Доривор сабзи – (энг катта дорихона) – сабзавот ўсимлиги етиштирш агротехникаси, халқ хўжалигида, тиббиётда ва табобатда ишлатилиши

Минг дардга даво қадимги ва навқурон доривор сабзавот ўсимликлари. Ўлкамиз заминида, қадимдан экилиб келинаётган доривор сабзавотлар – минг дардга шифо бўлган ўсимликларни ватани сифатида – бутун дунёда экилиб, етиштирилишини этироф этиш лозимдир. Уларни мунтазам истемол қилиб келаётган халқимиздан тарихда ҳам, ҳозирда ҳам ақлий ва жисмонан кучли ва бақувват, илмли ва билимли, бўйи узун, кексалари кўп бўлган  халқимиз бордир.  Аждодларимизнинг инсоният учун яратиб кетган доривор – маданий  ўсимликлардан ҳозиргача ер юзидаги  милиардлаб инсонлар фойдаланиб келишлиги диққатга сазовардир.  Замонавий олимларнинг   замонавий асбоб – ускуналарида,  қуйидаги доривор сабзавот ўсимликларида:

  • Турп – митти дорихона – таркибида 60 тагача кимёвий элемент;
  • Шолғом – кичик дорихона – таркибида 75 тагача кимёвий элемент;
  • Қизилча – катта дорихона – таркибида 80 тагача кимёвий элемент;
  • Сабзи – энг катта дорихона – таркибида 90 тагача кимёвий элемент;
  • Пиёз – улкан дорихона – таркибида 100 тадан ортиқ кимёвий элементлар ва бирикмалар мавжудлигини аниқлашган. Уларни таркибини миллионлаб олимлар ўрганиб борса ҳам, ҳозиргача илмий жихатдан мукаммал ўрганиб, оҳирига етказилмаган, ҳали фанга номаълум элементлар ва бирикмалар очилмай, сирлигича қолмоқда. Уларни заҳматкаш илм аҳли ўрганишни давом этиришмоқда. Уларни ҳар бирини алоҳида – алоҳида, янги маълумотлар асосида ёритиб борамиз.

Сабзи – Морковь – Doucus  – соябондошлар (соябонгуллилар оиласи)га  мансуб икки йиллик сабзавот ўсимликлар    туркуми (уруғи). Сабзи энг қадимий ўсимлик бўлиб, жуда қадим замондан экилиб келинади. Дунёнинг ҳамма давлатларида ўстирилади. Ватани ўрта, марказий ва жанубий Осиё, Европага эрамиздан аввал 1- 6 – асрларда, Россияга эрамизнинг 5 – 7 – асрларида ва Ўзбекистонда  40 – асрдан бери экилиб келинмоқда. Марказий Осиёдан Александр Македонскийнинг армияси Юнонистонга олиб борган, ундан Европага тарқаган. Биринчи йили баргли поя ва илдизмева ҳосил қилади, иккинчи йили гулпоя пайдо қилиб, уруғ беради.  Илдизи илдизмева,  поясининг баландлиги биринчи йили 40 сантметргача  бўлиб, тўпбарг хосил қилади, ичи ғовак, диаметри 1-2  сантиметргача. Барг  бандлари узун, панжасимон, 2-3 патсимон қирқилган.  Ҳар тупида биттадан 25 – 400 грамгача  илдизмева хосил қилади, серсув, навига қараб думалоқроқ, конуссимон ва цилиндсимон, ҳамда сариқ ва қизил рангларда бўлади. Илдизмевасини келгуси бохорда экиб уруғ етиштирилади. Иккинчи йили илдизи попук илдиз, поясининг бўйи 1.20-1.50 метр, поясининг диаметри 1.5 – 2.0 сантиметрни ташкил қилади. Гули икки жинсли,  тўпгул мураккаб, соябонга йиғилган, ҳашоратлар ёрдамида четдан чангланади. Уруғи майда, узунчоқ, оқиш – қизғичроқ 1000 та уруғининг оғирлиги 1.0 – грамча.

