Шолғом – Репа – Brassica rapa L. – крестдошлар (крестгуллилар оиласи)га мансуб икки йиллик сабзавот ўсимликлар туркуми (уруғи). Шолғом энг қадимий ўсимлик бўлиб, жуда қадим замондан экилиб келинади. Дунёнинг ҳамма давлатларида ўстирилади. Ватани марказий ва жанубий Осиё, Европага эрамиздан аввал 1- 6 – асрларда, Россияга эрамизнинг 5 – 7 – асрларида ва Ўзбекистонда 40 – асрдан бери экилиб келинмоқда. Марказий Осиёдан Александр Македонскийнинг армияси Юнонистонга олиб борган, ундан Европага тарқаган. Биринчи йили баргли поя ва илдизмева ҳосил қилади, иккинчи йили гулпоя пайдо қилиб, уруғ беради. Илдизи илдизмева, поясининг баландлиги биринчи йили 40 сантметргача бўлиб, тўпбарг хосил қилади, ичи ғовак, диаметри 1-2 сантиметргача. Барглари кенг, панжасимон, кертикли. Ҳар тупида биттадан 25 – 400 грамгача илдизмева хосил қилади. Илдизмевасини келгуси бохорда экиб уруғ етиштирилади. Иккинчи йили илдизи попук илдиз, поясининг бўйи 1.20-1.50 метр, поясининг диаметри 1.5 – 2.0 сантиметрни ташкил қилади. Гули тўрт бўлакли, шингил тўпгулга йиғилган, четдан чангланади. Дони қўзоқ, юмалоқ – ясси, оқ, қизил, бинафша рангли, 1000 та уруғининг оғирлиги 1 – 4 грамдир.
Шолғомнинг илдизмевасининг ички тузилиши ва морфалогик белгиларига қараб думолоқ – ясси, ярим думалоқ, конуссимон, сариқ, қизғич ялтроқ, кўкиш – яшил, бинафшаранг, ширин, хашаки , сабзавотли турларга бўлинади. Республикамизда асосан илдизмеваси сарғич ва қизғич рангли навлари кенг тарқалган бўлиб асасан сабзавот сифатида етиштирилади. Охирги йилларда экзотик шолғом навлари хориждан кириб келиши кўпайиб бормоқда.
Экзотик – (юнонча – «exotikos», – ажнабий, хорижий, ажойиб – ғаройиб бўлиб кўзга ташланадиган) илдизмева бўлиб, қадим замонлардан бери инсонлар фойдаланиб келишган. Хаттоки унинг илдизмевасидан қадимий юнонлар, мисирлик ва римликлар ҳам аскарларини кучли ва баққуват қилишга шолғомни асалга қўшиб уч маҳал овқатлантиришган.
Шолғом тўғрисидаги асфуруш-отпурушлар аждодларидан бир ривоятни келтиришни лозим топдим. Уларнин ривоят қилишича қадимий турклар яшаган (хозирги ғарбий Туркустон ўлкаларида чорвочилик билан бир вақтда деҳқончилик хам ривожлана бошланган вақтларда), бир йилқи боқувчини энг яхши кўрган учар отини ўнг томонидаги олди ва орқа оёқлари тўсатдан юролмай қолади, яьни, шол бўлиб қолади. Йилқичи касал отини сўймасдан, ўз ажали билан ўлиши учун уни аравага солиб, тоғ ёнига олиб бориб, ташлаб келади. Орадан бир неча ўн кундан кейин яхши кўрган отини ўлган бўлса кўмиб қўйиш учун отни ташлаб қўйган жойига бориб кўрса, оти тузалиб, гижинглаб, шаталоқ отиб ўйнаб юрган бўлади. Йилқичи бу ходисадан ажабланиб сабабини ўргана бошлайди. От юрган жойларни, истемол қилган ўтлар билан танишади. От фақат битта ўсимликни баргини ва унинг ер остидаги мевасини истемол қилганига гувох бўлади. Йилқичи у ўсимликни “шолғомотўт” деб атайди. Яьни, қадимий турк тилида “шолғомотўт” сўзини луғавий маъноси “шол касалини даволовчи ўсимлик” деган маънони берар экан. Ўшандан бери бу ўсимлик аталишга осон бўлиш учун “отўт” сўзи аста-секинлик билан ўз-ўзидан тушиб қолдириб, қисқариб “шолғом” бўлиб аталиб келинар экан. Шолғомдан аввалига уй хайвонларини даволаш учун маданийлаштирилиб махсус экила бошлайди. Кейинчалик табиблар ундан инсонларни барча хасталикларига даво бўлишлигини билиб, ундан кенг миқёсда фойдаланиб келишган.
Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида бир неча ўн йиллардан бери экзотик шолғом турларидан “Доривор шолғом – кичик дорихона” турида тажриба – синов ишларини илмий жихатидан ўрганиш ишлари амалга оширилди. Совуққа чидамли, тупроқ талламайди, шўр ва нам тупроқларда ҳам ҳосил бераверади. Илдизмеваси таркибида Менделеев даврий системасидаги кимёвий элементларнинг 75 таси мавжуд бўлганлиги учун уни “кичик дорихона” деб номланган.
Етиштириш агротехникаси. Шолғомнинг бу турини Ўзбекистонда йилнинг хамма фаслларида, уй шароитида, ҳонадонларда тувакларда, махсус яшикларда ва иссқхоналарда, хамда эрта бохордан очиқ майдонларда етиштириш мумкин, уруғидан махсус кўпайтирилади. Унинг уруғини яхши пишиб етилганини олиб, қуритиб, олдиндан тайёрланган тувакчаларга экилади. Тувакдаги тупроқ ҳарорати 20 – 25 градус бўлиб туриши лозим, 5 – 8 кундан кейин уруғлардан ёш нихоллар ўниб чиқади. Хона ва сувнинг иссиқлик даражаси 20 – 22 градусдан ошиқ бўлиши керак, Ёш нихолларни баландлиги 20 – 25 сантиметр бўлганда, қишда ёруқ хоналарнинг поллари ва дераза токчаларига, хона температурасида сақланади, тувакдаги тупроқни намлиги 60 – 65 фоиз бўлганда, вақти – вақти билан сув қуйиб турилади. Бохордан бошлаб, март ойидан сентябрь ойигача очиқ майдонларга хам экиш мумкин. Ўсув даври 60-70 кун, уруғлари тупроқ ҳарорати 10 градусда 10 -12 кунда ўниб чиқади. 20 – 24 градусда нормал ўсиб ривожланади. Шолғомнинг бу тури уй хонадонларига кўрк бағишлаб туради, на фақат чиройли манзарали ўсимлик сифатида, балки доривор ўсилик сифатида хонадонларда ўстириш мумкун.
Биринчи йили барг ва илдизмева беради, илдизмевасининг сирти асосан оқ-сариқ, баьзан оқ-қизғиш, оқ-сапсар, мева эти эса оқ-сариқ, оқ-пушти рангларда бўлади(тупроқ таркибига боғлиқ), гектарига 2.0-2.5 килограм уруғ сарфланади, гектаридан 300-400 центнер илдизмева хосилини беради. Илдизмева таркибида 8-17 фоиз қуруқ модда, С, В1, В2, В5 дармондорилар, 1.2 фоиз клетчатка ва бошқа микроэлементлар мавжуд.
Иккинчи йили эса поя ва уруғ ҳосил қилади, яхши парвариш қилинса, гектарига 1.5-2.0 тонна илдизмева сарифланади, гектаридан 30-34 центнер сифатли уруғ олиш мумкун. Уруғининг таркибида 9-12 фоиз оқсил, 4-6 фоиз мой, 65-70 фоиз углевод, В1, В2, В3, В6, РР дармондорилар, тўйинган кислоталар, каротин ва бошқа бирикмалар бисёрдир, ҳамда таркибида қанд, минерал тузлар, шунингдек калий, калций, темир, фосфор, натрий каби моддалар ҳам мавжуддир.
Халқ хўжалигида ишлатилиши. Инсонлар бу ўсимликнинг пояси, барги, гули ва илдизмевасидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади. Унинг гули ва меваси хом этидан, ҳамда қуритилганидан салатлар, сауслар, коктайллар, хамда музқаймоқлар тайёрлаш мумкин. Ҳар хилги шўрвалар, қайнатмалар ва димламалар, 500 дан ортиқ рецептлар асосида фармацефтикада дори воситалари тайёрланади. Саноатда унинг уруғидан қайта ишланиб, ундан сифатли мой, спирт, сирка, кислота ва бошқалар олинади.
Тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши. Ундан вирус ва бактерияларга қарши дори – дармонлар, барги ва гулларидан эфир мойлари олинади. Уларни истемол қилган инсонларни касалликларга бўлган имунитетини оширади, ғаратли ва қудратли инсонлар бўлиб, хасталикларга чалинмай яшайдилар. Медицинада ундан олинган перепаратлардан 150 дан ортиқ касалликларни даволашда ва уларни олдини олишда ишлатилади. Унинг уруғидан, барги ва гулидан халқ табобатида кенг фойдаланилади, хусусан, ошқозон – ичак системаси хасталикларида, овқат хазм қилиш системасида, яьни, колит, энтероколит, диареяларни даволашда, гулларидан тайёрланган қайнатма ва димламалар тери касалликларида, онани сутини кўпайтиришда, қамқонликда, фарзандсизликда катта самара бермоқда. Унинг илдизмевасини махсус қурилмаларда қуритиб-майдаланиб, унидан тайёрланган нони хозирги кунда кўп учрайдиган касалликларни, яьни юрак – қон томирлар касалликларида, қон босимини ва қанд касалликларини даволаш билан бирга олдини олишда яхши натижалар бермоқда.
Халқ табобатида шолғомдан фойдаланишга тавсиялар.
– қайнатиб пиширилган шолғомнм хар куни наҳорда оч қоринга 100-150 грамдан истемол қилиб турилса, шамоллашга қарши яхши воситага эга бўлади;
– уни қўй гўшти билан қайнатиб пиширилиб, ҳар куни уч махалдан, бир хафта давомида 200-250 грамдан истемол қилиб турилса, инсонни касалликларга бўлган имунитетини кучайтириб туради;
– шолғомнмнг баргини 10 грамини 200 грам сувда қайнатиб, илиқ холатида оч қоринга 50 грамдан хар куни уч махал истемол қилинса, инсонни пешобини хайдаш хусусиятига эга бўлади;
– шолғомни хомлигича хар куни оч қоринга 50 грамдан истемол қилиб турилса, кўзга фойда бўлади, нафас йўлларини тозалайди, йўталдан фориқ бўлади;
– пиширилган шолғомни бўтқасини иссиқ холда бўғимларда туз йиғилишидан ҳосил бўлган оғриқни қолдиришда фойдаланиш мумкун, бунинг учун оғриган жойга қалин қилиб суйкаб, тоза мато билан бойлаб олса кифоя;
– шоғомнинг илиқ шарбтидан 100-150 грамини эрта тонгда ичиб, оғизда бир неча дақиқа сақлаб, бир неча марта ғарғара қилиб ичилса, ангина ва бронхиал астма хасталигини даволашда фойдаланиш мумкун, шунингдек бу муолажа инсоннинг овозини яхшилашга ҳизмат қилади, у антисептик таьсирга эгадир;
– шолғомдан унверсал дори тайёрлаш учун, 50 грам майдаланган шолғом устига, бир ош қошиқдан шолғом уруғи, турп уруғи, седананинг майдаланган талқониидан солиб-аралаштирилиб, унга бир чой қошиқда асал билан қўшиб 500 грам сувда 10 дақиқа қайнатилади. Ҳосил бўлган қайнатмадан ҳар куни ётишдан олдин 50 грамдан оч қоринга истемол қилиб борилса, тинчлантирувчи дори вазифасини ўташ билан бирга, бош, томоқ, тиш ва бошқа оғриқларидан безовта бўлмайди, инсонларни физик қуввати ошиш билан бирга фарзандсизлик балосидан фориқ бўлиши мумкун.
Хулоса. Ҳар бир хонадонда ушбу ўсимликни тувакларда, махсус яшикларда ўстирса хонага пашша ва чивинлар кирмайди, чумоли, қумусқа, сувараклар ва ҳатто сичқон ва каламушлар ораламайди. Муаттар ҳушбўй хидларда дам олишни гашти бошқача бўлади. Ушбу мўжизакор ўсимликни, на фақат очиқ майдонларда, балки Ўзбекистондаги барча уй хонадонларида ва иссиқхоналарда цитурис мевалар каби, яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари тувак ва яшикларда етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз.
Айниқса ҳозирги кунларда инсонларга катта хаф туғдирмоқчи бўлган номаьлум грипп бактерияларига қарши ишончли восита эканлиги исботланган, ўтган карантиндаги кобит касаллигини юқтирмаган инсонлар исботлаб беришгани бунга аниқ мисол бўла олади.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғилланувчилар «ТАБОБАТ» академияси аьзоси, Ўзбекистон Республикаси Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини «ТУРОН» Фанлари Академиясини Фахрий Академиги.




















