Актинидия – Актинидия аргута – Actinidia arguta – (латинчадан – “кучли ўсувчи” деган маьнони билдиради) – актинидиядошлар (актинидиягуллилар оиласи)га мансуб кўп йиллик чирмашиб ўсувчи ўсимликлар туркуми бўлиб, ватани Осиёнинг шимолий – шарқий қисми, ҳусусан, Япония, Коея, Шимолий Хитой ва Россиянинг Узоқ Шарқи ҳисобланади, 150 дан ортиқ махаллий навлари ер юзига тарқалган. Россиянинг Магадан, Камчатка, Приморе ўлкаларидаги ўрмонларда 5 тури ёввойи холда кўплаб учрайди. Бу туркумидаги ўсимликларни ҳозирги вақтда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида, жумладан, Хамдўстлик мамлакатларида, яьни, Украинада, Қора денгиз бўйларида, Қозоқистонда хам экилмоқда. Ўзбекистонда экилмайди. Мевалари хушбой, ширин ва жуда ёқимли пархез таом сифатида истеьмол қилинади, асосан, ширали, манзарали ва доривор ўсимликлар хисобланади.
Ботаник тасьнифи. Актинидия кўп йиллик чирмашиб ўсадиган лианналар бўлиб, пояси – танаси тик ўсади, узунлиги 25 – 30 метргача, шохларини вақтида олиб турилса, 90 метргача ўсади, диаметри 5.0 – 15 сантиметргача, шохлайди, барглари узун бандли, кема – кет жойлашган, шакли кенговвалли, айлана ва қисқаоввалли, атрофи текис кичик тишли қирқилган, баргининг узунлиги 16 сантиметр ва энига 12 сантиметгачани ташкил этади. Поясини барг қўлтиғидан гулшонаси ва шохи ўсиб чиқади. Гуллари майда, сарғиш – оқ рангда, ширали, жуда хам хушбўй, ярим соябон шаклида тўп – тўп бўлади, асалари ёрдамида чангланади, 7 – 15 кун гуллаб туради, гуллагандан кейин 25 – 30 кундан кейин меваси катталашиб бошлайди. Меваси резавор. Мевасини атрофидаги мева қобиғи хомлигида кўк рангда, меваси етилгандан кейин пушти ва тўқ пуштига киради. Меваси хам хомлигида тўқ яшил, пиша бошлашдан аввалига бинафша ранга, кейинчалик, пушту ранга айланади. Меваси олмани, бананни, ананасни, анжирни мазасини ва таьмини беради, сувли, ширали. Қуритилган мевасини майизи хам жуда мазали бўлади. Уруғлари майда. Совуққа жуда чидамли, 45 – 60 гадус совуққа чидайганлиги исботланган. Шамолга бардошли. Актинидия 75 – 80 йил мева беради, унинг қуйидаги турлари кўпроқ экилади: Бальзамная, Лунная, Сентябрьская, Приморская, Женева, Вейки, Иссей, Джамбо, Золатая коса, Кокува, Эстафета, Ананасная, Вити ва бошқа кўплаб маданийлашган навлари экилиб келинмоқда.