Сабзининг илдизмевасининг ички тузилиши ва морфалогик  белгиларига қараб  думолоқ – узунчароқ,  конуссимон, цилиндрсимон, сариқ, қизғич ялтроқ, кўкиш – яшил, бинафшаранг, ширин, хашаки, сабзавотли турларга бўлинади. Республикамизда асосан   илдизмеваси  сарғич ва қизғич рангли навлари кенг тарқалган бўлиб асасан сабзавот сифатида етиштирилади. Охирги йилларда экзотик сабзи навлари хориждан кириб келиши кўпайиб бормоқда.

Экзотик – (юнонча – «exotikos», – ажнабий, хорижий, ажойиб – ғаройиб бўлиб кўзга ташланадиган) илдизмева бўлиб, қадим замонлардан бери инсонлар фойдаланиб келишган. Хаттоки унинг илдизмевасидан  қадимий юнонлар, мисирлик ва римликлар ҳам аскарларини кучли ва баққуват қилишга сабзини асалга қўшиб уч маҳал овқатлантиришган.

Сабзи қадимда барги ва уруғи учун экилган, чунки барги ва уруғидан хайвонлар ва инсонларни нафас олиш органларини ишини яхшилашда фойдаланищган, аввалига уй хайвонларини даволаш учун маданийлаштирилиб махсус экила бошлайди. Унинг барг ва гулларидан қимматли ва сифатли эфир мойлари олишган, ундан кейинчалик табиблар  инсонларни  барча хасталикларига даво бўлишлигини билиб, ундан кенг миқёсда фойдаланиб келишган.

Сабзи тўғрисидаги қўйпурушлар аждодларидан  бир ривоятни келтиришни лозим топдим. Уларни ривоят қилишича қадимий турклар яшаган (хозирги ғарбий Туркустон ўлкаларида чорвочилик билан бир вақтда деҳқончилик хам ривожлана бошланган вақтларда),  бир  қўй боқувчини энг яхши кўрган зотдор  қўйи касал бўлиб қолади. Қўйчувон касал қўйини сўймасдан, ўз ажали билан ўлиши учун уни аравага солиб, тоғ ёнига олиб бориб, ташлаб келади. Орадан бир неча ўн кундан кейин яхши кўрган зотдор қўйидан хабар олгани борса, қўйи тузалиб, гижинглаб, шаталоқ отиб ўйнаб юрган, ёнида эса эгиз қўзичоқлар ҳам онасини эмиб ўйнаб юришган бўлади. Бу эса  ёввойи сабзининг шарофати билан амалга ошганлигини қўйчувон билган. Қадимий туркийлар ёввойи сабзини маданийлаштириб, уни “айоз” деб аташган.

Кези келганда қуйидаги ривоятни келтириб ўтмоқчиман. Ош – паловни ҳам ватани Ўрта Осиё ҳисобланишини тарихчилар ёзиб қолдиришган. Ошпазларнинг оғиздан – оғизга ўтиб келаётган ривоятига асасан, Қадимий туркийлар тилида “ош” –  “сабзи билан гручни димлангани” деган маънони билдирар экан. Кейинчалик хитойликлар эса “қўғирилган гуруч” деб аташган. Ибн Сино эса “ош”ни – “палов”  деб номлаган. Ошга солинган бешта масалиқни номини биринчи ҳарифларини қўшиб “ПАЛОВ” деб атаган, яьни, П – пиёз, А – айоз – сабзи, Л – лаҳм – гўшт, О – олиё – ёғ ва В – вет – тузларни бош ҳарфларидан иборатдир.

Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида бир неча ўн йиллардан бери экзотик сабзи  “Доривор сабзи – энг катта дорихона”  навида тажриба – синов ишларини илмий жихатидан ўрганиш учун амалга оширилди. Совуққа чидамли, тупроқ талламайди, шўр ва нам тупроқларда ҳам ҳосил бераверади. Илдизмеваси таркибида Менделеев даврий системасидаги кимёвий элементларнинг 90 тагачаси  мавжуд бўлганлиги учун уни “энг катта дорихона” деб номланган.

