Типратикан(кирпи)ларнинг биологик таьрифи. КИРПИ – Ёжик – Erinaceidaee – ҳашоратҳўр туркумига мансуб сут эмизувчилар оиласига мансуб бўлиб, улар 8 уруққа бирлашган 20 тури маълум. Европа, Осиё ва Африкада тарқалган. Ҳамдўстлик мамлакатларда 4 тури: оддий, узун қулоқли, узун игнали ва даурия типратиканлари учрайди. Оддий типратикан – танаси 20 – 25 сантиметр, думи 20 – 25 миллиметр, қулоғи кичкина, қорни қўнғир тусдаги майин жун билан қопланган, Европада кенг тарқалган; узун қулоқли типратикан – танаси 15 – 20 сантиметр, қулоғи узун, қорни майин оқ жун билан қопланган, Кавказ, Қозоғистон, Ўрта Осиёда учрайди; узун игнали типратикан – танаси 22 – 27 сантиметр, думи 23 – 35 миллиметр, тиканларининг узунлиги 4 сантиметргача, пешонаси тикансиз Ўрта Осиёда яшайди ва даурия типратикани – Кавказ орти минтақаларида яшайди. Типратиканлар ўрмон, боғ, бутазорлардаги дарахтлар тагига уя ясайди. Қишлайди – октябрь – март ойларида уяларида ухлайди, тупроқ ҳарорати 15 градусдан юқори бўлганда бахорда уйқудан уйғониб уясидан ташқарига чиқади. Асосан ҳашоратлар, майда умуртқали ҳайвонлар (илонлар), камдан-кам ўсимлик маҳсулотлари билан овқатланадилар. Қишлоқ хўжалиги зараркунандалари – ҳашоратларни еб қишлоқ хўжалигига катта фойда келтиришади.
Кўклам келиб, кунлар исиши бошланиши билан уясидан чиқиб, қишки уйқу холатидан чиқиб, озиқланишни бошлайди. Урчиш пайти яқинлашган сайин эркак кирпиларнинг баланд овози билан сайраши авж олади. Эркак кирпилар бир – бири билан олишиб, ғолиб бўлган эркак кирпи урғочи кирпи билан қўшилишадилар. Кирпилар бир йилда бир марта болалайдилар, ҳомиладорлик муддати 49 – 50 кун, 3 тадан 8 тагача болалайди. Янги туғилган кирпи боласи жижбаба бўлиб туғилади, 12 грамгача бўлади, бир неча соатдан кейин терисига оқиш юмшоқ жунлар чиқади, 15 кун давомида жунлари қатиб игналарга айланади. Кирпи болаларини бир ой эмизиб, сути билан боқади бир ойдан кейин кирпилар мустақил овқатлана бошлайдилар, кузда вояга етиб, ўзига уя қуриб, қишги уйқуга кетадилар. Бохордан мустақил оила бўлиб яшайди. Кирпилар асосан 5 – 7 йил, баьзилари 12 йилгача яшашини олимлар аниқлашган. Игналари химоя вазифасини ўтайди.
Кирпиларни халқ хўжалигидаги ахамияти. Улар қишлоқ хўжалигига зарар етказадиган ҳашоратларни еб қишлоқ хўжалиги махсулотларини хосилдорлигини оширишга ўзларини беьминнат хиссаларини қўшиб келадилар. Сўрувчи ва кемирувчи хашоратларга, капалакларга қирон келтиради. Кундузи ухлайди ва кечқурун овқатланишади. Кўплаб зараркунандалар тунда фаоллашадилар Улар бир кунда зараркунанда хашоратларни(чивинлар)ни ва уларни туҳумларини бир неча мингдан ортиғини истеьмол қилиши билан фойда келтиради. Кирпидан тиббиёт ва биология лабараторияларида тажрибалар ўтказишда ва бошқа сохаларда кенг ишлатилмоқда ва фойдаланилмоқда.
Шундай бўлса хам, кирпиларнинг хаёти, терисидаги безлар, игналари қандай моддалар ишлаб чиқаришини ва улардан қандай фойдаланиш кераклигини фан томонидан, медицина томонидан тўлиқ ўранилмаган.
Бир неча ўн йиллардан бери, Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида кирпилар устида илмий тажрибалар ўтказиб келмоқдамиз. Ҳудудимиздан ўтган ташламадан ишлатилган, заҳ ва ифлосланган сув доимий равишда, қишин – ёзин оқиб ўтади. Қишлоқ хўжалиги экинларини, жумладан, пахта ва ғаллани суғоришда оқава сув етиб келмаган вақтларда, ўша ташламани сувидан фойдаланиб келамиз. Эрта бахордан ташламани вақтинча тўсиб, суний сув тўплаймиз, тўпланган сувдан насос орқали тортиб олиб экинларни суғорамиз. Эрта бахордан тўпланган сув атрофидаги теракзорлар кирпиларни кўпайиш учун шароитлар яхши бўлганлиги учун кирпилар кўпайиб кетади. Таҳлиллар шуни исботламоқдаки, кирпилар тунда овқатланиш вақтида шилимшиқ моддалар чиқарар экан, чиқарган шилимшиқ моддани таркибида йод элементининг миқдори кўплиги сабабли, йод элементи сувдаги зарарли моддаларни зарарсизлантириб, сув таркибини яхшилар экан.
