Баддлея, кузги сирен – Buddleia — логангулдошлар оиласига мансуб, бўйи 1.5 – 3.0 метрга борадиган бута бўлиб, совуқга, қурғоқчиликга, иссиққа ва шўрга чидамли, тупроқ танламайди. Табий холатда Хитой ва Японияда, Ғарбий Сибирь ва Қозоғистонда ўсади, кўкламзорлар ҳосил қилишда манзарали бута сифатида қўлланилади. Уруғи ва бачкиси орқали кўпайтирилади. Ангилялик ботаник Адам Баддле шарафига (Баддлея -“Шодаланган гуллар”) номланган. Ўзбекистонда 2 тури манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.
Ботаник тасьнифи. 1. Давид баддлеяси – кўп йиллик манзарали бута бўлиб, пояси тик, ёйилиб ва шохлаб ўсади, 15 – 25 тагача шохлайди, баландлиги 2.5 – 3.0 метргача, диаметри 5.0 – 10.0 сантиметргача, шохлари майда, барглари узун бандли, тол баргига ўҳшайди, кетма – кет жойлашган, шакли учбурчак, атрофи текис. Поясини барг қўлтиғидан гулшонаси ва шохи ўсиб чиқади. Гуллари майда, сарғиш – оқ ва пушти рангда, ширали, жуда хам хушбўй, ярим соябон шаклида тўп – тўп бўлади, асалари ёрдамида чангланади, 35 – 45 кун гуллаб туради, гуллагандан кейин 25 – 30 кундан кейин уруғи пиша бошлайди. Уруғи резовор – кўсакча. Совуққа ва иссиққа чидамли. Шамолга бардошли. 25 – 30 йил яшайди ва гуллаб уруғлайди. Дунёда 141тадан кўп маданийлаштирилган навлари кўпроқ экилади. 2. Барглари навбатланадиган баддлея – май ойидан бошлаб гуллайдиган, гуллари икки ой очилиб турадиган, гуллари бинафша – хаво рангда бўлиб, ўртача йирик тўпгуллар ҳосил қиладиган, барглари навбатлашиб чиқадиган манзарали бутадир.
Баддлея ўсимликигини етиштириш агротехникаси. Ўсимликнинг уруғидан, ёнидан чиққан бачкиларидан,хамда, ён шохларидан махсус илдиз ортириш орқали ва илдизидан кўпайтирилади. Кузда яхши пишган ва етилган уруғларини териб олиб, илиқ сувга 5 – 6 соат солиб ивитиб қўйилади, ажралган уруғларини сувдан сузиб олиб, қуруқ жойда қуритилади. Қуритилган уруғларни эрта бохорда иссиқхоналарда сепиб кўчат хосил қилиб олинади, апрель ойини ўрталарида очиқ майдонларга кўчатларини 5.0 х 1.0 метр схемада экилади, суғорилади. Вегетация даврида бир – уч марта суғорилади, бегона ўтлардан тозаланади, махаллий ўғитлардан ўғитланади. экилган йилдан бошлаб гулаб, уруғлай бошлайди, уруғлари бирин кетин етилиб пиша бошлайди. Пишган уруғларни йиғиштириб олинади. Йиғиштирилган хосилни кераклигини уруғликга ва қолган қисмини қайта ишлашга юборилади. Бу ўсимликлар жуда шохи кўп бўлади. Биринчи йилда ёнидан чиққан шохларини чилпиб турилса, яьни қирқиб олиб турилса, бута бутоқсиз, шохсиз тик ўсади, баландлиги 2.0 – 3.0 метр, диаметри 0.05 метргача йўғонлашиши мумкун, ёнидан чиққан ён шохларини ташлаб юборманг, уларни сувга солиб қўйилса, бир хафтада илдиз отади, уларни очиқ майдонларга экиш мумкун, бир йилда бир тупидан 800 тагача кўчат тайёрлаш мумкун, уруғидан кўпайтиришдан кўра бир неча ўн баровар арзон ва сифатлт кўчатлар етиштириш мумкун.
Халқ ҳўжалигида ишлатилиши. Иссиқсевар, совуқсевар ва шўрланган тупроқларда ҳам яхши ўсадиган ўсимлик бўлиб шимолий районларда хам ўсаверади. Бу ўсимликлар халқ хўжалигига жуда фойдали бўлиб, ўсимликни хамма қисми ишлатилади. Унинг ёш новдалари, ёш қобиғи, барги, гули ва уруғи тиббиётда ва табобатда кенг ишлатилади. Унинг гулидан қимматли эфир мойлари, сифатли ва ароматли асал олинади, уруғида 20 фоизгача қанд, А ва С витамин – дармондориларга бойдир. Шунингдек, озуқавий тола, углеводлар, мойлар, оқсил, стуруктурали минерал сувлар, микроэлементлар – темир ва рух, макроэлементлар – калий, кальций, натрий, фосфор ва магний каби элементлар бисёрдир. Асосан озиқ – овқат, фармацефтика саноатида ишлатилади.
