Минг дардга даво қадимги ва навқурон доривор (жаннат мева – сабзавот) ўсимликлар. Юртимиз жаннатмакон ўлкадир. Бу юртдаги хар бир фауна ва флораси жаннатни эслатади. Жаннатмакон юртда жаннат ўсимликлари ўсада, уларнинг мевалари ҳам жаннат мевалари ҳисобланади. Ўлкамиз заминида, қадимдан экилиб келинаётган доривор, минг дардга шифо бўлган ўсимликларни ватани сифатида – бутун дунёда экилиб, етиштирилишини этироф этиш лозимдир. Уларни мунтазам истемол қилиб келаётган халқимиздан тарихда ҳам, ҳозирда ҳам ақлан ва жисмонан кучли ва бақувват, илмли ва билимли, бўйи узун, кексалари кўп бўлган халқимиз яшаб келган ва яшамоқда. Аждодларимизнинг инсоният учун яратиб кетган доривор – жаннат ўсимликлари деб аталадиган маданий ўсимликлардан ҳозиргача ер юзидаги милиардлаб инсонлар фойдаланиб келишлиги диққатга сазовардир. Уларни таркибини миллионлаб олимлар ўрганиб борса ҳам, ҳозиргача илмий жихатдан мукаммал ўрганиб, оҳирига етказилмаган, ҳали фанга номаълум элементлар ва бирикмалар очилмай, сирлигича қолмоқда. Уларни заҳматкаш илм аҳли ўрганишни давом этиришмоқда. Жаннат ўсимлигининг иккинчиси ТОК – УЗУМдир. Уни алоҳида, янги маълумотлар асосида ёритиб берамиз.
Ток – Узум – Виноград – Vitis – узумдошлар (узумгуллилар оиласи)га мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми (уруғи). Ток энг қадимий ўсимлик бўлиб, жуда қадим замондан экилиб келинади. Дунёнинг ҳамма давлатларида ўстирилади. Ватани ўрта, марказий Осиё ва Қора денгиз бўйлари, Европага эрамиздан аввал 1 – 6 – асрларда, ва Ўзбекистонда 60 – 80 асрдан бери экилиб келинмоқда. Марказий Осиёдан Александр Македонскийнинг армияси Юнонистонга олиб борган, юнонлар уни “vitis” – “жаннат меваси” деб, италянлар эса ундан вино олишган, “вино” – италянча -”жаннат ичимлиги” деб аташган, Европадан бутун динёга тарқаган. Қадимий туркий тилда “Узум” – токнинг мевасига айтилган. “Ток” – эса форсча бўлиб “жаннатдаги зангли дарахти” – маъносини беради. Инсонлар қадим замонлардан бери ток дарахтининг меваси бўлмиш узумдан фойдаланиб келишмоқда.
Ток асосан водийларда ва ваҳоларда сернам тупроқларда чирмашиб ўсадиган мевали дарахтдир. Илдизи бақувват, узун патаксимон. Баъзан тугунча ҳосил қилади, танаси(пояси) – лианна, чирмашиб ўсади, занги, новдалари турли йўғонликда, новдалар бўғимида барг, барг қўлтиғида куртаклар ривожланади, новданинг асосан 3 – 5 чи бўғимларида гул тўплами, устки қисмида, баргнинг қарама – қарши томонида гажжаклар пайдо қилади. Барглари яҳлит, панжасимон, асосан 3 ва 5 бўлакли, навбат билан жойлашган. Шўралари шокила, соябон ёки рўваксимон. Гуллари майда, кўкимтир – сарғич, маданий турлариники асосан икки жинсли, айримлариники эса бир жинслидир. Ёввойи турларида фақат уруғчи ёки чангчи ривожланган. Меваси резавор, 1 – 4 уруғли, уруғсизлари ҳам мавжуд, этли ва серсув, ғужумлари турли шаклда ва рангларда, шингилга тўпланган. Асосан етилган тўп мевалари хомлигича ва қуритилган ҳолда истеъмол қилинади.
Токнинг 70 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, асосан ёввойи витус узимидан маданийлаштирилган, мевасининг ички тузилиши ва морфалогик белгиларига қараб фарқланади, думолоқ – ясси, ярим думалоқ, конуссимон, ноксимон, оқиш, сариқ, қизғич ялтроқ, кўкиш – яшил, бинафшаранг, ширин, хашаки турларга бўлинади. Республикамизда асосан меваси оқиш, сарғич ва қизғич рангли навлари кенг тарқалган бўлиб асасан меваси учун етиштирилади. Ток асосан ўртача 20 – 30 йил яшайди. Тарихда 50 – 60 йилги токлар борлиги ҳам аниқланган. Ўзбекистонда қуйидаги 3 грухга бўлинган ток турлари – навлари кўпроқ экилади:
– винобоп навлари – атлетико, алиготе, бани ширей, оқ мускат, рислинг, ркацители, саперави ва бошқалар;
– хўраки навлари – ҳусайни, нимранг, каттақўрғон, тоифи, қорабурин, туятиш, андижон қораси, чарос, қоражанжал, ҳалилий, чиллаки, даройи, победа, ўзбекистон мускати, ризамат ота, хўжааҳрори ва бошқалар;
– майзбоп навлари – оқ кишмиш, қора кишмиш, пушти кишмиш, султоний ва бошқалар экилади. Токлар пишиш вақтларига қараб, эртапишар, ўртапишар ва кечпишар навларга бўлинади.
