Минг дардга даво қадимги ва навқурон доривор (жаннат мева – сабзавот) ўсимликлари. Юртимиз жаннатмакон ўлкадир. Бу юртдаги хар бир фауна ва флораси жаннатни эслатади. Жаннатмакон юртда жаннат ўсимликлари ўсада, уларнинг мевалари ҳам жаннат мевалари ҳисобланади. Ўлкамиз заминида, қадимдан экилиб келинаётган доривор, минг дардга шифо бўлган ўсимликларни ватани сифатида – бутун дунёда экилиб, етиштирилишини этироф этиш лозимдир. Уларни мунтазам истемол қилиб келаётган халқимиздан тарихда ҳам, ҳозирда ҳам ақлан ва жисмонан кучли ва бақувват, илмли ва билимли, бўйи узун, кексалари кўп бўлган халқимиз яшаган келган ва яшамоқда. Аждодларимизнинг инсоният учун яратиб кетган доривор – жаннат ўсимликлари деб аталадиган маданий ўсимликлардан ҳозиргача ер юзидаги милиардлаб инсонлар фойдаланиб келишлиги диққатга сазовардир. Уларни таркибини миллионлаб олимлар ўрганиб борса ҳам, ҳозиргача илмий жихатдан мукаммал ўрганиб, оҳирига етказилмаган, ҳали фанга номаълум элементлар ва бирикмалар очилмай, сирлигича қолмоқда. Уларни заҳматкаш илм аҳли ўрганишни давом этиришмоқда. Жаннат усимлигининг биринчиси АНЖИРдир. Уни алоҳида, янги маълумотлар асосида ёритиб берамиз.
АНЖИР – Инжир обыкновенный – Ficus carica Z. – тутдошлар (анжиргуллилар оиласи)га мансуб кўп йиллик ўсимликлар (дарахтсимон бута) туркуми (уруғи). Анжир энг қадимий ўсимлик бўлиб, жуда қадим замондан экилиб келинади. Дунёнинг ҳамма давлатларида ўстирилади. Ватани ўрта, марказий ва жанубий Осиё, Европага эрамиздан аввал 1- 6 – асрларда, Россияга эрамизнинг 17 – 18 – асрларида ва Ўзбекистонда 60 – асрдан бери экилиб келинмоқда. Марказий Осиёдан Александр Македонскийнинг армияси Юнонистонга олиб борган, ундан Европага тарқаган. Ота – боболаримизнинг ривоят қилишича Одам Ото билан Момо Хаволар жаннатда юришганда анжир баргларидан авратларини бекитиб юришган ва пишган сара меваларидан истеъмол қилишгани учун жаннатдан чиқишганидан кейин қўша – қўша эгизак фарзандлар кўришган экан. Инсонлар қадим замонлардан бери анжирдан фойдаланиб келишмоқда.
Ўсимликни бўйи 4 – 6 метр, шохлари қалин, ёйилиб ўсади, шохлари оч кулиранг тусда, ёш шохлари тук билан қопланган. Барглари пишиқ, навбатма – навбат, қарама – қарши жойлашган, туки билан қопланган барг бандлари бор, барг бандларининг узунлиги 8 сантиметргача, барг япроқларининг узунлиги 8 – 20 сантиметр, эни 6 – 15 сантиметргача боради, тухумсимон ёки думолоқроқ шаклда, кертикли, уч ёки етти бўлакли. Майда, бир жинсли гуллардан иборат тўпгули бўлажак “мева” ичида бўлиб, арилар ёрдамида чангланади. Баъзилари эса чангланмасдан ва уруғ тугмасдан мева қилади. Битта анжир мевасида 500 – 900 тагача уруғ бўлади, уруғида осон ҳазм қилувчи моддалар бисёрдир. Анжир бир мавсумда икки марта ҳосил беради (куз яхши келса уч марта ҳосил бериши мумкун), биринчи ҳосил – хоки анжир деб аталиб, анча кам хосил беради, иккинчи ҳосил – асосий ҳосилари кўпроқ беради. Меваси майда – майда, этдор, сершира. Асосан апрелдан бошлаб гулайди, июнь – августда етилиб пишади. Асосан етилган тўп мевалари хомлигича ва қуритилган ҳолда истеъмол қилинади ва барглари ҳам ишқорлар тайёрлашда ишлатилади.