Етиштириш агротехникаси.   Сабзининг бу навини ранги сарғич – қизилроқ, шакли цилиндрсимон, пояси думалоқ, силлиқ, ўртасидан шохлайди, сийрак ва қаттиқ туклари бор, бўйи 1.2 метргача боради. Барглари учбурчак шаклда, бироз чўзиқроқ, четлари патсимон кесилган, усткилари силлиқ, пасткилари тукли. Гуллари майда бўлиб, гулбарглари оқ – қизғиш тусда, мураккаб соябон ҳосил қилади. Уруғлари майда, чўзинчоқ, тухимсимон шаклдаги икки уруғдан иборат. Май – июнда гулайди, уруғлари июль-августда пишиб етилади.

Ўзбекистонда йилнинг хамма фаслларида, уй  шароитида, ҳонадонларда тувакларда, махсус яшикларда ва  иссқхоналарда, хамда эрта бохордан очиқ майдонларда етиштириш мумкин, уруғидан махсус кўпайтирилади.  Унинг  уруғини яхши пишиб етилганини олиб, қуритиб, олдиндан тайёрланган тувакчаларга экилади. Тувакдаги тупроқ ҳарорати 20 – 25 градус бўлиб туриши лозим, 5 – 8 кундан кейин уруғлардан ёш нихоллар ўниб чиқади.  Хона ва сувнинг иссиқлик даражаси 20 – 22 градусдан ошиқ бўлиши керак, Ёш нихолларни баландлиги 20 – 25 сантиметр бўлганда,  қишда ёруқ хоналарнинг поллари ва дераза токчаларига, хона температурасида сақланади, тувакдаги тупроқни намлиги  60 – 65 фоиз бўлганда, вақти – вақти билан сув қуйиб турилади.

Бохордан бошлаб, март ойидан сентябрь ойигача очиқ майдонларга хам экиш мумкин. Ўсув даври 90 – 100 кун, уруғлари тупроқ ҳарорати 10 градусда 10 -12 кунда ўниб чиқади. 20 – 24 градусда нормал ўсиб ривожланади. Сабзининг бу тури уй хонадонларига кўрк бағишлаб туради, на фақат чиройли манзарали ўсимлик сифатида, балки доривор ўсилик сифатида хонадонларда ўстириш мумкун. Биринчи йили барг ва илдизмева беради, илдизмевасининг сирти асосан сарғиш – қизғишроқ, сапсар, мева эти эса қизилроқ, гектарига 4.0 – 5.5 килограм уруғ сарфланади, гектаридан 300 – 400 центнер илдизмева хосилини беради. Илдизмева таркибида 8-17 фоиз қуруқ модда, С, В1, В2, В5 дармондорилар, 1.2 фоиз клетчатка ва бошқа микроэлементлар мавжуд.

Иккинчи йили эса поя ва уруғ ҳосил қилади,  гектарига 1.5 – 2.0 тонна илдизмева сарифланади,  гектаридан 30-34 центнер сифатли уруғ олиш мумкун. Уруғининг таркибида 9-12 фоиз оқсил, 4-6 фоиз мой, 65-70 фоиз углевод, В1, В2, В3, В6, РР дармондорилар, тўйинган кислоталар, каротин ва бошқа бирикмалар бисёрдир, ҳамда таркибида қанд, минерал тузлар, шунингдек калий, калций, темир, фосфор, натрий каби моддалар ҳам мавжуддир.

Халқ хўжалигида ишлатилиши. Инсонлар бу ўсимликнинг пояси, барги, гули ва илдизмевасидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади. Унинг гули ва меваси хом этидан, ҳамда қуритилганидан салатлар, сауслар, коктайллар, хамда музқаймоқлар тайёрлаш мумкин. Ҳар хилги шўрвалар, қайнатмалар ва димламалар тайёрланади.  Саноатда унинг уруғидан қайта ишланиб, ундан  сифатли  мой, хар ҳилги кислоталар ва бошқалар олинади.