Актинидия туркумидаги ўсимликларни етиштириш агротехникаси. Актинидия туркумидаги ўсимликлар уруғидан, қаламчаларидан, ёнидан чиққан бачкиларидан, хамда, ён шохларидан махсус илдиз ортириш орқали ва илдизидан кўпайтирилади. Кузда яхши пишган ва етилган меваларини териб олиб, икки ва тўртга бўлиниб, илиқ сувга 5 – 6 соат солиб ивитиб қўйилади, ажралган уруғларини сувдан сузиб олиб, қуруқ жойда қуритилади. Қуритилган уруғларни кузда махсус тувакларга тайёрланган гумисли тупроқга сепиб кўчат хосил қилиб олинади, апрель – май ойларини ўрталарида очиқ майдонларга олдиндан тайёрлаб қўйилган жойларга кўчатларини экилади, суғорилади. Вегетация даврида бир – уч марта суғорилади, бегона ўтлардан тозаланади, махаллий ўғитлардан ўғитланади. Биринчи йили Ўсимлик илдиз отиши муносабати билан 1.2 – 1.5 метр ўсади. 2 ва 3 йилдан кейин хар 4 – 5 метрга ўсади, бу даврда ён шохларини олиб турилиб, керакли шакл берилади. 5 йилдан кейин гулаб, мевалай бошлайди, мевалари бирин кетин сентябрь ойидан бошлаб етилиб пиша бошлайди. Пишиб етилган меваларини хар 5 – 6 кун оралатиб, кетма – кет хосилни йиғиштириб олинади. Йиғиштирилган хосилни кераклигини уруғликга ва қолган қисмини қайта ишлашга юборилади. Мевасининг узунлиги 18 – 30, йўғонлиги 12 – 20 миллиметр, цилиндрсимон, битта мевасини вазни 5 – 10 грамгача бўлади, бир тупидан бир йилда 20 – 25 килограмгача хосил беради. Бу ўсимликларни жуда шохи кўп бўлади. Биринчи йилда ёнидан чиққан шохларини чилпиб турилса, яьни қирқиб олиб турилса, бутоқсиз, шохсиз тик ўсади, баландлиги 50 – 60 метр, диаметри 10 – 15 сантиметргача йўғонлашиши мумкун. Танаси – новдаси жуда қайишқоқ бўлиб, жуда хам қаттиқ ва пишиқ хисобланади. Ёнидан чиққан ён шохларини ташлаб юборманг, уларни сувга солиб қўйилса, бир хафтада илдиз отади, уларни очиқ майдонларга экиш мумкун, бир йилда бир туп лианнадан 5 мингтагача кўчат тайёрлаш мумкун, уруғидан кўпайтиришдан кўра бир неча ўн баровар арзон ва сифатлт кўчатлар етиштириш мумкун.
Халқ ҳўжалигида ишлатилиши. Совуқга ўта чидамлик ўсимлик бўлиб шимолий районларда, совуқ жойларда 60 градусли совуқга чидамли бўлган бу ўсимлик, нисбатан иссиқ жойларда хам ўсиб, юқори ҳосил бермоқда. Халқ хўжалигига жуда фойдали бўлиб, ўсимликни хамма қисми ишлатилади. Унинг ёш новдалари, ёш қобиғи, барги, гули ва меваси тиббиётда ва табобатда кенг ишлатилади. Унинг гулидан қимматли эфир мойлари, сифатли ва ароматли асал олинади, меваси ва асалининг таркибида 30 фоизгача қанд, А ва С витамин – дармондориларга бойдир. Шунингдек, озуқавий тола, углеводлар, мойлар, оқсил, стуруктурали минерал сувлар, микроэлементлар – темир ва рух, макроэлементлар – калий, кальций, натрий, фосфор ва магний каби элементлар бисёрдир. Асосан озиқ – овқат, фармацефтика саноатида ишлатилади. Ёғочи – танаси жуда қайишқоқ ва мустаҳкамдир. Японлар унинг узун танасидан (пўлат трос каби)дарёлардан ўтадиган осма кўприклар қуришган, бир неча ўн йиллардан бери кўприклардан инсонлар фойдаланиб келишмоқда. Унинг навдасидан тўқилган саватлар хам хизмат муддати 50 – 60 йилга етиши исботланган. Охирги йилларда Япония, Корея, Шимолий Хитойда, Россиянинг Узоқ шарқида қурилаётган кўп қаватлт биноларнинг атрофига ушбу ўсимликни кўчатларини экиб, парваришлаб, биноларнинг ташқи фасадларин чиройли ландшафтлар яратишмоқдалар. Бунда кўп қаватлт уйларни салқин қилишда фойдаланишмоқда.
“Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида тажриба ишлари бошлаб юборилди, уруғлари кўпайтирилмоқда. Келажакда юқори даромад келтирадиган ушбу ўсимликни кўпроқ экишга чора – тадбирлари тузилди. Агротехника ишлари тажрибалар ўтказиш йўли билан аниқланмоқда.
Ушбу турдаги ўсимликлар аваллари Ўзбекистонда экилмаган, унинг устида тажрибалар олиб борилмаган, илмий ўрганилмаган. Эндиликда ундан якка танлаш асосида Ўзбекистон тупроқ – иқлим шароитларига мос ва хос бўлган янги навлари устида тажрибалар ўтказиб келинмоқда. Унинг етиштириш агротехникаси, пояси, барги, шонаси, гулбарги, мевасини атрофидаги пўстлоғи ва шунингдек мевасини таркиби илмий жихатилари ўрганилмоқда.