Анжирнинг 40 дан ортиқ тури рўрҳатга олинган, асосан ёввойи анжирдан маданийлаштирилган, мевасининг ички тузилиши ва морфалогик белгиларига қараб фарқланади, думолоқ – ясси, ярим думалоқ, конуссимон, ноксимон, оқиш, сариқ, қизғич ялтроқ, кўкиш – яшил, бинафшаранг, ширин, хашаки турларга бўлинади. Республикамизда асосан меваси оқиш, сарғич ва қизғич рангли навлари кенг тарқалган бўлиб асасан меваси учун етиштирилади. Анжир асосан ўртача 50 – 60 йил яшайди. Тарихда 350 – 400 йил анжирлар борлиги ҳам аниқланган. Ўзбекистонда қуйидаги анжир тур – навлари кўпроқ экилади:
– Кадота анжири – меваси ўртача 35 – 40 грам, думалоқ – нок шаклида, сарғич, сал тилимли, эти оч сариқ, жигар ранг товланади, мулойим, ширин, таркибида 19 – 21 фоиз қанд бор, тупи 55 – 60 килограмдан осил беради, 30 фоиз қоқи тушади, қоқисининг таркибида 71 – 72 фоиз қанди мавжуд;
– Сариқ анжир – меваси йирик, 55 – 60 грам, сариқ, думалоқ – ясси, эти серсув, мулойим, ширин, таркибида 18 – 22 фоиз қанди бор, кам толали, 25 фоиз қоқи тушади, қоқисининг таркибида 63 – 70 фоиз қанди мавжуд, тупидан 40 – 50 килограм ҳосил беради;
– Қора анжир – меваси ўртача, 35 – 40 грам, нок шаклида, тўқ бинафша рангда, тилимли, эти сарғиш, юмшоқ, ширин, таркибида 21 – 22 фоиз қанди бор, 30 – 35 фоиз қоқи тушади, қоқисининг таркибида 70 – 72 фоиз қанд мавжуд, бир тупидан 40 – 50 килограм хосил беради;
– Чапла анжири – меваси ўртача, 34 – 40 грам, думалоқ, нок шаклида, оч жигар ранг, сал тилимли, тук билан сийрак қопланган, эти юмшоқ, ширин, таркибида 22 – 24 фоиз қанд бор, ичи ҳавол, 30 фоиз қоқи тушади, қоқисининг таркибида 70 – 75 фоиз қанд мавжуд, ҳар тупидан 35 – 45 килограмдан ҳосил олинади.
Охирги йилларда экзотик анжир навлари хориждан кириб келиши кўпайиб бормоқда. Экзотик – (юнонча – «exotikos», – ажнабий, хорижий, ажойиб – ғаройиб бўлиб кўзга ташланадиган) мева бўлиб, қадим замонлардан бери инсонлар фойдаланиб келишган. Хаттоки унинг мевасидан қадимий юнонлар, мисирлик ва римликлар ҳам аскарларини кучли ва баққуват қилишга анжир мевасини қуритилганидан олти маҳал овқатлантиришган. Анжир қадимда барги ва меваси учун экилган, чунки барги ва мевасидан хайвонлар ва инсонларни нафас олиш органларини ишини яхшилашда аввалига уй хайвонларини даволаш учун маданийлаштирилиб махсус экила бошлайди. Кейинчалик табиблар ундан инсонларни барча хасталикларига даво бўлишлигини билиб, ундан кенг миқёсда фойдаланиб келишган. Баргини сувга солиб қайнатиб, қайнатилган сувига мева ва сабзавотларни бир марта солиб, кейин қуритилса, қуритилган мева ва сабзавотларнинг сифати бузилмаслигини аждодларимиз қадимда исботлашган.
Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида бир неча ўн йиллардан бери экзотик анжир Доривор анжир – “Жаннат мева – 1” навида тажриба – синов ишларини илмий жихатидан ўрганиш ишлари амалга оширилди, тупроқ талламайди, шўр ва нам тупроқларда ҳам ҳосил бераверади.