Инсонлар сабзидан  асосан   қўйиқ ва суюқ овқатлар, салатлар, шарбатлар тайёрлаб истемол қилишади. Паловхон тўрага куч – қувват берадиган масалиқ ҳам айнан сабзи эканлигини машҳур ошпазлар доимо такидлаб, этироф этиб келишмоқда.

Тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши. Ундан вирус ва бактерияларга қарши  дори – дармонлар, барги ва гулларидан  эфир мойлари олинади. Уларни истемол қилган инсонларни касалликларга бўлган имунитетини оширади, ғаратли ва қудратли инсонлар бўлиб, хасталиклар нималигини билишмайди. Замонавий тиббиётда сабзи  илдизмеваларидан  гипо ва авмтаминозларда фойдаланилади, улар майин сургитарзида таъсир кўрсатиб, углеводлар алмашинувини жойига келтиради, мушакларни ишини яхшилайди, юракни ва қон томирларини кенгайтиради.

Халқ табобатида сабзининг илдизмевалари ва уруғлари  ўткир сурункали гепатитлар, сариқ касаллигига, шабкўрликда, зарда бўлганда, қабзиятда, бавосирда, гстиридларда, меъда – ичак касалликларини даволашда ишлатилади.

Халқ табобатида сабзидан фойдаланишга тавсиялар.

– артерия қон томирлари торайиб фаолияти бузулганда – ҳар куни биттадан хом сабзини оч қоринга истеъмол қилиб туриш лозим;

– бовосирда – бир дона сабзини поя-барглари билан бирга майдалаб, сирли идишга солиб, бир литр сув қуйиб қайнатилади, ҳосил бўлган буғига бовосирни 15 дақиқа тутилади, бу усул бовосир тузалгунча такрорланади;

– бош оғриғига ва айланишида – сабзи шарбатидан овқатдан  ярим соат олдин бир стакандан ҳар куни 4 махал истеъмол қилиш тавсия қилинади;

– буйракдаги тош ва тузларни эритишда – майдаланган сабзини уч қошиғини устига, уч стакан қайноқ сув қуйиб, кечқурун дамлаб қўйилади. Эрталаб дамламадан илиқ ҳолида кунига овқатдан олдин уч маҳал ярим стакандан истемол қилиб борилади. Муолажа тош ва тузлар тушгунча давом эттирилади;

– гижжаларни туширишда – сабзи уруғи билан ёнғоқ баргини тенг миқдорда қўшиб, бир литр сувда қайнатиб, овқатдан ярим соат олдин уч махал ярим стакандан истемол қилиш тавсия қилинади;

– камқонликда – сабзи, қизилча, турп  ва шолғом шарбатларидан тенг миқдорда олиб, аралаштириб, ҳар куни 3-4 марта овқатланишдан олдин 50 грамдан тановул қилиб борилса, тез фурсатларда камқонликдан ҳалос бўлади.

Хулоса.  Ҳар бир хонадонда ушбу ўсимликни тувакларда, махсус яшикларда ўстирса хонага пашша ва чивинлар кирмайди, чумоли, қумусқа, сувараклар ва ҳатто сичқон ва каламушлар ораламайди. Муаттар ҳушбўй хидларда дам олишни гашти бошқача бўлади. Ушбу мўжизакор  ўсимликни, на фақат очиқ майдонларда, балки Ўзбекистондаги барча уй хонадонларида ва иссиқхоналарда  цитурис мевалар каби,  яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари  тувак ва яшикларда етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз. Айниқса ҳозирги кунларда  инсонларга катта хаф туғдирмоқчи бўлган номаьлум грипп бактерияларига қарши ишончли восита эканлиги исботланган, ўтган карантиндаги кобит касаллигини юқтирмаган инсонлар исботлаб беришгани бунга аниқ мисол бўла олади.

Абдумалик  Ўринбоев  – селекционер – патентшунос,   “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини  илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғилланувчилар  «ТАБОБАТ» академияси аьзоси, Ўзбекистон Республикаси Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини  «ТУРОН» Фанлари Академиясини Фахрий Академиги.