Ампел ўсимликлар – немисча, Ampol – осма холда ўсадиган, пояси осилиб турадиган, меваси, гули ва барглари чиройли ўсимликларга айтилади. Ўзбекистонда етиштирилаётган узумнинг токзорларнинг 85 фойизини винобоп, 12 фойизини хўраки ва 3 фойизини майизбоп навлар ташкил қилади.
Токчилик қадимдан маьлум бўлиб, айниқса Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Ўратепа ва Зарафшон водийларида тараққий этганлиги маьлум. Токчиликни фан сифатида ампелография фани ўргатади. Ампелография – юнонча – ampebos – узум ва grapxo – ёзаман узум турларини ва навларини ўрганадиган фан. Илгари ампелография узум навларининг ботаник таьрифи ва классификацияси билан шуғулланган. Ҳозир эса уларнинг биологияси, технологияси ва халқ хўжалигидаги аҳамиятини ҳам ўрганади. Ампелография умумий ва хусусий бўлимларга бўлинади: Умумий ампелография – узум систематикаси, классификацияси, келиб чиқиши ва тарқалишини ўрганади. Хусусий ампелография – узум навларининг ботаник таьрифи, уларнинг агробиологик ва хўжалик нуқтаи – назаридан технологик таьрифи, ҳамда навларни районлаштириш ва агротехника масалалари билан шуғулланади. Узум навини белгилашда шира миқдори, кимёвий таркиби, етилиш даври, қайси мақсадда фойдаланиш томонлари хисобга олинади, шунингдек, узумнинг тури ва навларини илмий томондан пухта ўрганилганига мослаштириш, ҳар бир зонадаги тупроқ ва иқлим шароитига мослаштириш, ҳосилдорлиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилига қаралади. Ампелография асосида токзорлардан юқори хосил олишнинг илмий жихатидан асосланган агротехника тадбирлари ишлаб чиқилди, хар бир вилоят тупроқ – иқлим шароитига қараб узум навлари танланади ва экиш тавсия қилинади. Хозир Ўзбекистонда 150 дан ортиқ узумнинг махаллий ва четдан келтирилган навлари ўстирилмоқда.
Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида бир неча ўн йиллардан бери антиқа ТОК Доривор узум – “Жаннат мева – 2” навида тажриба – синов ишларини илмий жихатидан ўрганиш ишлари амалга оширилди, тупроқ талламайди, шўр ва нам тупроқларда ҳам ҳосил бераверади.
Етиштириш агротехникаси. Узум етиштиришни янги экологик тоза, ресурстежамкор усулини тажриба – синов ишларини ўтказиб хозирда дехқон ва фермер хўжаликларига узум ва узум майизини ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқаришга жорий қилиш қўлланмасини тайёрлаш ишлари, нихоясига етказилмоқда. Узум ва узум майизини янги технология асосида етиштириш асоси қуйидагилардан иборат: Аввало узум етиштириш учун ер танланиб узумнинг “Каттақўрғон” навини, ҳамда хушбўй хидли Айлант – Ailanthus номли бута ва райҳон – Ocimum нинг қора нави танланиб 4м х 0,75 схемада эрта баҳорда экилади. Бунда шамолни йўналишини хисобга олган холда ҳар қаторга битта Айлант ўсимлигини кўчатини экиб ундан 0,75 метр масофада узум кўчатини экиб борилади. Бир гектар майдонга 3325 туп узум ва 3325 туп Айлант кўчатлари экилади, узум кўчатларини тагига ҳамда ўртасига қатор ораларини 70см оралиғида райхон экилади, райхон уруғининг сарфи гектарига 6 – 8 килограмни ташкил қилади. Парвариш вақтида узум ва айлант ўсимлигини, ҳамда райҳонни бир вақтда парвариш қилинади. Ушбу усулда ҳар йили узум зангини айлант ўсимлигига тараб борилади, уч йилдан кейин хосилга киради. Токлар қаторига экилган Райхон ва Айлант ўсимлигини фойдаси эса улардан чиқаётган хушбўй хидлар эвазига зараркунанда ва капалакларни ток атрофига келишини олдини олади, ҳамда уларни кўпайишига тўсқинлик қилади. вирусли ҳамда бактериялогик касалликларни қўзғатмайди, замбуруғлар билан касалланишини олдини олади. Натижада хашоратлар ва зараркунандалар узумга зарар етказмайди. Айлант бутаси эса хозирда аньанвий усулдаги темир – бетон столбаларни ҳамда пўлат симларни ўрнига ишлатилади, натижада катта харажатлар, яьни темир бетон столбаларни, пўлат симларни ва кимёвий воситаларга кетадиган харажатлар кескин қисқариб узум етиштириш таннархи беш баробарга қисқариши эвазига даромад ҳам 5 мартта кўпаяди. Узумдан тайёрланган майиз 5 йилгача қурт тушмаслиги аниқланган. Ундан қилинган узум шарбати ва сиркаси бир неча ўн йил сақланса ҳам ўз хусусиятларини йўқотмайди. Токнинг бу навини Ўзбекистонда йилнинг хамма фаслларида, уй шароитида, ҳонадонларда – балконларда тувакларда, махсус яшикларда ва иссқхоналарда, хамда эрта бохордан очиқ майдонларда етиштириш мумкин, бу нав токни қаламчаларидан ва парҳишлаб махсус кўпайтирилади, кўп йиллик хисобланади. Навдасидан 12 – 15 сантиметр кесиб олиб, олдиндан тайёрланган тувакчаларга экилади. Тувакдаги тупроқ ҳарорати 20 – 25 градус бўлиб туриши, намлиги 60 – 65 фоиздан ошмаслиги лозим, 15 – 18 кундан кейин ёш барглар чиқади. Хонанинг иссиқлик даражаси 20 – 22 градусдан ошиқ бўлиши керак, ёш нихолларни баландлиги 20 – 25 сантиметр бўлганда, қишда ёруқ хоналарнинг поллари ва дераза токчаларига, хона температурасида сақланади, тувакдаги тупроқни намлиги 60 – 65 фоиздан пасайганда, вақти – вақти билан сув қуйиб турилади. Бахордан бошлаб, март ойидан сентябрь ойигача очиқ майдонларга хам экиш мумкин. 20 – 24 градусда нормал ўсиб ривожланади. Токнинг бу нави уй хонадонларига кўрк бағишлаш билан бирга, чиройли манзарали ва доривор ўсилик сифатида хонадонларда, балконларда, томорқа хавлиларда, шийпонлар атрофларида, йўллар атрофларида ўстириш мумкун.
Токни ўсув даври шартли равшда 6 фазага бўлинади: 1 – фаза – шира ҳаракатлари бошланишидан куртаклар очилгунча; 2 – фаза – куртаклар очилишидан гуллагунча; 3 – фаза – гуллашдан мева ҳосил бўлгунча; 4 – фаза – мева тугишидан пишгунча; 5 – фаза – мева пишишидан тўла етилгунча ва 6 – фаза – хосилни йиғиштиришдан барглари тўкулгунча, қишки тиним давригача давом этади.
Узумни хом меваси ва қоқисини 100 грамининг қуввати ва таркиби.
| Т/Р | Кўрсаткичлар номи | Етилган холатида | Қуритилган холатда |
| 1 | Килокаллорияси, ккал | 69.0 | 209.0 |
| 2 | Сув, гр | 75.0 | 28.0 |
| 3 | Оқсил, гр | 0.7 | 3.0 |
| 4 | Ёғлар, гр | 0.2 | 1.0 |
| 5 | Углеводлар, гр | 18.1 | 60.0 |
| 6 | Шундан, қанд миқдори, гр | 15.5 | 42.0 |
| 7 | Озиқавий тола, гр | 2.8 | 8.0 |
| 8 | Витаминлар: | ||
| 1. Ретинол – А, мг | 0.069 | 4.0 | |
| 2. Тиамин – В1, мг | 0.07 | 0.10 | |
| 3. Рибофловин – В2, мг | 0.05 | 0.08 | |
| 4. Ниацин – В3, мг | 0.188 | 0.42 | |
| 5. Пантотеновая кислота, В5, мг | 0,05 | 0,15 | |
| 6. Придоксин – В6, мг | 0.086 | 0.110 | |
| 7. Фолацин – В9. мг | 2.0 | 5.0 | |
| 8. Аскарбин кислота – С, мг | 10.8 | 15.2 | |
| 9. Токоферол – Е, мкг | 4.7 | 15.6 | |
| 9 | Микроэлементлар: | ||
| 1. Калий, мг | 191.0 | 480.0 | |
| 2. Кальций, мг | 10.0 | 102.0 | |
| 3. Магний, мг | 7.0 | 38.0 | |
| 4. Фосфор, мг | 20.0 | 107.0 | |
| 5. Натрий, мг | 1.0 | 10.0 | |
| 6. Темир, мг | 0.36 | 1.8 | |
| 7. Рух, мг | 0.07 | 0.45 | |
| 8. Марганец, мг | 0,071 | 0,408 |
Халқ хўжалигида ишлатилиши. Токнинг меваси – узуми истемол қилинади, қайта ишланиб, ундан консерва қилинади, турли винолар, шампан, коньяк, компот, шарбат, қиём ва бошқалар тайёрланади. Инсонлар бу ўсимликнинг илдизи, шохи, новдаси, барги, гули, ғўраси, жингалаги, мевасидан ва қуритилган майзидан, ҳамда уруғидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади. Ҳар хилги қайнатмалар ва димламалар, 120 дан ортиқ рецептлар асосида фармацефтикада дори воситалари тайёрланади. Саноатда унинг уруғидан қайта ишланиб, ундан сифатли мой, хар ҳилги кислоталар ва бошқалар олинади.
