Артишок – ноёб сабзавот ўсимлигини етиштириш агротехникаси, халқ хўжалигида, тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши

Ботаник тасьнифи. Артишок – Cynara Scolymus L. – мураккабгулдошлар (астрогулилар оиласига)  мансуб, кўп  йиллик, қишлаб қоладиган  сабзавот ўсимлиги бўлиб, ёвойи ҳолда учрамайди, маданийлашган. Артишок жуда шершох бўлиб, бўйи 2 метгача боради,конуссимон ўқ  илдизга эга. Поялари тик ўсади, шохлайди. Барглари йирик, патсимон, кертикли бўлиб, унинг ост томонида кийгизсимон туклари билан қопланган, навбатма – навбат жойлашган.  Гуллари кўк, бинафша рангларда бўлиб, йирик саватчага тўпгул хосил қилади. Гулбанди жуда серэтдир,  овқатга ишлатилади. Мевалари тескари тухумсимон, учбурчак шаклида бўладиган кўп уруғли. Апрель ойида уруғлари ва илдиз бачкиларини очиқ майдонларга экилади, 3 – 4 йилда шоналаб гуллай бошлайди.  Эрта бахорда кўкариб чиқади, апрелдан бошлаб кузгача гуллайди, мевалари июнда етилади. Асосан гулбанди озиқ – овқатга, барги ва уруғи медицинада ва халқ табобатида ишлатилади.

Артишок тарихидан бир шингил. Артишок сўзининг маьноси, аниқланмаган, лекин ҳар бир халқ ўзича , ўзига ёққан сўзлар билан аташади. Қадимий римликлар «Итнинг тишлари»  деб ном беришган, ундан ташқари ҳар ҳилги антиқа сўзлар билан ҳам аташган. Артишокнинг ватани аниқланмаган. Маданийлашган навларини қадимдан ишлатиб келинади. Қадимий Мисрда, Марказий Африкада, Ўрта ер денгизи атрофидаги халқлар жуда қадим замонлардан бери озиқ – овқатга сабзавот сифатида ишлатиб келишган. Ҳозирги вақтга келиб,  маданий навлари ер юзини 150 дан ортиқ мамлакатида, 250 дан ортиқ маданий навлари экилиб келинмоқда. Ўзбекистонда экилмайди. Асосан Испанияда Испания Артишоги етиштирилади. У ердан Голландияга, ундан Пётр биринчи буйруғига асосан Россияга олиб келиб, подшо боғларига экиб кўпайтиришган. У ердан Россияни бошқа ҳудудларига тарқалган. Артишокнинг “Америка Артишоги”, Француз Артишоги, Грек Артишоги ва бошқа маданийлашган навлари экилиб келинмоқда.

Етиштириш агротехникаси. Ерни экишга тайёрлаш: Ерни 25 – 30 см чуқурликда хайдаб, текисланади. Текисланган майдонга 20 – 30 т/г меёрида чириган гўнг (компост) солинади. Сўнг ўсимликнинг гулшоналаридан кўпроқ  олиш учун 2 – 2,5 кг/га, уруғ олиш учун 1.5 кг/га меъёрида уруғ экилади ва 60 смга эгат очилади. Бунда уруғлар 1,5 – 2.0 см чуқурликда кўмилишини этиборга олиш лозим. Шундан сўнг уруғни ундириб олиш учун 75 – 80 фоиз тупроқ намлиги хосил қилиш лозим, яъни қондириб суғорилади. Ўсимлик чин барг чиқариб бўйи 3 – 4 см бўлганда 100 кг/га хисобида азотли ўғит билан озиқлантирилади. Бир марта бегона ўтлардан тозалантирилад. 3 – 4 йилда гулашни бошлайди.  Келгуси йилнинг эрта бахордан бошлаб ўсимликдан фойдаланиш мумкин. Махсулот (ғунча, гулғунчалари)ни икки хил усулда йиғиб олинади: 1.Етилган гулғунчаларни йиғиб олиш. Бунда ўсимлик учидаги ғунчаларини  12-15 сантиметрга етганда кесиб олинади. Илдизидан ўсиб чиққан майда шоҳлари  ва етилмаган майда гулшоналари кейинги теримга қолдирилади. Бу усулда кеч кузгача хосил йиғиб олиш мумкин. Хосилдорлик кўк масса хисобида бир теримда 20 – 25 ц/га.    2. Ўсимликни тўла йиғиб олиш. Бунда ўсимликни поялари билан барглари илдизи банди юқорисидан қирқиб олинади,  барглар, пояси ва гулшоналари алоҳида терилади. Уруғликга олиб қўйилган гулшоналар,  гуллаб уруғи етилгандан кейин йиғиштириб олинади. Бу усулда йиғиб олинганда хосилдорлик  уруғ ҳисобига 3.5 – 4.0 ц/гани ташкил қилади. Ўсимликни пояси ва баргларини шарбати олинади ва  қуритилад. Ўсимликдан 20 – 25 йил давомида фойдаланиш мумкин.   