Етиштириш агротехникаси. Анжирнинг бу навини Ўзбекистонда йилнинг хамма фаслларида, уй шароитида, ҳонадонларда тувакларда, махсус яшикларда ва иссқхоналарда, хамда эрта бохордан очиқ майдонларда етиштириш мумкин, бу нав анжир бачкисидан махсус кўпайтирилади, кўп йиллик хисобланади. Унинг бачкисини илдизи билан олиб, олдиндан тайёрланган тувакчаларга экилади. Тувакдаги тупроқ ҳарорати 20 – 25 градус бўлиб туриши, намлиги 60 – 65 фоиздан ошмаслиги лозим, 15 – 18 кундан кейин ёш барглар чиқади. Хонанинг иссиқлик даражаси 20 – 22 градусдан ошиқ бўлиши керак, ёш нихолларни баландлиги 20 – 25 сантиметр бўлганда, қишда ёруқ хоналарнинг поллари ва дераза токчаларига, хона температурасида сақланади, тувакдаги тупроқни намлиги 60 – 65 фоиздан пасайганда, вақти – вақти билан сув қуйиб турилади. Бохордан бошлаб, март ойидан сентябрь ойигача очиқ майдонларга хам экиш мумкин. 20 – 24 градусда нормал ўсиб ривожланади. Анжирнинг бу нави уй хонадонларига кўрк бағишлаб туради, на фақат чиройли манзарали ўсимлик сифатида, балки доривор ўсилик сифатида хонадонларда ўстириш мумкун. Учунчи йилдан бошлаб ҳосил бера бошлайди. Ҳосилдорлиги бир тупида 1 килогграмдан бошлаб 150 килограмгача, гектарига 20 тоннагача ҳосил беради.
Анжирни хом меваси ва қоқисини 100 грамининг қуввати ва таркиби.
| Т/Р | Кўрсаткичлар номи | Хом холатида | Қуритилган холатда |
| 1 | Килокаллорияси, ккал | 74.0 | 249.0 |
| 2 | Сув, гр | 79.0 | 30.0 |
| 3 | Оқсил, гр | 0.8 | 3.3 |
| 4 | Ёғлар, гр | 0.3 | 1.0 |
| 5 | Углеводлар, гр | 19.0 | 64.0 |
| 6 | Шундан, қанд миқдори, гр | 16.0 | 48.0 |
| 7 | Озиқавий тола, гр | 3.0 | 10.0 |
| 8 | Витаминлар: | ||
| 1. Ретинол – А, мкг | 7.0 | 7.0 | |
| 2. Тиамин – В1, мг | 0.06 | 0.09 | |
| 3. Рибофловин – В2, мг | 0.05 | 0.08 | |
| 4. Ниацин – В3, мг | 0.4 | 0.62 | |
| 5. Придоксин – В6, мг | 0.11 | 0.11 | |
| 6. Фолацин – В9. мг | 6.0 | 9.0 | |
| 7. Аскарбин кислота – С, мг | 2.0 | 1.2 | |
| 8. Токоферол – Е, мкг | 4.7 | 15.6 | |
| 9 | Микроэлементлар: | ||
| 1. Калий, мг | 232.0 | 680.0 | |
| 2. Кальций, мг | 35.0 | 162.0 | |
| 3. Магний, мг | 17.0 | 68.0 | |
| 4. Фосфор, мг | 14.0 | 67.0 | |
| 5. Натрий, мг | 1.0 | 10.0 | |
| 6. Темир, мг | 0.4 | 2.0 | |
| 7. Рух, мг | 0.15 | 0.55 |
Халқ хўжалигида ишлатилиши. Инсонлар бу ўсимликнинг шохи, барги, мевасидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади. Ҳар хилги қайнатмалар ва димламалар, 100 дан ортиқ рецептлар асосида фармацефтикада дори воситалари тайёрланади. Саноатда унинг уруғидан қайта ишланиб, ундан сифатли мой, хар ҳилги кислоталар ва бошқалар олинади.
