Балиқчилик илмий-тадқиқот институтини ривожлантиришга 1 миллиард сўм ажратилади

Балиқчилик илмий-тадқиқот институтини ривожлантириш учун 2019 йилда Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 1 миллиард сўм ажратилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрда “Балиқчилик соҳаси ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга мувофиқ, Балиқчилик илмий-тадқиқот институтини ривожлантириш учун 2019 йилда Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 1 миллиард сўм ажратилади. 
Бундан ташқари, қарор билан Айдар-Арнасой кўллар тизимида интенсив усулда балиқ етиштиришни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш бўйича комиссия ташкил қилинди.
Шунингдек, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрь ойида балиқчиликка оид кўргазма ўтказиш амалиёти жорий қилинади.​​

Манба: uza.uz

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!