Юқоридаги, яьни, Давид ва Барглари навбатланадиган Баддлеяни қаламчаларидан дастлаб Шахрихон туманидаги Найнаво қишлоғига, хонадонимизга 2003 йилда Қозоғистондан олиб келиниб томорқамизга экишдан бошладик. 5 – 6 йил давомида тупроқ – иқлим шароитга мослаштириб, кўпайтирдик. Кейинчалик “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик хўжалигидаги экин майдонларини четларига экилиб, тажриба ишлари бошлаб юборилди, уруғлари кўпайтирилмоқда. Келажакда юқори даромад келтирадиган ушбу ўсимликларни кўпроқ экишга чора – тадбирлари тузилди. Агротехника ишлари тажрибалар ўтказиш йўли билан аниқланмоқда. Бизнинг шароитимизда ушбу ўсимликни поясини бир йил давомида 3 – 4 марта ўриб олиш билан, хамда дон учун бир йил давомида 2 марта экиб, чорвочиликни янада ривожлантириш мумкун. Ушбу турдаги ўсимликлар аваллари Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида боғ ва хиёбонларни беьзаш мақсадида экилмаган, унинг устида тажрибалар олиб борилмаган, илмий ўрганилмаган. Эндиликда ундан якка танлаш асосида Ўзбекистон тупроқ – иқлим шароитларига мос ва хос бўлган янги навлари устида тажрибалар ўтказиб келинмоқда. Унинг етиштириш агротехникаси, пояси, барги, шонаси, гулбарги, уруғини атрофидаги пўстлоғи ва шунингдек уруғини таркиби илмий жихатилари ўрганилмоқда.
Тиббиётда ва Халқ табобатида ишлатилиши. Асосан ўсимликнинг гули, уруғи ва асали хорижда тиббиёт томонидан атрофлича илмий жихатидан кенгроқ ўрганилган, пояси, барги, шонаси, гул барги камроқ ўрганилган. Хорижда хам асосан гулидан олинган эфир мойлари асали кенгроқ истемол қилинади. Инсонлар ўсимликнинг гулидаги эфир мойидан ва асалидан сийдик хайдаш, оғриқ қолдириш, қон оқишини тўҳтатиш, овқат хазм қилиш, иссиқликни тушириш, барча шамоллашлани олдини олишга ва қон босимини меьёрлашда истемол қилишади. Халқ табобатида унинг уруғи кўпроқ ишлатилади, сифатли уруғ тайёрлаш учун ёзда пишиб етилган уруғларини териб олиниб, қуёшли жойда 15 – 20 кун мабойинида қуритилади. Қуриган уруғларни махсус банкаларга солиб, устига райхон, алпиз япроқларини солиб, оғзи махкамланади. Махкамланган махсус шиша балонлар 5 – 6 йил мабойинида хам ичидаги уруғлари қуртламай ва бузилмай сақланиши хаётда исботланган.
Ўсимликни пишиб етилган уруғларини хом холида ва қуритилган холда фойдаланиш мумкин. Ундан йилнинг ҳар фаслида фойдаланиш мумкин, куз, қиш ва бахор фаслларида хам оч қоринга 2-3 ош қошиқдан, кунига 3 – 4 маҳал танавул қилишган. Овқат ҳазм қилишни осонлаштириб, организмни касалликларга қарши имунитетини кучайтиришга хисса қўшган. Замонавий олимлар эса унинг таркибини ўрганиб чиқишиб, таркибида витамин – дармондорилардан К, В ва Е груҳлари, биологик фаоал қўшимча моддалар, макро ва микро элементлари бисёрлигини исботлашган. Касали бедаво саналган гўдакларга икки ош қошиғини 200 миллиграм қайнатилган сувга кечқурун дамлаб қўйилади, эрталаб докада сузиб олиниб, сузилган дамламадан 10-15 грамдан кунига 4 маал овқатланишдан олдин истемол қилишини тавсия қилишади. Гўдакнинг уйқусини яхшилайди, касалликларга қарши имунитетини кучайтиради, қон таркибини яхшилайди, ақлий ва жисмоний жихатидан фаоллигини оширади.
Хулоса. Бу ўсимликларни фермер хўжаликларига экин майдонлариинг атрофларига экишни тадбиқ қилинса, келажакда фермерларнинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар, ҳамда йўл ёқаларига, ҳиёбонларга, гузарларга, махаллаларга, деҳқон ва томорқаларга экиш тавсия қилинади. Бундан соф экологик жамият яратилади. Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.
Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.
Абдумалик Ўринбоев – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти «ТУРОН» фанлар Академиясининг Фахрий Академиги.




