Тиббиётда ишлатилиши. Илмий тиббиётда анжир ўсимлигидан доривор перепаратлар ва настройкалар тайёрланади, юрак, қон – томир системаси касалликлари, тромбозларда, камқонлик маҳалида ва енгил сурги сифатида қўлланилади. Унинг таркибида фицин деган фермент, талайгина миқдорда қанд моддалари ва калий бўлганидан бу неъмат юрак томирлар етишмовчилигига учраган хасталарга жуда катта ёрдам беради.
Халқ табобатида ишлатилиши. Анжир мевасини хоми ва қуритилгани халқ табобатида талоқ, жигар, буйрак ва қовуқ тиқинларида, қайнатмаси билан оғиз чайилса скрофулларда даво бўлади, сийдикни, қорин аъзоларини, кўкрак ва ўпкани зарарли аралашмалардан тозалайди. Ғўр пишмаган анжирни сўгалга суртса ва пес(витилиго) касалларини даволайди, тутқоноқда ва томоқнинг битиб қолишига ёрдам беради. Сутсимон ширасидан илон, чаён чаққан жойларга ва қутирган ит тишлаган жойларга суйкаса заҳарланишдан сақлайди. Анжирнинг мевалари, барглари, ёғочи, новдалари ва сутсимон шираси қиздирувчи хусусиятларга эгадир, қон кетишини тўхтатади, чириган тишлардаги қуртларни ҳайдайди ва тишларни тозалаш билан бирга тиш ва милкларни даволайди. Тажрибали табибларнинг фикирича анжир мевасининг қуритилган қоқиси инсонлар дармонсизланиб юрадиган маҳалда, юраги ўйнаганидан кўкраги оғриганда, бронхиал астма ва йўтал маҳалида фойдалидир, буйрак ва қовуқ фаолиятини жойига келтириб, инсоннинг рангини тиниқлаштиради.
Халқ табобатида анжирдан фойдаланишга тавсиялар.
– артерия қон томирлари торайиб, фаолияти бузилганда – анжир қоқисидан 4 – 5 донадан, ҳар куни тўрт маҳал истемол қилиш тавсия қилинади;
– бовосирда – анжир қоқисидан 3 – 4 донасини кечқурун қайнаган сувга солиб, эрта тонгда илиқ ҳолатда суви билан бирга истемол қилинади;
– буйрак – тош касалликларида – қуритилган анжир қоқисидан 3 – 4 тасини, илиқ сутга тенг миқдорда қўшиб, кунига уч маҳал истемол қилинади;
– йўғон ичак ялиғланиши – қуланж – анжир шарбатидан кунига тўрт маҳал овқатдан олдин ярим стаканда истемол қилинади;
– тутқаноқда – сутсимон ширасини, беморга ҳидлатилса, тутқоноқ тутуши қолади;
Хулоса. Ҳар бир хонадонда ушбу ўсимликни тувакларда, махсус яшикларда ўстирса хонага пашша ва чивинлар кирмайди, чумоли, қумусқа, сувараклар ва ҳатто сичқон ва каламушлар ораламайди. Муаттар ҳушбўй хидларда дам олишни гашти бошқача бўлади. Ушбу мўжизакор ўсимликни, на фақат очиқ майдонларда, балки Ўзбекистондаги барча уй хонадонларида ва иссиқхоналарда цитурис мевалар каби, яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари тувак ва яшикларда етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз. Анжирдан фойдаланиш даражаси хозир 3 – 5 фоиз, келгусида кўпроқ фойдаланиш учун, уни устида кўпроқ тажрибалар ўтказиб, очилмаган қирраларини очиш, келажак авлоднинг вазифаси эканлигини, уларга, яьни ёшларга эслатиб қўйиш хар бир врачнинг ва табибнинг вазифасидир. Айниқса ҳозирги кунларда инсонларга катта хаф туғдирмоқчи бўлган номаьлум грипп бактерияларига қарши ишончли восита эканлиги исботланган, ўтган карантиндаги кобит касаллигини юқтирмаган инсонлар исботлаб беришгани бунга аниқ мисол бўла олади.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини “илмий табобат” марказининг илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясини аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини “ТУРОН” Фанлари Академиясининг ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.




