Тиббиётда ишлатилиши. Илмий тиббиётда ток ўсимлигидан доривор перепаратлар ва настройкалар тайёрланади, юрак, қон – томир системаси касалликлари, тромбозларда, камқонлик маҳалида ва енгил сурги сифатида қўлланилади. Унинг таркибида фицин деган фермент, талайгина миқдорда қанд моддалари ва калий бўлганидан бу неъмат юрак томирлар етишмовчилигига учраган хасталарга жуда катта ёрдам беради.
Халқ табобатида ишлатилиши. Узум мевасини хоми ва қуритилгани халқ табобатида кўпаб касалликларни даволашда ва олдини олишда ишлатилади. Ампелотерапия – юнонча ampelos – узум ва терапия, яъни узум билан даволашни билдиради. Асосан сил, юрак, жигар, буйрак, ўпка, подагра, иккиламчи анемия ва бошқа 100 дан ошиқ касалликларини даволашда узумдан фойдаланилади. Узум таркибида 10 – 33 фойиз қанд (глюкоза ва фруктоза), органик кислоталар, яьни, олма кислота, лимон кислата ва бошқалар, калий, натрий, кальций, темир, алюминий тузлари, пектин моддалар, ошловчи моддалар, клетчатка ва бошқалар, шунингдек витамин С, В, каротин, ферментлар ва фитонцидлар мавжу. Даво учун узумнинг етарлича пишган меваси танланади ва беморга бир сутка давомида 2 килограммгача ва тайёрланган шарбатидан эса 1 – 2 литргача берилади. Майиздан тайёрланган хушбўй кампоти ва шарбатлари беморларни даволашда юқори самара беради. Узум билан даволашда организмда моддалар алмашинуви жараёни тезлашади, сийдик кўп ажралади, меьда секрецияси нормаллашади, ичак функциялари яхшиланади ва иштаха очилади. Айниқса узум таркибига қўшилган Айлантни ва райҳоннинг эфир мойлари ва уларни зироворлиги узумни таркибини бир неча баровар кучайтириб организмни касалликларга қарши иммунитетини бир неча бароварга ошириши амалда халқ табобати томонидан исботланмоқда.
Хулоса. Ҳар бир хонадонда ушбу ўсимликни тувакларда, махсус яшикларда ўстирса хонага пашша ва чивинлар кирмайди, чумоли, қумусқа, сувараклар ва ҳатто сичқон ва каламушлар ораламайди. Муаттар ҳушбўй хидларда дам олишни гашти бошқача бўлади. Ушбу мўжизакор ўсимликни, на фақат очиқ майдонларда, балки Ўзбекистондаги барча уй хонадонларида, кўпқаватли уйлардаги балконларда ва иссиқхоналарда цитурис мевалар каби, яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари тувак ва яшикларда етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз. Ток – узумдан фойдаланиш даражаси хозир 13 – 15 фоиз, келгусида кўпроқ фойдаланиш учун, уни устида кўпроқ тажрибалар ўтказиб, очилмаган қирраларини очиш, келажак авлоднинг вазифаси эканлигини, уларга, яьни ёшларга эслатиб қўйиш хар бир врачнинг ва табибнинг вазифасидир. Айниқса ҳозирги кунларда инсонларга катта хаф туғдирмоқчи бўлган номаьлум грипп бактерияларига қарши ишончли восита эканлиги исботланган, ўтган карантиндаги кобит касаллигини юқтирмаган инсонлар исботлаб беришгани бунга аниқ мисол бўла олади.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини “илмий табобат” марказининг илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясини аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини “ТУРОН” Фанлари Академиясининг ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.




















