Aгар сиз ўзингизнинг фермангизда фаолиятингизни янгидан бошласангиз ёки бирон-бир сабабга кўра ёш бузоқни сотиб олишни истасангиз, нафақат етиштириш йўналишини аниқлаш, балки тавсия этилган бузоқни тўғри танлаш керак. Сиз ўн кунлик бузоқни, ҳатто бир ойлигини сотиб олишингиз мумкин, лекин уларнинг нархи сезиларли даражада фарқ қилади.
Чорвадорлар бузоқларни одатда туғилганидан кейин 23 кунлигида боқиш учун сотиб олишади: бу ёшда улар сутдан ташқари бошқа турдаги озуқа маҳсулотларини истеъмол қилишади. Шунга асосланиб, кўплаб мутахассислар 1-2 ойлик даврда ўз эҳтиёжлари учун бузоқларни сотиб олишни маслаҳат беришади. Ёш ҳайвонларни кўпайтиришга қарор қилган киши учун бу ёш бузоқларга қўшимча равишда сут
беришга ҳожат йўқ ва дарҳол яйловга чиқариш мумкин.
Сизнинг пулингиз беҳуда кетмаслиги учун, соғлом бузоқларнинг белгиларини билишингиз керак.
Бузоқлар қуйидаги белгиларга эга:
1. Оёқлари қисқа.
2. Боши оғир.
3. Думи калта (тиззасидан баланд).
4. Танаси бақувват, жисмоний ривожланган.
Гўштга боқиш учун урғочи бузоқ ёки буқаларни сотиб олишингиз мумкин, аммо мутахассислар буқаларни афзал кўришади, чунки боқиш учун сарфланган харажатлар бир хил бўлгани ҳолда буқа оғирлигининг салмоғи катта бўлади.
Бундан ташқари, унинг гўшти урғочиларининг гўшти каби ёғли бўлмайди.
Бузоқ сотиб олишга қарор қабул қилсангиз, қуйидаги учта муҳим омилга эътибор қаратишингиз лозим:
1. Нам бурун – ҳайвоннинг ҳар томонлама соғломлиги белгиси.
2. Танасининг жун қопламаси яхши бузоқнинг жуни текис, силлиқ, ялтироқ бўлиши керак.
3. Озуқани ҳазм қилиши – соғлом бузоқнинг ошқозонида бузилиш белгилари бўлмаслиги ҳаракатчан, кучи ва яхши иштаҳаси билан бошқалардан фарқ қилиши керак.
Кўпчилик учун жуда муҳим бўлган савол, бу – бузоқларни йилнинг қайси фаслида сотиб олиш керак? Мутахассислар баҳорда, имконият бўлмаган ҳолатларда ёзда, яйловга бузоқни ҳайдаш имконияти мавжуд бўлганда, буни тавсия қиладилар. Мисол учун, гўштга боқиш жараёнида озуқа сезиларли даражада тежалади. Агар сизда етарлича пичан бўлса, ҳар қандай вақтда бузоқларни сотиб олишингиз мумкин, лекин бузоқнинг ёши ва вазни ортиб бораётганини ҳисобга олиб, янада кўпроқ пичан жамғариш талаб этилади. Ўртача бир ёшли буқача уч тонна турли хил пичанларни истеъмол қилади.
Манба: » Қорамолларни бўрдоқилаш» Тузувчи: К.И. Хидиров – Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти илмий ходими.
Тақризчилар: О. Эшдавлатов – Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот
институти асаларичилик бўлими илмий ходими. У.Н. Асраев – Қуёнчилик селекцияси ва генетика маркази наслчилик ишини юритиш бўлими бошлиғи. С.И. Мавланов – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, инновацион фаолият, фан ва таълим соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, ветеринария врачи, в.ф.д.
Лойиҳа иштирокчилари: У.Ф. Файзуллаев, М.С. Ҳайитбоев.
Муҳаррир: Т. Долиев – “Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали
бош муҳаррири.
Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ




