Таркиби. Артишокни гулбанди таркибида  қанд, горечи, декстрин, цинаропикрин, цинарин, дубиль маҳсулотлари, клетчатка, инулин, каротин, ҳамда  дармондорилар С, В1, В2, В3, В5, В6, бурсат кислота, ошловчи моддалар, фумарат, олма ва май кислоталари, холин, ацетилхолин, тирамин, минерал тузлар – калий, темир, марганец ва фосфор тузлари, сапонинлар, микроэлементлар ва бошқалар,  уруғида  30 фоизгача  сифатли ёғ мавжуддир.

Тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши. Артишокнинг  гулбандларини ҳомлигича, консерва қилиб, қуритиб, тузлаб озиқ овқат сифатида фойдаланилади. 100 грам маҳсулотини таркибида 56 килокаллорияга эга. Замонавий тиббиётда Артишокни гулбандидан  сезиларли даражада қон тўхтатувчи таъсир кўрсатиши аниқланган. Улар бачадон силлиқ мушакларининг қисқарувчанлигини оширади. Барглари анча кучли фитонцид хоссаларга эга, ичак ҳаракатларини кучайтиради, экстрактлари  эса,  қон босимини пасайтиради. Кунига 2 махал гулбандларидан 250 грамдан истемол қилганларга, ортиқча семизликга эга бўлганларни озишига катта ёрдам беради.

Халқ табобатида унинг дамламаси ва қайнатмаси аёллар касалликларида қон тўхтатувчи восита сифатида, ичбуруғ, безгак, ўпка сили, юрак, жигар касалликларида, буйрак ва сийдик йўллари касалликларида,  ҳамда шамоллаш касалликларини даволашда қўланилади. 

 Шамоллаш ва оғриқларни қолдиришда: Қуритилган  гулбандидан 50 грам олиб,  1 литр қайнаган сувга  1 соатдавомида дамлаб қўйилади. Дамланган чойидан  кунига уч махалдан  овқатланишдан кейин истемол қилинади.

Муолажалардан  тавсиялар. Аёллар климаксида: Қуруқ ўтидан бир ош қошиғ устига  0.5 литр қайнаган иссиқ сув қуйиб, икки соат дамлаб қўйилади. Кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин бир ош қошиқдан ичилади.

Бовосирда: Артишокни  ҳўл мевасидан  (йўқ бўлса қуритилганидан) 50 грамига 200 грам қайнаган сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади, сузиб олиниб, илиқ ҳолда қултумлаб 3 – 4 маҳал ичилади, овқатдан кейин.

Буйрак – касаллигида: Ўсимликнинг поя ва баргларидан (ҳўли ёки қуритилганидан) 5 ош қошиғи устига 200 грам қайноқ сув қуйилади. Кунига 4 маҳал чорак стакандан, яьни 50 грамдан ичилади. Янги узулган ўтининг шарбатига тенг миқдорда қайнаган илиқ сув қўшиб, кунига уч махал бир ош қошиқ миқдорида ичилса, буйрак ва сийдик йўлларидаги оғриғига ва тошларни майдаланишига яхши таъсир қилади.

Гипертония(Хафақон)да: 5 чой қошиқ қуритилган ўтига 400 грамм қайнатиб совутилган сув қуйиб, 8 – 10 соат дамлаб қўйилади.  Сузиб  олингач, кунига 4 маҳал икки ош қошиқдан истеъмол қилинади.

Жигар оғриғида: Ҳўл ёки қуритилган ўтидан 40 грам олиб, устига бир литр қайнаган сув қуйилади ва ярим соат дамлаб қўйилади, сузиб олингач, кунига уч маҳал  овқатланишдан олдин бир стакандан ичилади. Ҳўл ўтининг шарбатидан кунига уч маҳал овқатланишдан олдин 40 томчидан, тенг илиқ сувга қўшиб ичиш тавсия қилинади.

Сийдик тута олмасликда: Янги узулган барги шарбатидан 50 томчисига бир ош қошиқ илитилган сувга қўшиб, кунига овқатланишдан олдин уч маҳал ичилади. Қуритилган ўтидан уч ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, термосда 4 – 5 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиниб, кунига тўрт маҳал ярим стакандан овқатдан олдин ичилади.     

   Хулоса. Ўзбекистон учун янгилик бўлган бу ўсимлигини фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларининг  хўжаликларига  экишни тадбиқ қилинса, келажакда фермерларнинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар, ҳамда  махаллаларга, деҳқон ва томорқа ерларининг иссиқхоналарига экиш тавсия қилинади. Бундан соф экологик табиат яратилади.  Томорқа эгалар ўз томорқаларида бу доривор ўсимлигини етиштирса ўзларини куз, қиш ва бахор ойларида хам витаминларга бой сифатли ва қувватли воситага эга бўлишади.  Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш  маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани  юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.    

 Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан  алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.       

                       Абдумалик  Ўринбоев  – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти  «ТУРОН»  фанлар Академиясининг  Фахрий Академиги.