Люффа – Қозонювғич – ўсимлигининг агротехникаси ва дориворлик хусусиятлари хамда халқ табобатида ишлатилиши

Люффа – Қозонювғич – Luffa adans – қовоқдошлар (қовоқгуллилар) оиласига мансуб, бир йиллик сабзавот – манзарали полиз ўсимлиги бўлиб, ватани ҳинди – хитой ва ҳиндистон ярим оролларидир. Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида маданийлаштирилган ўсимлик сифатида озиқ – овқат ва доривор восита сифатида фойдаланиб келинмоқда. У уруғидан кўпаяди. Уруғи  қора рангли бўлади. Палаги итқовун баргларига ўхшаб, илашиб ўсувчи ўсимлик хисобланади, 3 – 5 метр ва ундан ортиқроқ палаг отади, ишкомларда ўсади. Мевалари чиройли бўлиб осилиб туради.

Барглари йирик ва ғадир – будур бўлади. Гуллари оқ – сариқ, наргис гулига ўхшайди. Мевалари узунчоқ бодрингга ўхшаш кўкиш, пишгандан кейин сарғиш силлиқ ва ғадир – будур  бўлиб. У апрель ойларида   экилади, июль – август ойларида гуллайди, август – сентябрь ойларида пиша бошайди. Унинг фойдали ва доривор хосиятларини тиббиётда халигача тўлиқ ўрганилмаган. Хитойда, хусусан қадимий Тибетликлар унинг илдизи, пояси, барги, шонаси, гули, гул барглари, меваси ва уруғидан кенг фойдаланиб келишган.

1878 йилдан бошлаб Европа мамлакатларида медицина томонидан шифобахш эканлиги аниқланди. Маьлум бўлдики, ошқозон – ичак касалликлари, тузи бор барча ички аьзолар ва жигар сўлиш (церроз) касаллигини даволашда тўлиқ ижобий натижалар беради.

Ҳозирги кунда дунёда 20 дан ортиқ махаллий навлари экилиб келинмоқда. Ҳар қайси мамлакат ўзича номлашган, шунинг учун унинг номлари ўндан ортиқдир.  Масалан: Қозонювғич қовоқ,  Миср қовоғи, Ҳинд бодринги, хитой қовуни, сариқ бодиринг ва бошқа номлар билан аталган.

 Ўзбекистонда икки тури: 1 – довқозонювғич – меваси силлиқ ва узун; 2 – қиррали қозонювғич – меваси майда тиконли ва қиррали бўладиган навлари экилиб келинмоқда. Кейинги йилларда Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини экин майдонларида экилиб, якка танлаш асосида  янги нави “ДОРИВОР” нави водийни тупроқ – иқлим шароитларига хос ва мос янги нави  устида тажрибалар олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг барча районларида уй шароитида томорқага хамда фермер хўжаликларини экин майдонларига экиб катта даромад олиш мумкин. Унинг мевасидан,  уруғи, пояси, барги, гулкосаси, гулбарги ва илдизидан халқ табобати асосида қайнатмалар, димламалар, шарбат ва муробболар тайёрлаш учун илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Люффа мевасининг 100 грамида:  қуввати –45 килокаллория; углеводлар – 4.32 грамм; оқсил –0.84 грамм; кледчатка – 2.0 грамм; лютеин –13.23 м.грамм; бетта каротин – 68 м.грамм; аскарбин кислатаси – 33 м.грамм; фолин кислотаси – 51 м.грамм; калий –319 м.грамм; фосфор – 36 м.грамм; магний – 16 м.грамм; кальций – 9 м.грамм; темир – 0.38 м.грамм; рух – 0.77 м.грамми, дармондорилар: С, А, Е, В, РР ва Ғ ва одам организми  учун зарур бўладиган аминокислоталар мавжуддир.

Кейинги йилларда ушбу доривор қимматбахо ўсимликка қизиқиш ортаётганлиги сабабли, муалифлар томонидан ушбу ўсимликни етиштириш ва бирламчи  уруғчилигини ташкил қилишган, чора – тадбирлар тузишган ва шу кунларда ишларни бошлаб юборишган.

Люффанинг хамма қисмлари доривор сифатида халқ табобатида ишлатилиб келинади. Қуритилган меваси – 4 йил; қуритилган илдизи – 3 йил; қуритилган шонаси, гули ва гул барги – 2 йил ва  уруғи 5 йил сақланса хам ўз ахамиятини йўқатмайди.

Люффанинг мевасини қуритилганидан инсонлар кенг ойдалаишади, ундан мочалка ва губкалар тайёрлашади, филтр вазифасида, иссиқликни сақлашда, яшикларни тагига ёки ёнига қўйишда. Ҳаммомда ювинишда ва бошқаларда унинг толаси пишиқ бўлганлиги учун кенг ойдаланилади. Ёш ва барра мевасини хомлига инсонлар истемол қилишади. Салатлар тайёрлашади, сабзавот сифатида истеьмол қилишади. Унинг уриғи таркибида 25 фоизгача техник ёғ мавжуд. Техникада ишлатилади. Ундан ҳар хилги совунлар ва шампунлар тайёрланади.                       

                 Люффанинг халқ табобатида ишлатилиши:

 Ёш барра мевасидан сиқиб олинган суви 15 кун 3 махал оч холда 50 граммдан пархез билан ичилса, танадаги барча тузлардан бегумон халос қилади.

  1. Сиқиб олинган сувига докани тўйинтириб елка орқа ва бўғинларда туз бор жойларга 15 кун 3 махал ёпиштириб, дока қуругинча турса, тузлар сўриб олинали. Суви 5 кун 3 махал 50 граммдан оч холда ичилса сариқ касаллиги асорати бегумон йўқ бўлади.
  2. Сувини пархез билан 20 кун оч холда 3 махал 100 граммдан ичилса, жига сўлиши (цирроз) йўқ бўлади.
  3. Илдиз томирини тўйиб, 10 кун 2 махал бир жойга қўйиб боғланса, тузлар кетади.
  4. Уруғ ёғини санчиқ, бўғинларда туз ва шамоллашлар бўлса суртиб, 10 кун 2 махал массаж (уқалаш)қилинса, дардлар даф бўлади.
  5. Сувини 10 кун 3 махал 50 граммдан оч холда, пархез билан ичилса, ўт буралиш, ўтда қум борлиги иллати бархам топади.
  6. Сувини 10 кун 3 махал 50 граммдан оч холда ичилса, буйрак қуми ва шамоллашлар кетади.
  7. Сувини оч холда пархез билан 12 кун 3 махал 50 граммдан ичилса, ошқазон, ичак ва простата безлари шамоллашини, тузатишда катта ёрдам қилади.
  8. Агар мева пишган мавсумида бўлмаса 30 гр мева қурутилган пўстини  паст оловда 15 дақиқа қайнатиб совугач сузиб олиб ичилса, сиқиб олинган суви ўрнига ўтаверади.

Ўринбоев Абдумалик – селекционер – патентшунос, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигининг илмий ходими, Ўзбеистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтининг “ТУРОН” Фанлари Академиясининг ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.