Тиббиётда ва Халқ табобатида ишлатилиши. Асосан Актинидия ўсимлигининг меваси ва гулидан олинган асали хорижда тиббиёт томонидан атрофлича илмий жихатидан кенгроқ ўрганилган, пояси, барги, шонаси, гул барги, меваси атрофидаги мева пўсти камроқ ўрганилган. Хорижда хам асоса гулидан олинган эфир мойлари асали кенгроқ истемол қилинади. Инсонлар ўсимликнинг гулидаги эфир мойидан ва асалидан сийдик хайдаш, оғриқ қолдириш, қон оқишини тўҳтатиш, овқат хазм қилиш, гижжаларни тушириш, бургак ва сийдик йўлларидаги тошларни эритиб тушириш, иссиқликни тушириш, барча шамоллашларни олдини олишга ва қон босимини меьёрлашда истемол қилишади.
Халқ табобатида унинг мевасининг майзи кўпроқ ишлатилади, майиз тайёрлаш учун ёзда пишиб етилган меваларини териб олиниб, қуёшли жойда 15 – 20 кун мабойинида қуритилади. Қуриган меваларни махсус банкаларга солиб, устига райхон, ялпиз япроқларини солиб, оғзи махкамланади. Махкамланган махсус шиша балонлар 5 – 6 йил мабойинида хам ичидаги мева майзи бузилмай сақланиши хаётда исботланган.
Актинидиянинг гул шираларидан олинган асали, асаллар ичида энг сифатлисидир, у ўзиниг обрўсини муносиб равишда оқлайди, чунки фақат битта дарахтдан 16 – 20 килограмгача қимматли асал олишингиз мумкун. Сиз нафисликни ўзига хос енгил ва олтин рангга, баьзан эса, яшил рангга эга бўлган хушбой хидли асалга эга бўласиз. У шаффоф, ёқимли ва хушбой таьмга эгадир. Агар Сиз даволанишда бир марта синаб кўрсангиз, келажакда Сиз уни ҳеч нарса билан алмаштириб юбормайсиз, чунки унинг доими маст қилувчи ҳиди гуллайдиган ўрмон ўсимликларининг хидларига ўхшайди.
Актинидия асалининг фойдалари. Унинг фойдал хусусиятлари жуда беқиёсдир, чунки, қадимий Японияликлар гулидан олинган асали жуда кўп касалликларга шифо ва олдини олаишга фойдаланишларини ёзма манбаларида ёзиб қолдиришган. Улар мавсумдан ташқари куз, қиш ва бахор фаслларида хам асалини чойга қўшиб кунига 3 – 4 маҳал танавул қилишган. Овқат ҳазм қилишни осонлаштириб, организмни касалликларга қарши имунитетини кучайтиришга хисса қўшган. Замонавий олимлар эса унинг таркибини ўрганиб чиқишиб, таркибида витамин – дармондорилардан С, К, В ва Е груҳлари, биологик фаоал қўшимча моддалар, макро ва микро элементлари бисёрлигини исботлашган. Касали бедаво саналган гўдакларни зайиф қисмига асалидан олинган перепаратидан бир кубик олишларини тавсия қилишади. Гўдакнинг уйқусини яхшилайди, касалликларга қарши имунитетини кучайтиради, қон таркибини яхшилайди, ақлий ва жисмоний жихатидан фаоллигини оширади.
Унинг асали ёрдамида яралар ва куйишларни даволаш мумкин. Агар Сиз асал чойга лимон шарбатини қўшиб истеьмол қилсангиз, дорихоналарда қиммат нархларга олинадиган дори васиталарининг ўрнига ажоиб ва арзон нарсага эга бўласиз, яьни, Сиз жигар, ошқозон ва ичак трактларини ялиғланишини олдини оласиз. Офталмологлар асалнинг кучига ҳам этибор беришади. Унинг таркибидаги фаол моддалар, кўзнинг тўр пардасига ижобий таьсир қилиб, кўз пардасини керакли озиқавий моддалар билан таьминлайди. Айниқса компютерда ишлайдиган ходимлар, ишни бошлашдан олдин бир стакан асалли чой танаввул қилишни одат қилсалар, ўша куни кўзлари чаршамай ишлайдилар, кўзлари толмайдилар.