Натижада ушбу кирпилар ёрдамида тозаланган сув билан экинларни суғорганимизда пахта ҳосилдорлиги 5 – 7, буғдой ҳосилдорлиги 7 – 12 центинерга ошганлиги, ҳамда тупроқни унумдорлик даражаси 1 – 2 балга ошганлиги исботланди. Шу билан бирга қишлоқ қўжалиги экинларига катта зарар келтирадиган ҳашоратларга қирон телтириши билан кирпиларнинг ёрдами катта бўлмоқда.
Кирпилардан инсон саломатликларини тиклаш учун халқ табобати асосидада даволаш. Халқ табобатида кирпилардан касалликларни даволашда ва уларни олдини олишда тажрибали табиблар қадимдан кенг фойдаланиб келишган, кирпилардан чиллашир касаллигини даволашда, хар ҳилги буқоқ касалликларини даволашда, камқонликни даволашда фойдаланиб келишган, лекин улардан қандай қилиб фойдаланилганлигини афсуски кам ёзиб қолдирилган, шунга қарамай табиблар ўз шогирдларига қандай фойдаланиш йўлларини ўргатиб кетишган.
Кирпилардан табобат йўли билан даволаш усулларини мен ўзимни бобом ва энамдан ўрганган усулни Сизлар билан бахам кўрмоқчиман. Улар менга иккита фактни мисол келтиришган: нима учун чиллашир билан касалланган болаларга кирпи шўрвасини беришган, уларни истеьмол қилган болалар узоқ умир кўришади, нима учун ҳовуздаги сув доим, санитар холатда тоза ичимлик сув хисобланади, ундан истемол қилган буқоғи бор хасталар даво топишади. Кирпилар сувдан қўрқсалар ҳам бир тунда бир неча бор сувга тушиб ўз ниналарини тозалаб олишар экан. Сабаби шуки кирпини терисидаги игналариидан ҳам шилимшиқ модда ишлаб чиқарадиган безлар кўпроқ йод моддаси ишлаб чиқарар экан, таркибида инсон, хайвон ва парандалар учун яхши синтез бўладиган йод моддаси мавжуддир, йод организмда етишмаслиги оқибатида бир қанча касалликлар келиб чиқиши медицинага маьлумдир.
Эрта бахорда кирпилар кўпайиши олдидан, масус қурилган катакга 4 – 5 дона кирпилардан солиб, уя яқинига махсус идишга 5 литр сув қуйиб қўйилади, бир ҳафта давомида парваришланади, парвариш вақтида туҳумни пишириб майдалаб кирпиларга бериб борилади, ҳар тунда кирпилар сувда бир неча бор сувга тушиб туришади, бир ойдан кейин. тўрт қават докада сузиб олинади, сузилган суюқликни хар куни уч – тўрт махалдан, бир пиёладан овқатланишдан 20 – 30 минут олдин, сузилган сувини истеьмол қилади. бу биринчиси. Иккинчиси, боқилган 1 дона кирпидан олиб, кастурулкага 2 литр сув қуйиб, бирга 2 соат давомида қайнатилади. Пиширилган кипи шўрвасини уч кунда бир истеьмол қилиб борилади. Ушбу кирпи боқилган сувни ва шўрвасини ўзим тайёрлаб, ўзим доимо истеьмол қилиб бордим, натижаси жуда яхши.
Ўйда, уй шароитида кирпи боқиш, жуда мураккаб иш бўлиб, ҳар кимни қўлидан келавермайди. Яҳшиси ҳавлиси бор табиб оиласида 1 квадрат метрли кичкина маҳсус хавузча тайёрлаб, 5 метр квадрат майдонни атрофини махсус сеткалар билан ўраб кўпроқ кирпи боқиш имкониятини вужудга келтириш мумкин, мен шундан фойдаландим.
Кирпиларнинг ушбу тозаланган йодли суви ва унинг шўрваси қуйдаги касалликларга шифо бўлишлигини ва олдини олишга яхши фойда беради:
– Чиллашир касаллиги билан туғилган болаларни даволашда;
– Даун синдроми бор болаларни даволашда;
– Буқоқ касалликларини даволашда;
- Бош, тиш ва қулоқ оғриқларини қолдиришда;
- Қанд миқдорини меьёрлашда;
- Қон бошимини меьёрлашда;
- Умуртқа чуррасини даволашда ва олдини олишда;
- Ўт пуфаги, ошқозон хасталиклари ва қабзиятни олдини олишда;
- Оққон ва мизоз сустлигини олдини олишда;
- Юрак қувватини оширишда;
- Хотирани мустахкамлашга ёрдам беради.
Хулоса. Келажакда Кирпичиликни ривожлантириш учун чора – тадбирлар кўриш лозим. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиланинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар. Бундан соф экологик табиат яратилади. Томорқа эгалар ўз хўжаликларида бу доривор неьматни етиштирса ўзларини йилни исталган фаслида, яьни, ёз, куз ва бахор ойларида хам витаминларга бой сифатли ва қувватли воситага эга бўлишади. Келажак учун 9 инчи ҳазинани ривожлантиришга ҳиссамизни биргаликда қўшайлик. Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.
Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.
Абдумалик Ўринбоев – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти «ТУРОН» фанлар Академиясининг Фахрий Академиги




















