миқдорда қайнаган илиқ сув қўшиб, кунига уч махал бир ош қошиқ миқдорида ичилса, буйрак оғриғига ва тошни майдаланишига яхши таъсир қилади.

Гипертония(Хафақон)да: 5 чой қошиқ қуритилган ўтига 400 грамм қайнатиб совутилган сув қуйиб, 8 – 10 соат дамлаб қўйилади.  Сузиб  олингач, кунига 4 маҳал икки ош қошиқдан истеъмол қилинади.

Жигар оғриғида: Ҳўл ёки қуритилган ўтидан 40 грам олиб, устига бир литр қайнаган сув қуйилади ва ярим соат дамлаб қўйилади, сузиб олингач, кунига уч маҳал  овқатланишдан олдин бир стакандан ичилади. Ҳўл ўтининг шарбатидан кунига уч маҳал овқатланишдан олдин 40 томчидан, тенг илиқ сувга қўшиб ичиш тавсия қилинади.

Сийдик тута олмасликда: Янги узулган барги шарбатидан 50 томчисига бир ош қошиқ илитилган сувга қўшиб, кунига овқатланишдан олдин уч маҳал ичилади. Қуритилган ўтидан уч ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, термосда 4 – 5 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиниб, кунига тўрт маҳал ярим стакандан овқатдан олдин ичилади.     

  Хулоса. Янги яратилган  Жағ – жағ ўсимлигини фермер хўжаликларига экин майдонлариинг атрофларига экишни тадбиқ қилинса, келажакда фермерларнинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар, ҳамда йўл ёқаларига, ҳиёбонларга, гузарларга, махаллаларга, деҳқон ва томорқаларга экиш тавсия қилинади. Бундан соф экологик табиат яратилади.  Томорқа эгалар ўз томорқаларида бу доривор ўсимлигини етиштирса ўзларини куз, қиш ва бахор ойларида хам витаминларга бой сифатли ва қувватли воситага эга бўлишади.  Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш  маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани  юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.    

 Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан  алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.            

         Абдумалик  Ўринбоев  – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти  «ТУРОН»  фанлар Академиясининг  Фахрий Академиги.