Агар Сиз ичак ва томирларингизни тозаламоқчи бўлсангиз, унда асалли чойидан фойдаланинг, чунки, енгил диуретик ва лаксатиф таьсир кўрсатади. Сўнги пайтларда асали чойидан барча тўқималарни тиклаш ва ўсма касалликларини ривожланишини олдини олишга яхши самара бермоқда. Жиддий жароҳатлар мавжуд бўлса, антисептик ва тикловчи таьсирга эга. Махсулот ҳаттоки, қон томирларни тозалаш орқали холестеринни пастириш имкониятига эгадир. Асали чойини кўпчилик ёшартирувчи таьсирга эгалиги учун ҳам севиб истеьмол қилишади. Унинг ёрдамида овқат ҳазм қилиш системасини яхшилаш орқали, токсинлардан халос бўлишингиз, барча орган ва тизмларнинг иш фаолиятини яхшилаш ммкин. Инсонлар невроз касаликлари билан курашувчиларга яхши воситадир, чунки у тинчлантирувчи ҳусусиятга эгадир.
Актинидия ўсимлигининг меваси ва майзини истеьмол қилинади, ошқозон – ичак йўлларидаги ҳазм қилиш жараёнларида хам қатнашиб, инсон қонига тез сингиб боради. Агар инсон ўз таомномасига майзини киритса, юрак, қон-томир ва онкологик касалликларини олдини олиш билан бирга, уларни даволаган бўлар эди, шамоллашлар блокланар, асаб тизими меьёрлашган бўлур, ваҳима ва ҳаяжонлар камайган, мия фаолияти яхшиланиб, “ширин” касаллик саналувчи диабет билан оғриган беморларга шифо саналади, чунки у қондаги глукоза миқдорини меьёрлаштириб боради. Кунига бир махалдан 25 грамдан оавқатларга қўшиб истеьмол қилиб борилса, юқоридаги ҳасталикларни олдини олиш билан бирга, куч – қувватга тўлишиб борганлигини инсон ўзида хис қилиб боради.
Ўсимликнинг меваси ва майзи таркибидаги оқсил сулу, маккажўхори, ловия ва бошқа дуккакли ўсимликлар кўрсаткичидан сезиларли даражада юқоридир, дуккакли – дон махсулотлар таркибида глютен моддаси борлиги учун, инсонни овқат ҳазм қилиш органларига салбий таьсир қилиб, қоринни дам қилишига, қабзиятни ошишига, кўнгил айниб, вазн ортишига сабаб бўлади. Табий махсулот саналган бу ўсимликнинг мевасини ва майзини таркибида глютен моддаси умуман йўқдир. Шунинг учун юқоридаги қайд қилинган жихатлари учун, сўнги йилларда профессионал спортчилар мева ва майзини доимий овқатланиш рационига киритишиб боришмоқда.
Бу ўсимликдан, юқорида санаб ўтилган касалликлардан ташқари, бош оғриғини, қон босимини меьёрлаштиришда, холестеринни камайтиришда, кўз қон томирларини баққуватлаштиришда, терини ёшартиришда ва суяк мўртлигидан асрашда, мушакларни шамоллашида ва артирит профлактикасида, хамда давосида фойдаси беқиёсдир.
Хулоса. Актинидия туркумидаги ўсимлкларини фермер хўжаликларига экин майдонлариинг атрофларига экишни тадбиқ қилинса, келажакда фермерларнинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар, ҳамда йўл ёқаларига, ҳиёбонларга, гузарларга, махаллаларга, кўп қаватли биноларни атрофларига, деҳқон ва томорқаларга экиш тавсия қилинади. Бундан соф экологик жамият яратилади. Етиштириладиган меваа, майиз ва асалнинг таннархи пасайиб, арзонлаштиришга эришамиз. Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.
Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.
Абдумалик Ўринбоев – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти «ТУРОН» фанлар Академиясининг Фахрий Академиги.




















